СИНФ РАҲБАРИ
Синф раҳбарининг мактаб жамоат ташкилотлари билан олиб бориладиган ишлар.
Р Е Ж А:
1. Тарбиявий ишларни ташкил этишда синф раҳбарининг ўрни.
3. Синф раҳбарининг ўқув фаолияти самарадорлигини оширишга қўйилган талаблар
4. Мактабдаги тарбиявий ишлар тизимида синф раҳбари ишини такомиллаштириш.
Синф раҳбари назоратчи - ўқув-тарбиявий жараёнда ўқувчиларнинг иштирокини таъминлайди (давоматни назорат қилади, ўқувчилар учун керакли шароитни яратишга кўмаклашади, ўқувчиларнинг ота-оналарга бўлган муносабатларини аниқлайди, ўқувтарбия жараёнига эътиборсизлик, масъулиятсизлик, синфдошлари ва ўқитувчиларга эса ҳурматсизлик, манманлик қилаётган ўқувчилар билан якка ҳолда иш олиб боради). Синф раҳбари илм мамлакатига бошловчи - ўқишга бўлган қизиқиш ва хоҳишни ташкиллаштиради (ўқувчиларга қўйилган талаблар билан ота-оналар ва ўқувчиларни таништиради, тарбиявий тадбирларни ташкил қилади, мустақил ишлашда ўқувчиларга ёрдам кўрсатади). Синф раҳбари ахлоқли, намунали, маънавий устоз - ўқувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатда ҳамда ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида вужудга келадиган зиддиятларни ҳал этишда, ўқув-тарбия жараёнида ички тартиб-қоидаларга риоя қилишликда, уларни керакли меъёрда бажаришларига кўмаклашади (ўзини тута билиш, муомала қилиш маданиятига ўргатади, одоб-ахлоқ мавзуларида суҳбатлар, якка ҳолда ишлар олиб боради, ахлоқий нормаларни ва ички тартиб-қоидаларни бузган ёки бузаётган ўқувчилар билан уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари тўғрисида якка, жамоавий суҳбатлар ўтказади, уларнинг тартиб-интизомига баҳо беради, ахлоқий, ижтимоий, ҳуқуқий мавзуларда турли тадбирлар ташкил этади ва бошқалар). Синф раҳбари маданият соҳиби — умуминсоний ва маданий қадриятлар асосида ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилади (экскурсия ташкил қилади, театр, музей ва кўргазмаларга жамоа бўлиб боради, маданият мавзусида кеча ва суҳбатлар ўтказади, мактабда тарбиявий тадбирлар, баҳс-мунозаралар ўтказади). Синф раҳбари ижтимоий педагог — ўқувчиларнинг ҳар хил ижтимоий муаммоларини ечишга кўмаклашади, (уй ва мактабда ўзаро мулоқот учун шароит яратади, ўқувчи ҳуқуқларини ҳимоя қилади, Ўқувчиларда ижтимоий ҳаёт кўникмасини шакллантиради). Синф раҳбари ўқувчиларнинг яқин дўсти - ўқувчиларни турли хил фаолиятларга киришишларига кўмаклашади, ўқувчиларга бўлган ғамхўрликнинг бир қисмини ўзига олади (гуруҳда жамоавий ижодий фаолиятни ташкил қилишни шакилантиради, ўқувчиларга ўзини-ўзи тушунишида, ўзига-ўзи баҳо беришида, бирор-бир фаолиятга ўз имконияти ва эътиборини қаратишига ёрдамлашади (суҳбат, тренинг, ўйинлар ўтказиб, ўқувчилар билан якка ишлайди), Синф раҳбарининг ташкилотчилик қобилияти. Ташкилотчилик қобилият: Бу шахс индивидуал хусусиятларининг шундай бирикувики, кишига у ёки бу ишни тез, ишончли, ўзига ишонган ҳолда ташкил этишга имкон беради. Ташкилотчининг умумий шахсий сифатларига қуйидагилар киради: • Чуқур билимга эгалик —талаб этилаётган ишни ташкил этишни билиш; • Фаоллик — амалий вазифаларни бажаришда ғайрат-шижоат билан ҳаракат қила олиш; • Ташаббускорлик — алоҳида ижодий фаоллик кўрсатиш, ғоя ва таклифлар киритиш; • Киришимлилик — ўзгаларга ошкоралик, мулоқотга тайёр кишилар билан алоқага киришиш эҳтиёжи; • Зийраклик — ҳодисаларнинг моҳиятига қадар етиш қобилияти, уларнинг сабаб ва оқибатларини кўра олиш, асосийсини белгилаш; • Қатъият — ирода кучи, тиришқоқлик кўрсатиш, ишни охирига етказиш маҳорати; 76 • Ўзини тута билиш — мураккаб вазиятларда ўз ҳиссиётини, ўз хулқини назорат қила олиш қобилияти; • Ишчанлик — чидамлилик, жиддий ишларни бажариш қобилияти узоқ муддат чарчамаслик; • Кузатувчанлик — кўра олиш маҳорати, йўл-йўлакай диққатга сазовор жойларини белгилаш, хотирада тафсилотларни сақлай олиш; • Мустақиллик — мустақил ҳал этиш, вазифани ўзи томонидан бажариш йўлларини топиш маҳорати, жавобгарликни ўз устига ола билиш; • Ҳамжиҳатлик (уюшқоқлик) — ўзини ишнинг зарур тартибига бўйсундира олиш қобилияти, ўз фаолиятини режалаштириш, изчиллик, ихчамликни намоён этиш. Ташкилотчиликнинг ўзига хос хусусиятлари: Ташкилотчилик — бошқа кишини тушуниш қобилияти, бунинг учун гўё унинг ички дунёсига кира олиш, унинг кайфияти ва руҳий ҳолатини сезгирлик билан англай олиши. Фаол руҳий таъсир этиш қобилияти — бошқа кишиларга истеҳзоли кулгидан қатъий буйруқгача бўлган воситалардан фойдаланган ҳолда таъсир кўрсата олиш. Ташкилотчилик ишларига бўлган қобилият — бу ўз устига ихтиёрий равишда ташкилотчилик мажбуриятларини юклаш бўлиб, атрофни ўраб турганларнинг ихтиёридан қатъи назар, ташкилотчилик ишларига мустақил кириша олиш. Ташкилолчи шахсининг йўналганлиги — бу ташкилотчининг ахлоқий қиёфаси, унинг фуқаролик етуклиги, ғоявий эътиқоди. Ташкилотчининг индивидуаллиги. Ташкилотчиларнинг (шартли равишда) “ташкилотчи-санъаткорлар”, “ташкилотчи-мутафаккирлар”, “ташкилотчи-амалиётчилар” типлари мавжуд. “Ташкилотчи-санъаткорлар” бошқаларга жўшқин нутқи ва имоишоралар, “қалб ҳарорати”, истиқбол ютуқларининг образли суратлари билан таъсир кўрсатади. Унда орзулар, хаёллар, ҳиссий кўтаринкилик ниҳоятда кўп. “Ташкилотчи-мутафаккирлар” исбот этиш мантиқига, тафаккурдаги изчиликка таянган ҳолда ҳаракат қиладилар, ишдаги қонуниятларни топишга интиладилар. Ҳодисанинг ташқи томони иккинчи даражага суриб қўйилади. Муҳими - мазмун, мақсадга мувофиқлик топиш, ишнинг оқилона моҳиятини кўра олиш. “Ташкилотчи-амалиётчилар” ўзларининг намуналари билан иштиёқ уйғотишга, қандай ишлашни исботлаш ва гапиришдан кўра, уни амалда кўрсатишга интиладилар. Уларни амалий тиришқоқлик, асослилик кўпроқ характерлайди.
Синф раҳбарининг иш фаолияти: Ўқув йили бошида: Синф рўйхатини тузади ва журнални расмийлаштиради (ўқув ҳафтасининг биринчи ярмида); — ўқувчилар билан ҳамкорликда гуруҳнинг иш режасини тузади ва мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари билан мувофиқлаштиради (сентабр ойи ичида). • Ҳар куни: — синф журналида қатнашмаётган ўқувчиларни белгилайди, уларнинг дарсларга қатнашишлари билан қизиқади; — синф ўқувчиларини ўзини-ўзи бошқариш органларига педагогик ёрдам кўрсатади; —ўқувчиларнинг ташқи кўринишини назорат қилади; — синфда навбатчиликни жорий этади ва уни назорат қилади. • Ҳар ҳафтада: — фан ўқитувчилари томонидан синф журналининг олиб борилишини назоратдан ўтказади; —тарбиявий соат ҳақида мулоқот ўтказади. • Ҳар ойда: — синф жамоасининг турли тадбирлар ва ишларда иштирок этишини ташкил этади; — мактабда синф жамоаси учун ажратилган ҳудудни тозалашни ташкил этади. 77 • Йил давомида: — Синфда уч ойда бир маротаба ота-оналар йиғилишини ўтказади: — зарурият бўлса, ҳар ойда бир маротаба; — синфда ота-оналар қўмитаси ишини ташкил этади. • Йил охирида: — синфнинг ўтган бир йил давомида ўқув натижалари ва фаолиятини якуний таҳлил қилади; — маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарига бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот беради; —синф фаолиятининг якуний натижаларини эълон қилишни ташкил этади; — ўқув хоналарини таъмирлашни ташкил этади. 3. Синф раҳбарининг ўқув фаолияти самарадорлигини оширишга қўйган талаблари. Синф раҳбарининг фаолияти кўп қиррали ва сермазмундир. У ўзи раҳбарлик қилаётган синф ўқувчиларини тарбиялаш билан бир қаторда ўқув йили ёки чорак давомида нималар қилиш кераклиги, болалар ҳаётини нима билан банд қилиш ва танланган иш турини қандай амалга оширишни бехато аниқлаш каби анча мураккаб муаммони ечади. Бу борада синф раҳбарига турли хил манбалар ёрдам беради. Ўқувчиларнинг айрим хаттиҳаракатларига бу хатти-ҳаракатлар намоён бўлишининг ташкил этиши тажрибаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида ўқувчиларни ўрганишда амал қилиши лозим бўлган талабларни шундай ифодаламоқ мумкин: 1. Болаларни ўрганиш уларга тарбия ва таълим бериш сифатини оширишга бўйсиндирмоғи лозим. Ўқувчиларни мунтазам тарзда ўрганиш асосида бошланғич жамоага ҳамда алоҳида ўқувчиларга тарбиявий таъсир этишнинг янада самарали усул ва методларни танлаб олишга ижодий ёндашиш мумкин бўлади. Ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари, майилари ҳамда қизиқишларини қайд қилиб бориш билангина чекланиб қолиш нотўғри. Бу ўрганиш асосида ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, улар билан олиб бориладиган тарбиявий ишни ташкил этиш муҳимдир. Ўз ўқувчиларини яхши ўрганиш, демак, ташқи томонига эмас, балки уларнинг хулқ-атвор сабабларини ўрганишга эътибор бермоқ даркор. 2. Ўқувчиларни табиий ҳаёт ва иш фаолияти шароитида ўрганиш. Ўқувчи таълим жараёнида ижтимоий фойдали меҳнатга ва жамоа ишига ўрганиши лозим. Ўқитувчиларнинг ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаси билан ота-оналар ва теварак-атрофдаги кишилар билан бўладиган муносабатларини ўрганиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Бу муносабатлар жараёнида шахснинг қирралари янада тўла очилади. Ўқувчиларни табий иш ва кундалик хатти-ҳаракат жараёнида ўрганиш ўқувчига ҳақиқий баҳо беришга ёрдам беради.
Синф раҳбари қуйидаги вазифаларни бажаради: 1. Ўзига юклатилган синфдаги тарбиявий ишларни амалга оширади. Бу вазифани бажараётганда у ёлғиз эмас, шу синфда дарс бераётган турли фан ўқитувчилари билан яқин ҳамкорликда ва уларга суянган ҳолда ўқувчиларда миллий дунёқараш асосларини шакллантиради, ахлоқий тарбиясини ривожлантиради. Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари тадбирларини ташкил этади ва синф жамоасини мустаҳкамлайди.
2. Ўқувчиларнинг билимга бўлган қизиқиши ва қобилятини ўстириш, ҳар бир ўқувчининг индивудиал руҳий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда касбга йўналтириш ва ҳаётий мақсадларини шакллантириш синф раҳбарининг алоҳида вазифасидир. Айни пайтда у ҳар бир ўқувчининг соғлигини мустаҳкамлашга ҳам катта эътибор беради.
3. Синф раҳбарининг диққат марказида ўқувчиларнинг дарсни юқори ўзлаштиришларини таъминлаш масаласи туради. Бунинг учун у ҳар бир ўқувчининг кундалик ўзлаштиришидан воқиф бўлиб туради. Орқада қолаётганларга ўз вақтида, кечиктирмай ёрдам уюштиради
4. Синфдаги ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш ишларига йўналтиради, улар иштирокида синф жамоасининг ижтимоий фойдали ишларидаги иштирокини таъмин этади, мактаб миқёсида уюштирилаётган муҳим тадбирларда ўз синфининг фаол қатнашишини таъминлайди.
5. Синф ўқувчиларининг ота-оналари, ўқув куни ўзлаштирилган гуруҳларнинг тарбиячилари, корхоналар ва муассасалардаги, турар жойлардаги оталиққа олувчилар билан яқин алоқа ўрнатади.
6. Синф раҳбари шу синфда дарс бераётган барча фан ўқитувчилари ўртасида ўқувчиларга нисбатан ягона талаблар ўрнатилишига эришади, ота-оналарга педагогик билим тарқатиб, оила билан мактаб ўртасидаги алоқани мустаҳкамлайди. Синф раҳбарининг ахлоқий обрўси ниҳоят даражада юқори бўлиши ҳам бу ўринда муҳимдир. Ана шундагина у тарбиявий таъсирга эга бўлади. Тарбиячининг шахсий фазилатлари, маънавий қиёфаси ўқувчилар онгининг ва хулқининг шаклланишига катта таъсир кўрсатади. Синф раҳбари учун малака ва кўникмаларга эга бўлишининг ўзи етарли эмас. У ўз тарбиявий фаолиятида юксак даражадаги инсонпарварлик фазилатлари, ўз ишига садоқати, интизоми, одамийлиги, ахлоқий сифатлари билан ҳам таъсир ўтказади. Чунки тарбиячилик қобилияти жуда кўп сифатларни чуқур билим, кенг фикрлилик, ишга жондилдан кўнгил қўйиш, болаларга бўлган чексиз муҳаббат, муомала, назокатлилик, қалб ёшлиги, серзавқ, оқил ва адолатлилик намунаси, алоҳида назокат, сиполик ва вазминлик каби фазилатларнинг бўлишини тақозо қилади. Тарбиячилик техникаси синф раҳбарининг асосий қуролидир. Синф раҳбари педагоглар, ота-оналар ва ўқувчиларни ўзаро боғловчи шахс сифатида барча томонларнинг нуқтайи назарини ҳисобга олиши, ҳаракатларини бир марказга бирлаштириши, ўзаро алоқаларнинг тўғри бўлишига таъсир ўтказиши ва айни вақтда ўзининг ғоясини аниқ ифода эта олиши керак. Мана шу фазилатлар синф раҳбарининг тарбиявий ишлари самарасини оширишга ва унинг муваффақиятини таъминлашга ёрдам бўлади. Синф раҳбари ўқувчиларга пухта билим беришга, уларнинг фикрлаш қобилятини фаоллаштиришга ҳамиша ғамхўрлик қилиб боради. Ҳатто ўзлаштириши юқори бўлган синфларда ҳам болаларда илмга бўлган қизиқиш ва муҳаббатни ўстиришга, таълим сифатини оширишга ҳаракат қилиш зарур. Ўқиш жараёнида болаларда меҳнатсеварлик, диққатни, матонат каби сифатларни тарбиялаш билимни муваффақиятли ўзлаштиришга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |