Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Жазоир. XIII асрдан бери Ўрта Мағрибда ҳукмронлик қилиб 
келган Зайянийлар Саҳрои Кабир
атрофидаги кўчманчилар билан 
ҳамда кучлироқ бўлган қўшнилари – тунислик Ҳафсидлар ва ма-
рокашлик Меринидлар билан узоқ давом этган курашдан сўнг XV 
аср охирида ўз ҳокимиятларини йўқотдилар. Тўхтовсиз ўзаро уруш-
лар оқибатида Жазоирда савдо, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва 
шаҳарсозлик инқирозга юз тутди.
Шунга қарамасдан Европа мамлакатларида Жазоир ҳали ҳам 
жанговар мамлакат сифатида донг таратган ва обрўга эга эди. Жа-
зоир корсарлари (қароқчилари) Европа давлатларининг кемалари-
ни қўлга олар ва ҳатто Испания ва Италиянинг портларига ҳужум 
уюштирарди, бу эса христианларнинг савдосига ва хавфсизлигига 
катта путур етказаётган эди. Аслида каталониялик, генуялик ва си-
цилиялик корсарлар ҳам араблардан ортда қолишмаётганлиги ту-
файли бутун Ўрта Ер денгизининг Ғарбий қисми тинимсиз денгиз 
жанглари майдонига айланган эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


490
XVI аср бошларида Арагон ва Кастилиянинг қироли Ферди-
нанд II «Африкага салиб юриши»ни ташкил қилди. Мусулмонлар-
нинг Испаниядаги таянч пункти – Гранада амирлигининг тор-мор 
қилиниши (1492) бу юришга имконият яратиб берди. 1505 йилиёқ 
испанлар Жазоирнинг кирғоқ шаҳри Мерс ал-Кабир портини, 1508 
йили йирик Оран портини, 1510 йили қароқчиларнинг Беджай ре-
спубликасини забт этдилар. Шу йиллари испанлар Жазоирнинг яна 
бир қатор портларини ўлпон тўлашга мажбур қилди.
Испанлардан озод бўлишга ҳаракат қилган Жазоирнинг қирғоқ 
бўйи аҳолиси жиҳод («муқаддас уруш») байроғини кўтарган мусул-
мон корсарларни қўлладилар. Улар ичида усмонийлардан чиққан 
ғози (дин йўлида курашчи) Аруж катта обрўга эга эди. Асли Ми-
тилин (Лесбос) оролидаги славян-грек оиласидан чиққан бу шахс 
Ғарбий Ўрта Ер денгизида қароқчилик билан шуғулланган, испан 
кемаларини талаган ва минглаб морискларни Мағрибга олиб кет-
ган. Унинг гуруҳига юзлаб авантюристлар келиб қўшилади ва эскад-
раси 20 та кемадан ошиб кетади. 1516 йили Жазор шаҳрини эгал-
лаб, бутун ғарбий Жазоирни ўзига бўйсундирди. Аммо 1518 йили
Телемсен қалъасини испанлардан ҳимоя қилиш чоғида ҳалок
бўлди.
Аруж вафотидан сўнг Жазор корсарлари унинг укаси Хай-
риддин Барбароссани (Сариқ сақол) ўзларига бош деб тан олиш-
дилар. Хайриддин испанларга қарши курашда ёрдам сўраб Усмо-
нийларга мурожаат қилди. Туркия султони Салим I Ёвуз Шимолий 
Африкада ўрнашиб олиш учун жиҳоддан фойдаланишга уринди ва 
Хайриддинга бейларбейи унвонини берди, Жазоирга йирик яни-
чарлар корпусини, ҳарбий кемалар, артиллерия ва молиявий ёрдам 
жўнатди.
Туркларнинг ёрдамига таянган Хайриддин бирин-кетин Жазоир 
шаҳарларини испанлардан озод қилди, ҳукмронлик йилларида Ис-
пания қирғоқларига еттита экспедиция уюштириб, у ердан мажбу-
ран христианликка ўтказилган 70 минг андалусиялик мусулмонлар-
ни (морисклар) Жазоир ва Тунисга олиб келди.
Хайриддиндан кейин Жазоирни бошқарган Ҳасан пошо (1544 –
1552) ҳам отасининг сиёсатини давом эттирди. Жазоир Истамбул-
га расмангина бўйсунса-да, Ҳасан пошонинг ўзи деярли мустақил
сиёсат олиб борди. Порт – қалъа Оран XVIII аср охиригача испан-
лар қўлида сақланиб қолди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


491
Хайриддин ва унинг ворислари даврида шаклланган Жазоир-
нинг ҳарбий-сиёсий тизими XIX аср бошларигача ўзгармасдан 
қолди.
XVII аср инқирозлар, корсарлар билан яничарлар ўртасида ти-
нимсиз курашлар, ғалаёнлар, фитналар билан ўтди. Аср бошида 
бейларбейи лавозимининг қисқартирилиши яничарларга корсарлар-
дан ўч олиш имконини яратди. Истамбулдан жўнатилган пошолар 
яничарлар қўлида қўғирчоқ эди, холос.
Бироқ яничарларнинг ҳокимияти кўпга чўзилмади. 1671 йили 
қароқчилар тоифаси ҳокимиятни қайтариб олишга эришди. Кор-
сарлар раиси навбатдаги фитнани уюштириб, яничарлар оғасини 
ҳокимиятдан ағдарди ва корсарлар ўзларига янги раҳбар – дей
1
сай-
ладилар. Ҳар икки ойда алмашган яничар оғадан фарқли равишда 
дей бир умрга сайланди ва айнан шу ҳол Жазоирда ҳокимиятнинг 
барқарорлашувига олиб келди. 1689 йили яничарлар девони ва 
корсарлар раислари ўзаро келишувга эришиб, биринчи марта бир-
галикда дей сайлашдилар. 1711 йили дей Боба Али Шауш Порта 
жўнатган навбатдаги пошони Жазоирдан чиқариб юборди ва пошо 
унвонини унинг ўзига бериш лозимлигига Истамбулдагиларни 
ишонтирди. Айни пайтда Жазоир султонга доимий ўлпон тўлашни 
ҳам тўхтатди.
XVII аср 60-йиллари XVIII аср бошлари Жазоир минтақада
гегемонлик учун Марокаш султонлари ва Тунис бейлари билан
кураш олиб борди. Бу урушлар доимий бўлмасдан Шимолий Афри-
канинг сиёсий харитасига деярли таъсир қилмади.
Жазоирнинг XVII асрдаги иқтисодий ривожланиши халқаро 
алоқалари деярли тўлиқ қароқчилик фаолияти билан боғлиқ эди. 
Бу давр Ғарбий Ўрта Ер денгизи ҳудудида денгиз қароқчилиги энг 
авжига чиққан пайт эди. Биргина мисол, 1613 йилдан 1621 йилга-
ча, яъни 9 йил ичида жазоирлик корсарлар ўзларининг тунислик 
«ҳамкасблари» билан бирга голландларнинг 447 та, французлар-
нинг 193 та, испанларнинг 120 та, инглизларнинг 60 та кемалари-
ни қўлга олганлар. Бу ёқиб юборилган ва чўктирилган кемаларни 
ҳисобга олмаганда. Албатта савдода асосий «товар» қўлга олинган 
европаликлар эди. Масалан, Жазоирда доимий ваколатхонасига 
эга бўлган тринитарийлар монахлик ордени XVII аср давомида 30 
1
Дей – Усмонийлар армиясида яничарлар корпуси – ожакларда қуйи поғона командир-
лар таркиби шундай деб аталган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


492
минг европаликни сотиб олган. Мамлакат пойтахтининг 100 минг 
аҳолиси бўлиб, бундан ташқари 25–30 минг христиан асирлар ҳам 
сақланарди. Қароқчилик ҳисобидан шаҳар жуда тез кенгайиб ва 
бойиб борарди.
XVIII асрда ҳам Жазоир Усмонийлар империясининг эйалети 
ҳисобланар, амалда суверен давлат эди. Бу аср нисбатан барқарор 
ҳокимият тизими билан характерланади. 1710 йилдан 1798 йилгача 
ҳокимиятда бўлган 10 та дейдан фақат учтаси сарой тўнтаришларида 
ўлдирилган. Аср охирларига келиб корсарлар яна фаоллашди. 1775 
йили Испания томонидан амалга оширилган ҳужум европаликларга 
ҳеч қандай наф келтирмади. Испанлар бир неча муваффақиятларсиз 
уринишлардан сўнг 1786 йили Жазоир дейи Муҳаммад бен Осман 
билан тинчлик сулҳи тузишга, 1792 йили эса Ғарбий Жазоирнинг 
бош шаҳри Оранни жазорликларга топширишга мажбур бўлди.
Испания билан тузилган тинчлик шартномаси Жазоирда 
қароқчилик анъаналарининг жонланишига олиб келди. Жазоир 
корсарлари Итальян давлатлари, Прусия ва АҚШнинг кемаларига 
қатор ҳужумлар уюштирдилар. Мустақиллик учун урушда ғалаба 
қозонган АҚШ ҳукумати 1795 йили Жазоир билан тинчлик шартно-
масини имзолашни, корсарларга навигация
1
асбобларини етказиб 
бериш ва контрибуция тўлаш мажбуриятини олишни маъқул топди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish