1-мавзу. Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши Режа



Download 72,67 Kb.
bet1/30
Sana24.02.2022
Hajmi72,67 Kb.
#237455
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
strategiya



1-мавзу. Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши
Режа:

  1. Фуқаролик жамияти келиб чиқиши ва унинг шаклланиш асослари, предмети ва объекти

  2. Фуқаролик жамияти фанининг тушунчалари, қонуниятлари ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билан ўзаро боғлиқлиги

  3. Фуқаролик жамияти ғоялар эволюцияси


Таянч сўзлар: фуқаро, фуқаролик жамияти, давлат, давлат ҳокимияти, ҳуқуқий давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари.
1. Фуқаролик жамияти келиб чиқиши ва унинг шаклланиш асослари
Фуқаролик жамияти тушунчаси антик даврдан ғарб маърифатчиларигача бўлган узоқ давр мобайнида турлича кўринишларда намоён бўлган1. Замонавий талқинда эса бу категория илк бор XVIII аср бошларида европалик файласуфлар асарларида кўзга ташланади. Ўша даврда бу тушунча фуқаролар ў
ртасида вужудга келадиган ва ижтимоий зарарли бўлган ижтимоий можароларни қоидалар воситасида бартараф этиш мақсадида шаклланган сиёсий бирлашма сифатида тушунилган. Қадимда бу концепция фозил жамият тушунчасига мос равишда, давлатдан ажралмаган ҳолда талқин этилган. Афлотунга кўра давлат адолатли жамият қуришни ўз олдига мақсад қилиши, одамлар эса жамият манфаатлари йўлида,оқиллик, жасурлик, босиқлик ҳамда адолат билан, ўзларига топширилган вазифаларни пухталик билан бажаришлари керак. Жамият ҳақида қайғуриш “доно ҳукмдор”нинг вазифаси сифатида белгиланган2.
Европа ва кейинчалик Америка сингари йирик минтақалар миқёсида фуқаролик жамияти тараққиёти уч босқичда амалга ошган бўлиб, ушбу босқичлар алмашиниши даврида давлат ва жамият тузилишида жиддий ўзгаришлар содир бўлган, ижтимоий ва сиёсий бўҳтонлар, оммавий ҳаракатлар, синфий тўқнашувлар, ижтимоий мафкураларнинг тубдан ўзгариши рўй берган.
Дастлабки босқичда (тахминан XVI–XVII асрларда), фуқаролик жамиятининг иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий асослари вужудга келган. Уларга саноат ва савдо-сотиқнинг ривожланиши, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви ҳамда чуқур меҳнат тақсимоти, товар-пул муносабатларининг ривожи асос бўлиб хизмат қилган.
Шаҳар ва шаҳар синфларининг кўмаги ёрдамида Ғарбий Европа минтақасида замонавий давлатнинг белгилари (суверенитет, давлат ғазнаси, профессионал бошқарув аппарати ва ҳ.к.)га эга бўлган марказлашган миллий давлатчилик вужудга келган. Ижтимоий мафкурадаги кескин бурилиш, санъат ва маданиятнинг жадаллик билан ривожланиши, буржуа ахлоқининг кенг тарқалиши, фуқаролик жамиятини ижтимоий-сиёсий идеал сифатида талқин этиш ҳам ана шу даврга тўғри келади. Бу даврдаги феодал нотенглик ва имтиёзларга қарши курашувчи мазлум қатламларга ўрта синф мулкдорлар йўлбошчилик қилган. Ўрта асрларнинг иккинчи ярмида Англияда рўй берган саноат инқилобининг бошланишини бир қатор тарихчилар Янги даврнинг ибтидоси сифатида талқин этадилар.
Саноат инқилоби ва шаҳардаги ўзини ўзи бошқариш тизими фуқаролик жамияти ривожи билан чамбарчас боғлиқ. Ғарбий Европада ўша пайтларда шаҳар жамоаси аъзоларининг барчаси тенг ҳуқуқлилик асосида судлов ишлари таъминланган, адолатсиз қамоққа олишлар бекор қилинган, сайловларда овоз бериш ҳуқуқи орқали шаҳар бошқарувига сайланиш имконияти, қурол тақиб юриш ҳуқуқи, бир сўз билан айтганда, кўпчилик тадқиқотчилар томонидан фуқаролик ҳуқуқлари, деб аталган барча ҳуқуқлар кафолатланган3.
ХХ асрда фуқаролик жамиятининг учинчи босқичи, яъни унинг ижтимоийлашув даври бошланди. Европа халқлари антик полислардан тортиб, феодалчилик орқали тараққиётнинг шундай палласига етиб келдиларки, бу даврда мустақил, аммо ўз шахсий манфаатлари йўлида бирлашишга қодир бўлган кишилар жамоаси ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа зарурий элементлари вужудга келди. Бунинг натижасида фуқаролик жамиятининг туб моҳияти ҳақида тафаккур қилишга имконият пайдо бўлди. Бу янги вазият ғарбда инсонларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳуқуқларини қонун доирасида тан олиш асосига қурилган мафкура, яъни либерализмда ўз ифодасини топди.



  1. Download 72,67 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish