Ёшлар тарбиясида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва ахборот хуружларига қарши кураш зарурияти



Download 48,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi48,5 Kb.
#74465
Bog'liq
3.Эгамбердиева


ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ ЗАРУРИЯТИ

Эгамбердиева Матлуба Қосимовна - Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани


12-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси

Интернет туфайли миллий ахборот маконлари интеграциялашиб глобал ахборот макони барпо бўлгани боис ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш борасидаги фаолиятимиз мисли кўрилмаган даражада афзаллашди.


Эндиликда ҳар қандай давлатнинг куч-қудрати ва салоҳияти унинг нечоғли ахборот ресурсларига эгалиги, хусусан, ахборот коммуникация технологиялари қай даражада ривожланиб жамиятнинг барча жабҳаларига нечоғли тадбиқ этилганлиги демократик давлатнинг устивор параметрларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Ахборот глобаллашуви ҳозирги замон тараққиётининг энг муҳим бўлагига айланган. Ахборот глобаллашуви жараёнлари терроризм таҳдидини кучайтираётганлиги, миллий ўзликка таъсири, дунёни бир хиллаштириш каби салбий томонлари борлиги ҳам ҳаммамизга маълум.
Ахборот хуружи – муайян кучлар томонидан кишилар онги ва қалбига ёт ғояларни сингдириш мақсадида уларнинг ҳиссиётлари, эътиқоди ва туйғуларига таъсир этишнинг мафкуравий омилларидан, турмуш тарзи ва менталитетидаги ўзгаришларни амалга ошириш учун моддий, иқтисодий, маънавий таъсир ўтказишнинг ноанъанавий ва нохолис муносабатларидан фойдаланиш асосида сиёсий мақсад ва муддаоларни амалга ошириш мажмуасини англатади.
Бугун биз мамлакатимиз раҳбариятининг изчил сиёсати натижасида ўз олдимизга эзгу мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечирмоқдамиз. Бунинг қадрига етишимиз, тинчлигимизни асраш албатта ахборот хуружларига муносиб жавоб бериш, бузғунчи ғояларга қарши туриш, маънавий жиҳатдан етук баркамол авлодни тарбиялаш ишига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур.
Ахборот глобаллашуви жараёнида Интернет тизими орқали халқимиз учун мутлақо бегона мафкура ва дунёқарашни аввало беғубор ёшларимизнинг қалби ва онги-шуурига сингдиришга қаратилгани билан айниқса хатарлидир. Бундай ҳолатларга қарши ёшларимизда ўзига хос «ахборот иммунитетини» шакллантириш, ахборотни «оқ-қорасидан» ажратишга ўргатиш барчамизда катта масъулят юклайди, албатта.
Бугун ёшларимиз фойдаланиши зарур бўлган фойдали сайтларга мисол қилиб қуйидагиларни тавсия қиламиз: Uzedu.uz, uza.uz, ZiyoNet.uz, Kitob.uz, Lex.uz, Norma.uz.
Маълумки, айни кунда Интернетнинг UZ доменидаги сайтлар сони 5000 дан ошди. Улар орасида таълимга оид портал ва сайтлар ҳам бир нечтани ташкил этади. Лекин, улар таълимнинг маълум бир жабхасинигина қамраб олади. Фаолият доираси ҳам чекланган. Юқоридаги ҳолатлар сабаб, ёшлар ўртасида хорижий ахборот интернет-сайтлари оммалашишига имконият яратмоқда. Интернет тармоғида агрессив (тажавузкор) контент мавжудлиги аҳлоқсиз, экстремистик, тажовузкор, нохолис сайтлар эса ёшлар маънавиятига жиддий хавф ҳисобланади. 2017 йил 8 сентябрь “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун болаларни турли зарарли ахборотлардан химоя қилиш учун ишлаб чиқарилган. “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот—болалар ўртасида тарқатилиши ушбу Қонунга мувофиқ тақиқланган ёки чекланган ахборот маҳсулоти”[1]. “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси "вируси" тарқалишининг олдини олишдир. Бунинг учун ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим, деб ҳисоблаймиз. Шу муносабат билан Ўзбекистон глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этади”[2]. Бу таклиф бугунги кунда бутун дунё ёшларини бирлаштириб, ёшлар ўртасида илмий, маънавий-маърифий конференция, семинар ва давра сухбатларини ташкил этиш орқали мустахкамланиб борилади. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январда имзоланган ― “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда 2017 йил 13 сентябрдаги - “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори ана шу эзгу ишларни янги, янада юксак босқичга кўтаричга қаратилганлиги билан ғоятда аҳамиятлидир. Ушбу фармойиш ва қарорда ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш орқали мафкуравий иммунитетни шакллантириш мумкин.
Китоб мутолааси ўзлигимизни англашнинг асосий мезонларидан бири, у орқали ёшларимиз турли «оммавий маданият»нинг салбий ҳолатларига тушиб қолишдан ўзларини асраб­авайлайдилар. Ёшларимизни ҳаётий кўникмаларга, малакаларга эришувида энг яқин дўст ва раҳнамо китобдир.
Маърифатли инсон ҳалол меҳнати билан бойлик яратади, изланувчи, инсофи, меҳнасевар, тадбиркор, эл­юрт дардига малҳам бўладиган ҳақиқий ватанпарварга айланади. Шундай фуқароларга эга бўлган мамлакат ва жамиятнинг маънавияти ҳам юксак поғоналарга кўтарилади. Бундай даражага эришиш учун кўпроқ китоб мутолаа қилиш лозим.
Хулоса қилиб, шуни айтишимиз мумкин бўладики, бугун биз юксак технологиялар замонида яшаётганимиз билан фахрлансакда, ушбу технологиялар айрим ёвуз кучлар томонидан номақсад ишлатилиши оқибатида ахборот хуружлари кучаётганини эътироф этишимиз лозим. Ёшлар жамият аъзоси сифатида, у доимо турли гуруҳ ва жамоаларнинг вакили сифатида уларнинг таъсири остида бўлади. Яъни, хар бир ёшларнинг феъл-атворида қизиқувчанлиги туфайли мафкуравий таъсирлар ўз аксини топади. Бугунги кунда ёшларга катта эътибор берилмоқда. Ватан энг аввало остонодан бошланади. Ёшларимизни шу азиз диёрда униб, ўсиб баркамол вояга етишига ота-боболаримизнинг ҳиссалари беқиёсдир.
Жамиятимиз фуқароларини вайронкорлик ва бузғунчилик мазмунидаги ахборот оқимидан ҳимоялашимиз, айниқса ёшларимизни маънавий оламининг дахлсизлигини асрашимиз йўлида давлат органлари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг барча институтлари, ота-оналар, педагогларни ва мутахассисларни узлуксиз ва тизимли ҳамкорликка чақиради, албатта.


Фойдаланилган адабиётлар
1.Ўзбекистон Республикасининг қонуни “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни. 2017 йил 8 сентябрь. 4-моддаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқи. Халқ сўзи газетаси. 2017 йил 20 сентябрь.
Download 48,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish