506
қолаверди. Бу ерда Йорубанинг бошлиғи – алафиннинг қароргоҳи
жойлашган эди. Алафин олий зодагонларнинг
еттита вакилидан
иборат кенгаш томонидан ҳукмрон сулола вакилидан сайланар эди.
Озод аҳолининг кўплаб қулга айлантирилиши, қўшнилар билан до-
имий урушлар, шимолдан Фульбеларнинг бостириб келиши нати-
жасида XVIII аср охири – XIX аср бошларида Ойонинг инқирози
бошланади.
Ойонинг сусайишига қўшниси, XVIII асрда кичгина Абомей
князлиги асосида шаклланган кучли Дагомей давлати билан бўлган
урушлар ҳам қисман сабаб бўлди. Дагомей
жанговар армияга эга
бўлиб, унинг асосини доимий қўшинлар, шу жумладан жангчи –
аёллар ташкил қиларди.
XVII аср охири – XVIII аср бошларида Олтин қирғоқдан шимол
томонда Ашанти давлати ташкил топди. Бу кучли Кумаси князлиги
атрофида бирлашган князликлар федерацияси эди. XIX аср бирин-
чи ярмида Ашанти Гвинея қўлтиғининг марказий ва ғарбий қисми-
даги халқларни ўз таъсири остида бирлаштиришга ҳаракат қилади.
XVIII аср охирида Шарқий Африканинг (Эфиопиядан ташқари)
энг йирик давлати Буганда эди.
Унинг этник асосини баганда
халқлари ташкил қилади. Давлат тепасида «кабака» деб аталувчи
монарх туради.
Тропик Африкада юқорида айтилганлардан ташқари қатор дав-
лат ва давлат уюшмалари мавжуд эди.
Тропик Африкадаги давлат уюшмаларининг ижтимоий-сиё-
сий тузуми ҳали яхши ўрганилмаган. Уларнинг иқтисодий тизими
ҳам турлича бўлиб, феодал муносабатлардан уруғ-қабила
тузуми-
гача мавжуд эди. Бунда феодал муносабатлар, одатда, барқарор ва
кучли қулчилик муносабатлари билан бирга мавжуд бўлган, бу ҳол
эса мустамлакачиларнинг қул савдосини авж олдириши учун ҳам
қулай шароит яратган. Олимларнинг тахмин қилишларича, Гвинея
қирғоқларидаги давлатлар – Ойо, Дагомея ва Ашантининг юксали-
ши, ҳукмрон доираларнинг бойиб кетиши ҳам европаликларнинг
қул савдоси билан боғлиқ бўлган.
* * *
Тропик
Африкадаги барча давлатларнинг, уларда феодаллашув
жараёни қайси даражада бўлишидан қатъи назар, фарқли
томони
кўплаб уруғ-қабила институтларининг сақланиб қолишидир. Ҳамма
www.ziyouz.com kutubxonasi
507
жойда феодал рента билан жамоа ер эгалиги ва ерга ишлов бериш-
нинг жамоа усули бирга мавжуд бўлган. Уруғчилик қолдиқлари иж-
тимоий ҳаётни ташкил қилишга катта таъсир кўрсатган. Уруғчилик
ўз-ўзини бошқариш органлари кўпинча давлат аппаратининг функ-
циясини бажарган. XVIII аср охиридан қабилаларнинг давлатларга
бирлашиш жараёни кучаяди (масалан, Жанубий Африкадаги зулус
қабилалари). XIX аср бошларидан мустамлакачиларга қарши кура-
шиш эҳтиёжи бу жараённи кучайтирди.
Do'stlaringiz bilan baham: