Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVII–XVIII асрларда Сурия. Ерга эгалик қилишнинг ҳарбий-
лен тизими Суриянинг вилоятларида қисман тарқалган эди. Бироқ 
бутун Усмонийлар империясида XVI асрдаёқ бошланган ушбу ти-
зимнинг инқирози Сурия вилоятларида ҳам акс этди. Вали Порта-
нинг расмий вакили сифатида империя марказининг зарурий моли-
явий ва ҳарбий ёрдамидан фойдаланиши лозим эди.
Амалда эса сипоҳийларнинг таъсири пасайиши натижасида мар-
казий ҳокимият солиқ йиғиш ва қўшин етказиб беришни валилар 
зиммасига юклашга мажбур бўлди. XVII–XVIII асрларда Усмоний-
лар империясида молиявий инқироз ва коррупциянинг кучайиши 
натижасида усмоний маъмурлар ўз фаолиятларида борган сари ви-
лоятлардаги анъанавий маҳаллий зодагонларга таянишга мажбур 
бўлдилар.
XVII–XVIII асрларда Усмонийлар империясида бошланган жа-
раён – янги ижтимоий қатлам – аёнлар қатламининг, яъни маҳаллий 
зодагонларнинг шаклланиш жараёни Сурия учун ҳам характерли-
дир. Аёнлар давлат ерларидан солиқ йиғиш ҳуқуқини сотиб ола 
бошладилар. Ерлардан солиқ йиғиш ҳуқуқини сотиб олиш – илти-
замий – Усмонийлар империясининг бошқа вилоятларидаги синга-
ри Сурияда ҳам кенг тарқалди. Бундай ҳуқуқни сотиб олувчиларни 
мултазим деб аташган, улар ер ҳажмига қараб солиқ миқдорини дав-
лат хазинасига олдиндан тўлаганлар ва кейин деҳқонлар ҳисобига 
бойиб кетишганлар. Мултазимларнинг деҳқонлардан олинадиган 
солиқ миқдорини кескин оширишларига давлат амалдорлари эъ-
тибор қаратмас эдилар. Борган сари мултазимлар солиқ йиғиш 
www.ziyouz.com kutubxonasi


474
ҳуқуқини ўзларида сақлаб қолиш ва ҳатто мерос қолдириш учун 
ҳаракат қила бошладилар. Солиқ йиғиш ҳуқуқи сотиладиган йил-
лик аукционлар шунчаки ясамачиликка айланиб қолди, чунки энди 
валилар ҳам ўзларига қарашли ерларда мултазим бўла бошладилар. 
Сурияда ерларнинг асосий қисми турли хил кўринишда эски, усмо-
нийларнинг кириб келишига хайрихоҳлик билан қараган, маҳаллий 
зодагонларнинг қўлида эди. Тоғли Ливанда ерларни бошқариш
Маанидлар сулоласидан, XVII аср охирида эса Шихаблар сулола-
сидан бўлган шайхлар қўлида эди. Бошқа уруғдан бўлган шайх ва 
амирлар ўз ерларини Ливан амири бошчилигида ҳарбий хизматни 
ўташ шарти билан бошқариш ва мерос қолдириш ҳуқуқига эга эди-
лар. Харфуш уруғидан бўлган шиа мазҳабидаги амирларга Баалбек 
ва Бекаа водийсининг бир қисми тегишли бўлиб, бу ерларни улар 
мерос сифатида бошқариб келарди. Ансарийлар (алавийлар) яшай-
диган ерлар бир неча қабила бошлиқлари – муқаддамунлар ўртасида 
бўлиб олинган эди. Фаластинда ҳам маҳаллий ер эгаларининг бир 
неча уруғлари ерларга эгалик қилишарди. Давлат барча ерларнинг 
олий мулкдори ҳисобланган Усмонийлар империясида юқоридаги 
жуда кўплаб ер эгалари аслида солиқ йиғиш ҳуқуқини сотиб олган-
лар ҳисобланган ва давлат бу ҳуқуқни уларга вақтинча – илтизам 
ёки умрбод – маликиён асосда берган. XVII асрдан бошлаб ҳарбий 
бошлиқларнинг ерга эгалик қилиш ҳоллари кўпаяди. Қачонлардир 
маҳаллий аҳолидан ўзини алоҳида тутган, ёпиқ ҳисобланган яни-
чарлар корпуси ҳам аста-секин маҳаллий аҳоли вакиллари билан 
тўлдирилиб, кўпчилиги даромадлари бўйича маҳаллий зодагонлар-
га тенглашади. Маҳаллий аёнларнинг бошқа бир қисмини уламо-
лар ташкил қилади. Улар вақф ерларидан олинган фойда ҳисобига 
бойиб кетишади ва илтизам асосида давлат ерларини кўплаб харид 
қиладилар. Натижада уламоларнинг бой оиласи катта фойда келти-
радиган лавозимларни, масалан, йирик масжиднинг имоми лавози-
мини авлоддан-авлодга ўтказиб келиши оддий ҳол бўлиб қолади.
Вазифаларини аниқ бажарадиган давлат хизматчилари ва 
қонунийлик ўрнига аста-секин протекционизм, уруғ-аймоқчилик, 
шунингдек, найрангбозлик ва порахўрлик келади. Бу ҳол эса дав-
латни ич-ичидан емира бошлайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


475

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish