Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Тунис. XV аср охири – XVI аср бошларида Тунис чуқур инқироз 
даврига кирди. XIII асрдан бери Мағрибнинг ўрта ва шарқий 
қисмини бирлаштирган Ҳафсидлар давлати таназзулга тушди. 1488 
йили султон Усмон вафот этгандан сўнг олти йилда тўртта ҳукмдор 
www.ziyouz.com kutubxonasi


495
алмашди. Янги султон Абу Абдуллоҳ Муҳаммад V нинг бадавий 
қабилаларни бўйсундириш учун қилган ҳаракати Ҳафсидларнинг 
мағлубияти билан тугади.
XV аср охири – XVI аср бошларидаги шиддатли воқеалар са-
бабли Тунисда сиёсий тарқоқлик бошланди ва мамлакат Ўрта Ер 
денгизининг ўша пайтдаги кучли давлатлари – Испания ва Усмо-
нийлар империясининг сиёсий манфаатлари тўқнашган жойга ай-
ланди. Бу икки давлат ўртасидаги кураш XVI аср 30-йилларида 
кескин тус олди. Усмонийлардан ёрдам олган Жазоир корсарлари 
Хайриддин Барбаросса бошчилигида Тунисга бостириб кирдилар. 
Тунис султони Мулай Ҳасан жанубга қочиб, Испания қироли Карл 
V га ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳол шусиз ҳам обрўси тушиб 
кетган Ҳафсидлар сулоласини «ислом манфаатларига хоинликда» 
айблаш учун асос бўлди. Испанлар 400 та кемадан иборат жуда 
катта флот билан Тунис қирғоқларига келди. Бироқ Карл V учун 
Тунисни эгаллаш катта таваккалчилик бўлиб туюлди ва у қирғоқ 
бўйида Ла Гулетт қалъасини қуришдан нарига ўтмади. Шу орада 
Усмонийлар султони Сулаймон I ва Мурод III Тунис тақдири билан 
жиддий қизиқишдилар. Натижада 1574 йили 320 та кемада Тунис 
қирғоқларига тушган 40 минг кишилик турк қўшинлари бу ерда ис-
панлар ҳукмронлиги ва Ҳафсидлар сулоласи ҳокимиятига хотима 
ясади.
Туниснинг турклар томонидан забт этилиши бу ерда Усмонийлар 
сиёсий тартибининг ўрнатилишига олиб келди. Бироқ Африканинг 
бошқа жойларида бўлгани каби Тунисда ҳам Портанинг ҳокимияти 
расмий характерга эга эди халос. Амалда мамлакатни дейлар ва яни-
чарлар бошқаратган эди.
XVII асрдан Тунисда маҳаллий бейларнинг роли кучая бошлади. 
Ҳокимият бей Мурод Корсо (1612 –1631) ва унинг ворислари Муро-
дийлар қўлига ўтди.
Бироқ XVIII аср бошларида турк сипоҳийларининг сардор-
лари кучаяди. 1702 йили ҳарбий фитна оқибатида Муродийлар 
ҳокимияти ағдарилади ва сипоҳийлар сардори Иброҳим аш Шариф 
янги ҳокимиятни ташкил қилади. У 1704 йили дейлик унвонини ҳам 
олади. 1705 йили Жазоир ва Триполи билан бўлган урушда Иброҳим 
мағлубиятга учради аммо бу ҳол тунисликларни мусақиллик 
учун интилишдан қайтара олмади. Жазорликларга қарши зарбани 
муваффақиятли уюштирган сипоҳийларнинг янги сардори Ҳусайн 
www.ziyouz.com kutubxonasi


496
ибн Али Тунисда янги монархияга ва Ҳусайнийлар сулоласига асос 
солди. Бу сулола вакиллари Тунисни 1957 йилгача бошқардилар.
Судан. Ўрта асрларда ҳозирги Судан ҳудудида бир неча хри-
стиан давлатлари мавжуд бўлиб, улардан энг каттаси Донгола дав-
лати эди. 1317 йили мисрликлар Донголанинг охирги христиан 
шоҳини ағдариб, тахтга унинг исломни қабул қилган қариндошини 
ўтқаздилар. Шундан сўнг Нубиянинг (Суданнинг қадимги номи) 
тезликда «араблашиш» ва «мусулмонлашиш» жараёни юз берди.
Суданнинг чўл ва саванналарида истиқомат қиладиган бада-
вий араблар ислом дини, араб маданияти ва араб халқ тилининг 
тарқалишига катта ҳисса қўшдилар. Суданнинг минг йиллар да-
вомида шаклланган маданий қиёфаси бир неча аср ичида кескин 
ўзгарди. Бироқ бадавийлар янги сиёсий тузумнинг асосини ташкил 
қила олмадилар. Бу ролни иккита ҳосилдор деҳқончилик вилоятла-
ри – Фунг ва Дарфур уддалади. Фунгнинг пойтахти Сеннар шаҳри 
эди. Шу сабабли 1504 йили ташкил топган давлат Сеннар султонли-
ги деб аталди.
Сеннар султонлигининг шаклланиш жараёни султон Дакин дав-
рида якунланди. У ёш давлатнинг суд ва маъмурий тизимини ислоҳ 
қилди.
Сеннарнинг сиёсий тарихини унинг геосиёсий жойлашуви бел-
гилаб берди. Сеннар Усмонийлар империясининг жанубий чега-
раларидан Эфиопия ва Борна империяларига элтувчи йўлда жой-
лашган эди. Сеннар ҳукмдорлари Усмонийлар билан ҳам, Эфиопия 
билан ҳам (1611 1641 йиллардаги уруш ҳаракатлари олиб борилди) 
асосан тинчлик алоқаларини сақлаб келди.
XVII аср охири – XVIII аср бошларида Сеннарда ҳам, Эфиопия-
да ҳам марказий ҳокимиятнинг инқирози бошланди. Иккала кучсиз-
ланаётган монархлар – султон Бадиг IV Абу-Шиллук (1723 –1762) ва 
император Иясу II (1730 –1755) ўзаро урушга киришдилар. Натижа-
да Сеннарда султон ҳокимияти тўлиқ инқирозга юз тутиб, ҳокимият 
Хамаж вазирлар сулоласига ўтди. Бу сулоланинг асосчиси эфиоплар 
устидан ғалабанинг асосий ташкилотчиси Муҳаммад Абул Кайлак 
Камтур (1710 –1776) бўлди.
Бу даврда Суданнинг энг кучли ва бой давлати Дарфур султон-
лиги эди. Дарфур савдо айланмаси бўйича Сеннардан кўп марта 
олдинга ўтиб кетди. Энг катта фойда келтирадиган асосий товар 
қуллар бўлиб қолди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


497

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish