Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet260/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XXI боб бўйича саволлар
1. Янги давр бошларида Африкадан қуллар нима учун асосан Амери-
кага олиб кетилар эди?
2. Португалияликлар билан африкаликлар ўртасидаги савдода асосий
товарлар нималардан иборат эди?
3. Қул савдосини монополия қилиш учун Европа давлатлари ўртасидаги
бошланган рақобат қандай мудҳиш натижаларга олиб келди?
4. XVII асрда Африкадан қанча қул олиб кетилди ва бунда қайси дав-
латлар асосий роль ўйнади?
5. XVII–XVIII асрларда Эфиопиянинг ўз мустақиллигини сақлаб қоли-
шида қандай факторлар асосий роль ўйнади?
6. Янги даврда Тропик ва Жанубий Африканинг ижтимоий тузуми ва
иқтисодий ривожланиш даражаси қандай эди?
www.ziyouz.com kutubxonasi


508
Х УЛ О С А
Европа ва Шимолий Америка мамлакатларида ўрта асрчилик 
аста-секин янги давр билан, феодал тартиблар янги, буржуача ҳаёт 
тарзи билан алмашганлигини кўриб чиқдик.
Иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий ва маданий ҳаётда янги 
жиҳатлар пайдо бўлди.
Ўрта аср кашфиётларидан кенг фойдаланиш билан бирга янги 
давр руҳига мос кашфиётлар пайдо бўлди. Ишлаб чиқаришнинг 
бутун ўрта асрларда ҳукмронлик қилиб келган цех тизими ўрнига 
мануфактуралар келиб, улар ҳам тез орада фабрикаларга ўз ўрнини 
бўшатиб берди. Саноат тўнтариши илдам қадамлар билан олдин-
лаб борди. Савдонинг қизғин ривожланиши товар-пул хўжалигини 
мустаҳкамлади.
Жамият ҳаётида шаҳарларнинг роли ортиб борди. Янги даврда 
айнан шаҳарлар ишлаб чиқариш ва савдонинг, шаклланаётган янги 
маданиятнинг марказига айланди.
Тадбиркорлик ва ёлланма меҳнат ривожланиб, қишлоқ хўжали-
гига ҳам кириб борди. Деҳқонлар шахсий эркинликни қўлга кири-
тишди, қишлоқда бозор муносабатлари таркиб топди, янги типдаги, 
ёлланма меҳнат ва бозор муносабатларига асосланган корхоналар 
пайдо бўлди.
Сиёсий соҳада катта ўзгаришлар – абсолют монархия ва миллий 
давлатларнинг шаклланиши ва мустаҳкамланиш жараёни юз берди. 
Айни пайтда Ғарбий Европа ва Шимолий Америка мамлакатлари-
да ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг дастлабки белгила-
ри пайдо бўлди. Бу жараёнлар шиддатли кураш орқали ўзига йўл 
очиб борди. Абсолют монархиялар келишувга бориш, ислоҳотлар 
ўтказиш лозимлигини ҳис этмаган жойларда халқ ғазабининг 
тўлқинлари абсолютизмни ва эски тартибларни ағдариб ташлади, 
буржуа инқилоблари юз берди.
Ўзгаришлар натижасида аҳолининг таркиби ўзгарди, буржуазия 
ва ёлланма ишчиларнинг овози тобора кучлироқ эшитилиб, ўз сиё-
сий ҳуқуқларини талаб қила бошлади, интеллигенциянинг сони ва 
сифати ўсиб борди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


509
Буржуазиянинг бойлиги ошиши билан унда инсоний қадр-қиммат 
туйғуси ҳам ўсиб борди. Бу ҳол буржуазияни инсоннинг табиий 
ҳуқуқлари – Яшаш, Озодлик, Тенглик ва Мулк учун курашга чор-
лайди. Бу йўл оғир, аммо муваффақиятли, зафарли кураш йўли эди.
Инсоннинг маънавий дунёсида ҳам ўзгаришлар юз берди. Онг-
нинг «дунёвийлашув» жараёни бошланиб, кишилар аста-секин дин-
нинг таъсиридан озод бўла бошлади. Диний онгнинг ҳукмронлиги 
сақланиб қолган жойларда ҳам энди кишилар уни ислоҳ қилиш та-
рафдорлари эдилар.
Фан ва маданиятнинг янги ютуқлари кишилар ҳаётига кириб 
борди. Университет ва мактабларнинг сони кўпайди, хонадонларда 
китоблар, газеталар пайдо бўлди.
Кишиларнинг дунёқарашида юз берган тўнтаришга дунёда адо-
лат ўрнатишга интилган, Инсоннинг ҳаётини илоҳийлаштирган 
буюк гуманист-ёзувчилар улкан ҳисса қўшдилар.
XVII–XVIII асрларнинг дунёқараши сифатида Гуманизм, Рефор-
мация ва Маърифатчилик ғоялари бир-бирини алмаштирди. Ҳар 
бир кейинги таълимот ўзидан олдингисининг илғор ғояларини ас-
раб қолди ва уларнинг ҳаммаси инсоннинг «яшашга, озодликка ва 
мулкка» бўлган ҳуқуқини ўрнатишга интилди.
XVI–XVIII асрлардаги янги давр тараққиёти XIX асрда юз бер-
ган индустриал цивилизациянинг ғалабаси учун асос яратди.
Айни пайтда Лотин Америкаси мамлакатларида анъанавий ци-
вилизациянинг кўплаб белгилари сақланиб қолаётган бўлса-да, у 
ерда ҳам капиталистик муносабатларнинг ривожланиши учун им-
кониятлар пайдо бўлаётган эди.
Осиё мамлакатларида, айниқса Ҳиндистон, Хитой ва Японияда 
анъанавий цивилизациянинг ҳукмронлиги тўлиқ сақланиб қолаётган 
эди. Бу ҳол мамлакатлар ва қитъалар ҳар хил суратлар билан ри-
вожланганлигини, халқлар тараққиётнинг турли босқичини боши-
дан кечираётганлигини кўрсатади. Айниқса, Африка халқларининг 
ривожланиш даражаси инсоният тарихидаги энг шармандали ва
аянчли ҳодиса – қулчиликнинг янги даврда ҳам сақланиб қолиши 
учун шароит яратди.
Аммо Лотин Америкаси, Осиё ва Африка халқларининг ҳам ўз 
озодликлари, қадр-қиммати ва мустақиллиги учун кураши, уларда 
ушбу демократик тушунчаларининг шаклланиши ҳам айнан янги 
даврда бошланди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


510
Шу маънода, Европа ва Шимолий Америка мамлакатларида 
XVI–XVIII асрларда шакллана бошлаган, XIX асрда ғалаба қозонган 
индустриал цивилизация ва унда мужассамлашган умуминсоний 
қадриятлар дунёдаги барча халқлар курашининг мазмунига айлан-
ди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


511

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish