Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XXIX боб бўйича саволлар
1. Янги давр бошларида Суриянинг демографик ҳолати ва диний тар-
киби қандай ўзига хос жиҳатларга эга эди?
2. Суриянинг усмонийлар томонидан забт этилиши иқтисодий ва иж-
тимоий муносабатларда қандай ўзгаришларга олиб келди?
3. Усмонийлар Сурия вилоятларини бошқариш тизимида қандай ўзга-
ришларни амалга оширди?
4. Ироқ Усмонийлар империяси таркибига кирганидан сўнг уни бошқа-
риш тизимида қандай ўзгаришлар юз берди?
5. Усмонийлар даврида Ироқда ерга эгалик қилиш ва солиқ тизимида
қандай ташкил қилинган эди?
6. Арабистон ярим оролининг бирлашишида нега ваҳҳобийлик ғоявий
асос бўлиб хизмат қилди?
7. Яман имомлигининг давлат тузилишида қандай ўзига хос жиҳатлар
ва муаммолар мавжуд эди?
www.ziyouz.com kutubxonasi


486
VI БЎЛИМ
XVI–XVIII АСРЛАРДА АФРИКА ХАЛҚЛАРИ.
XXX Б О Б. АФРИКАДАГИ АРАБ МАМЛАКАТЛАРИ
Миср. XVI асрда кўпчилик араб мамлакатлари Усмонийлар то-
монидан босиб олинди. Мамлуклар ҳукмронлиги остида бўлган 
Миср ҳам биринчилардан бўлиб ўз мустақиллигини йўқотди. 1517 
йилнинг бошида Қоҳирани эгаллаган Салим I армияси Миср пой-
тахтини талади ва вайрон қилди.
Турклар истилоси мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий 
муносабатларга катта ўзгариш киритмади. Фақат мамлукларнинг 
сиёсий ҳокимияти ағдарилиб, барча феодаллар ўз мулклари ва им-
тиёзларини сақлаб қолдилар. Миср алоҳида пошоликка ажратилган 
бўлиб, амалда ярим мустақил давлат эди. Олий ҳукмдор Истамбул-
дан тайинланадиган пошо ҳисобланарди. У мамлакатни ўз девони 
ёрдамида бошқарарди. Девон таркибига давлат аппаратининг йирик 
амалдорлари, мамлук амирлари, олий мансабдаги руҳонийлар, турк 
гарнизонининг қўмондонлари, шариат судининг раиси кирарди. Де-
воннинг энг ҳурматли аъзоси мамлук зодагонларининг раҳнамоси 
бўлган мамлакат шайхи ҳисобланарди.
Маҳаллий бошқарув ҳокимияти тўлиқ мамлук амирлари-
нинг қўлида сақланиб қолди. Турклар мамлукларнинг бошқарув 
маҳорати, маҳаллий шароитни, аҳолининг урф-одатларини яхши 
билишидан ўз манфаатларида фойдаландилар.
Барча ерларнинг олий мулкдори деб турк султони эълон қилинди. 
Бу ҳуқуқ барча ҳайдаладиган ерлардан солиқ йиғишда ўз ифодаси-
ни топди. Баъзи ерлар хазина фондига киритилди ёки султон мул-
кига айлантирилиб, махсус вакиллар томонидан бошқараладиган 
бўлди. Бу ерлардан олинадиган барча даромад султон саройининг 
харажатлари учун сарфланарди. Хазина фондига киритилган ерлар-
дан олинган даромад муқаддас шаҳарлар – Макка ва Мадинага ва 
бошқа хайрия мақсадларига ҳам сарфланади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


487
Мисрда ер эгалиги ва олинадиган солиқлар миқдорини белги-
лайдиган ҳужжат – «Қонуннома-и Миср» 1525 йили қабул қилиниб, 
унда деҳқонлар ва йирик ер эгалари бўлган мамлук амирлари, бей-
лари, мултазимлар ва мулғозимларнинг мақомлари, ҳуқуқ ва маж-
буриятлари белгилаб берилди.
Мултазимлар дастлаб ерни тўрт йил муддатга сотиб олиш 
ҳуқуқини олган бўлсалар ҳам аслида ерларини ҳақиқий мулкка ай-
лантириб олдилар. Улар хазинага маълум миқдорда пул тўлаб, эва-
зига деҳқонлардан олинадиган барча йиғимларни ўзлари олишарди. 
Айрим тарихчиларнинг ҳисоб-китобига қараганда мултазимлар ха-
зинага тўлайдиган пул улар деҳқонлардан йиғиб оладиган пулнинг 
4 фоиздан 40 фоизгачасини ташкил қилган. Солиққа тортиш ва 
солиқларни йиғиб олиш тизими қишлоқ хўжалигининг ривожлан-
ганлик даражасига мослаштирилган эди. Экиш мавсуми, ернинг си-
фати, суғорилиш ва етиштириладиган экинлар ҳисобга олинар эди.
Асосий қишлоқ хўжалик экинлари буғдой, арпа ва бир қатор 
дуккакли экинлар ҳисобланарди. Турклар истилосидан сўнг 
Миср деҳқонларининг (уларни фаллах деб аташган) асосий экини 
маккажўхори бўлиб қолди. Бу даврда Нил дарёсининг ҳавзасида 
шоли экиладиган майдонлар ҳам анча кенгайди, шакарқамиш 
майдонлари эса қисқартирилди. Миср қишлоқ хўжалигида пах-
танинг ўрни ҳам катта эди. Деҳқонлар қишлоқ хўжалик экинла-
ридан ташқари мевали дарахтлар, хурмо ва узумлардан ҳам солиқ 
тўлашарди.
Ҳунарманд ва савдогарлар ҳам солиққа тортилган. Ҳунар-
мандлардан устахона оқсоқоллари солиқ йиғишарди, давлат солиғи 
умумий маҳсулотнинг 5% ни ташкил қиларди. Савдогарлар савдо 
корхоналаридан, кемаларидан, карвонлар ва бозорлардан солиқ 
тўлашарди. Турклар ҳокимияти ва маҳаллий зодагонлар аҳоли фао-
лиятининг ҳамма жабҳаларини ҳисобга олар ва барчасини солиққа 
тортишга ҳаракат қиларди. Шоир ва ёзувчилар фаолияти деярли да-
ромад келтирмасада, 1568 йили улар ҳам солиққа тортилади.
Усмонийлар империясининг кучсизланиши аста-секин Мисрда 
мамлуклар сиёсий ҳокимиятининг тикланишига олиб келди.
XVII асрдан бошлаб Мисрнинг иқтисодий тараққиётида бир 
қатор янгиликлар кўзга ташланади. Саноатнинг баъзи, айниқса экс-
портга ишлайдиган, тармоқларида мануфактура ишлаб чиқаришига 
ўтила бошлади. Айрим шаҳарларда тўқимачилик саноатида ману-
www.ziyouz.com kutubxonasi


488
фактуралар ташкил қилинди. Маҳалла-Кубр шаҳридаги энг йирик 
мануфактураларда 800 тадан 1000 тагача ёлланма ишчилар ишлар-
ди. XVIII аср охирига келиб Қоҳирада 15 минг ёлланма ишчи ва 15 
минг ҳунарманд фаолият кўрсатарди. Ёғ ва қанд ишлаб чиқарувчи 
заводларда ҳам ёлланма меҳнатдан фойдалана бошланди.
Ишлаб чиқариш техникаси ҳали ўта оддий бўлсада, мануфак-
туралардаги ички меҳнат тақсимоти маҳсулотларнинг кўпайишига 
олиб келди. Натижада ички ва таши савдо тез ривожланди. Миср 
Европа ва қўшни Осиё давлатлари билан қизғин савдо муносабат-
ларини олиб борди. XVIII аср охирига келиб фақат Қоҳирада чет 
эллар билан савдо қиладиган 5 мингта савдогар фаолият юритар-
ди.
1769 йили, рус-турк урушидан кейин вужудга келган муҳитдан 
фойдаланиб, мамлук ҳукмдори Али-бей Мисрнинг Усмонийлар 
империясидан мустақиллигини эълон қилди, ҳамда «Миср ва ик-
кала денгизнинг султони» унвонини олди. Дастлаб Али-бейнинг 
ҳаракатлари муваффақиятли давом этди, аммо мамлук бейлари би-
лан бўлган қуролли тўқнашув Алибейнинг мағлубиятига олиб кел-
ди. Натижада турклар ҳокимияти қисман тикланди.
Мамлук зодагонларининг ўзаро урушлари Мисрнинг иқтисодий 
аҳволига ёмон таъсир кўрсатди. Уларнинг ўзбошимчалиги, деҳқон 
ва ҳунармандлар устидан қилган золимликлари мамлакатда но-
розиликни кескин кучайтирди. Айниқса деҳқонларнинг аҳволи 
оғирлашди. XVIII аср охирида француз тадқиқотчиси Эстев Миср 
қишлоқларидан бирида 70 дан зиёд солиқ турини санаган. Турк 
ҳукмронлиги ва мамлукларга қарши мамлакатда бошланган халқ 
ҳаракатига Қоҳирадаги ал-Азҳар масжидининг таниқли шайхлари 
бошчилик қилдилар. Уларнинг чақириғига биноан 1795 йил ёзида 
Қоҳиранинг ҳунармандлари ва савдогарлари ўз дўконларини ёп-
дилар. Мамлук ҳукмдорлари шайхлар билан музокара бошлашга, 
зўравонлик ва қонунсизликларга чек қўйилишига ваъда беришга 
мажбур бўлдилар.
Ал-Азҳар масжиди шу даврда бошланган француз босқинига 
қарши халқ ҳаракатининг ҳам марказига айланди. 1798 йили 
Қоҳирани забт этган Наполеон Бонапарт «Оллоҳ, унинг пайғамбари 
ва Қуръонни ҳурмат қилиши»ни айтиб, Мисрни мамлуклар зулми-
дан озод этувчи халоскор қилиб ўзини кўрсатишга ҳаракат қилган 
бўлсада, шаҳар ва қишлоқларга французлар солган солиқ мамлу-
www.ziyouz.com kutubxonasi


489
кларникидан анча юқори эди. Шу сабабли 1798 йил 21–23 октябрь 
кунлари Қоҳирада Ал-Азҳар масжидининг шайхлари бошчили-
гида французларга қарши қўзғолон кўтарилди. Наполеон жуда 
қийинчилик билан бўлса-да қўзғолонни бостирди. Мисрда француз 
армиясининг келажагини тушунган ва мамлакатда сиёсий аҳволнинг 
тайинсизлигидан Наполеон бу ерни тарк этди. Унинг ўрнига келган 
генерал Клебер 1800 йили 24 январда Ал-Ариш деган жойда турклар 
билан сулҳ имзолади. Аммо Англия туркларни бу келишувдан воз 
кечишга мажбур қилди. Бунга жавобан генерал Клебер бошчилигида 
француз қўшинлари Гелиополис ёнидаги жангда туркларни тор-мор 
қилди. Шу пайт Қоҳирада халк қўзғолони кўтарилиб, шаҳардаги 
турклар ва мамлук бейлари томонидан қўллаб-қувватланди. Бир ой 
давом этган шиддатли жанглардан сўнг, Клебер қўзғолонни бости-
ришга муваффақ бўлди. Шу даврда Ўрта Ер денгизида ҳаракат олиб 
бораётган адмирал Ушаков бошчилигидаги рус флотининг фаолия-
ти туфайли Мисрдаги француз армиясининг ҳолати анча сусайди. 
Бунинг устига 1800 йил 14 май куни турклар томонидан жўнатилган 
қотил Клеберни ўлдирди. Унинг ўрнига келган генерал Ману Миср-
га туширилган инглиз экспедицияси билан бўлган муваффақиятсиз 
жанглардан сўнг, 1801 йил баҳорида таслим бўлиш ҳақида актни 
имзолашга мажбур бўлди. Шу йили сентябрда француз армияси-
нинг қолдиқлари Мисрни тарк этди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish