12- мавзу бўйича амалий топшириқ



Download 15,47 Kb.
Sana20.06.2022
Hajmi15,47 Kb.
#679178
Bog'liq
12-мавзу амалий топшириқ


12- мавзу бўйича амалий топшириқ

  1. Сўнгги йилларда гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича ишлар бир неча йўналишларда олиб борилмоқда:

• аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;
• аёлларни ҳимоя қилишнинг институционал асосларини такомиллаштириш;
• аҳолининг гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш;
• ҳуқуқни қўллаш амалиётида уларга риоя этилишини таъминлаш учун масъул мансабдор шахсларни тегишли ҳуқуқий меъёрлар асосида ўқитиш.
Кейинги пайтларда кўп бора тилга олинаётган, жамиятда илдам илгари сурилаётган «гендер тенглиги» тушунчаси турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда, қатор фикрларни ўртага чиқармоқда. Бу кимлар учундир эриш туюлиб, энсасини қотираётгани ҳам бор гап. Худдики, гендер тенгликка доир қонун тасдиқланса, давлатнинг жилови аёлларнинг қўлига ўтиб кетадигандай ваҳимага тушаётганлар ҳам йўқ эмас.
БИР ҲАДИС САБОҒИ
Аслида, баъзи хорижий тадқиқотчиларнинг мамлакатимиздаги гендер тенглик даражасига паст баҳо бериш­лари адолатли қарор эмас. Авваламбор, Конституциямизда аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқли экани аниқ кўрсатиб ўтилган. Қолаверса, аёллар манфаатларини ҳимоя қилишга доир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган. Жамиятда, жамоада аёлларга қатор қулайликлар берилган. Аёллар оғир ишларга жалб қилинмайди, уч ёшгача фарзанд тарбиялаётган, ногирон боласи бор аёлларнинг иш вақтлари қисқартирилган. Жамоа шартномалари орқали берилаётган имтиёзлар аёллар манфаатдорлигини янада кенгроқ таъминламоқда.
Кечирасиз-у, ҳатто жиноят содир қилган аёлларга ҳам енгиллик­лар берилган. Бир хил жиноят содир қилган эркак ва аёлга нисбатан бир хил жазо қўлланилмайди.
Қадриятларимиз, динимизда аёлни ардоқлаш шарт қилиб ­қўйилган. Дунё­даги аёллар манфаатларини ифодаловчи барча ҳужжатларни жамлаганда ҳам биргина «Жаннат оналар оёғи остидадир» деган ҳадиснинг салмоғини босолмайди.
Оддийгина кундалик ҳаётимиздан мисоллар келтирайлик. Эшик қаршисига эркаг-у аёл тенг келса, аёлга йўл берилади. Автобусда эркак киши, гарчи ўзидан бир-икки ёш кичик бўлса-да, аёлга ўрин бўшатиб беради. Оғир юк кўтариб кетаётан аёлни кўрган йигит уни танимаса-да қўлидаги сумкасини олади. Эр ишдан келганда биринчи бор аёлини йўқлайди. Ўғил-у қиз эшикдан бирдай «Она» деб кириб келади. Бу иззат-у икромда минг йиллар давомида шаклланган миллий анъана ва қадриятларимиз мужассам.
Ана шундай илиқ мулозамат кўмагида аёл билими, салоҳияти, иқтидори нуқтаи назаридан эркаклардан қолишмайдиган даражага эришди. Шунга монанд жамиятдаги мавқеини янада ­мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Мақсад жамиятга янада кўпроқ фойда келтиришдир. Аммо гендер тенглик масаласининг юзага чиқиши сабаби нимада?

Юқоридагилар хусусда шахсий фикрингизни баён этинг


Download 15,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish