Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet257/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

ХХХ боб бўйича саволлар
1. Усмонийлар истилосидан сўнг Мисрни бошқаришда ва иқтисодий
тизимида қандай ўзгаришлар юз берди?
2. Жазоирда шаклланган ҳарбий-сиёсий тизимнинг ўзига хос жиҳатлари
нимада ва у Жазоирнинг риожланишида қандай роль ўйнади?
www.ziyouz.com kutubxonasi


499
3. Ливиядаги қулўғлилар ҳокимияти билан Порта ўртасидаги муноса-
батларнинг ўзига хос томонлари нимада эди?
4. Янги даврда Тунисда барқарор ҳокимиятнинг бўлмаганлиги мамла-
кат ривожига қандай таъсир кўрсатди?
5. XVII аср охири – XVIII аср бошларида Сеннар султонлигида бош-
ланган инқирознинг сабаби нимада эди?
6. Филалийлар сулоласининг қандай тадбирлари Марокашнинг юкса-
лишида асосий роль ўйнади?
ХХХI Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА ҒАРБИЙ АФРИКА 
МАМЛАКАТЛАРИ
Ғарбий Африкада қул савдоси
ва европаликларнинг кириб келиши
Европаликларнинг, асосан португалияликлар ва испанларнинг 
Ғарбий Африка ҳудудларига кириб келиши XV аср иккинчи чора-
гида бошланди. 1434 йилдан 1482 йилгача португаллар ва испанлар 
Бахадур бурнидан Конго дарёсигача бўлган қирғоқ ҳудудларининг 
барчасини кезиб чиқишди.
1460 –1469 йиллари португаллар томонидан мустамлакага ай-
лантирилган Яшил Бурун ороли Ғарбий Африкада қул савдосининг 
дастлабки базасига айлантирилди. 1475 йили лиссабонлик савдо-
гар Фернандо Гомеснинг экспедицияси Анкобра ва Вольта дарёла-
рининг оралиғида кўп миқдорда олтин қазиб оладиган ва Ғарбий 
Суданнинг шимолий ҳудудлари билан савдо қиладиган мамлакат-
ни кашф этганларидан сўнг португалияликларнинг бу ҳудудларга 
қизиқиши айниқса кучайди. Бу ҳудудда яшовчи фанти қабилалари 
Африка халқлари ичида биринчилардан бўлиб португалиялик қул 
савдоси билан шуғулланувчиларнинг қурбони бўлди.
Португалияликлар Олтин Қирғоқда тезлик билан ўз мавқеларини 
мустаҳкамлашга ҳаракат қилдилар ва 1482 йили бу ерда Сан Хорхе 
да Мина фортини (ҳозирги Элмина) бунёд этдилар. Қиска муддатга 
португалияликлар бу ердан олиб чиқиб кетадиган маҳсулот олтин 
бўлиб қолди. Қул савдоси дастлаб унчалик ривожланмади, чунки 
Европа бозорларида бу «товарга» эҳтиёж йўқ эди.
Америка қитъасини мунтазам равишда мустамлакага айланти-
ришнинг бошланиши ва бу ердаги маҳаллий аҳолининг турли саба-
блар билан қирилиб кетиши натижасида ишчи кучига катта эҳтиёж 
www.ziyouz.com kutubxonasi


500
пайдо бўлди. Бу эҳтиёж айниқса плантацияли хўжалик пайдо бўлган 
ҳудудларда жуда кучли эди. Бундай ишчи кучининг манбаи Африка-
нинг, айнан Ғарбий Африканинг маҳаллий аҳолиси бўлиб, кейинги 
бир неча юз йил мобайнида бу ерлар жуда катта қул бозорига айлан-
тирилди.
XVI аср охиригача Ғарбий Африка қирғоқларида ўрнашиб олган 
ягона давлат Португалия эди. Қул савдоси билан шуғулланган би-
ринчи европаликлар ҳам португалияликлар бўлди. Ғарбий Африка 
қирғоқларининг кўплаб жойларида португалияликларнинг форт-
лари бўлишига қарамасдан улар Сенегал ва Гамбия оралиғидаги 
ерлардан ташқари қитъа ичига киролмасдилар. Бу дарёлар порту-
галияликларга қитъа ичига анча чуқур кириб бориш имкониятини 
берди: улар 1534 йили Мали, 1565 йили эса Томбукту ерларигача 
етиб бордилар. Сенегал ва Гамбия дарёлари орқали португалиялик 
савдогарлар Кантар ва Бамбукнинг ички бозорларига кириб борди-
лар. Маълумки, бу ерларда кенг ҳудудли катта давлатлар мавжуд 
бўлиб, португалияликлар ўзларини истилочилардек тута олмасди-
лар. Шу сабабли португалияликлар асосий эътиборини Қуйи Гви-
неяга (Сьерра-Леонедан Камерунгача бўлган қирғоқ бўйи ерлари-
га) қаратди. Улар соҳил бўйларини тўртта зонага ажратиб, бу зона-
ларни улардан олинадиган асосий товарнинг номи билан атадилар. 
Ҳозирги Шимолий Либериянинг қирғоқлари Қалампирли қирғоқ, 
Фил Суяги Қирғоғи, Олтин Қирғоқ, Вольта ва Нигер дарёлари 
оралиғи Қул қирғоғи деб аталган.
Фил суяги Қирғоғи ва Қалампирли қирғоқ ҳудудларида табиий 
бухталар ва йирик дарёларнинг йўқлиги сабабли португалияли-
кларнинг бу ерлар билан алоқаси ниҳоятда чекланган эди. Порту-
галиялик савдогарлар асосан Олтин Қирғоқ ва Қул қирғоғида фаол 
ҳаракат қилишарди. Улар Элминадан ташқари Аксумда, Шамада ва 
бошқа қирғоқ ҳудудларида бир қатор янги фортлар барпо қилдилар. 
Бу ерларда португалияликларнинг бутун савдоси тўпланган эди. Бу 
савдонинг ҳажми ҳам анча катта бўлиб, XVI аср бошларида бутун 
дунёда олинадиган олтиннинг 1/10 ни португалияликлар шу ерлар-
дан олиб кетарди. Қирғоқбўйи халқлари португалияликлар билан 
тез савдо алоқаларига киришар, аммо бу савдо тенг эмасди, олтин 
деярли текинга сотиларди.
Жанубий Нигериянинг қирғоқлари (Қул қирғоғи) дастлаб порту-
галияликларнинг эътиборини жалб қилмади. Йорубларнинг кучли 
www.ziyouz.com kutubxonasi


501
давлатлари португалияликларнинг ички ҳудудларга кириб бори-
ши йўлида ишончли тўсиқ эди. Бенин давлати португалияликлар-
нинг товарларига алмаштириш учун анчагина миқдорда қалампир 
таклиф қилиши мумкин эди
(бу товарнинг Европа бозорларида 
нақадар қадрланишини олдинги бобларда айтиб ўтган эдик). Бу 
ҳол португалияликларни 1486 йили Гватода савдо нуқтасини бар-
по қилишга мажбур қилди. Бу савдо нуқтаси Бениннинг экспорт 
портига айланиб қолди. Аммо 1506 йили португалияликлар портни 
ташлаб кетдилар, чунки Африка қалампири (малагета) билан сав-
до қилиш ҳинд қалампири ва мурч билан савдо қилишга нисбатан 
анчагина кам даромад келтирарди. Бундан ташқари португалияли-
клар таклиф қиладиган одатдаги моллар (металл ва ойна буюмлари) 
ҳунармандчилик анча юқори бўлган бенинликлар орасида харидор-
гир эмасди.
Фернандо-По ва Сан-Томе оролларида мустаҳкам ўрнашиб олиб 
плантация хўжалигини йўлга қўйилиши (шакарқамиш етиштирилар 
эди) ишчи кучига бўлган талабни оширди ва бу ҳол қул савдосини 
авж олдирди. Бенин Нигер дарёсининг қирғоқларида ва Жанубий 
Нигериянинг бошқа ҳудудларида яшайдиган майда қабилалар билан 
бўладиган доимий урушларда асир олинганларни сотиш имкония-
тига эга эди. Португалиялик савдогарлар бу қулларни шакарқамиш 
плантацияларининг эгаларига ва Олтин Қирғоққа олиб бориб ол-
тинга алмаштирар эди. Португалияликларнинг қул савдоси XVI 
аср охирида Бразилиянинг мустамлакага айлантирилиши билан 
айниқса кучайди.
Бу даврга келиб Американинг Испания, Англия ва Франциянинг 
мустамлакаларига айлантирилган бошқа ҳудудларида плантацияли 
хўжалик кенг ривожлантирилди. Натижада қуллар меҳнатига эҳтиёж 
ҳам ортиб борди. Африкадаги ишчи кучи бозорини эгаллаш учун Ев-
ропа давлатлар ўртасида кучли кураш бошланди. Бу курашда Порту-
галия анча кучлироқ Европа давлатлари билан тўқнаш келди. Аммо 
бу курашда энг катта жабр тортганлар африкаликлар бўлди. XVII 
асрдан Африка ерларида қулларни овлаш учун ҳеч қанақа қонунлар 
билан чекланмаган чинакам қароқчилик урушлари бошланди. 1530 
йилдан 1600 йилгача бўлган 70 йил ичида фақат португалияликлар 
томонидан Америкага 1 млнга яқин қуллар олиб кетилди.
1610 йилга келиб, қул савдосидаги португалияликлар моно-
полиясига голландияликларнинг рақобати туфайли путур етди. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


502
Айниқса, Голландиянинг Вест-Индия компанияси тузилгандан сўнг 
Ғарбий Африка қирғоқларидаги португалияликларга қарашли савдо 
нуқталарини эгаллаб ола бошлади. 1642 йилга келиб Аргуин, Гори, 
Сан-Томас портлари энди голландияликларга қарашли эди. Олтин 
Қирғоқдаги барча Португалия портлари ҳам улар томонидан забт 
этилган эди. 1648 йили португалияликлар Сан-Томасни яна эгал-
лашга муваффақ бўлишди, аммо уларнинг Атлантик океани оша қул 
савдосига бўлган монополияси бир умрга йўқотилган эди. Португа-
лиянинг ўрнини Голландия эгаллади ва XVII аср биринчи ярмида 
Америкадаги испан мустамлакаларига африкалик қулларни улар 
етказиб берди.
Қуллар бозорида Голландиянинг ҳукмронлиги ҳам узоққа 
чўзилмади. XVII аср иккинчи ярмидан мустамлака бозорларини 
эгаллаш учун курашга Англия ва Франция қўшилди. Инглиз ва 
француз плантаторлари ўз хўжаликларининг кенгайиши туфайли 
қулларнинг меҳнат бозорини ўзлари эгаллашга, ўз товарларига ол-
тин ва кумуш билан ҳақ оладиган португал ва голланд савдогарла-
рининг хизматидан воз кечишга ҳаракат қилдилар. Қул савдосига 
Англия ва Франция билан бир қаторда Швеция, Дания, Бранден-
бург каби бошқа Европа давлатлари ҳам қўшилди. Қул савдосида 
монополия ўрнатиш учун кураш XVII аср иккинчи ярми ва бутун 
XVIII аср давомида йирик Европа давлатлари ўртасидаги кескин 
рақобатнинг асосий мақсадини ташкил қилди. Бу кураш майдони 
Африка қитъаси, айниқса Ғарбий ва Марказий Африка бўлди.
Англия ва Франция йирик савдо компаниялари ташкил қилиб, 
уларга африкалик қуллар билан савдо қилишнинг монопол ҳуқуқини 
берди. Булар 1664 йили ташкил қилинган француз компанияси ва 
1672 йили ташкил қилинган Англиянинг «Қироллик Африка ком-
панияси» эди.
Текин ишчи кучига бўлган юқори талаб, қул савдоси ҳажмини 
ниҳоятда кенгайтириб юборди. XVII асрда Америкага 2 млн 750 
минг қул олиб кетилди. Бу қулларнинг учдан икки қисми Ғарбий 
Африкадан олиб кетилди ва Африка халқларининг ривожланиши-
га жуда катта, тўлдириб бўлмайдиган зарар етказди. Урушлар, қул 
савдоси, қулларни океан орқали Америкага етказиб бориш шарои-
тининг ўта оғирлиги миллионлаб кишиларнинг ўлимига олиб кела-
ди. Замондошлар қолдирган кўплаб далиллар шуни исботлайдики, 
очлик, касаллик, савдогарларнинг ғайриинсоний муомаласидан ҳар 
www.ziyouz.com kutubxonasi


503
олтинчи африкалик йўлда ўлиб кетган. Қул савдосининг даҳшатли 
оқибати ҳақида шоир Лонгфелло:

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish