Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Яман. XVII асрдаёқ Яманда турк босқинчиларига қарши 
қўзғолон бошланди. Бу қўзғолонга зейд мазҳаби раҳбарлари, ху-
сусан, имом ал-Мансур Қосим бен Муҳаммад бошчилик қилиб, бу 
айни пайтда майда амирликларни бирлаштириш учун ҳам қилинган 
уриниш эди. Зейдлар VIII асрда яшаган Зейд ибн Алининг издо-
шлари бўлиб, улар суннийлар билан шиалар оралиғидаги оқим эди. 
Қўзғолончилар 1613 йили Ал-Куфла яқинида бўлган жангда турк 
қўшинларини мағлубиятга учратиб, мамлакатнинг шимолини тўлиқ 
озод қилдилар.
Зейдлар туркларни қувиб чиқаргандан сўнг мустақил Яман 
имомлигини ташкил қилди. Уларнинг раҳбари – имом диний ва 
дунёвий ҳокимиятни ўз қўлида бирлаштирган эди. Бу давлатнинг 
барқарор чегаралари мавжуд эмасди.
1620 йили Қосим вафот этгандан сўнг имом қилиб унинг ўғли 
ал-Муайяд Муҳаммад сайланди. 1638 йили унинг қўшинлари Са-
нани қамал қилиб, шаҳар остоналарида турк қўшинларини тор-мор 
келтирди ва Яман ҳудудини Ҳижоздан Аденгача озод қилишди.
Маълум муддатга мамлакатда барқарорлик ўрнатилиб, хўжалик 
ва савдонинг ривожланиши учун имкониятлар пайдо бўлди. Бироқ 
дастлабки имомлар даврида вужудга келган нисбатан тинчлик ва 
барқарорлик узоққа чўзилмади. Имом ҳокимияти унинг шахсий 
обрўсига ва аскарларининг кучига таянган эди. Турклар қувиб 
чиқилиши билан аҳолини зейдлар байроғи остига бирлаштирган са-
баб ҳам йўқ бўлди.
Турли вилоятлардаги феодаллар ўртасида айирмачилик 
ҳаракатлари кучайди; имомнинг доимий содиқлар тизимини йўлга 
қўйиш учун қилган ҳаракати қабилалар ўртасида норозилик келти-
риб чиқарди. Айрим ҳудудларда сохта имомлар пайдо бўлди. Имом 
Муҳаммад ал-Маҳди ҳукмронлиги даврида (1687–1718) марказий 
ҳокимиятга қарши бени хушейш, ҳамдан, бени харис қабилаларининг 
қўзғолони бошланди. Қўзғолон кейинги имомлар даврида ҳам даъ-
www.ziyouz.com kutubxonasi


484
вом этди. 1728 йили Лахеж ноиби имом ҳокимиятини тан олишдан 
бош тортди. Кейин Яфа, Аулак, Аудали, Дала ва бошқа бир қатор 
ҳудудлар ҳам имом ҳокимиятини тан олмай қўйдилар.
XVIII аср охири – XIX аср бошларига келиб имомлар фақат 
Санада
реал ҳокимиятга эга эди. Шунда ҳам давлат ишлари билан 
имомнинг қудратли вазирлари шуғлланар, имомлар эса улар қўлида 
борган сари қўғирчоққа айланиб бораётган эди.
Уммон. Арабистон ярим оролининг жануби-шарқида жойлаш-
ган Уммон қадимдан Буюк Ипак савдо йўлининг муҳим тармоғи 
ҳисобланган. 1453 йили Константинополнинг турклар томонидан 
забт этилиши натижасида европаликлар Осиё билан янги савдо 
йўлларини излашга мажбур бўлдилар. 1507 йили адмирал Альфон-
со де Албукерка бошчилигидаги португал денгиз қўшини Уммон-
нинг қирғоқ бўйи шаҳарларини забт этди. Бир неча ой ичида қирғоқ 
бўйини талаб, Ормуз оролида ўрнашиб олдилар. XVII аср биринчи 
чорагида Эрон шоҳи Аббос I Англиянинг Ост-Индия компанияси 
ёрдамида потугалияликларни Ормуздан қувиб чиқарди. Эроннинг 
ғалабаси маҳаллий аҳолига португалияликларнинг ночорлигини 
кўрсатиб берди. Бундан илҳомланган қабилалар бошлиқлари 1624 
йили Уммон имоми қилиб Носир бин Муршид бин Султон ал-
Ярибни сайладилар. У европаликларга қарши муваффақиятли ку-
раш олиб борди. Бироқ мамлакат ичкарисида қабилалар ўртасида 
ҳокимият учун кураш тўхтамади. Натижада ўзаро урушлардан 
толиққан Уммонга 1738 йили эронликлар бостириб кирдилар. Улар 
Маскат ва муҳим стратегик шаҳар Сохарни эгаллаб олдилар. Шу-
нингдек, ал-Хоса ва Бахрейн ҳам эронликлар қўлига ўтди. Эрон-
ликларга қаршилик ҳаракатига Соха ҳокими Аҳмад бин Саид Ал 
Бу Саид бошчилик қилди. У йўқотилган ерларнинг катта қисмини 
қайтариб, 1749 йили янги имом қилиб сайланди. Шу тариқа ал-
Яриба сулоласи ўрнига Бу Саид сулоласи келиб, то ҳозирги кунгача 
ҳукмронлик қилмоқда.
XVIII аср 40-йилларида эронликлар зулмидан озод бўлиб, ўз 
мустақиллигини тиклаган Уммон, қисқа вақт ичида нисбатан катта 
ва кучли имомликка айланди. Унинг ҳокимияти Уммондан ташқари 
Занзибар оролига (Шарқий Африка) ва Форс қўлтиғининг шарқий 
ҳудудларига ҳам жорий қилинди.
1783 йили Баҳрайн оролларидан эронликлар қувилгандан сўнг 
бу ерда ҳам мустақил араб давлати юзага келди. Ҳокимиятга кел-
www.ziyouz.com kutubxonasi


485
ган Аҳмад бен Муҳаммад ал-Халифа (1782 –1790) Баҳрайндаги ал-
Халифа шайхлар сулоласига асос солган бўлиб, бу сулола ҳозиргача 
ҳокимиятда турибди.
XVIII аср биринчи ярмида Арабистон ярим оролида турклар 
зулмидан озод бўлган яна бир мустақил давлат – Қувайт амирли-
ги пайдо бўлди. Унинг биринчи сайланган амири шайх Сабах ибн 
Жабар ас-Сабах (1756 –1762) ҳозирги Қувайт ҳудудидаги барча 
қабилаларни бирлаштириб, Қувайт амирлигини тузди. Ас-Сабахлар 
хонадони бугунги кунда ҳам амирликни бошқармоқда.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish