ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ФИЛИАЛИ
“Фуқаролик хуқуқи”
МОДУЛИ
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси.Ташиш шартномаси
Режа:
1 Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тушунчаси.
2.Хақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг ҳуқуқий белгилари.
3.Хақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг бекор бўлиши.
4.Хақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида жавобгарлик.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси предмети Шартномада ҳақ тўлаш тартиби
Шартноманинг предмети ашёвий шаклда бўлмаган хизматдир
Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт Ижрочи ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара олмаган тақдирда, буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, Буюртмачининг айби билан хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хизматлар бахоси бутунлай тўланиши керак
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси ҳуқуқий белгилари белгилари (703-модда)
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси хизмат турига кўра ҳам консенсуал ҳам реал бўлиши мумкин
Учинчидан, Шартнома юзасидан тарафларнинг ҳар иккаласида ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятлар мавжуд бўлади. Шу нуқтаи назардан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш икки томонлама шартномалар гуруҳига ки-ради.
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси ўз номидан кўриниб турибдики, муайян ҳақ эвазига амалга оширилади. Буюртмачи ўз топшириғига биноан ижрочи томонидан амалга оширилган хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг турлари
алоқа хизмати тиббий хизмат аудиторлик хизмати ҳуқуқий хизмат ветеринария хизмати маслаҳат хизмати Адвокатлик хизмати;
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида тарафлар сифатида буюртмачи ва ижрочи иштирок этади. Буюртмачи – тегишли хизмат кўрсатилишидан манфаатдор бўлган ва бу хизматни ўзига ёки у кўрсатган бошқа шахсга кўрсатилиши учун буюртма берувчи шахс. Ижрочи – буюртмачи билан келишган ҳолда ўз зиммасига олган хизматни ҳақ эвазига амалга оширувчи, тегишли малака, мутахассисликка ва ваколатга эга бўлган шахс.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги
ижрочи ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда у келтирилган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт, лекин бу тўлов шартномада назарда тутилган хизматлар бахосининг икки бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ижрочи ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара олмаган тақдирда, буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, бунда ижрочининг хизмат (хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган ёки олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб қолинади.
Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини шартномада кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўламаганлик учун ижрочи олдида жавобгардир.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилиш.
Умумий қоида бўйича шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ёки бекор бўлиши мумкин
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилиш: буюртмачи хизматларнинг белгиланган бахосини батамом тўлаш шарти билан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли, шартнома ижрочининг айбли ҳаракатлари туфайли бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Ижрочи шартнома бекор қилиниши туфайли буюртмачига етказилган зарарнинг ҳаммасини тўлаш шарти билангина ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли, шартнома буюртмачининг айби билан бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 707-моддаси).