2-МАВЗУ:ЎЗБЕКИСТОННИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ – МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ
РЕЖА Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун ва моҳияти.
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар.
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишларнинг миллий ва умуминсоний негизига асосланиши ҳамда миллий ғоянинг асосий тамойиллари билан муштараклиги.
Мустақиллик йилларида мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Изчиллик ва қатъият билан амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида “одамлар ўзларининг ҳаётидан рози бўлиши керак”, деган ҳаётбахш ғоя ётади. Ўзбекистон тараққиётининг навбатдаги босқичида ҳам одамларнинг яшаш шароитини янада яхшилаш, фаровонлигини ошириб бориш лозим бўлган асосий вазифа ва бош мақсад сифатида белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида илгари сурилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” давлат ва жамиятнинг бош мақсади бўлган одамларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада оширишни таъминлашга қаратилганлиги билан ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. 2017 йил 23-28 январь кунлари кенг жамоатчилик томонидан Ўзбекистон тараққиётида жуда катта амалий аҳамият касб этадиган бевосита давлат раҳбари ташаббуси билан ҳукумат, парламент ва фуқаролик жамияти институтлари иштирокида ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтди.
Муҳокамалар жараёнидаги қизғинлик, иштирокчиларнинг савол-жавоб ва таклиф-мулоҳазалар билдиришидаги фаоллиги фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ортиб бораётганлигини, ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик туйғуси шаклланганлигини кўрсатиб турибди.
2017 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинганлигини ҳам шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Келиб тушган таклифларни жамлаш, чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, у билан:
Хусусан, мамлакатни ривожлантиришнинг қуйидаги 5 та устувор йўналиши белгиланган:
1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш;
2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;
3. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;
4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш;
5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.
Мазкур йўналишларнинг ҳар бири мамлакатдаги ислоҳотларни ва янгиланишларни янада чуқурлаштиришга оид аниқ бўлимлардан иборат.
Ҳаракатлар стратегиясидаги ҳар бир вазифа инсон манфаатлари устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, одамларнинг орзу-интилишларини юзага чиқаришга яқиндан кўмаклашиш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида туб ижобий ўзгаришларга эришишга хизмат қилади.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва 2017 йил 7 февралда тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари доирасидаги демократик янгиланиш ҳамда модернизация жараёнларининг мантиқий ва қонуний, изчил ва узвий давомидир. Ҳаракатлар стратегияси давлатимиз ва жамиятимиз тараққиётининг мутлақо янги босқичини бошлаб берди.
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари 1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш: .
1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш: 1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш: II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари 2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш: 2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш: