Болаларда иккинчи тилга ўрганиш қизиқишини уйғотиш.(инглиз тили)



Download 16,22 Kb.
Sana20.02.2022
Hajmi16,22 Kb.
#461211
Bog'liq
Болаларда иккинчи тилга ўрганиш қизиқишини уйғотиш


Болаларда иккинчи тилга ўрганиш қизиқишини уйғотиш.(инглиз тили)
Маьлумки,хорижий тилни ўрганиш хам инсон нинг муайян ёшига ва психологик холатига боғлиқ.Психологларни таькидлашича,болалар катталарга нисбатан тилни тез ва осон ўзлаштира ди.Эндигина ўсиб келаётган болалардаги тил ўрганишга бўлган эхтиёж,мойиллик,уларда катталарга тақлид қилиш хусусиятининг мавжуд лиги билан ажралиб туради.Шунингдек,уларнинг бўш вақти кўп бўлиши тил ўрганишнинг асосий сабабларидан биридир.МТТ тарбияланувчилари қабул қилаётган маьлумотларнинг маьносини тушуниб эмас,балки уни механик тарзда ёдлай ди.Шунинг учун хам кичик ёшдаги болаларга она тилидан бошқа тилни ўргатиш анчагина машақ қат ва масьулиятни талаб қилади.Уларга инглиз тилини ўргатишда энг аввало турли хил ўйинлар, интерактив дастурлардан фойдаланиш, дарслар ни қизиқарли ўтказиш талаб этилади.Қуйида уларнинг баьзиларини санаб ўтамиз.
Қўшиқ ва шеьрлар орқали тушунтириш ёки эсда қолиши қийин бўлган ҳарфларни куйга солиб ўргатиш.
Болалар инглиз тили алифбосини қўшиқ қилиб ўрганишлари шунчаки ёдлашдан самарали эканлиги исботланган.Чунки,мусиқа ҳар бир ёш эгасига завқ бағишлайди.Ранглар номини болаларга ўргатиш қийинчилик туғдирмаслиги учун қуйидаги қўшиқдан фойдаланиш мумкин:
What colour?what colour? What colour is it?
It is blue,it is blue,blue,blue,blue.
What colour?What colour? What colour is it?
It is red,It is red,red,red,red.
What colour? What colour? What colour is it?
It is yellow,it is yellow,yellow,yellow,yellow.
What colour? What colour? What colour is it?
It is green,it is green,green,green,green.
Бу қўшиқ орқали болажонлар ранглар номлани шини,ранг сўраш констуксияси ва жавоб бериш йўлларини ўрганиб олади.
Кейин уни мустахкамлаш учун хонадаги хохлаган нарсани рангини қўшиқ тарзида сўраш,кичкин тойлар эса худди қўшиқдаги каби жавоб қайта- ришлари мумкин.
Ақлий ва жисмоний ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган ўйинлар.Бунда тарбиячи мусиқа остида бадантарбия машқларини ўтказиш жараёнида тана аьзоларини инглиз тилида айтади.Мунтазам ўтказилувчи бундай машқлар ўз тана тузилиши ни инглизча номланишини эслаб қолишга ёрдам беради.
Ролли ўйинлар боланинг интеллектуал, хиссий шаклланишида ёрдам беради.Бу ўйинда тарбия чи қушлар ёки хайвонлар номини инглиз тилида айтиб рол ижро этиши ёки бу вазифани болалар га юклаши мумкин.Масалан,бир бола хайвонлар нинг овозини ўхшатиб берса бошқалари унинг қайси хайвонга тегишли эканлигини инглиз тилида айтади.
Топишмоқлар бола хотирасининг фаол қобилия тининг ривожланишида ёрдам беради. Болалар да жумбоқларнинг жавобларини билишга қизи- қиш кучлилиги сабабли тарбиячи олдинги дарс- да ўрганган сўзларга оид топишмоқларни уларга тушунарли тилда ўқиб,жавобини инглиз тилида айтишларини талаб қилиши мумкин.
Сезги органларидан фойдаланиш қизиқарли усуллардан хисобланади.Чунки бу ўйин кўз юмилган холатда олиб борилади.Мева ва сабза вотлар мавзусида айнан шу машғулот қўл кели-ши мумкин.Бунда бир боланинг кўзи беркитила ди,унга мева ёки сабзавот бўлаги едирилади. Бола таьми орқали бу мева ёки сабзавот эканли гини инглиз тилида айтиши керак.Бу усул бола ларни таьм билиш органининг фаоллашишига, эсда қолиш қобилияти ўсишига туртки беради. Витаминларга бой бўлган сабзи,турп каби фой- дали сабзавотларни хуш кўрмайдиган болалар қизиқиш туфайли уларни исьтемол қилиши мумкин.Психологларнинг фикрича,болаларни ёдида бирор нарса мустахкам ўрнашиб қолиши учун сезги органларининг кўпроғини кўзи,қулоғи, хидлаш ва таьм билиш органларини шу жараён да қатнаштиришга ҳаракат қилиш керак.
Гуруҳларга бўлиниб ишлаш нафақат катта ёшдаги инсонларга балки МТТ ёшидаги болаларга ҳам ижобий таьсир кўрсатади.Машғулотни жамоалар га бўлиб ўтиш орқали болалар ўртасида хамкор лик ва соғлом рақобат туйғусини уйғотиш мумкин.Бу эса ўз навбатида боланинг келажагига яьни,ақлий ривожланишига,олға харакат қила олишига ёрдам беради.Масалан, болаларни икки жамоага ажратиб,”Кўп сўз топиш” ўйинини ўтказиш мумкин.Жамоага бўлинган хар битта бола кетма-кет сўз айтиши керак бўлади.Сўз топа олмаган болалар ўйиндан чиқадилар.
Хулоса қилиб айтганда ҳар битта боланинг ривож ланишида,хиссий,жисмоний,рухий ривожлани ши МТТ ёшига тўғри келади.Кичик ёшдаги бола ларга тил ўргатиш мажбурият эмас,қизиқарли машғулот сифатида олиб борилиши,самарали усуллардан фойдаланиш болаларни келажакда оладиган билимлари учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Download 16,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish