А.Бўшлиқнинг ғадр-будур девори (Композит адгезияси учун майдон юзасини кенгайтириш керак.
5. Бўшлиқ деворларига ғадр-будурлик бериш учун олмос тошларидан фойдаланиш.
Композит остига чархлаш чархлашнинг асосий принципларига бўсинади.Чархлаш барча кариоз, шикастланган ёки дефектга учраган тўқималарни ва эксти пломбаловчи материални, максимал соғлом тўқималарни сақлаган холда, олиб ташлашни ўз ичига қамраб олади.Бўшлиқда рестарациянинг ретенцияси асосан композитнинг праймер билан ишлов берилган ва протравка қилинган эмал ва дентин ғадр-будур юзаси билан микромеханик бирикиши орқали амалга оширилади.Лекин айрим холларда қўшимча ретенция учун дентинда ретенцион эгат ва пунктлар шакиллантирилади.Мустахкамлик (ва тишнинг тўқималарини мустахкамлаш)асосан композитнинг тишнинг тўқимлари билан микромеханик бирикиши орқали эришилади.Зарур бўлганда мустахкамликни резистент формани шакиллантириш орқали ошириш мумкин.
Шикастланган тўқималарнинг олиб таланинши Л. бобида келтирилган принциплар орқали амалга оширилади. Композитлар билан реставрация қилинганда пульпани химоя методикаси бошқа пломбаловчи материаллар реставрациясидан фарқ қилади.Композитлар тиш тўқималари билан бирикади ва изолятор бўлиб хизмат қилишади, ажратувчи тагликларга хожат йўқ. Лекин пульпа очилганда (ёки очих эхтимоли бўлганда) кальций гидроксид асосида таглик қўйиш тавсия этилади.Чархлаш турлари. Композит остига чархланиш консерватив бўлиши керак. Чархлаш чегаралари одатда дефект ўлчами, шакли ва жойлашиши билан, ва дефектга йўл очиш зарурлиги билан аниқланади. Кислотали протравкалаш, адгезив методика ва композитларнинг такомиллаштирилган хусусиятлари чархлаш техникасига ахамиятли тасир утказди ва реставрацияни имкониятларини кенгайтирди.
Чархлаш турлари кўп омилларга боғлиқ. Чархлаш 3 хил турдан иборат:
1) анъанавий;
2) анъанавий эмаль фальцини шакллантириш билан;
3) модификация қилинган.
Чархлаш турлари кўп омилларга боғлиқ. Чархлаш 3 хил турдан иборат:
1) анъанавий;
2) анъанавий эмаль фальцини шакллантириш билан;
3) модификация қилинган.
Бази холларда ушбу турлар комбинирланади.
Анъанавий тур. Анъанавий тури амальгама ости классик чархлаш усули деб тушунилади. Ушбу тур барча ташқи деворлар чуқурлиги бир хиллиги билан тавсифланади, бу уларнинг пломбаловчи материаллар билан учма уч бирикишини таъминлайди, шунингдек ретенцион пунктлар мавжадлигида. Ўтмишда ушбу чархлаш хамма ерда композит ёки амальгама остига қўлланилган, шунинг учун шифокор эски пломбани алмаштираётганда ушбу турдаги бўшлиқларга дуч келиши мумкин. Шуни такидлаш жоизки ўтмишда композит остига анъанавай чархлаш нафақат бўшлиқнинг илдиз юзасида жойлашишида ишлатилган.6.21 расмда анъанавий тур билан шакилланган бошлиқларнинг III. IV ва V синф моделлари келтирилган.
Композит ости реставрациянинг анъанвий турдаги чархланишининг асосий кўрсатмалари қуйидагилар хисобланади: (1) илдиз юзасидаги бўшлиқлар (эмалдан махрум бўлган сохалари)ва (2) ўрта ва катта ўлчамдаги I ва II синф бўшлиқлар. Илдиз юзасида бўшлиқ деворларининг пломбаловчи материал билан зич бирикиши бўшлиқнинг енг яхши шаклини таъминлайди ва ретенцион пунктларни хисил қилиш имкониятини беради.(6.22 расм), шунингдек композит дентин ёки илдиз цементи билан бирикадиган қисмини герметизациясини енгиллаштиради вареставрация ретенциясини яхшилайди.
Ўрта ва катта ўлчамдаги I ва II синф бўшлиқларда яхши резистентлик талаб қилинади, буни анъанавий бўшлиқ шакли таъминлайди.Чархлашда, анъанавий шаклдаги (амльгама ости каби) бўшлиқни шакллантириб берадиган, тескари конуссимон олмос бори ишлатилади, (N- 245 бор шаклига охшаш), лекин кичик хажмдаги ва қўшимча ретенцион пунктларсиз, шунингдек девор юзасини ғадр-будур қилиш учун.Бошлиқ деворларини композит билан учма уч бирикиши талаб қилинмайди, юзалар аро бурчаги 90о ошмаслиги лозим (6.23 расм).
Копчилик шифокорлар I ва II синф бошлиқларини композит остига, хажмидан қатий назар, анъанвий усул билан чархлашни хуш кўришади, чунки бу усул амальгама остига чархлаш билан охшаш. Аммо шуни такидлаш жоизки, соғлом тўқималарни максимал даражада сақлаб қолиш катта ахамиятга эга, шунинг учун чрахлаш чегараларини, барча фиссура ва чуқурчаларини қамраб олиш учун, уларни герметик ёрдамида ёпиш мумкин бўлса кенгайтириш шарт эмас. Бош устига қутисимон шаклдаги бўшлиқлар юқори С-омилга эга, бу эса композитнинг ички таранглигини оширади.
Композит остига чархланганда олмосли асбоблар билан фойдаланиш тавсия этилади. Улар бўшлиқ деворида композит адгезияси учун юза сатхини оширувчи ғадр-будур юзани шакллантириш, шунингдек эмаль фальцини шакллантириш имконини беради.Эмаль фальци ретенция ва реставрацияни қиррали ёпишишини яхшилайди, шунингдек эмаль протравкасини енгиллаштиради ва адгезия учун юза сатхини оширади. III ва IV синф бўшлиқлари одатда шарсимон олмос борлар билан шакллантирилади, шунинг учун фронтал тишларнинг композит остига анъанавий чархланиши деярли олиб борилмайди.