Македониялик Александр давлатининг вужудга келиши ва парчаланиши



Download 29,36 Kb.
Sana22.06.2022
Hajmi29,36 Kb.
#690952
Bog'liq
makedoniyalik aleksandr davlatining


Aim.Uz

Македониялик Александр давлатининг вужудга келиши ва парчаланиши.

Режа:


  • Македониянинг Юнонистон устидан ҳукмронлигини ўрнатилиши.

  • Искандарнинг шарққа юриши.

  • Турон ва Ҳиндистонга юриш. Искандар давлатининг парчаланиши.



Адабиётлар


1. Арриан. "Поход Александра". М., 1963.
2. Бойназаров Ф. "Антик дунё". Тошкент, 1989.
3. Шофиан А. С. "Распад империи Александра Македонского". М., 1984.
4. История древней Греции. Под. ред. В. И. Кузиҳина. М., 1986.
5. Словарь античности. М., 1989.


Таянч тушунчалар


Македония давлати, Македон армияси, Филипп II, Коринф конгресси, Эллинизм тушунчаси, Фивага юриш, Исс жанги, Мисрга юриш, Месопотамияга юриш, Гавгамель, Турон ва Ҳиндистонга юриш, Спитамен.

Македония Болқон ярим оролининг шимолида жойлашган қадимий ўлкалардан биридир. У жуда қулай географик ўринга эга бўлиб, тоғлик ва текислик қисмларга бўлинади.


Милоддан аввалги VI аср охири - V аср бошларида Македонияда дастлабки табақаланиши ва илк давлат қарор топган. Юнонистон-Эрон урушлари даврида Македония подшолари Эрон таъсирига ўтиб қолган эди. Эронликлар Юнонистондан қувилгач, Македония 1-Афина иттифоқи сафига киради. Македония Александр ва унинг вориси Архелай даврида бирмунча мустаҳкамланади. У денгиз бўйидаги янги пойтахт - Пеллага асос солган. Архелай Халкидика ярим ороли ва Фессалиянинг баъзи жойларини Македонияга қўшиб олган. Архелай ўлдирилгач, ворислари унинг ишини давом эттирган. Бу соҳада Филипп II нинг хизматлари каттадир. У Македонияни кучли давлатга айлантиришга ҳаракат қилган.
Милоддан аввалги 359 йилда Македония тахтига Филипп II ўтиради. У қатор ислоҳотлар ўтказиб, Македония давлати ва қўшинларини анча кучайтиради. Пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат мунтазам қўшин тузади. Филипп II деҳқонлардан пиёда қўшинга жангчилар олади. Жойлардаги ҳоким аслзодалардан отлиқ қўшин тузади. Филипп II қўшинда қаттиқ интизом ўрнатиб, уларни ҳарбий таълимдан ўтказади. У уруш олдидан пиёда аскарларни фаланга-фаланга қилиб сафлаган, отлиқ аскарлар эса қўшиннинг орқа ва ҳар икки ён томонига жойлаштирилган.
Македон аскарлар ханжар, 2-6 метрдан иборат найза, қалқон дубулға ва зирхли калта ҳарбий кийим билан қуроллантирилган. Филипп II кумуш тангалар билан бир қаторда олтин танга зарб этиб, уни "филиппик" деб атайди.
Филиппнинг ҳарбий ва пул ислоҳотлари Македония давлатини ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий томондан мустаҳкамлайди. Македония подшоси ўз салтанатини кучайтириб олгач, урушлар натижасида заифлашиб қолган юнон шаҳар-давлатларини бирин-кетин босиб ола бошлайди. Юнонистондаги қулдорларнинг бир қисми Филипп II нинг ҳокимиятини бажону-дил тан оладилар. Чунки улар ўз бойликлар ва мулкларини ватан мустақиллиги ва озодлигидан афзал кўрар эдилар.
Филипп II нинг Юнонистонни бутунлай ўзига қаратиб, олиш ниятида эди. Шунинг учун у дастлаб Фессалияни ишғол қилади. У шу ердан туриб, Ўрта Юнонистонни босиб олишни кўзда тутади. Фива ва Афина хавф остида қолади. Македонияга қарши Афинада, Фива, Коринф Мегара ва бошқа шаҳар-давлатлардан иборат ҳарбий иттифоқ тузилади. Унинг ғоявий раҳбари ажойиб нотиқ Демосфен эди. У ўзининг оташин нутқларида Филипп II нинг босқинчилик сиёсатини фош қилиб юнонларни ўз озодлигини қаттиқ туриб ҳимоя қилишга чақиради. Милоддан аввалги 338 йили Македония қўшинлари Беотияга бостириб киради. Шу йили Филипп II қўшинлари юнон шаҳарларининг бирлашган қўшини билан Херония шаҳри ёнида учрашадилар. Бу жангда Демосфен афиналиклар қаторида оддий жангчи бўлиб жангга киради. Бу жанг шиддатли бўлиб, анча вақт давом этади. Аввал бошда иттифоқчилар Македония қўшинларини сиқиб боришга муваффақ бўладилар, ҳатто чекинтирадилар. Жангда Филипп II нинг 18 ёшли ўғли Искандар раҳбарлигидаги отлиқ қўшиннинг кириши уруш оқибатини македонияликлар фойдасига ҳал қилади. Жанг Македония қўшинларининг порлоқ ғалабаси билан якунланади. Херония ёнидаги жангдан кейин бутун Юнонистон Македонияга итоат этишга мажбур бўлади. Замондошлардан бирининг ибораси билан айтганда: "Херония ёнида халок бўлганларнинг жасадлари билан бирга юнонларнинг озодлиги ҳам кўмилади".
Филипп II Херония жангидан кейин юнон шаҳар-давлатларини хонавайрон қилмай, уларни эркин деб эълон қилади. У милоддан аввалги 337 йили Коринфда юнон шаҳарларининг конгрессини чақиради. Бу конгрессда Спартадан бошқа барча шаҳар давлатлар иштирок этадилар. Улар конгрессда тинч-тотув яшаш, бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик ва ўзаро уруш олиб бормаслик тўғрисида бир қарорга келганлар. Айни пайтда барча юнон шаҳарлари Эронга қарши урушга тайёргарлик кўришлари лозим эди. Коринфда Филипп II Македония ва шаҳар, давлатлар қўшинларининг бош саркардаси қилиб тайинланган. Шу тариқа у Эронга қарши ҳарбий юриш қилишга жиддий тайёргарлик кўра бошлайди.
Урушга қизғин тайёргарлик кетаётган бир вақтда Филипп II ўз қизининг тўйида фитначилар томонидан ўлдирилади. Бу воқеа милоддан аввалги 336 йилда содир бўлган. Фитна ким томонидан уюштирилгани маълум эмас. Баъзи маълумотларга кўра, Филипп II эронликлар қутқуси билан ўлдирилган дейилади.
Филипп II вафотидан сўнг тахтга унинг 20 ёшли ўғли Искандар ўтиради. Кейинчалик у бутун шарқда Искандар Зулқарнайн номи билан машҳур бўлиб кетган. Замондошларнинг айтишича, у серғайрат, жасур, билимдон айни пайтда шавқатсиз ва жаҳлдор одам бўлган.
Филипп II вафотидан кейин кўпгина юнон шаҳарлари Фива, тоғли Фракия, Иллирия қабилалари Македониядан ажралиб кета бошлайди. Баъзи жойларда қўзғолонлар бошланади. Искандар мана шу парокандаликнинг олдини олишга киришади. Милоддан аввалги 335 йилда ажралиб кетган тоғли Фракия ва Иллирия қабилалари устига юриб уларни яна итоат этишга мажбур қилади. Шимол юришидан қайтгач, у қўзғолон кўтарган Фива устига қўшин тортади ва шаҳарни вайрон қилади, аҳолисини қул қилиб сотиб юборади.
Фивадаги даҳшатли уруш бошқа юнон шаҳар давлатларини чўчитиб юборади. Улар Македонияга итоат этишларини изҳор қиладилар. Искандар Афина устига юриш қилмайди. Чунки унинг устози Аристотель афиналик бўлиб, у ўз шогирди дилига юнон маданиятига ва унинг маркази Афинага ҳурмат билан қараш ҳиссини жойлаган эди. Искандар Афинага борганда ҳамма уни тўла итоат билан кутиб олади. Искандарнинг бу юришлари Юнонистонда унинг мавқеини кўтаради.
Искандар Юнонистонни ўзига қайтадан итоат эттиргандан сўнг шарқ юришига тайёргарлик кўра бошлайди. У милоддан аввалги 334 йилда 30 минг пиёда, 5 минг отлиқ аскар ва ҳарбий денгиз кучларидан иборат катта қўшин билан Геллеопонд бўғозидан кечиб ўтади. Тоғли Граник дарёси бўйида Искандар қўшинларини эронликларнинг отлиқ ва пиёда аскарлари кутиб турарди.
Кеч киришига қарамай, бошланган қаттиқ жангда Искандар қўшинлари ғалаба қилиб, уларни Кичик Осиёнинг ичкарисига юриш учун йўл очилади.
Бу ғалаба Искандарга Кичик Осиёнинг ичкарисини босиб олиш учун имконият яратади. Унинг қўшинлари Кичик Осиё соҳили бўйлаб жануб томон юрадилар. Эрон шоҳи Доро III юнонлардан бўлган Мемнонни қўшинига бош қўмондон қилиб тайинлайди. У Милетни мустаҳкамлашга киришади. Лекин у тўсатдан вафот этади. Милет сабот-матонат билан мудофаа қилинади. Бироқ ҳам қуруқликдан, ҳам денгиздан қамал қилиниб, ишғол қилинади.
Милоддан аввалги 333 йилда Искандар Кичик Осиё марказидаги Каппадокияни ишғол қилиб, қишни ўша ерда ўтказади. Шу вақтда Эрон қўшинлари Искандар томон йўл оладилар. Искандар ўз қўшинларини Киликияга олиб ўтиб, Тарс шаҳрини ишғол қилади ва Сурияга қўшин тортади.
Исс Киликияга шаҳарларидан бири бўлиб, денгиз бўйида жойлашган эди. Милоддан аввалги 333 йилда Эрон ва Македония қўшинлари шу шаҳар ёнида учрашадилар. Эрон саркардалари Доро III га Искандар қўшинлари тор дарадан чиқиб олгандан кейин ҳужум бошлайлик, деб маслаҳат берадилар. Шоҳ эса бунинг аксини қилиб, Эрон отлиқлари ва жанг аравалари учун қулай бўлган тоғ дарасида жанг қилишни буюради. Ҳар икки ўртада қаттиқ жанг бошланади. Жанг Искандар қўшинларининг ғалабаси билан тугайди. Эронликлар чекинишга мажбур бўладилар.
Иссдаги ғалабадан кейин Искандар Сурия ва Финикия устига қўшин тортиб, соҳил бўйидаги кўр шаҳарларни истило қилади. Аммо денгиз бўйидаги Тир шаҳри душманга ярим йил қаршилик кўрсатади. Македония қўшинлари шаҳарни қуруқликдан ҳам денгиздан ҳам қамал қиладилар. Оғир жанглардани кейин юнонлар таран ва палахмонлар билан Тир шаҳри деворларини бузиб, шаҳарга бостириб кирадилар. Шаҳарда жанг давом этади, кўп қон тўкилади. Жуда катта қийинчиликлар билан шаҳар қўлга киритилади. Юнонлар унга ўт қўядилар, бойликларини талайдилар. 30 мингдан ортиқ шаҳар аҳолиси қул қилиб сотилади. Шундан сўнг Искандар Финикия ва Фаластиндаги кўпгина шаҳарларни бирин-кетин босиб олади.
Искандар Фаластин ва Финикияни истило қилгач, милоддан аввалги 332 йилда Мисрга қўшин тортади. Унинг мақсади Эрон тасарруфида бўлган Мисрни ҳам истило қилиш эди. Мисрликлар ва у ердаги Эрон сатрапи Искандар ва унинг қўшинларини тантанали равишда кутиб оладилар ва уни фиръавн деб эълон қиладилар.
У Мисрдан қайтиш олдидан Ўрта ер денгизи қирғоғи Нил дельтасида Искандария шаҳрини барпо қилади. Шаҳар қатъий режа асосида қурилган бўлиб, унда бир-бирини кесиб ўтувчи катта кўчалар барпо қилинган эди. Бу шаҳар ўша давр ва кейинчалик Шарқ, Юнонистон ва Рим дунёси учун жуда катта сиёсий, иқтисодий ва маданий аҳамият касб этган.
Миср олингандан сўнг Доро III юнон-македонлар билан Шимолий Месопотамиядаги Гавгамель деган жойда жанг қилиш учун тайёргарлик кўрди. Бу жанг милоддан аввалги 331 йил баҳорида бўлиб ўтди.
Доро III Искандар қўшинларини қуршаб олиш мақсадида ўз отлиқ аскарларини кенг текисликка жойлаштиради. У дастлаб жанговар араваларни ҳам ишга солади. Македония жангчилари икки томонга сурилиб, шиддат билан келаётган жанг араваларини ўз сафлари орасидан ўтказиб юборадилар ва уларга камондан ўқ ёғдириб кўпчилигини қириб ташлайдилар. Доро III нинг жанговар филлари ҳам форсларга ғалаба келтирмайди. Гавгамель ёнидаги жанг гоҳ македонияликлар, гоҳ эронликларнинг устунлиги билан кечгача давом этган. Жангнинг охирларида Искандар ўзи бошлиқ отлиқ қўшин билан Эрон қўшинларининг ўртасига ёриб кирган. Шоҳ Доро III нинг ўзи ҳам шу ерда турар эди. Искандар қўшинларининг шиддатли ҳужуми натижасида Доро III нинг қўшинлари чекинишга мажбур бўлади. Доро III жанг майдонини ташлаб қочади.
Гавгамель ғалабасидан сўнг Искандар қўшинлари бирин-кетин Сузани, Бобилни ва Эроннинг пойтахти Персеполни ҳам эгаллайдилар ва жуда кўп бойликларни қўлга киритадилар. Македонияликлар Персеполда қишлаб, милоддан аввалги 330 йилда бутун Эронни эгаллашга муваффақ бўлади. Доро III Турон томонга қараб чекинади. У чекиниб бораётган вақтда Бесс уни ушлаб олиб ўлдиради ва жасадини йўлга ташлаб кетади. У ўзини Артаксеркс IV номи билан Эрон шоҳи деб эълон қилади.
Искандар Бессни таъқиб қилиб, Сўғдиёнадаги Навтака деган жойда уни қўлга туширади ва қатл эттиради. Шу билан улкан Эрон давлати тугатилади. Искандар Туронга бостириб кириб, уни эгаллашга киришади. Туронликлар душманга қарши аёвсиз жанг қиладилар. Искандар қаттиқ жанглардан сўнг Навтака, Мароканд ва Кирополь каби шаҳарларни босиб олади.
Искандар узоқ вақт мобайнида эрксевар сўғдликлар, бақтрияликлар ва шакларга қарши кураш олиб боради. Сўғд халқининг эрксевар фарзанди спитамен македонияликларга қарши аёвсиз ва тинимсиз кураш олиб боради. Аммо ватан хоинлари Спитаменга хиёнат қилиб, уни ўлдирадилар. Искандар Сўғддаги юзлаб қишлоқ, ўнлаб шаҳарларни вайрон қилади ва ўт қўяди. Неча юз минг тинч аҳоли қириб ташланади. Уч йиллик жангу-жадалдан сўнг бир гуруҳ сотқинларнинг хиёнати туфайли Бақтрия ва Сўғдиёна Искандарга бўйсундирилади.
Искандар Бақтрия билан Сўғдиёнани итоат эттиргач, милоддан аввалги 227 йилда Ҳиндикуш тоғларидан ошиб Ҳиндистонга бостириб киради. Бу даврда Синд воҳаси ва Панжоб вилоятида бир неча майда давлатлар бор эди. Искандар Панжобдаги майда подшоларнинг бир қисмини ўзига ағдариб олади. Аммо подшо Пор Искандар билан қаттиқ кураш олиб боради. Синд воҳаси кўп қонли жанглар бўлади. Ниҳоят Гидасп ёнидаги жангда Искандар қўшинлари ҳиндлар устидан ғолиб чиқади. Синд воҳаси ва Панжоб юнонларга бўйсундирилади.
Милоддан аввалги 325 йилдан бошлаб юнон-македонлар Ҳиндистонни тарк этиб орқага қайта бошлайдилар. Маркази Бобил бўлган Искандар салтанати милоддан аввалги 323 йилда Жаҳонгирнинг ўлимидан сўнг унинг ҳарбий саркардалари ўртасидаги тож-тахт талашлари натижасида бўлиниб кетади.
Download 29,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish