Семинар, 2- топшириқ : Янги подшолик даврида Миср давлати Режа



Download 39,66 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi39,66 Kb.
#52088
TuriСеминар
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Jahon tarixi 2 seminar Dilshodbek Odilov


2-Семинар, 2- топшириқ : Янги подшолик даврида Миср давлати
Режа:
1. Янги подшолик даври. XVII сулола. Фива. Таа II, Камос XVIII сулола. Яхмос. Гиксос қабилалари. Мисрни озод этилиши. Ҳарбий ислоҳот. Ташқи сиёсат ва босқинчилик юришлар.
2. Тутмос I. Тутмос II. Хатшепсут. Сенмут. Тутмос III ва унинг юришлари. Аменхотеп IV (Эхнатон) сиёсий ва диний ислоҳотлари.
3. XIX сулола. Мемфис. Рамзес II. Пер-Рамзес шаҳри. Босқинчилик юришлари. Хеттлар билан уруш. Кадеш. Хетт-Миср сулҳи.
4. ХХ сулола. Фива. Сетнахт. Рамзес III. Ибодатхоналар ва коҳинлар. Миср парчаланиши.
5. Янги шоҳлик даврида ижтимоий муносабатлар. Фиръавнлар. Зодагонлар. Хизмат зодагонлар. Кохинлар. Дехқонлар ва хунармандлар. Қуллар. Давлат бошқаруви.
Янги подшолик даври. XVII сулола. Фива. Таа II, Камос XVIII сулола. Яхмос. Гиксос қабилалари. Мисрни озод этилиши. Ҳарбий ислоҳот. Ташқи сиёсат ва босқинчилик юришлар. .
Қадим замонларда Арабистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги даштларда семит-хамит ва хуррит наслидан бўлган кўчманчи гиксос қабилалари яшар эдилар. Улар турли уруғ ва қабилалар бирлашмасидан ташкил топган бўлиб, асосан даштларда яшаб, қўй, эчки, қорамол ва йилқичилик билан шуғулланганлар. “Гиксос” сўзи аслида мисрча бўлиб, “хека хасут” деган сўздан келиб чиққан. Бу сўз “чўпонларнинг ҳокимлари”, “чўл мамлакатининг ҳукмронлари” деган маънони билдирар экан. Гиксослар кўчманчи чорвадор қабилалар бўлиб, хўжалик ва маданият даражаси жиҳатидан мисрлик ёки Месопотамияликларга қараганда анча қолоқ, паст бўлишган. М. ав. ХIХ асрда Арабистоннинг шимоли-ғарбида гиксосларнинг ҳарбий иттифоқи ташкил топади. Улар Синай ярим ороли, Фаластин ва Сурия даштининг катта қисмини босиб оладилар. Мегиддо ва Кадеш шаҳарларини ҳам ўзларига итоат эттирадилар.
М.ав. ХVIII аср ўрталарига келиб Миср подшолиги заифлашиб, бир нечта майда номларга бўлиниб кетади. Мисрнинг заифлашиб кетганлигидан фойдаланиб гиксослар ҳам Қуйи Миср ерларига кириб келадилар. Улар дастлаб Мисрдаги майда подшоларга хизматга кириб, хизматлари эвазига ер-мулклар оладилар ва катта-катта вилоятларни бошқара бошлайдилар. Дастлаб гиксослар мамлакатга тинчлик билан кириб келиб жойлашганлар. Кейинчалик эса Қуйи Мисрни бутунлай босиб олганлар. Улар Қуйи Мисрда ўрнашиб олганларидан кейин, Нил дарёси тармоғининг шарқий қисмида Аварис шаҳрини барпо этиб, уни пойтахтга айлантирганлар. Улар шу шаҳардан туриб мамлакатни бошқарганлар. Гиксослар Мисрга кириб келар эканлар мисрликлар маданияти ва хўжалигида эришган ютуқларидан фойдаланганлар.
Гиксослар мисрликлардан кўп нарсаларни ўрганганлар. Айни пайтда улар Мисрга отлиқ қўшин ва от қўшилган икки ғилдиракли жанг араваларини ҳам олиб келганлар. Гиксослар келгунича мисрликлар отни ҳам, от қўшилган жанг араваларини ҳам билмас эдилар. Гиксосларнинг кириб келиши муносабати билан Мисрда йилқичиликка катта эътибор берилган. Миср яйловларида уюр-уюр йилқилар, қулунлар боқилиб, парвариш қилинган. Кейинчалик эса мисрликлар гиксосларнинг от қўшилган жанг араваларини ҳам ўзлаштирганлар. Гиксослар Мисрда м. ав. 1710 йилдан то 1560 йилгача қарийб 130 йил ҳукмронлик қилганлар. Шу йиллар давомида 15-16- сулолага мансуб подшолар гиксослардан эди. Гиксос подшолари Аварисдан туриб мамлакатни бошқарганлар. Аммо Миср жанубидаги Фива номи ўз мустақиллигини сақлаб қолган. Гиксос подшоси Хиан даврида подшолик кучаяди. Шу даврда Фаластиннинг катта қисми, Крит ороли ва бошқа жойлар гиксосларга итоат этиб бож тўлар эди.
Хиан даврида Мисрда деҳқончилик, ҳунармандчилик, чорвачилик сезиларли даражада ривожланади. Бу даврда савдо-сотиқ анча равнақ топади. Миср савдогарлари Крит ороли, Сурия, Фаластин, Ўрта ер денгизининг шарқий соҳилидаги шаҳар-давлатлар билан қизғин савдо ишларини олиб борадилар. Хиан вафотидан сўнг гиксослар давлати заифлаша бошлайди ва тушкунликка юз тута бошлайди.
М. ав. ХVI аср бошларидан Мисрда озодлик, мустақиллик учун кураш бошланади. Мустақиллик учун курашга 17-сулолага мансуб Фива подшолари бошчилик қиладилар. Босқинчиларга қарши озодлик кураши Фива подшоси Камесу даврида кучаяди. Камесу мамлакатдаги амалдорларни саройига чақириб, уларга гиксосларни Мисрдан ҳайдаш вақти етганлигини тушунтиради.
У амалдорлар олдида нутқ сўзини сўзлаб, охирида “Менинг мақсадим Мисрни босқинчилардан қутқариш ва осиёликларни ер билан яксон қилишдир”, - деб хитоб қилади.
Камесу бошлаган кураш озодлик урушига айланади. Оғир жанглардан сўнг Миср қўшинлари гиксослар устидан ғалаба қозонадилар. Озодлик учун бўлган жанглар вақтида Камесу жуда кўп тан жароҳати олади. Ўша вақтдаги солномаларда Камесу Мисрни гиксослар зулмидан озод қилиш учун кураш олиб борган қаҳрамон сифатида мадҳ этилади.
Камесудан сўнг унинг укаси Яхмос I қўшинлари гиксосларни мамлакатдан бутунлай улоқтириб ташлайди. Яхмос I қўшинлари Фаластин жанубидаги Шарухен қалъасига келиб жойлашган гиксосларни уч йиллик
қамалдан сўнг бўйсундиради. Жанглар давом этиб, Миср қўшинлари Фаластин, Финикия ва Суриянинг кўп жойларини истило қилганлар.
Миср қўшинларининг ғолибона жанглари натижасида Миср гиксослардан озод қилинган. Шу билан Мисрдаги Гиксослар давлати емирилиб барҳам топган, Миср яна маҳаллий сулола намоёндалари бошқарадиган мустақил давлатга айланади.
Миср фиръавнларига мамлакатни ташқи душманлардан ҳимоя қилиш ва ўзга ўлкаларни босиб олиш, мамлакатдаги ички қўзғолонларни бостириш учун кучли қўшин зарур эди. Шунинг учун Миср фиръавнлари ўз қўшинларини қайта тузишга киришганлар. Аввалги подшоликлар даврида Миср қўшинлари фақат пиёда аскарлардан иборат эди.
Янги подшоликдан бошлаб эса Миср қўшинида от қўшилган жанг араваларидан иборат янги қисмлар тузилган. Мисрликлар отлиқ қўшин ва жанг араваларидан тузилган ҳарбий қисмлардан фойдаланишни гиксослардан ўрганганлар.
Шу даврдан бошлаб Мисрда йилқичиликка катта эътибор берилиб, от қулунларни парвариш қилинадиган алоҳида давлат хўжалиги ташкил этилган. Пиёда, отлиқ ва жанг араваларидан тузилган ҳарбий қисмларнинг аскарлари ўқ-ёй, найза, ойболта, қилич ва бошқа аслаҳалар билан қуролланган эдилар. Миср жангчилари қалқон тутиб, душманларнинг ўткир қуролларидан ҳимояланадиган зирҳли кийимлар кийиб жангга кирганлар. Оғир қуролли қисмлар камончи ва найзачи гуруҳлар билан тўлдирилган.
Миср қўшинларида от қўшилган икки ғилдиракли енгил жанг аравалар алоҳида ўринни эгаллар эди. Аравада икки аскар бўлиб, жанг вақтида уларнинг бири отларни бошқарар, иккинчиси эса камондан душманларга ўқ узиб, найза санчиб, қилич чопар эди. Жанг вақтида улар душман устига шиддат билан ҳужум қилар, чекинаётган душманларни тезкорлик билан таъқиб қилиб борар эдилар. Миср фиръавнлари денгиз жангини олиб бориш учун ҳарбий-денгиз флоти қемаларини ҳам қурганлар.
Шундай қилиб янги подшолик даврида мисрликлар бутун Шарқ дунёсида энг кучли қўшинга эга бўлган мустабид давлатга айланган.

Download 39,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish