Тиристорлар бир неча киловольтларгача кучланишларга ва бир неча ампер токларга мўлжалланиб ишлаб чиқарилади. Шунинг учун тиристорли ўзгартиргичлар юқори фойдали иш коэффицентли катта қувватни таъминлайди



Download 0,53 Mb.
bet1/2
Sana13.07.2022
Hajmi0,53 Mb.
#791044
  1   2




O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI


MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI
TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI

“Energiya ta’minlash tizimlari” kafedrasi


INFOKOMMUNIKATSIYA TIZIMLARINING ELEKTR TA’MINOTI


fanidan


Mustaqil ish
Mavzu: Tiristorli o’zgartirgichlar
Bajardi:
Telekommunikatsiya texnologiyalari ta’lim yo‘nalishi

PSI008 guruh talabasi


Nasulloyev Zuxriddin Faxriddin o’g’li


Qabul qildi: k.o’qituvchi. F.M.Qodirov


Toshkent 2022

    1. Тиристорли ўзгартиргичлар

Юқори қувватли ўзгартириш қурилмаларида юқори вольтли кучланишни ўзгартириш учун икки барқарор ҳолатга эга бўлган тиристорлар қўлланилади [10,12].


Тиристорлар бир неча киловольтларгача кучланишларга ва бир неча ампер токларга мўлжалланиб ишлаб чиқарилади. Шунинг учун тиристорли ўзгартиргичлар юқори фойдали иш коэффицентли катта қувватни таъминлайди.
Коммутация махсус қурилмалар орқали амалга ошириладиган ва юкламаси бошқа ўзгарувчан ток энергияси манбаларига эга бўлмаган тиристорли ўзгартиргичлар автоном ўзгартиргичлар дейилади. Автоном инверторнинг коммутация частотаси тиристорларнинг бошқариш тизими иш частотаси орқали аниқланади. Улар ток ва кучланиш инверторларига бўлинади. Ток инверторларида токни ўзгартириш амалга оширилади, кучланиш шакли юкламага боғлиқ. Манбадан истеъмол қилинадиган токнинг доимийлигини ушлаб туриш учун улар ўзгармас кучланиш манбаига катта индуктивликли L дроссель орқали уланади.
Кучланиш инверторлари ўзгармас кучланиш манбаига тўғридан-тўғри уланади. Бунда инвертор чиқишида манбага параллел равишда С конденсатор уланади. Тиристорли инверторларда ток коммутациясини реактив элементлар-конденсаторлар ва дросселлар бажаради.
Инверторларда тиристорлар калит режимида ишлайди. Уларнинг уланиши бошқариш қурилмаси орқали амалга оширилади. Бошқариш қурилмалари сифатида импульс генераторлари-автогенератор, мультивибратор ва блокинг-генераторлар ишлатилади. Бошқарувчи импульслар тиристорлар бошқариш электродларига қарама-қарши фазада берилади. Тиристорни очилиши учун анод токини энг кичик ушлаб турувчи ток қийматигача камайтириш керак. Анод ва катод оралиғига эса тиристор бошқарилишини қайта тикланиши учун етарли бўлган вақтгача манфий тескари кучланиш қўйилади. Бу инверторда коммутацияловчи конденсатор қўлланилиши орқали амалга оширилади. Бунда конденсатор тиристор анодига катодига нисбатан манфий кучланиш берилишини таъминлайди.
Юкламада Ск коммутацияловчи конденсатор уланишига қараб тиристорли инвертор схемалари паралелл-кетма-кет ва кетма-кет-паралелл схемаларга бўлинади. 12.7-расмда тасвирланган икки тактли параллел инвертор VS1 ва VS2 тиристорлардан, БС бошқариш схемасидан, Ск коммутацияловчи конденсатордан, VD1 ва VD2 диодлардан ва L дросселдан иборат. Трансформаторнинг бирламчи чўлғами 0 ўрта нуқтага ва VD1, VD2 диодлар уланадиган икки 1 ва 2 нуқталарга эга.
Биринчи ярим даврда бошқарувчи импульс таъсирида VS1 тиристор очиқ ва VS2 тиристор ёпиқ бўлади. Бунда ток таъминот манбаидан трансформаторнинг юқори ярим чўлғами VS1 тиристор ва L дроссель орқали оқиб ўтади. Бу ток пастки елкада юқори елкадаги ЭЮКка тенг бўлган, лекин қарама-қарши фазадаги ЭЮКни индукциялайди, яъни минус чўлғамнинг ўрта нуқтасида, плюс эса бу чўлғамнинг пастки охирги нуқтасида бўлади. Шунинг учун Ск конденсаторга кетма-кет уланган кучланишлар қўйилади: таъминот манбаидан UК ва трансформаторнинг бирламчи пастки чўлғамидан тахминан UК га тенг бўлган кучланиш. Натижада Ск конденсатор иккиланган таъминот манбаи кучланишигача, яъни Uс=2UКИР гача зарядланади. Бундай кучланиш VD2 тиристор анодида ҳам бўлади.
Иккинчи ярим давр вақтида бошқарувчи импульс VS2 тиристорни очади. VS1 тиристор ток ўтказишни давом эттиради. Лекин очилган VS2 тиристор орқали Ск коммутацияловчи конденсатор VS1 тиристорга параллел уланади. Ск конденсатордан VS1 тиристорга 2UКИР га тенг бўлган тескари кучланиш қўйилади ва Ск конденсаторнинг разрядланиш токи орқали VS1 тиристор ёпилади. Очилган VS2 тиристор орқали Ск конденсаторнинг ick қайта зарядланиш токи ва трансформаторнинг бирламчи W1′′ чўлғами токларининг йиғиндисидан иборат бўлган iT ток оқиб ўтади. Ск конденсатор тескари кутбли 2UКИР кучланишгача зарядланади. UК ўзгартирилган кучланиш W1′′ бирламчи чўлғамга қўйилади ва бу чўлғамдаги ток аввалги очувчи импульс вақтидаги W1' чўлғамдаги токка қарама-қарши йўналишга эга бўлади. Бунда W2 иккиламчи чўлғамда кучланишнинг иккинчи (манфий) ярим тўлқини шаклланади.
VS1 тиристорга навбатдаги очувчи импульс берилганда схема дастлабки ҳолатига қайтади ва юқоридаги жараён такрорланади.
Тиристорларнинг навбатма-навбат очилиши натижасида трансформаторнинг бирламчи ярим чўлғамларида токлар даврий равишда ўзгаради ва иккиламчи чўлғамда ўзгарувчан ток вужудга келади. Бу ток чиқиш тўғрилагич орқали тўғриланади ва фильтр орқали юкламага узатилади.

12.7-расм. Икки тактли тиристорли ўзгартиргичнинг схемаси


Шундай қилиб, ўзгартиргич чиқишида талаб қилинган номиналдаги ўзгармас кучланиш шаклланади.


L1 дроссель таъминот манбаи токини ҳар иккала тиристорлар очиқ бўладиган қисқа вақт оралиғида таъминот манбаи токини чеклаб туради.
Коммутация моментида, тиристорлардан бири очиқ, иккинчиси эса индуктивликнинг разрядланиш токи ўтказаётган вақтда юклама индуктивлигида ва реактив коммутацион элементларда йиғилган реактив қувватни VD1 ва VD2 диодлар U0 таъминот манбаи томонига ўтказиб юбориш учун хизмат қилади.
Икки тактли кўприксимон ўзгартиргич схемаси 12.8-расмда келтирилган. Биринчи ярим даврда бошқарувчи кучланиш мусбат импульслари бир вақтнинг ўзида VS1 ва VS4 тиристорларга берилади. Тиристорлар очилади ва улар орқали ТV1 трансформаторнинг бирламчи чўлғамига ток оқиб ўтади. Бу вақтда С1 конденсатор таъминот манбаининг UК кучланишигача зарядланади.
Бошқарувчи кучланишнинг иккинчи ярим даврида импульслар VS2 ва VS3 тиристорларга берилади ва улар очилади. Аммо бу вақтда С1 конденсатордан мусбат потенциал VS1 тиристор катодига берилади ва у ёпилади. VS4 тиристор анодига эса С1 конденсатордан манфий потенциал берилади ва у ҳам ёпилади. Сўнг тиристорлар жуфтлиги навбатма-навбат очилади. Бунда ТV1 трансформаторнинг бирламчи чўлғамидан қарама-қарши йўналишдаги ток импульслари оқиб ўтади. Бу ток импульслари иккиламчи чўлғамда ўзгарувчан токни индукциялайди. Кейинчалик бу ўзгарувчан ток тўғрилагичда тўғриланади ва фильтрда силлиқланиб юкламага узатилади.


12.8-расм. Икки тактли кўприксимон ўзгартиргичнинг принципиал схемаси



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish