Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet254/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Ливия. «Ливия» тарихий географик атамаси ҳозирги маъноси-
да XIX асрнинг охирида италиялик олимлар томонидан муомалага 
киритилган бўлиб, улар антик давр олимларидан олишган. Қадимги 
даврларда бутун Шимолий Африка Ливия деб аталган.
Ливиянинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси қўшни 
Миср ва Тунисга нисбатан паст эди.
XVI асрдан Ливияга европаликларнинг ҳарбий экспансияси 
бошланади. 1510 йили Триполи испан армияси томонидан забт 
этилди, яна 20 йилдан сўнг эса испанлар шаҳарни Мальта ордени 
рицарларига топширишди. Улар ўз ҳудудларини тобора кенгайти-
риб боришди.
Арабларнинг маҳаллий бербер қабиласи доимий қаршилик 
кўрсатса-да, Триполини христианлардан озод қилишга қурблари 
етмасди. Шу сабабли улар 1519–1520 йиллари ёрдам сўраб Усмо-
нийлар султони Салим I га мурожаат қилдилар. 1517 йили Миср-
ни забт этган турклар Шимолий Африкадаги позицияларини 
1
Навигация – кемалар юриши, қатнови, кема юргизиш санъати, фани.
www.ziyouz.com kutubxonasi


493
мустаҳкамлашдан манфаатдор бўлганликлари учун Триполига 
Мурод оға бошчилигида унча катта бўлмаган қўшин жўнатишди. 
Фақат XVI аср 30 – 40-йилларида Жазоир ва Тунисда муваффақиятли 
ўрнашгандан сўнггина турклар Триполи учун испанларга қарши 
кенг уруш бошлади. 1551 йили усмонийлар қўшини ва маҳаллий 
қабилалар шаҳардаги мальталиклар гарнизонини таслим бўлишга 
мажбур қилди. Кейин мусулмонларни озод қилиш шиори остида 
ҳаракат қилган турклар бутун Ливияни империяга қўшиб олдилар. 
Тарихий Ливия ҳудуди Триполи эйалетига бирлаштирилди. Эйа-
лет учта санжаклик – Триполи, Мисурат, Бенғози санжакликларига 
бўлинди.
Усмонийлар ўрнатган тартиб дастлаб хўжаликнинг ривожлани-
шига олиб келди. Испанларга қарши узоқ йиллик урушлардан сўнг 
одамлар ўз яшаш жойларига қайтиш, вайрон қилинган хўжаликни, 
ирригация иншоотларини тиклаш, ерларга ишлов бериш имкони-
ятига эга бўлдилар. XVI аср ўрталарига келиб Триполи Ўрта Ер 
денгизининг йирик порти, қул савдоси бозори ва Саҳрои Кабирдан 
ўтадиган
савдо йўлидаги чорраҳа мақомини қайтариб олди.
Аммо XVI аср 70-йилларидан Триполида бошқарув пошолардан 
яничарбошилар ва қароқчилар тўдабошиларига ўтгандан сўнг эйа-
летдаги ички аҳвол кескин ёмонлашди. XVII аср биринчи чорагида 
Жазоир ва Тунисдаги сингари Триполида ҳам яничарлар томони-
дан сайланадиган дейлар ҳокимияти ўрнатилди. Бутун аср давоми-
да Триполи дейлари билан Усмонийлар ўртасидаги муносабатлар 
зиддиятли ва нобарқарор бўлди. Дейларнинг 108 йиллик бошқаруви 
даврида 25 та ҳукмдор алмашди. Улардан баъзиларнинг ҳолатни 
барқарорлаштиришга қилган уринишлари яхши натижа бермади. 
XVIII аср бошларига келиб дейлар на мамлакат манфаатлари билан 
на Усмонийлар билан ҳисоблашмай қўйди. Улар асосан денгизда ва 
қуруқликда ҳарбий ҳаракатларни ташкил қилиш билан банд бўлди. 
Натижада мамлакат иқтисодий, ижтимоий ва маданий таназзулга 
юз тутди.
XVIII аср бошларида Усмонийлар ўрнатган тартиблар бекор 
бўлиши билан ижтимоий ва сиёсий ҳаётда маҳаллий анъаналарнинг 
тикланиши бошланди. Триполида бу анъаналарнинг давомчилари 
ўзига хос этник қатлам вакиллари – «қул ўғли»лар
1
, отаси турк,
1
Бу ерда қул одатдаги маъносида эмас, балки давлатнинг одами, давлат хизматчиси 
маъносида қўлланилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


494
онаси араб бўлган, ўзлари ҳарбий мажбуриятни бажарадиган аҳоли 
эди.
XVIII аср бошларида яничарларнинг ўзбошимчалигига қарши 
тура оладиган куч бўлиб қулўғлилар отряди шаклланди. Уларнинг 
сардори Аҳмад Караманли бадавий қабилалари ёрдамида яничар-
ларга қарши кураш бошлади. У дей Маҳмуд Абу Мувайсни ағдариб, 
1711 йил 28 июль куни ҳарбий тўнтариш ташкил қилди ва 300 на-
фар яничарлар сардорлари қириб ташланди. 1713–1716 йиллари бу-
тун мамлакат Аҳмад Караманли ҳокимияти остида бирлаштирилди. 
Порта мавжуд ҳолатни тан олиб, 1722 йили Аҳмад Караманлини им-
периянинг Триполидаги вакили қилиб тайинлади, унга бейларбейи 
ва пошо унвонларини берди.
XVIII аср бошидаги воқеалар натижасида Триполи эйалети 
мустақил давлатга айланиб, Истамбулга номинал бўйсунадиган 
бўлди, мустақил ички ва ташқи сиёсат олиб борди. Янги сулоланинг 
биринчи вакили Аҳмад Караманли (1711–1745) давридаёқ эйалет-
нинг янги ижтимоий-сиёсий тузилиши шаклланди. Сулоланинг иж-
тимоий таянчи қулўғли жангчилари жамоаси бўлиб қолди. Яничар-
лар ожаки эса тарқатиб юборилди ва ҳарбий аҳамиятини йўқотди.
Қулўғлилар мамлакатда ҳарбий деспотия тузимини ўрнатдилар, 
маъмурий бошқарув ва солиқ тизимини мустаҳкамлади. Мустақил 
ташқи сиёсат олиб бориб, Усмонийларнинг рухсатисиз 1729 йили 
Франция билан, 1716 ва 1730 йиллари Англия билан, 1728 йили 
Голландия билан ва 1726 йили Австрия империяси билан тинчлик
шартномаларини имзолади. Бироқ XVIII аср иккинчи ярми молия-
вий ва ижтимоий инқирозлар даври бўлди. Натижада 1793 йили 
грек авантюристи Али Жазоирли 300 кишилик ёлланма қўшин 
билан ҳукмрон сулола вакили Али Караманлини ҳокимиятдан 
ағдариб, оиласи билан Тунисга қочишга мажбур қилди. Турклар 
томонидан ўрнатилган қатағон ва террор муҳити аҳолини улар-
га қарши қўйди. Натижада Али Караманлининг кичик ўғли Юсуф
Караманли (1795 –1832) тунисликлар ёрдамида 1795 йил январда 
яна ҳокимиятни эгаллаб олди ва эйалетда олдинги тартибларни
тиклади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish