Таҳдидларга қарши кураш. Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви. Инсон онги ва қалби учун кураш



Download 137 Kb.
Sana27.05.2022
Hajmi137 Kb.
#612010
Bog'liq
41 Bugungu globallashuv jarayonida


41 Mavzu: Bugungi globallashuv jarayonida dunyoning mafkuraviy manzarasi.
Reja.
1. Глобаллашув тушунчаси. Мафкуравий жараёнларни глобаллаштирувчи ва универсаллаштирувчи омиллар.
2.Глобаллашув шароитида миллий ўзликни сақлаб қолиш ва маънавий
таҳдидларга қарши кураш.
3. Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви. Инсон онги ва қалби учун кураш.

Глобаллашув масаласини бугунги кунда барча мамлакатлардаги олимлар, сиёсатчилар, журналистлар ва тадбиркорлар муҳокама қилмоқдалар. Уларнинг барчаси мазкур феноменни дунё халқлари ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маданий ҳаётининг ўзига хос бўлган замонавий ҳолати, уларда кечаётган ички ва ташқи жараён ҳамда уларнинг умумпланетар тарзда ривожланиш тенденцияси сифатида талқин этмоқдалар. Умуман олганда «глобаллашув» тушунчаси французча global –умумий ва лотинча globus – шар сўзларидан олинган бўлиб, биринчидан,Ер юзига оид, бутун Ер шарини қамраб олувчи; иккинчидан эса умумбашарий, кенг миқёсдаги; жаҳоншумул, жаҳон аҳамиятига молик, деган маъноларни англатади . Глобаллашув инсоният тараққиёти ва жамият ҳаётининг жаҳон миқёсида интеграциялашиши натижасида содир бўлаётган жараёнларнинг оламшумул аҳамият касб этишидир. И.А.Каримов таъкидлаганидек: «...глобаллашув – бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир» .


Глобаллашувни турли мутахассислар, олимлар турлича таърифлайди. Масалан,илмий-оммабоп адабиётларда: «глобаллашув – жаҳон иқтисодиётининг сармоя, ишчи кучи ва кашфиётлар оқимининг кенгайиши, шунингдек, мамлакатларнинг жаҳон миқёсидаги иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган биргаликдаги ҳаракатлари туфайли давом этаётган интеграцияси;
глобаллашув - ташкилотларнинг халқаро миқёсда кенгайишга ва халқаро майдонда тобора каттароқ ўрин эгаллашга қаратилган стратегияси;
глобаллашув - товарлар, хизматлар, меҳнат, технология ва капиталнинг халқаро майдонда ҳаракатланиши;
глобаллашув - савдо, инвестиция, молия-иқтисод, маданият ва бошқа иқтисодий-ижтимоий соҳаларда ҳукуматлар, ташкилотлар ва халкларнинг ўз
мамлакатлари чегараларидан чиқиб, ҳамкорликка интилиши;
глобаллашув - инсон капитали, молиявий ва интеллектуал капиталнинг
дунёнинг энг катта иқтисодий нуқталарига интилиши;
глобаллашув - иқтисодий фаолият учун мамлакатнинг жўғрофий жойлаши-
ши омили аҳамиятининг ўзгариб бориш жараёни» , - деган таърифлар берилганлигини кўрамиз. Уларнинг барчасини умумлаштирадиган бўлсак, глобаллашув фалсафий маънода бу - жаҳондаги мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳада ўзаро яқинлашуви,янгича сифатий бирлашуви; воқеа-ҳодисаларнинг бир мамлакат доирасидан чиқиб, умуминсоний миқёсга эга бўлиши, бутун Ер шарини қамраб олишини англатувчи тушунчадир.
Глобалашувнинг ҳозирги даврда уч манбаи мавжуд:
o коммуникация воситаларидаги туб ўзгаришлар;
o инвестициялардаги янги жараён;
o дунёга янгича қарашнинг вужудга келиши.
Глобаллашувнинг қуйидаги асосий белгилари мавжуд:
 халқаро савдонинг кенгайишива эркинлашиши;
 халқаро капитал айланмаси ва унинг йўлидаги тўсиқларнинг бартараф этилиши;
 электрон коммуникация инқилоби натижасида молиявий муносабатларда содир бўлган чуқур ўзгаришлар;
 трансмиллий корпорациялар фаолиятининг кенгайиши, халқаро молиявий ва иқтисодий институтларнинг ташкил топиши ва бошқалар.
Жаҳон миқёсидаги бундай умумий тараққиёт:
 одамлар дунёқараши ўзгариши, коммуникациялар юксалиши, халқаро муносабатлар ривожи одамзод ҳаётига таъсирни кучайтиради;
 давлатлар ва халқлар ўртасида бирлашишга интилишни кучайтирсада, айни вақтда миллий хусусиятлар, анъаналар ва маънавий меросни сақлаб қолиш орқали мустақил сиёсий тамойилларни ишлаб чиқиш зарурлигини ҳам кўрсатиб берди.
Глобаллашув жараёнларига хос бўлган баъзи бир хусусиятлар қуйидагилардан иборат:
•инсон ҳаётининг барча жабҳалари бўйича халқлар ва мамлакатларнинг бир бирларига боғлиқлиги ва ўзаро алоқадорлигининг ўсиб бориши;
• бозорларнинг планетар миқёсда кенгайиши натижасида умумжаҳон молия-иқтисодий маконининг пайдо бўлиши, алоҳида иқтисодий тизимларнинг глобал иқтисодиётга қўшилиб кетиши ва янги иқтисодий тартибнинг вужудга келиши; 1. Глобаллашув тушунчаси. Мафкуравий жараёнларни глобаллаштирувчи ва универсаллаштирувчи омиллар.

Глобаллашув масаласини бугунги кунда барча мамлакатлардаги олимлар, сиёсатчилар, журналистлар ва тадбиркорлар муҳокама қилмоқдалар. Уларнинг барчаси мазкур феноменни дунё халқлари ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маданий ҳаётининг ўзига хос бўлган замонавий ҳолати, уларда кечаётган ички ва ташқи жараён ҳамда уларнинг умумпланетар тарзда ривожланиш тенденцияси сифатида талқин этмоқдалар. Умуман олганда «глобаллашув» тушунчаси французча global –умумий ва лотинча globus – шар сўзларидан олинган бўлиб, биринчидан,Ер юзига оид, бутун Ер шарини қамраб олувчи; иккинчидан эса умумбашарий, кенг миқёсдаги; жаҳоншумул, жаҳон аҳамиятига молик, деган маъноларни англатади . Глобаллашув инсоният тараққиёти ва жамият ҳаётининг жаҳон миқёсида интеграциялашиши натижасида содир бўлаётган жараёнларнинг оламшумул аҳамият касб этишидир. И.А.Каримов таъкидлаганидек: «...глобаллашув – бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир» .


Глобаллашувни турли мутахассислар, олимлар турлича таърифлайди. Масалан,илмий-оммабоп адабиётларда: «глобаллашув – жаҳон иқтисодиётининг сармоя, ишчи кучи ва кашфиётлар оқимининг кенгайиши, шунингдек, мамлакатларнинг жаҳон миқёсидаги иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган биргаликдаги ҳаракатлари туфайли давом этаётган интеграцияси;
глобаллашув - ташкилотларнинг халқаро миқёсда кенгайишга ва халқаро майдонда тобора каттароқ ўрин эгаллашга қаратилган стратегияси;
глобаллашув - товарлар, хизматлар, меҳнат, технология ва капиталнинг халқаро майдонда ҳаракатланиши;
глобаллашув - савдо, инвестиция, молия-иқтисод, маданият ва бошқа иқтисодий-ижтимоий соҳаларда ҳукуматлар, ташкилотлар ва халкларнинг ўз
мамлакатлари чегараларидан чиқиб, ҳамкорликка интилиши;
глобаллашув - инсон капитали, молиявий ва интеллектуал капиталнинг
дунёнинг энг катта иқтисодий нуқталарига интилиши;
глобаллашув - иқтисодий фаолият учун мамлакатнинг жўғрофий жойлаши-
ши омили аҳамиятининг ўзгариб бориш жараёни» , - деган таърифлар берилганлигини кўрамиз. Уларнинг барчасини умумлаштирадиган бўлсак, глобаллашув фалсафий маънода бу - жаҳондаги мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳада ўзаро яқинлашуви,янгича сифатий бирлашуви; воқеа-ҳодисаларнинг бир мамлакат доирасидан чиқиб, умуминсоний миқёсга эга бўлиши, бутун Ер шарини қамраб олишини англатувчи тушунчадир.
Глобалашувнинг ҳозирги даврда уч манбаи мавжуд:
o коммуникация воситаларидаги туб ўзгаришлар;
o инвестициялардаги янги жараён;
o дунёга янгича қарашнинг вужудга келиши.
Глобаллашувнинг қуйидаги асосий белгилари мавжуд:
 халқаро савдонинг кенгайишива эркинлашиши;
 халқаро капитал айланмаси ва унинг йўлидаги тўсиқларнинг бартараф этилиши;
 электрон коммуникация инқилоби натижасида молиявий муносабатларда содир бўлган чуқур ўзгаришлар;
 трансмиллий корпорациялар фаолиятининг кенгайиши, халқаро молиявий ва иқтисодий институтларнинг ташкил топиши ва бошқалар.
Жаҳон миқёсидаги бундай умумий тараққиёт:
 одамлар дунёқараши ўзгариши, коммуникациялар юксалиши, халқаро муносабатлар ривожи одамзод ҳаётига таъсирни кучайтиради;
 давлатлар ва халқлар ўртасида бирлашишга интилишни кучайтирсада, айни вақтда миллий хусусиятлар, анъаналар ва маънавий меросни сақлаб қолиш орқали мустақил сиёсий тамойилларни ишлаб чиқиш зарурлигини ҳам кўрсатиб берди.
Глобаллашув жараёнларига хос бўлган баъзи бир хусусиятлар қуйидагилардан иборат:
•инсон ҳаётининг барча жабҳалари бўйича халқлар ва мамлакатларнинг бир бирларига боғлиқлиги ва ўзаро алоқадорлигининг ўсиб бориши;
• бозорларнинг планетар миқёсда кенгайиши натижасида умумжаҳон молия-иқтисодий маконининг пайдо бўлиши, алоҳида иқтисодий тизимларнинг глобал иқтисодиётга қўшилиб кетиши ва янги иқтисодий тартибнинг вужудга келиши;
• ахборот соҳасида янги компьютер ва медиатехнологиялар,глобал телевидения,Интернетнинг кенг кўламда ишлатилиши асосида бутун жаҳон алоқа-мулоқот тармоғининг пайдо бўлиши; • объектив мазмундаги демократия ва турли хил ғоявий-мафкуравий жараёнлардан субъектив мақсадларда фойдаланишнинг кучайиши ва бошқалар.
ХХ1 асрга келиб инсоният ўзининг ҳаёт шароитини янада яхшилаш учун табиат,жамият,инсон тафаккури сир-асрорлари қонунларини янада чуққурроқ ўрганиш орқали буюк кашфиётларни амалга оширишга киришдилар. Буларга энг орзон ва қулай энергая манбаини топиш борасида қилаётган кашфиётлар,масалан, ер қобиғи иссиқлигидан («геотермал» бунда «гео»–ер,«термал»–иссиқлик), одам танасининг доимий тебранма ҳаракатланишидан ҳосил бўлувчи иссиқлик энергиясидан фойдаланишни йўлга қўйиш учун ишлаб чиқилган «энергетик кастюм», одамларнинг йўлакларда юришидан ҳосил бўладиган «йўл-йўлак энергияси» ҳамда «водород ёнилғиси»,кишиларнинг ўсиб бораётган озиқ-овқатларга бўлган эҳтиёжларини қондиришга қаратилган «трансген маҳсулотлар»,ичимлик суви муаммосини ечишга бағишланган «тегирмон суви», компьютерлаштиришга асосланган «ақилли уй», «ақлли шаҳар», яшаш жойига бўлган эҳтиёжни қондиришга қаратилган «гидрополислар»(сув ости шаҳарлари), «сузиб юрувчи шаҳарлар», «сеҳрли мўжизакор нур»(лазер),суппер ақлли роботлар,шунингдек узоқ яшаш бўйича олиб борилаётган «генмуҳандислиги» борасидаги бир қатор «кўз кўриб,қулоқ эшитмаган» илмий тадқиқот ишларини киритиш мумкин. Глобалашув жараёнларининг сиёсий, ижтимоий, маданий ва илмий жабҳаларга ўтказаётган таъсирини ўрганиш орқали, унинг миллий ғоямизга ўтказаётган таъсирларини қуйидагиларда кўриш мумкин.
Иқтисодиётнинг глобаллашуви мамлакатларнинг молиявий-иқтисодий имкониятларини юксалтиришда қатор афзалликларга эга ҳисобланади. Президентимиз таъкидлаганидек: «иқтисодий ўсиш, тараққиёт - жамиятнинг танаси бўлса, маънавият-маърифат ва сиёсий онг етуклиги унинг руҳи, ақли ва жонидир» . Шундай экан, иқгисодиётнинг глобаллашуви бевосита миллий ғоя-мафкурамизга таъсир ўтказади. Моддий ишлаб чиқариш ҳар бир худуд ва унда яшовчи халқлар эҳтиёжига кўра такомиллашиб келган экан, бу соҳада ўзига хосликнинг сақланиши, миллий иқтисодиётнинг ривожланиши муҳим амият касб этади. Давлатлар ўртасидаги молиявий тафовут дунё ғоявий рангбаранглигини бир кутб томон силжишига шароит яратиб беради. Бу жараёнда айниқса трансмиллий компаниялар таъсири яққол сезилади. Бугунги кунда кенг тарқалган тор жинси шимлар, калта юбкалар, очиқ кофталар ёки турли маҳсулотлар этикеткаларидаги ярим ялонғоч тасвирлар ниманинг ифодаси? Албатта булар ҳеч бир халқнинг миллий ишлаб чиқариш маҳсулотлари эмас. Бундай маҳсулотлар оддий ўрамдаги маҳсулотларга қараганда «жозибадор» ва эътиборни тортувчи ҳисобланади. Фақат истеъмолчилар эътиборини тортиш ва савдони жадаллаштириш мақсадларида ишлаб чиқарилаётган бундай маҳсулотлар, албатта миллат маданияти ва маънавиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Бундай ҳолатлар айниқса ёш авлод миллий-маънавий дунёқарашини шаклланишига, унинг асосидаги ҳаётий-ахлоқий қарашларга жиддий путур етказади. Бу каби ҳолатлар инсоният келажаги бўлмиш ёш авлод дунёқарашининг шаклланиши ўз миллий заминлари ҳисобига эмас, балки унга зид бўлган, бугунги кунда кенг илдиз отиб бораёган маънан қашшоқ «оммавий маданият»нинг ривожланиб боришига олиб келади. Ахборот-коммуникация соҳасининг глобаллашуви н атижасида дунё ҳамжамияти Ер шарининг ихтиёрий нуқтасидан ахборот қабул қилиш ва узатиш имконлятига эга бўлди. Бу борада кейинги йилларда телефон, интернет тармоқлари, шунингдек радио ва телевидение воситалари кенг кўламда қўлланилмокда. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги маълумотларига кўра юртимизда интернет фойдаланувчилари 2010 йил октябр ҳолатида 6,6 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади. Шундан 3,5 милиондин ортиқ киши уяли телефон орқали интернет хизматларидан фойдаланади. Айтиш мумкинки, Ўзбекистонда бугунги кунда деярлик барча оилаларда теле ва радиоускуналардан фойдаланади.
Бугунги кунда маданий-маънавий маҳсулотлар, санъат асарлари асосан АҚШ, Европа ва Шарқ мамлакатлари маънавий ҳаётини кенг тарғибот этмоқда десак муболаға бўлмас. Бу борада таниқли америкалик сиёсатшунос З.Бзежинский «Америка телевизион дастурлари ва фильмлари бу соҳада дунё бозорининг деярли тўртдан уч қисмини эгаллайди. Америка оммабоп мусиқаси энг етакчи поғонани эгаллаган, ... интернет тили - инглизча, глобал компьютер тармоғидаги сўзлашишнинг асосий кисми ҳам америкача ва «глобал суҳбатлар»га ўз таъсирини ўтказмокда» . деб таъкидлайди. Булардан, АҚШ, Европа мамлакатлари маънавиятининг экспанциясини нақадар авж олганлигига амин бўлиш мумкин.
Сиёсий-мафкуравий соҳаларпинг глобаллашуви айниқса миллий маънавиятга катта таъсир ўтказади. Президентимиз И.А.Каримов сиёсий-мафкуравий соҳаларнинг бугунги кунда дунё саҳнидаги ҳолатига тўхталиб: «ҳозирги замондаги энг катта хавф - инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий курашдир. Эндилиқца ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган курашлар кўп нарсани ҳал қилади. Бу аччиқ ҳақиқатни ҳеч унутмаслик лозим» . Бу жараённинг энг муҳим хусусиятларидан бири турли мамлакатлар халқларини маънавий ва мафкуравий забт этиш мақсадининг ғоят катта иқтисодий манфаатлар билан уйғунлашиб кетганидир. Дарҳақиқат, турли террористик, экстремистик гуруҳларнинг ғоявий-мафкуравий хуружлари, уларнинг фаолиятидан, яъни маълум ҳудудда сиёсий-иқтисодий вазиятни издан чиқишига айрим гуруҳларнинг манфаатдорлиги дунё сиёсий-мафкуравий манзарасини тубдан ўзгартириб юборди.
Маданиятнинг глобаллашув жараёнини бу соҳаларда ҳам бозор муносабатларининг, хусусан санъат индустрияси, шоу-бизнеснинг шаклланиши истемолчи талабига кўра маҳсулотни таклиф қилиниши билан характерланади. Бу соҳаларда савдо-сотиқ муносабатларини шаклланиши, бутун дунё бўйича «томоша индустрияси»ни юзага келтирди. Унинг таъсирида «эрмак ва томошалар» шиори остида истеъмолчилик руҳияти авж олдириляпти. Маданият соҳасида истеъмолчилик кайфиятининг шаклланиши миллий маънавиятнинг такомиллашиб, янада бойиб боришига салбий таъсир кўрсатади. Чунки истеъмолчилик кайфияти кучайган жамият аъзолари ўз миллий маънавиятини янги асосларда бойитишдан кўра тайёрига тақлид қилиш, уни ўз маънавиятининг таркибига киритишга мойил бўлишади. Бу эса жамият аъзоларини маънавий қарамликка олиб келади. Шу маьнода, сиёсатшунос З.Бзежинский «америкалакларнинг қизиқишига, овқатланиш ва ҳатто кийиниш одатларигача бутун дунёда тақлид қилишади» деб таъкидлайди. Маданий истемолчилик кайфиятини ривожланиши маданий ва маънавий бойликларга нисбатан муносабатга, шу билан бирга миллий маънавиятнинг реал ҳаётдаги ифодаси бўмиш урф-одатлар, анъана ва маросимлар, қадриятларга нисбатан ҳам салбий таъсир кўрсатади. Уларни кишилар ҳаётидан сиқиб чиқаради. Бугун ёшлар орасида урф бўлиб бораётган очиқ-сочиқ кийиниш, муомалада миллий тилга эътиборсизлик, европа менталитетига интилиш каби ҳолатларни кўплаб учратиш мумкин. Булар барчаси миллий маънавиятнинг ахлоқий асосларига путур етказади.
Ҳозирги глобаллашув даврида мафкуравий жараёнларнинг хусусиятлари.ХXI асрнинг бошларига келиб мафкуравий жараёнларнинг универсаллашуви шу даражага етадики, ундан бирор киши четда қолаётгани йўқ. У бутун Ер юзини, барча минтақа ва мамлакатларни қамраб олди, дунёдаги барча одамлар унинг таъсири остида ҳаёт кечирмода.
Буни унинг қуйидаги хусусиятларида кўриш мумкин.
• Глобаллашиш – инсонпарварлашиш, жамиятнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатиш.
• Интеграциялашиш – демократиялашиш, миллий чегаралар доирасида қолиб кетмаслик.
• Дифференциациялашиш – сиёсийлашиш, инсон умрининг барча босқичларига умумий таъсир кўрсатиш.

Ҳозирги пайтда мафкуравий жараёнларни глобаллаштирувчи ва универсаллаштирувчи омиллар.Бугунги дунёда мислсиз илмий кашфиётлар, улкан техникавий имкониятлар, универсал технологиялар, ахборот тарқатишнинг глобаллашуви, яъни уларнинг бутун кураии заминини қамраб олиш жараёни шиддат билан бормоқда. Бу жараёнлар жаҳон тараққиётининг муҳим хусусияти эканини эътироф этган ҳолда, уларнинг кучли мафкуравий таъсир воситаси эканини ҳам унутмаслик даркор.


Мафкуравий жараёнларни глобаллаштирувчи ва универсаллаштирувчи омилларга қуйидагилар киради:
– Иқтисодий муносабат ва алоқаларнинг кучайиши.
– Ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг кенгайиши.
– Маънавий муносабатлар ва маданий алоқалар кўламининг ортиши.
– Ахборот ва алоқа коммуникацияларининг тараққиёти.
– Фундаментал илмий кашфиётлар ва фан ютуқларининг кўпайиши.
– Техник ва технологик имкониятларнинг ўсиши.
Глобаллашув жараёнларининг ижобий ва салбий оқибатлари. Ҳар бир нарса ва ҳодисаларнинг ижобий ва салбий томони бўлгани сингари, глобаллашув жараёнининг ҳам ана шундай томонлари мавжуддир.
АҚШдаги Флорида университети профессори Гарри Дамс «Капитализм трансформацияси» асарида глобаллашув жараёнининг ижобий ва салбий жиҳатлари ҳақида тўхталиб:«Бу жараённинг афзалликлари (ижобий томонлари – Н.М.) ҳақида сўз кетганда, биринчидан, дунё миқёсида сифатли маҳсулот ҳажмининг ортиб бораётгани, унга нисбатан талаб-эҳтиёжнинг кенгайиши; иккинчидан, авто ва авиатранспорт, туризм ҳамда аҳоли миграциясининг кучайиши; учинчидан, компьютер, Интернет, сунъий йўлдош орқали телекўрсатувларни узатиш тизимининг мислсиз даражада ривожланиши; тўртинчидан, янги кашфиёт ва замонавий технологиялар воситасида ўсимлик ва ҳайвонот оламида ирсиятни ўзгартириш орқали озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳамда ўта хавфли ирсий касалликларни бартараф этиш имконияти туғилаётганини эътироф этиш даркор. Аммо мазкур жараённинг салбий жиҳатларидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Хусусан, технологик инқилоб, ҳаддан ташқари саноатлаштириш жараёнининг сайёрамиз иқлимига глобал таъсир этиши оқибатида инсоният саломатлигига жиддий хавф солмоқда. Маданиятларнинг бир хиллашуви эса миллий давлатлар, турли халқлар қадриятларига путур етказмоқда» , – деб ёзган эди.
Ўзбек халқи ҳам барча одамлар каби глобаллашувдан четда қолаётганича йўқ. Халқимизнинг глобаллашув жараёнларина бўлган муносабати Ҳиндистоннинг машҳур давлат арбоби Маҳатма Гандининг:”Мен уйимнинг дарвоза ва эшикларини доим маҳкам беркитиб ўтира олмайман, чунки уйимга тоза ҳаво кириб туриши керак. Шу билан бирга, очилган эшик ва деразаларимиздан кираётган ҳаво довул бўлиб уйимни ағдар-тўнтар қилиб ташлаши, ўзимни эса йиқитиб юборишини ҳам истамайман” , – деб айтган сўзларига ҳамоҳангдир. Демак, глобаллашув жараёнларининг ижобий томонларини ўз уйимиз бўлган Ўзбекистонимизга қабул қиламиз, улардан унумли фойдаланамиз, аммо салбий ҳолатларининг эса уйимизга кириб келиб ағдар-тўнтар қилишларига йўл қўймаймиз.
2 XXI аср бошларига келиб дунё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро таъсир шу қадар кучайиб кетдики, бу жараёндан тўла иҳоталаниб олган бирорта ҳам давлат йўқ, деб тўла ишонч билан айтиш мумкин. Ҳаттоки, халқаро ташкилотлардан узоқроқ туришга интилаётган, уларга аъзо бўлишни истамаётган мамлакатлар ҳам бу жараёндан мутлақо четда эмас. Глобаллашув шундай жараёнки, ундан четда тураман, деган мамлакатлар унинг таъсирига баъзан кўпроқ учраб қолиши мумкин. Бундай ғайри ихтиёрий таъсир эса кўпинча салбий бўлади.
Глобаллашувнинг турли мамлакатларга ўтказаётган таъсири ҳам турлича. Бу ҳол дунё мамлакатларининг иқтисодий, ахборот, маънавий салоҳиятлари ва сиёсати қандай экани билан боғлиқ. Дунёда юз бераётган шиддатли жараёнларнинг ҳар бир мамлакатга ўтказаётган салбий таъсирини камайтириш ва ижобий таъсирини кучайтириш учун шу ҳодисанинг моҳиятини чуқурроқ англаш, унинг хусусиятларини ўрганиш лозим. Бу ҳодисани чуқур ўрганмай туриб унга мослашиш, керак бўлганда, унинг йўналишини тегишли тарзда ўзгартириш мумкин эмас. Глобаллашув яна шундай жараёнки, уни чуқур ўрганмаслик, ундай фойдаланиш стратегияси, тактикаси ва технологиясини ишлаб чиқмаслик мамлакат иқтисоди ва маданияти, маънавиятини тоғдан тушаётган шиддатли дарё оқимига бошқарувсиз қайиқни топшириб қўйиш билан баробардир.
Глобаллашув – турли мамлакатлар иқтисоди, маданияти, маънавияти, одамлари ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликнинг кучайишидир. Глобаллашувга берилган таърифлар жуда кўп. Лекин унинг хусусиятларини тўлароқ қамраб олгани, бизнингча, француз тадқиқотчиси Б.Банди берган таъриф. Унда глобаллашув жараёнининг уч ўлчовли эканига урғу берилади:

  • глобаллашув – муттасил давом этадиган тарихий жараён;

  • глобаллашув – миллийчегараларнинг ювилиб кетиш жараёни;

  • глобаллашув – жаҳоннингшемогенлашуви ва универсаллашуви жараёни.

Бу таърифда келтирилган глобаллашув ўлчовларининг ҳар учаласига нисбатан ҳам муайян эътирозлар билдириш мумкин. Лекин жаҳонда юз бераётган жараёнларни кузатсак, уларнинг ҳар учови ҳам унда мавжуд эканини кўрамиз.
Глобаллашувнинг мамлакатлар иқтисодий сиёсати ва маънавиятига ўтказиши мумкин бўлган ижобий ва салбий таъсири Ҳиндистоннинг машҳур давлат арбоби Маҳатма гандининг қуйидаги машҳур сўзларида яхши ифодаланган: “Мен уйимнинг дарвоза ва эшикларини доим маҳкам беркитиб ўтира олмайман, чунки уйимга тоза ҳаво кириб туриши керак. Шу билан бирга очилган эшик ва деразаларимдан кираётган ҳаво довул бўлиб уйимни ағдар-тўнтар қилиб ташлаши, ўзимни эса йиқитиб юборишини ҳам истамайман”. Шунинг учун ҳам миллий истиқлол ғояси бугунги глобаллашув жараёнида уйимизни, ҳаётимизни тоза ҳаво Билан таъминлаб, айни пайтда, “довуллар”дан сақлаш омили эканлигини англаш муҳим.
Ҳозирги давр дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучлироқ бўлиб бораётган даврдир.
Инсоният XXI аср охирига келиб бир қатор чегара билмайдиган муаммоларга дуч келди. Уруш ва тинчлик, экологик фалокатлар, маънавий қашшоқлик, наркобизнес, терроризм каби муаммолар ана шулар жумласидандир. Шу билан бирга дунёда глобаллашув, ахборот оқимининг тезлашуви ва интенсивлашуви, универсил технологиялар билан боғлиқ умумбашарий жараёнлар ҳам бормоқда. Бутун Ер юзи одамзот учун ягона макон эканлиги аниқ. Бунга шак-шубҳа йўқ, албатта. Аммо тарихда мавжуд чегараларни ўзгартириш, муайян худудларни босиб олиш учун сон-саноқсиз урушлар бўлгани маълум. Бу жараёнда эса уруш қуроллари мунтазам такомиллашиб боргани маълум. Мазкур урушлар то XX асргача асосан кўпроқ бир давлат ичда, икки давлат ўртасида ёки нари борганда бир минтақа доирасида бўлиши мумкин эди. Тўғри, айтайлик, А.Македонский ва Чингизхоннинг улкан давлат барпо этиш учун ёки ўрта асрлардан бошлаб европалик истилочиларнинг бошқа қитъаларни забт этиш учун олиб борган урушлари кўлами жиҳатидан ажралиб туради. XX асрда рўй берган иккита жаҳон урушида ўнлаб давлатлар, бир неча қитъа мамлакатлари иштирок этганлигини эсласак бундай хулоса муайян даражада ўринли эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Уруш қуроллари такомиллашиб бораверди. Бугунги кунда улар бошқа ҳудудни босиб олиш уёқда турсин, балки бутун Ер сайёрасидаги ҳаётни бир неча марта йўқ қилиб ташлашга етади.
Шу билан бирга ҳозирги вақтда мафкуравий воситалар орқали ўз таъсири доирасини кенгайтиришга интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар ҳам йўқ эмас. Тажовузкор миллатчилик ва шовинизм, неофашизм ва коммунизм, ирқчилик ва диний экстремизм мафкуралари шулар жумласидандир.Натижада дунёда инсон қалби ва онгини эгаллаш учун кураш тобора кучайиб бормоқда. Бу ҳол бугунги кунда дунёнинг мафкуравий манзарасини белгилаб бермоқда.
Бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасини ўз мақсадлари йўлида ўзгартирмоқчи бўлаётган мафкура шакллари барқарорлик ва тараққиётга таҳдид солмоқда. Уларнинг асосий шакллари ва йўналишлари Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва кафолатлари” номли асарида кўрсатиб берилган. Мазкур маърузада ана шу асардан асосий манба сифатида фойдаланамиз.
Тараққиётга нисбатан хавф-хатарлардан бири буюк давлатчилик шовинизмидир. Буюк давлатчилик шовинизмини Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Муайян кучлар ва давлатлар томонидан бўладиган сиёсий, мафкуравий ва иқтисодийҳукмронлик деб ёки миллатлараро ва давлатлараро, минтақавий муносабатларда унга интилиш”, деб таърифлаш мумкин.Шовинизм баъзи кўп сонли миллатларнинг нафақат кўп миллатли империя доирасида, балки уни ўраб турган жуғрофий-сиёсий макондаҳам ўзининг мутлақ ҳукмронлигини ўрнатиш учун курашда намоён бўлади”1
Бугунги кунда инсон онги ва қалби учун кураш кескин тус олаётган экан, хилма-хил қарашларнинг мафкура майдонида ҳукмронлик қилишга интилиши табиий, албатта. Бунга эътиқод умумийлигига асосланган ҳолда якка мафкура ҳукмронлигини таъминлаш орқали жаҳон майдонларини мафкуравий жихатдан ўзига қарам қилишгабўлаётган хатти-ҳаракатларни мисол келтириш мумкин. Диний ақидапарастлик шулар жумласидандир. Масалан, ислом динидаги ҳозирги ақидапарастлар ижтимоий, миллий хусусияти, қайси давлатга мансублигидан қатъий назар, барча мусулмонларнинг маънавий бирлиги ҳақидаги тасаввурларга таяниб уларнинг ягона халифалик байроғи остида сиёсий бирлашуви ғоясини асослашга ҳаракат қилади. Кўриниб турибдики, бу диний-сиёсий идеология диний асосда бирлашув ғоясини биринчи ўринга қўяди. У диний-маънавий заминдаги уйғунлик мамлакатларнинг иқтисодий, маданий-маърифий, илмий-техник соҳалардаги ҳамкорлигига, улар салоҳиятининг бирлашишига ва халқлар тараққиётига йўл очса бунинг нимаси ёмон, деган саволни ўртага ташлайди. Юзаки қараганда бу гап тўғрига ўхшайди. Бундай мафкура тарфдорлари ўз қарашларини аксарият холларда ана шундай “беозор” шаклда тақдим этишга ҳаракат қиладилар.
3. Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви. Инсон онги ва қалби учун кураш. Yigirmanchi asr insoniyat tarixiga fan va texnika mislsiz darajada taraqqiy etgan davr sifatida kirsa ajab emas. Albatta, bundan fan va texnika yaqindagina o‘tmishga yuz tutgan asrga kelibgina rivojlana boshladi, degan xulosa kelib chiqmaydi. Fan ijtimoiy ongning mustaqil shakli sifatida ikki ming yildan buyon rivojlanib kelmoqda. Biroq u vujudga kelishi bilanoq moddiy ishlab chiqarish jarayoniga ta’sir ko‘rsata boshlagani yo‘q. Ibtidoda fanning yutuqlari empirik xarakterga ega bo‘lgani, o‘rta asrlar davomida ijtimoiy ishlab chiqarish bo‘g‘inlarining bir-biridan ajratilganligi fanning ishlab chiqarish jarayonidagi ishtirokini cheklab qo‘ygan edi. Industrial ishlab chiqarishning vujudga kelishigina fanning ishlab chiqarish jarayonidagi rolini va o‘rnini mustahkamladi. Bundan ko‘rinib turibdiki, fan va texnikaning maqsadli rivojlanishi, shuningdek uning yutuqlarining xalq xo‘jaligi tarmoqlariga tatbiq etilishi XVII-XVIII asrlardangina boshlandi.
Tabiat haqidagi bilimlarning asta-sekinlik bilan orta borishi ilmiy qarashlar, g‘oyalar olamining tubdan o‘zgarishiga sabab bo‘ldi. Natijada mutlaqo yangi ilmiy sistema yuzaga keldi. Ushbu o‘zgarishlar ikki bosqichda ro‘y berdi. Birinchi bosqichda mehnat vositalari asta-sekinlik bilan o‘sib bordi. Bundan texnika vositalari va ularning tabiiy-ilmiy asoslari tubdan o‘zgarmagani bois fan va texnika yutuklarining xalq xo‘jaligiga tatbiq etilishi sistemaviy xarakterga ega bo‘lmadi.
Yigirmanchi asrda ushbu o‘zgarishlar ikkinchi bosqichga qadam qo‘ydi. Bu bosqichda ilmiy bilimlar hajmi va diapazoni shu qadar kengaydiki, endilikda fan ishlab chiqaruvchi kuchga aylandi, ilmiy bilimning yuqori darajasiga asoslangan mexnat vositalari shakllana boshladi. Fan va texnika inson amaliy faoliyatida qo‘llaniladigan quvvatning diapazonini ham kengaytirdi. Masalan, bir tomondan, u 0,1x10 -18 vatt quvvatga ega bo‘lgan eng zaif signallarni ham ilg‘ashga qodir nozik va xayratlanarli asboblarni yaratishning uddasidan chiqdi,ikkinchi tomondan esa, kosmik qudratga ega vodorod bombasini barpo etdi.1
Ilmiy bilimlarning kommulyativ taraqqiyoti fan va texnikani qudratli ishlab chiqaruvchi kuchga aylantirdi. Buning natijasida ilmiy tadqiqotlarga jalb etilgan kishilar soni ortib bordi. Ushbu tendensiyaning ijtimoiy voqelikka ta’siri o‘sib borajagini o‘ttizinchi yillardayoq Dj. Bernal bashorat qilgan edi.2 XX asrning 60-yillariga kelib, uning bashorati to‘liq ro‘yobga chiqdi. Xususan, 1967 yilda jahonda 2 million 300ming kishi, shu jumladan SSSRda 770 ming kishi, AqShda 537 ming kishi, Yaponiyada 160 ming kishi, Buyuk Britaniyada 90 ming kishi, GFR da 63 ming kishi, Fransiyada 50 ming kishi ilmiy-tadqiqot ishlari bilan mashg‘ul bo‘ldilar.3
Ilmiy-tadqiqot ishlari uchun ajratilgan mablag‘lar miqdori ham orta bordi. Masalan, 1971 yilda AqShda ilmiy-tadqiqotlarga 27, 3 mlrd. dollar ajratilgan bo‘lsa, GFR da 4 mlrd. dollar, Angliyada 2, 6 mlrd. dollar, Fransiyada 2, 8 mlrd. dollar sarflandi.1 Ushbu xarajatlarning AqShda 55 foizi, GFRda 47 foizi, Angliyada 51 foizi, Fransiyada 70 foizi, Yapo-niyada 28 foizi davlat tomonidan qoplandi.2 E’tiborli joyi shundaki, o‘sha 1971 yilda (alhol, bundan ham) turli mamla-katlarda ilmiy-tadqiqot ishlari uchun ajratilgan mablag‘lar-ning asosiy qismi amaliy tadqiqotlar va loyihalarga sarf-landi. Masalan, AqShda ilmiy-tadqiqotlarga sarflangan mab-lag‘ning 22, 1 foizi amaliy tadqiqotlar, 65, 5 foizi loyihalar hissasiga to‘gri kelgan bo‘lsa, bu ko‘rsatkichlar mutanosib ravishda Angliyada 26, 1 va 61, 4 foizni, Fransiyada 33, 9 va 48, 8 foizni, Italiyada 39, 9 va 41, 5 foizni tashkil etdi.3
Bunday sa’y-harakatlar pirovard natijada ixtiro va kashfiyotlarning miqdorini oshirib yubordi. Xususan, yetmi-shinchi yillarga kelib umumjahon patent jamg‘armasi 13 mil-lion hujjatni o‘z ichiga oldi.4 Har yili jahonda 2740-2750 tadan ixtiro qilib borildi.5 Boz ustiga, ixtiro va kash-fiyotlarning xalq xo‘jaligi turli sohalariga tatbiq etilishi muddati ham keskin qisqarib bordi. Masalan, elektr toki kashf qilingan vaqtdan ilk elektrostansiya barpo qilinguniga qadar qariyb 100 yil o‘tdi. Mineral o‘g‘itlarning ahamiyati aniqlangan vaqtdan ularning amaliy faoliyatda qo‘llanila boshlanguniga qadar 70 yil o‘tdi. Yigirmanchi asr ikkinchi yarmida esa uran yadrosining bo‘linishi ixtiro etilganidan so‘ng 15 yil o‘tar-o‘tmas ilk atom elektrostansiyasi tashkil qilindi.6 Xullas, kashfiyotning yaratilishi va undan foydalanishning boshlanishi vaqti orasidagi interval asr davomida 30 barobarga kamaydi.
Fan va texnikaning bunday qudratli rivojlanishi, uning yutuqlarining xalq xo‘jaligiga tatbiq etishning tezlashishi XX asrning 90-yillariga kelib mamlakatlar, millatlar, davlat-lar orasidagi ijtimoiy-iqtisodiy, siyosiy va ma’naviy-madaniy munosabatlarning ham tezlashishiga, yaqinlashishiga olib keldiki, buning natijasi o‘laroq insoniyat tarixida mutlaqo yangi tendensiya shakllandi. Ushbu tendensiyani mutaxassislar "globalizatsiya" tushunchasi yordamida ifodala-moqdalar. Globalizatsiya jarayoni bugungi kunda kishilik ja-miyatining barcha sohalarida yaqqol namoyon bo‘lmoqda.
Globalizatsiya deganda umumbashariy, umumsayyoraviy sivi-lizatsiyaning shakllanishi tendensiyasini tushunadilar. Ushbu tendensiyaning asosini hozirgi zamon kishilik jamiyatini birlashtirib turgan iqtisodiy, siyosiy, madaniy va kommu-nikatsion aloqalar tashkil etadi. Aynan ana shu aloqalar umumsayyoraviy sivilizatsiyaga sistemaviylik ato etmoqda. Xu-susan, turli mamlakatlar va millatlarning o‘zaro aloqadorligi oshib bormoqda. Sivilizatsion sistemaning bir sektorida yuzaga kelgan inqiroz yoki disbalans boshqa mintaqalarda joylashgan mamlakatlarning xavfsizligi va barqarorligiga ta’sir ko‘rsatmoqda. Ayni paytda umumbashariy o‘zaro aloqadorlikning kuchayib borayotganligi tufayli shaxsiy va ijtimoiy zhtiyojlarni qondirishning samarali yo‘li deb topilgan madaniyat tiplari, iqtisodiy, ijtimoiy va siyosiy hayot shakllari tez tarqalib va o‘zlashtirilib borilayotir. Boz ustiga, ana shu ehtiyojlar va qadriyatlarning shakllanishi ham umumbashariy xarakter kasb etayotir.
Biroq ushbu mulohazalardan jahonda unifikatsiya1 jarayoni sodir bo‘layapti, degan xulosa chiqarmaslik kerak. Chunki, bi-rinchidan, umumsayyoraviy aloqalar qanchalik mutlaqlashmasin, har bir jamiyat umuminsoniy tajribalarning o‘z iqtisodiy va madaniy imkoniyatlariga mos tushganini o‘zlashtiradi, xolos. Ikkinchidan, umumsayyoraviy sivilizatsiya shakllana borgani sari turli millat va elatlarning o‘z madaniyatini, o‘ziga xosligini saqlab qolishga bo‘lgan intilishi ham kuchayadi. Buning oqibatida XXI asr kishilik jamiyati yaxlit-sistemaviy xarakterga ega bo‘lishi bilan birga ichki plyuralistik xususiyatlarini ham yo‘qotmaydi.
Umumsayyoraviy sivilizatsiyaning shakllanishini turli lo-kal sivilizatsiyalarning mexanik birlashuvi bilan qiyoslamas-lik kerak. Aslida ushbu jarayon nihoyatda murakkab va ziddiyat-larga to‘la tarkibga ega. Masalan, hozirgi zamon Sharq va Ja-nub jamiyatlari g‘arbiy Yevropa va Shimoliy Amerikada "sinov-dan o‘tgan" texnologiyalarni o‘zlashtirishga moyildirlar. Biroq keyingi o‘n yilda Sharq va Janub jamiyatlarining ijtimoiy-iqtisodiy va madaniy taraqqiyoti natijasida yuzaga kelgan mahsullar ham g‘arbiy Yevropa hamda Shimoliy Amerika ijti-moiy hayotiga sezilarli ta’sir o‘tkazayotir. Masalan, g‘arb tex-nologiyasini o‘z madaniy an’analariga moslashtirib, xo‘jalik yuritishning mutlaqo yangi usulini joriy etgan Yaponiya endilikda AQSH iqtisodiyotiga kirib bormoqda. Afrika va Osiyo mamlakatlaridan g‘arb jamiyatlariga ko‘chib o‘tayotgan immig-rantlar o‘zlari bilan uchinchi dunyoga xos muammolarni ham olib kelmoqdalar. Immigratsiya g‘arbiy Yevropa mamlakatlari va AQShda marginalizatsiya1 jarayonini yuzaga keltirmoqdaki, buning okibatida ushbu mamlakatlarda davlat siyosatining xarak-teri xam o‘zgarmoqda. Xullas, hozirgi kunda nafaqat g‘arbiy Yevropa va Shimoliy Amerikaning Sharq va Janubga ta’siri, balki Sharq va Janub mamlakatlarining g‘arb va Shimoliy Amerikaga ta’siri ham kuchayib bormoqda.
Globalizatsiya jarayonining alomatlariga doir o‘nlab misollarni keltirishimiz mumkin. Biroq faqat misollar bilan cheklanish masalaning mohiyatini yoritishga zamin tayyorlaydi. Globalizatsiyaning mohiyatini chuqur anglab yetish uchun "Umum-sayyoraviy sivilizatsiyaning lokal sivilizatsiyadan farqi nimada?" – degan savolga javob berishimiz kerak.
Hozirgi zamon ilmiy tafakkuri ushbu savolga bozor iqtisodiyoti rivojlangan mamlakatlar tajribasiga asoslanib javob beradi. Zotan, XX asrning 70-yillarda g‘arb iqtisodiyotining muvaffaqiyatlari asosida postindustrial jamiyat vujudga kelayotgani haqida xabar berilgan bo‘lsa, 80-yillarga kelib insoniyatning informatsion jamiyatga qadam qo‘ygani xususida xulosalar chiqarildi. To‘qsoninchi yilarga kelib esa, mutaxassislarning mulohazalariga qaraganda, umumsayyoraviy sivilizatsiya shakllana boshladi. Bu xulosalarni aql ko‘zi bi-lan kuzatarkanmiz, bir narsaga amin bo‘lamiz: kishilik jami-yatining xarakterini aniqlash bilan bog‘liq mulohazalarning barchasi umumiy metodologiyaga ega, ya’ni yangi sivilizatsiyaning yuzaga kelayotgani yangi texnologiyalar va iqtisodiy tarkiblar shakllana boshlaganiga qarab aniqlanadi. Shubhasiz, turli
xizmat ko‘rsatish sohalarining rivojlanishi, shu munosabat bilan ularga aloqador ijtimoiy qatlamlar va aqliy mehnat shakllarining o‘zgarishi jamiyat qiyofasiga yangicha xususiyat ato etadi. Informatsiya uzatish va qabul qilishning hozirgi imkoniyatlari, "kompyuter revolyutsiyasi" jamiyatning nafaqat iqtisodiy yuksalishiga, balki ijtimoiy-siyosiy, ma’naviy-madaniy rivojlanishiga ham katta ta’sir ko‘rsa-tayotgani rost. Biroq bundan yangi sivilizatsiyani xizmat ko‘rsa-tish sohasidagi o‘zgarishlar va kompyuterlar yuzaga keltirmoq-da, degan xulosa kelib chiqmaydi.
Umumsayyoraviy sivilizatsiya vujudga kelayotganini faqat iqtisodiy sohadan qidirishning asl sababi shundaki, biz hali-gacha globalizatsiya jarayonining asosiy tendensiyalarini aniq-lash metodologiyasini yaratganimiz yo‘q. Yigirmanchi asr ilmiy tafakkuri konkret sivilizatsiyalarning o‘ziga xos xususiyatla-rini aniqlashning uddasidan chiqdi, lekin ularni yaxlit etib turgan asos nimada ekanligini ko‘rsatib bera olmayapti.
Darhaqiqat, sivilizatsiyaga yaxlitlik ato etib turgan asos-ni topish amri mahol. Biroq masalaning bir jihati aniq: har qanday sivilizatsiyaning markazida inson turadi. Shunday ekan, unga yaxlitlik baxsh etayotgan asosni ham insoniylik me’yoridan izlamoq zarur. Aynan ana shu insoniylik me’yori XX asrning to‘qsoninchi yillariga kelib umumsayyoraviy sivilizatsiyaning shakllanishiga va unga eltuvchi globalizatsiya jarayonining yuz tutishiga sabab bo‘ldi.
Ushbu insoniylik me’yorini, bizning fikrimizcha, funk-sional zaruriyatdan izlamoq darkor. Boshqacha aytadigan bo‘lsak, XX asrning oxirgi o‘n yilligiga kelib, insoniyat o‘z taraq-qiyotining shunday bir bosqichiga qadam qo‘ydiki, bu bosqichda kishilik jamiyatining turli bo‘laklarini yagona funksiyani bajaruvchi organizmga (ya’ni umumsayyoraviy sivi-lizatsiyaga) birlashtirish zaruriyati tug‘ildi. Turli mamlakatlar o‘rtasida iqtisodiy hamkorlikni yo‘lga qo‘yish ehtiyoji, siyosat yuri-tishning umume’tirof etilgan prinsiplarini ishlab chiqishga intilish, inson huquqlari va erkinliklarining umumjahon Deklaratsiyasini imzolash borasidagi sa’y-harakatlar, umumbashariy muammolarni hamkorlikda hal etishga urinish, informatsiya almashinishga bo‘lgan ehtiyojning o‘sib borishi – bularning barchasi biz yuqorida eslatib o‘tgan funksional zaruriyatning ko‘rinishlaridir.
Umumsayyoraviy sivilizatsiyani shakllantirish zaruriyati-ning ko‘rinishlari haqida chuqurroq fikr yuritsak, bir muhim xulosaga kelamiz: globalizatsiya jarayoni tezlashib borayotgan bir vaziyatda o‘z g‘oyalari, manfaatlari va turmush tarzini boshqa xalqlarga singdira olgan mamlakatgina iqtisodiy yuksalish uchun zamin yaratadi, o‘z siyosiy qadriyatlarini jahon hamjamiyati tomonidan tan olinishiga erishadi, o‘zi e’tirof etgan huquq va erkinliklarning umumbashariy xarakter kasb etishini ta’minlaydi, o‘z milliy xavfsizligi va barqa-rorligini mustahkamlaydi. Shu boisdan XX asrning to‘qsonin-chi yillarida globalizatsiya jarayonining kuchayishi turli mam-lakatlar geosiyosatining maqsadlari va ustivor yo‘nalishlarini ham o‘zgartirib yubordi.
Yuqoridagi mulohazalardan quyidagi xulosalarni chiqarish mumkin:
1. Yigirmanchi asrda fan va texnika taraqqiyoti yangi bosqichga qadam qo‘ydi. Xususan, ilmiy bilimlar hajmi va diapazoni kengaydi, fan va texnika qudratli ishlab chiqaruvchi kuchga aylandi.
2. Fan va texnikaning ishlab chiqaruvchi kuchga aylanishi ilmiy-tadqiqotlardan manfaatdorlikni oshirib yubordi. Natijada turli mamlakatlarning hukumatlari, turli konsern va korporatsiyalar tomonidan tadqiqotlarga ajratilgan mablag‘lar miqdori oshib bordi. Boz ustiga, tadqiqotlarning natijalarini ishlab chiqarishga joriy etish sur’ati ham tezlashib ketdi.
3. Fan va texnikaning qudratli taraqqiyoti iqtisodiyot negizida umumsayyoraviy sivilizatsiyaning shakllanashi tendensiyasini vujudga keltirdiki, uni globalizatsiya jarayoni deb atash odat bo‘ldi. Umumsayyoraviy sivilizatsiyaning shakllanishi funksional zaruriyat bilan bog‘liq bo‘lgani bois, globalizatsiya jarayonining tezlashuvi ana shu zaruriyatga mos geosiyosat maqsad va ustivor yo‘nalishlarini ishlab chiqish ehtiyojini vujudga keltirdi.
Foydalanilgan adabiyotlar.
Islom karimov XXI asr busag’asida xavfsizlikka taxdid barqarorlik shartlari va taraqqiyot kafolatlari


1



Download 137 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish