Variant № 23
1. Фукаролик жамиятида ижтимоий муносабатлар кандай амалга
оширилади?
2. “Хар бир оила тадбиркор” дастури нима?
3. Demografik salohiyatning hudud ko‘rsatkichlarini ayting.
Javoblar:
1. Инсон эркинлиги унинг моддий фаровониги билан узвий боғланган. Очликдан, камбағалликдан азият чекадиган одамни тўлақонли эркин дейиш мушкул. Шахс эркинлиги хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликнинг кафолатланганлиги шароитида тўлиқ намоѐн бўлади. Бунда хусусий мулк нафақат фуқаролик жамиятини иқтисодий асосини ташкил этади, балки сиѐсий, ахлоқий, маданий янгиланишларга ҳам асос бўлади. Фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий онгининг ўсишида хусусий мулкнинг аҳамияти ниҳоятда юксакдир.
Зеро хусусий мулк:
инсоннинг хусусий ҳаѐт тарзини белгилаб беради;
ташаббускорлик ва ишбилармонликни ўзаро боғлайди;
мулкдорда ўзига ишонч пайдо қилади;
инсонга меҳнатга ижодий ѐндашиш ва ватанга муҳаббатни
уйғотади;
инсонларга ўтроқликни ўргатиб, ижтимоий маданиятни ўстиради;
оилани жамиятнинг хўжалик ―ячейка‖си сифатида мустаҳкамлаб,
уни мулкий муносабатларга жалб қилади;
инсонда давлатга нисбатан ҳурмат ҳиссини оширади;
инсоннинг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириади;
инсонда фуқаролик мустақиллик ҳиссини тарбиялайди;
сиѐсий эркинликка бўлган тўғри ѐндашувни тарбиялайди
Шундай қилиб хусусий мулк институти шахс эркинлигига ижобий
таъсир кўрсатиб, у фуқароларнинг ўзини ўзи англаш ҳиссини
шакллантириади. Қонунчиликда инсонларнинг ҳуқуқий тенглигининг
мустаҳкамланганлиги ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ҳуқуқ ва
эркинликларнинг барчага тенг амал қилиши фуқаролик жамияти
етуклигининг асосий мезонидир.
Бизнинг жамиятда ижтимой табақалашувнинг кучайишига қарши давлат
томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Халқнингмиллий
қадриятлари, бағрикенглиги ҳам ижтимоий заиф қатламларни қўллаб
қувватлашга хизмат қилмоқда. Демак, ҳуқуқий давлатчилик ривожлангани
сари фуқаролик жамиятининг иқтисодий асослари ўз ўрнини топа боради.
Мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиѐти жадаллашган ўтиш даврида
давлат, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида
келишувга эҳтиѐж кучая боради. Бу мумтоз тадқиқотларда таъкидланган
жамоавий шартнома назариясининг замонавий кўринишидир. Бугунги кунда
мамлакатимизда рўй бераѐтган ислоҳотларга назар ташланса қуйидаги
манзара кўзга ташланади. Масалан, давлат бош ислоҳотчи сифатида
майдонга чиқар экан, имкон қадар ўрта мулкдорлар қатламини
шакллантиришнинг ҳуқуқий ва ташкилий заминини яратишга интилмоқда.
- ўрта мулкдорлар қатламининг шаклланиши жамиятда ўзиннг
яратувчилик салоҳиятига ишонган иқтисодий қатламнинг шаклланишига
олиб келади;
- ўрта қатламнинг шаклланиши билан иқтисодий соҳада фаолият
юритадиган фуқаролик институтларининг роли кучайиб боради;
- фуқаролик жамияти институтлари билан хусусий мулк эгалари
ўртасида манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилади;
- жамиятда мавжуд, мамлакат тараққиѐти учун қўллаш мумкин бўлган,
аммо қўлланилмай келаѐтган кўплаб имкониятлар фуқаролик жамиятининг
ривожланиши билан ишга солинади.
2. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 20 декабрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида балиқчилик соҳасини ривожлантириш ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.X
Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш соҳасида молиявий масалалар ҳал қилиниб, барча имкониятлар яратиб берилганига қарамай, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда камчиликлар сақланиб қолаётганига эътибор қаратди. Кўрсатилган муаммоларни бартараф этиш, ўз ҳудудида зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли захирасини шакллантириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш барча даражадаги ҳокимларнинг диққат марказида бўлиши кераклиги таъкидланди.