Жисмоний маданият ва спортнинг



Download 0,5 Mb.
bet1/25
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#287064
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Жисмоний тарбия тарихи лекция




ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТАРИХИ ВА УНИ БОШҚАРИШ
(маърузалар матни)


Қадимги Римда жисмоний тарбия


Режа:

  1. Гладиторлар тайёрлаш мактаби ва уларнинг жисмоний тайёргарлиги.

  2. Спартак бошчилигидаги қўзғолон

Рим энг қадимги давлат ҳисобланади, яъни эрадан аввалги 754-йилда пайдо бўл-ган. Рим давлати ўзининг дастлабки уч асри (эрадан аввалги VIII-VI), шоҳлар даври мобайнида Рим жамияти уруғчилик тузумининг бузулиши ва патриархал қулдорлик муносабатларнинг ривожланиш босқичини ўтаган.
Рим подшоликлари даврида турли хил маросимларда суворийларнинг (чавандоз) лабиринт (чалкаш) йўлларида мусобақа ўтказишган, уни Троян ўйинлари деб тарихда тилга олинади. Бу ўйинлар асосан Римлик патриқийлар (зодагонлар) учун аҳамиятли бўлган. Қўш ғилдиракли аравада юриш (пойга), кўп сонли ҳарбий рақслар, найза улоқ-тириш, кураш ва б.қ. машқлар ҳам кенг тарқалган. Бу қулдорлик жамияти тузумининг ҳарбий-жисмоний фаолиятида муҳим ўрин эгаллаган. Шу сабабдан ҳам жисмоний тар-бия тизими қулдорлар ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш вазифасини ўтаган.
Рим Республика сифатида мавжуд бўлиб, ҳарбий-сиёсий тизим таркиб топган. Шу туфайли ҳокимият ҳарбий хизмат фаолиятидаги кишилар қўлида бўлган. Харбир фуқаро ҳарбий хизматни ўташи мажбурий сифатида ўзини ҳарбийлик фаолиятига тай-ёрлаши зарур бўлган. Бунда махсус тарбия муассасалари ташкил этилган. Бу ердаги тарбия қадимги Грециядаги тарбиядан фарқи шуки, тарбия жараёнлари уйда берила-диган тарбия хусусиятларига мос келган. Римлик йигитлар ҳарбий хизматга бирмунча оилада, ўз тенгдошлари орасида тайёрланган. Жисмоний машқлар ва ўйинлар бунда асосий восита сифатида хизмат қилган. Улар 16-17 ёшида ҳарбий хизматда бўлишган. Бу даврда узоқ юришлар (поход) ва ҳирбий-жисмоний тайёргарлик ишларини бажар-ганлар.
Бу тарбия эрадан аввалги II-асргача давом этиб, Мария ислоҳоти билан профес-сионал ҳарбийга асосланган давргача сақланиб қолган.
Жисмоний машқлар, ўйинлар, турли мусобақалар қадимги римликларнинг ҳаё-тига сингиб кетган. Тўп билан ўйналадиган ҳар хил ўйинлар оммалашган эди. улар пат-риақин (аслзодалар) орасида, шунингдек плебелар орасида кенг тарқалган бўлган.
Эрадан аввалги VI ва III-асрларда цирк томошалари ривожланиб, махсус қурил-малар (иншоот) пайдо бўлган. Аслзодалар учун энг қулай ва оммавий цирк ўйинлари асосий жисмоний тарбия воситаси ва тизимини ташкил этган. Чунки, циркда турли хил атракцион, кулги, ҳажвий ва мураккаб жисмоний машқлар намойиш этилган.
Эрадан аввалги VI-асрдан бошлаб, ҳар 100 йилда бир маротаба ўтказиладиган йирик мусобақалар анъанага айланган. Унинг дастурида қўшғилдиракли аравада пойга энг қизиқарли ўйин бўлган. Бунда кураш, югуриш, муштлашиш каби турлар ҳам ўрин эгаллаган.
Қадимги Греция ва Римнинг ўзаро алоқалари Римга жисмоний тарбия восита-лари ва ўтказиш усуллари ҳам кириб келган.
Эрамиздан аввалги II-асрда баъзи Римлик фаоллар Грекларнинг жисмоний тар-бия тизимидаги турлар ва усулларни ўзларига киритишга ҳаракат қилди. Лекин бу мам-лакатдаги сиёсий доиралар тизимида амалга ошмади. Эрамиздан олдинги 80-йилларда Грециянинг Рим томонидан босиб олиниши билан элчи (консуль) сулла юнон (Греция) олимпия ўйинларини Римга кўчиришга уринди. Унинг буйруғига биноан 175-Олимпия ўйинлари Римда ўтказилиши керак эди. Лекин, бу ҳолат Римликлар томонидан мақул-ланмади. Шу сабабдан эрамиздан олдинги 76- йилдаги ўйинлар эски жойи,Олимпияда ташкил этилган.
Римда эски ўйинларнинг қисмлари турли байрамларда такрорланган. Шу билан бирга янги ўйинлар вужудга келиб, улар илк томошабинларни ўзига жалб этган.
Эрамиздан аввалги II- асрда вужудга келган янги ўйинлардан диққатга сазовори гладиаторлар жангчи (расм) бўлиб, кейинчалик у Рим томошаларининг асосий қисм-ларига айланди. Авваллари цирк ўйинларида қиличбозлик санъатини яхши эгаллаган қуллардан фойдаланганлар. Бу ҳолат гладиаторлар жангини ташкил этади. Эрамиздан аввалги I-асрда Римда гладиаторлар тайёрловчи махсус мактаблар ташкил этилган. Улар давлат ва шахсий кишиларга мансуб бўлган. Мактабларга гуноҳкор бўлган ва ҳукм қилинган қуллар танлаб олинган. Энг катта мактаб Капуеда бўлиб, ўз вақтида бунда спартак ҳам таълим олган. Уларга асосан қиличбозлик санъати ўргатилган ва ци-ркларда намойиш этилган. Қиличбозлик жангида (цирк ўйини) омон қолган гладиа-торлар яна ўз мактаблари ва инструкторларига қайтарилганлар.
Эрамиздан аввалги I-аср охири ва янги эранинг бошида Римда императорлик вужудга келди.Бунда ҳарбий-қулдорчилик хукумронлиги ўрнатилади. Кичик гуруҳдаги бойлар ва катта гуруҳдаги бойлар, камбағаллар гуруҳи мавжуд бўлиб, нон ва томоша-ларга муҳтожлик кучайди. Аристократлар енгил кийимда илиқ сувларда чўмилиш, уқа-лаш (массаж) қабул қилиш, енгил гимнастика қилиш билан одатланди. Ёшлар арава-ларда юриш, қиличбозлик билан шуғулланиб, “Ювенты” (ёшлар ташкилоти) ташкило-тини тузишади. Йирик томоша ўйинларини цирклар, амаритютрларда ташкил қилувчи-лар гладиаторларни йиртқич ҳайвонлар (йўлбарс, қоплон ва ҳокозо) билан олишувини уюштирганлар.
VI- асрда Римда Христиан дини давлат томонидан қувватланди. Черков (масжид) таъсири аста секин давлат ва жамоа ҳаётининг барча соҳаларига тарқалди. Шу сабабли Рим анъаналари инқирозга учрай бошлади. Черков тизими гладиаторларнинг қонли жа-нглари, цирк томошаларига қарши чиқди. Шу тариқа улар 404-йилда бутунлай тақиқ-ланди. Лекин халқ томошалар ўтказилишини талаб қилди. Шунга асосан циркларда аравада юриш, ўйинлар, пофессионал кураш ҳамда муштлашиш (бокс) бўйича томоша-лар ўтказилди. Уларда томошабинлар ҳам иштирок этиши (олишуви) одатга айланди.
Эрамиздан аввалги 74-71- йилларда қулларнинг аҳволи ёмонлашганлиги сабабли спартак бошчилигидаги қўзғалон бўлган. Спартак кучли, жасур ва қуролларни усталик билан ишлатган. Шу асосда ХХ-асрнинг 20-йилларидан бошлаб, унинг хотираси учун жаҳон ишчи ва меҳнаткашларининг мусобақасини спартакиада деб атади ва ўзлари-нинг спорт ташкилотини “Спартак” номи билан атади.
Қадимги Римда жисмоний машқларнинг жисмоний ривожланиши ва жамият учун афзалликлари ҳақида кўп фикрлар билдирилган. Ювенал (шоир) шеърларида илк бор “Соғ танда соғлом ақл” шиори жаранглади ва у жаҳон халқларининг шиорига айланди.
Қулларни шафқатсиз эзиш, қулларнинг тинимсиз қўзғалонлари, ҳарбий ташки-лотларнинг сусайиши қадимги давлатларнинг емирилишига, шу асосда жисмоний тар-биянинг кучсизланишига сабаб бўлади.
Хулоса қилиб айтганда ибтидоий жамоа тузумида вужудга келган жисмоний тар-бия уруғчилик ва қабилачиликнинг такомиллашувига ёрдам берган. Яъни ов ва турли хил маросимларда ўйинларни ташкил этишга асос солди. Бундай жараёнлар Шарқ, Ев-ропа мамлакатларида ўз ифодасини топиб, қадимги Греция, Рим ва бошқа давлатларни-нг пайдо бўлишида ўзига хос хизмат вазифасини ўтаган.
Қулдорчилик тузуми Греция, Рим, Миср ва бошқа давлатларда ривож топиб, дав-латчилик тизими юзага келган. Зодогонлар, оддий халқ ўзларига хос ўйинлар, байрам-лар уюштирган.
Тарихда олимпия байрамларини ташкил қилиш ва унда чаққонлик, тезлик, куч-лилик ва чидамлилик сифатларни синаш амалга оширилди.Қулларни гладиаторликка тайёрлаш ишлари кучайди ва махсус мактаблар ташкил этилди.
Христиан динининг пайдо бўлиши ва Греция, Рим ҳамда бошқа давлатларда олимпия байрамлари, цирк томошаларида “жанг ўйини”ни тақиқлади.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish