504
Ҳукмрон сулоланинг асосчиси Қуддус шоҳи Сулаймон ва малика
Савскаяларнинг ўғли – Менемис I ҳисобланарди.
Аслида худди
Япониядаги сингари Эфиопияда ҳам ҳақиқий ҳокимият император
тахтига ўзига маъқул кишини ўтқаза олган феодаллар қўлида эди.
Кўпинча бундай император «Сулаймонлар сулоласидан» бўлган ёш
бола ёки жуда кекса киши бўларди. Япониядан фарқли ўлароқ бу
ерда амалдаги ҳокимият авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтмаган.
Ерларнинг катта қисми император оиласига, черковга ва фео-
далларга тегишли эди. Деҳқонлар
уларнинг ерида ишлаб бериши
ва ҳосилнинг бир қисмини ёки маълум бош молларни бериши ло-
зим бўлган. Айни пайтда деҳқонларнинг ердан фойдаланиши жа-
моа характерида эди. Эфиопияда қулчилик ҳам сақланиб қолганди.
Аҳолининг асосий қисми христиан динига (православ мазҳабига
яқин) сиғинишарди.
XVI аср бошларида Эфиопияга Усмоний турклар бости-
риб киради. Туркларни Эфиопияга вассал қарамликда бўлган ва
мустақиллик олиш учун узоқ вақтдан бери кураш олиб бораётган
Ифат ва Адал мусулмон султонликлари ҳам қўллаб-қувватлади.
Адал қўшинларининг қўмондони Аҳмад ибн Иброҳим ал-Ғозий би-
лан бир вақтда жанубдан галла қабилалари ҳам Эфиопияга бостириб
кирди. Эфиопия ҳукмдорлари ёрдам сўраб Португалияга мурожаат
қилишга мажбур бўлдилар. Эфиопия ва
Португалиянинг бирлаш-
ган қўшинларни мамлакатдан туркларни қувиб чиқаришга ва галл
қабилаларининг бир қисмини бўйсундиришга муваффақ бўлдилар.
Турклар қувиб чиқарилгандан сўнг Эфиопияда мустаҳкамланиб
олишга ва хўжайинлик қилишга ҳаракат қилган португалияликлар-
нинг сиёсати қаршиликка учради, улар XVII аср ўрталарида Эфио-
пияни тарк этишга мажбур бўлишди. Бироқ ташқи хавф бартараф
этилгандан сўнг тўхтовсиз давом этган ички ўзаро урушлар XVIII
аср охири – XIX
аср бошларига келиб марказий ҳокимиятнинг
сусайишига олиб келди. Бу даврда Эфиопия энди ўз қўшини ва
мустақил бошқарув тизимига эга бўлган бир қанча князликлардан
иборат давлат эди. Бу князликларнинг (Шоа, Аҳмара, Тигре, Год-
жам ва бошқ.) мустақиллиги шу даражада эдики, уларни кўпинча
«қироллик» ҳам деб аташарди. Эфиопия нгусэ нэгсэтининг (шоҳлар
шоҳи) ҳокимияти рамзий бўлиб қолди, холос.
Ички аҳволнинг оғирлигидан фойдаланган европаликлар, би-
ринчи
навбатда Англия ва Франция, алоҳида князликларнинг
www.ziyouz.com kutubxonasi
505
ҳукмдорлари билан «дўстлик тўғрисида шартнома» туза бошлади-
лар ва бу князларга бошқа князларга қарши курашда ёрдам ваъда
қилдилар. Бу ҳол Эфиопияда вужудга келаётган тарқоқлик ҳолатини
янада кучайтирди.
Do'stlaringiz bilan baham: