Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet248/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Аграр муносабатлар. Ироқда Усмонийлар ҳокимиятининг ўрна-
тилиши фақат маъмурий тизимни ўзгартириб қолмасдан, аграр му-
носабатлар ва солиқ тизимида ҳам жиддий ўзгаришларга олиб кел-
ди. Усмонийлар қишлоқдаги мулкий муносабатларни тартибга со-
лишда эски кадастрдан фойдаланди, аммо солиқларни аниқ ҳисобга 
олиш учун ерларнинг янги рўйхатини ҳам туздилар.
Ироқда аввалги феодал институтларнинг баъзилари бекор 
қилинди, иқта
1
ер эгалиги ноқонуний деб эълон қилинди ва бу билан 
мамлуклар тизимининг асослари йўқ қилинди, деҳқонларнинг баъ-
зи бир мажбуриятлари бекор қилинди, айрим солиқларнинг миқдори 
пасайтирилди. Ушбу ўзгаришларнинг барчаси қонунда ўз аксини 
топди. Масалан, 1574 –1595 йиллари қабул қилинган қонунларда ер 
ўлчамларига аниқлик киритилган. Энг кичик ер ўлчами деб дёнюм
2
қабул қилинди. У энига ва бўйига 40 қадам қилиб белгиланди. Бир 
деҳқонга тегишли ер – чифтлик
3
юқори ҳосилдор ерларда 80 дёнюм, 
ўртача ҳосилдор ерларда 100 дёнюм, кам ҳосилли ерларда эса 150 
дёнюмга тенг эди. Солиқ ҳам ернинг ҳосилдорлигига
қараб, икки 
ёки уч дёнюмга бир ақча
4
тўланган. Бўш ётган ерларга ишлов бе-
риб, уни оборотга қўшган деҳқонлардан солиқ олинмаган. Аксинча, 
узрли сабабларсиз ерга ишлов бермаган деҳқон ернинг ўлчамига 
қараб 75 дан 300 ақчагача солиқ тўлаган. Деҳқоннинг уйланмаган 
ўғиллари бўлса ҳар бирига 6 ақчадан 12 ақчагача солиқ тўлаш ло-
зим бўлган.
Бундан ташқари натурал солиқлар ҳам мавжуд эди. Суғориладиган 
ерлардан олинадиган натурал солиқ – ушр одатда ҳосилнинг 1/4 
қисмини, бехре
5
эса 1/15 қисмини ташкил қиларди. Деҳқончилик 
1
Иқта – Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ҳукмдор томонидан феодалга катта хиз-
матлари эвазига инъом қилинган чек ер.
2
Замонавий дёнюм 0,25 гектарга тенг.
3
 Чифтлик (арабча чифт, форсча жуфт) – бир кунда иккита ҳўкиз билан ҳайдалиши 
мумкин бўлган ер.
4
Ақча – султон Ўрхон (1326 –1359) даврида зарб қилинган майда кумуш танга.
5
Бехре – сувдан ёки сув келадиган ариқдан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқ.
www.ziyouz.com kutubxonasi


478
ва чорвачиликдан олинадиган солиқлар ҳам қонунларда аниқ қилиб 
белгиланган эди.
Усмонийлар даврида Ироқда ерга эгалик қилиш ва мулкчилик-
нинг қуйидаги турлари мавжуд эди:
1. Мири – давлат солиғига тортиладиган ерлар. Улар ишлов бе-
риладиган ерларнинг асосий қисмини ташкил қилиб, давлат хази-
насига тушадиган асосий даромад ва натурал солиқлар шу ерлардан 
олинарди.
2. Хос – эгалик қилиш шарти билан юқори даражали давлат 
амалдорларига бериладиган ерлар.
3. Мулк – айрим феодалларнинг хусусий ерлари. Бу ерлар ишлов 
бериладиган ерларнинг жуда кам қисмини ташкил этган.
4. Тимар ва зеаметлар – бу ер эгалари сипоҳийлар ҳарбий хиз-
матлари учун ерга эгалик қилар ва оладиган даромадига қараб маъ-
лум сондаги аскарларни қўшинга берарди.
5. Жамоа ерлари.
6. Кичик ер эгалари бўлган деҳқонларнинг ерлари.
7. Кўчманчи ва ярим кўчманчи қабилаларнинг ерлари.
8. Вақф – диний ташкилотга тақдим этилган ёки фойдаланиш 
учун маълум муддатга берилган ерлар.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish