Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet256/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Марокаш. XVI аср бошида Марокаш жанубида шарифлар 
(ўзларини Муҳаммад пайғамбар авлодлари деб ҳисобловчилар) 
юксала бошлайди. Уларнинг ичида саъдийлар уруғи ўзининг жип-
слиги ва интилиши билан ажралиб туради. Португаллар ҳужуми 
пайтида саъдийлар йирик бербер қабилаларини бирлаштиришга 
эришди. Уларнинг йўлбошчиси Муҳаммад ибн Абдураҳмон 1511 
йили потугалларнинг Санта-Крус портини қамал қилди. Бу уриниш 
муваффақиятсиз чиқиб, Абдураҳмон ўлдирилгандан сўнг унинг 
ўғиллари бутун эътиборини жиҳодга эмас, мамлакат ичкарисида ўз 
мавқеларини мустаҳкамлашга қаратди.
Шарифлар империяси қатъи марказлашмаган, аниқроғи шаҳарлар 
федерациясидан иборат эди. XVI асрда Марокашнинг юксалиши-
га энг катта ҳисса қўшган султон Аҳмад ал-Мансур (1578 –1603) 
бўлди. У савдони ривожлантирди, қўшни давлатлар билан дипло-
матик алоқалар ўрнатди. Унинг ташқи сиёсати анча кенг қамровли 
эди. 1590 –1591 йиллари Ғарбий Судан ҳудудида жойлашган Сонгай 
давлатини босиб олишни ташкил қилди. Марокашликлар узоқ йил-
лар Сонгайдаги олтин ва туз конларини эксплуатация қилдилар. Бу 
ердан минглаб қора танли қулларни сотдилар. Марокаш хазинаси 
жуда катта даромад кўрди.
Аҳмад ал-Мансур вафот этгандан сўнг унинг ўғиллари ўртасида 
бошланган тахт учун кураш оқибатда сулоланинг тўлиқ инқирозига 
олиб келди.
XVII аср ўрталаридан бошлаб шарифлар авлодининг бошқа бир 
сулоласи Филалийлар Марокашда сиёсат майдонига чиқади. Суло-
ланинг асосчиси Муҳаммад Али аш-Шариф (1631–1635) ва унинг 
учта ўғли Мулай Муҳаммад (1635 –1664), Мулай Рашид (1664 –1672) 
ва Мулай Исмоил (1672 –1727) мамлакат қудратининг юксалиши-
га катта ҳисса қўшдилар. Айниқса, Мулай Исмоил 55 йил давлат-
ни бошқарди, мусулмон ҳукмдорлари ичида жуда камлари Ғарбда 
унингдек шуҳрат топганди. У ярим асрдан кўпроқ вақт ичида бу-
тун фаолиятини иккита мақсадга йўналтирди: турклар ва европа-
ликлар таҳдидидан мамлакат мустақиллигини сақлаб қолиш; мам-
лакатнинг иқтисодий гуллаб-яшнашини таъминлаш. У қора танли 
қуллардан 150 минг кишилик мунтазам армия тузди. Ҳокимиятни 
марказлаштириб, қатъи давлат тартиби ўрнатди. Исмоил ўрнатган 
тартиблар Мағрибнинг анъаналарига зид эди. Шу сабабли бу тар-
тиблар Исмоил ўлимидан сўнг дарҳол барҳам топди. Исмоилдан 
32– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


498
кейин ўттиз йил ҳокимиятда барқарорлик бўлмади. Фақат унинг 
набираси Сиди Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (1757 –1790) мамлакатда 
тинчлик ва тартиб ўрната олди. У давлатнинг ташқи салоҳиятини 
тиклаш йўлида ҳам катта ишлар қилди. 1751 ва 1765 йиллари Дания 
билан, 1763 йили Швеция, 1767 йили Франция ва Испания, 1773 
йили Португалия, 1786 йили АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар 
билан савдо ва дўстлик ҳақида шартномалар имзолади. Ташқи савдо 
ҳажми 7 млндан 17 млн ливргача ўсди. Мамлакатни ҳар томонлама 
мустаҳкамлаш борасидаги ишлар Сиди Муҳаммаднинг ўғли Мулай 
Слиман (1792–1822) томонидан муваффақиятли давом эттирилди.
* * *
Европа ва Шимолий Америка халқлари тарихига нисбатан 
қўлланилган «янги давр», «Маърифатчилик», «индустриал циви-
лизация» каби тушунчаларни ва «янги давр»нинг даврий чегарала-
рини бошқа халқлар, хусусан Африка халқларининг тарихига нис-
батан шартли равишдагина қўллаш мумкин. Ўрганилаётган даврда 
бу халқлар тараққиётнинг бошқа босқичида бўлиб, илғор Европа 
давлатлари томонидан босиб олинди ва мустамлакаларга айлан-
тирилди. Узоқ давом этган мустамлакачилик даврида бу халқлар 
тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди: табиий бойликлар-
нинг европаликлар томонидан жадал ўзлаштирилиши натижасида 
саноат пайдо бўлди; пул-товар хўжалиги кенгайиб, бозор муносабат-
лари таркиб топди; кишиларнинг кундалик ҳаёти ва дунёқарашида 
янги тамойиллар шаклланди, Европа маданияти билан миллий ма-
даниятларнинг уйғунлашуви бўлган маданият ривожланди.
Шу билан бирга ушбу асрлар Африка халқларининг ўз озодли-
клари учун тўхтовсиз кураш даври ҳам бўлди. Бу кураш давомида 
миллий онг ривожланди, кишиларда тенглик, озодлик, мустақиллик 
каби тушунчалар ривожланиб, улар курашининг мазмунига айлан-
ди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish