Амалий машғулот №16. Орқа тишларни реставрация композит остига чархлаш



Download 28,8 Kb.
bet2/5
Sana25.02.2022
Hajmi28,8 Kb.
#257648
1   2   3   4   5
Bog'liq
2. Назарий кисм (2)

Анъанавий тур, эмаль қиялигини шакллатириш билан. Ушбу чархлаш усули анъанавий усулдан фақат эмаль фальцларини шаклланиши билан фарқланади.Бунда бўшлиқнинг барча деворлар бир хил чуқурлиги сақланиб колади. Чархлаш олмос борлар билан олиб борилиши мумкин. Одатда чархлашнинг ушбу усули эски пломбани алмаштиришда ишлатилади (одатда амальгамадан), анъанавий усул билан шакллантирилган бўшлиқ ва эмаль қирраларига эга бўлган, шунингдек катта хажмдаги бошлиқларни реставрацияси. Эмаль қиялигини хосил қилиб анъанавий чархлаш III. IV ва V синф бўшлиқларини реставрациясига хосдир. Барча эски пломбаловчи материал олиб ташланади, шу сабабли композитнинг юза сатхи адгезия учун нафақат эмальга, балки дентинга хам ортиб боради. Айрим холларда эски пломбани қисмини сақлаб қолиш мумкин, агар унинг тагида кариес ривожланмаган (рентгенологик томондан тасдиқланган бўлса) ва пульпа яллиғланмаган бўлса.Аммо амльгамани сақлаб қолиниши, композит орқали кўриниб турганлиги сабали, янги реставрация эстетикасини бузиши мумкин.Кейин эмаль қиялиги шаклланитирилади. 6.24 расмда эмаль қиялигини хосил қилиб анъанавий усул билан чархланган III, IV ва V синф бўшлиқлари келтирилган.
Юқорида кўрсатилганидек, композит ости реставрацияларига эмаль қиялигини хосил қилиш устунлиги шундаки эмаль призмаларининг охирлари очиқ қолади ва ушбу охирлар, ён қисмларидан фарқли ўлароқ, яхши протравкаланади. (6.25 расм) [16. 33]. Бош устига эмальнинг композит билан бирикиши учун юза сатхи ортиб боради, бу эса реставрация ретенциясини яхшилайди ва хошиялик микрооқувчанликни камайтиради ва реставрация четларида рангнинг ўзгарашини. [55]. Бунинг устига эмаль қиялиги реставрацияни тиш тўқималарига ўтиши билинмаслигига ёрдам беради. Ушбу устунликларга қарамасдан чайнов тишларинингокклюзион юзасида ёки бошқа, окклюзион оғирликни ташувчи қисмлардаэмаль қиялиги хардоим хам шаклланмайди, чунки окклюзион юзада призмаларнинг ўзига хос йўналиши бўшлиқнинг анъанавий шакли эмаль призмаларининг охирларини очилишини таминлайди.

Қиялик бўшлиқнинг апроксимал қирраларида қуйидаги холларда шакллантирилмайди, агар бошлиқнинг чегаралари сезиларли кенгаяйиб борса.Шундай қилиб, композитлар билан чайнов тишларни реставрациясида эмаль қиялигини хосил қилиб анъанавий тури жуда кам қўлланилади.


Модификацияланган тип. Чархлашни модификацияланган типи махсус бирхил конфигурацияни ва бўшлиқнинг девор чўнқирлигини йўқлиги билан характерланади. Бунда бўшлиқни эмаль бурчакларини асраб қолиш мақсадга мувофиқ. Чарҳлашнинг чегарасини дефектнинг тарқалганлигига қараб аниқланади.
Бундай чархлашдан асосиқ мақсад шикастланган тўқималарни консерватив йўл билан олиб ташлаш. Ретенция бундай типдаги бўшлиқларда бўшлиқнинг формасига ва ретенция пунктига қараб эмас, балки композитни эмальга адгезияси ҳисобига бўлади, бу эса соғлом тўқималарни максимал тарзда сақлаб қолишга ёрдам беради.
Бундай бўшлиқларни шакиллантириш учун шарсимон олмос борини ишлатиш фалс ҳосил қилишга ёрдам беради. Модифицияланган бўшлиқ одатда ўйилган формага эга бўлиб аньанавий бушлиқларга ҳос бўлган равшан ички чизиқли бурчаклари йўқ.
Расмда. 6.26 III IV ва Vкласс бўшлиқлар модификация типида чарҳланган.
Адгезив системаси ишлаб ишлаб чиқарувчиларга қараб ҳар ҳил формада чиқади. Биринчи система компонентлари билан бошқа система компонентлари бир бири билан туғри келмайди. Адгезив системаси билан ишлаш вақтида ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия қилинган инструкцияга қатьий риоя қилиш керак. Адгезив системасини суртиш аниқ клиник шароитда сўлаксиз ва намсиз булиши керак.
Матрицадан фойдаланиш полонини жойлашишига қараб аниқланади. Кўп бўшлиқларнинг апроксимал юзаси матрицани қўйишни талаб қилади. Уни протравкадан ва праймер, адгезив суртишдан олдин ёки кейин қилинади. Композитни бўшлиқга кўйиш бир нечта усуллар билан бажарилади. Реставрацияни обработка ва палировка қилиш бўшлиқни композит билан ёпиш ва полимеризациядан кейин қилинади.
Протравка ва адгезив системасини суртиш.
Кислотали протравка операцион жойни оғиз бўшлиги суюқлигидан изоляция қилинган шароитда бажарилади. Бунинг учун бизга коффердам, пахтали тампон ёки ретракция ипи керак бўлади.
Эмальни протравка қилиш унинг нафақат ўрта қисми балки призмни периферик қисмини хам ўз ичига олади, (расм. 6.27) дентинни эса интер ва перитубуляр дентинни ҳам. Кислотали протравка натижасида дентин найчасини очади, гидроксиаппатитни кўп қисми дентин юзасидан йўқолади ва коллаген толаларини тўри очилиб қолади.
Заҳарловчи агентлар суюқ ва гель формада ишлаб чиқарилади. Кўп ҳолларда бу 32% ёки 37%ли фосфор кислотаси. Суюқ агентлар катта юзани протравка қилинаётган вақтда, масалан винир тайёрлаетганда ёки фиссурани герметизация қилаётга ишлатилади. Аммо кўпчилик мутаҳассилар тексотроп гелларни ҳуш кўришади, чунки уларни бурчак ва фальсга суртиш жараёнида назорат қилиш мумкин. Зарарловчи гелларни шеткача ёки эндодонтик қоғоз штифтлари ва пинцет ёрдамида суртиш, вахоланки одатда гельни шприц ичидан аппликатор ёрдамида сиқиб бўшлиқга тўғридан тўғри юборилади (расм 6.28). Протравка вақтида бўшлиқга оғиз бўшлиғи суюқлиги тушиши керак эсам, ундай холда қайта суртилади. Агар бўшлиқ апроксимал юзада жойлашган бўлса, протравкадан олдин шафоф матрица чизиғи қўйилади, бу эса қўшни тишларни кислота тушишидан ҳимоя қилади (рис. 6.29).
Суюқ заҳарловчи агентни пахта шариклар, тампон ёки маҳсус аппликатор ёрдамида суртилади (рис. 6.30). Кислотани тиш юзаси яьни композитни адгезияси планлаштирилаетган ва реставрацияни чегарасидан 0,5 мм чиқмаган томонга тарқатиб юборилади.
Эмал ва дентин 15 с. захарланади. Агар бўшлиқ эмал чегарсида бўлса 30 сония захарлаш мақсадга мувофиқ. Ундан сўнг 5 сония давомида қўшни тишдан бошланиб, кислота ювилади.Операцион ҳудудга пахтали тампон қўйилган бўлса, бўшлиқа кислота тшмаслиги учун улар алмаштирилади.Операцион ҳудуд қурутилади.Пустер ёрдамида эмал чегарасида тоза ҳаво ёрдамида қурутилади.
Қуриқ захарланган эмал жилосиз кўринишга эга. Агар эмал қуйидаги тусга кирмаса 15-30 сония захарланиш қайтадан амалга оширилади.
Кўп миқдордаги қуритиш эса коллаген толаларини ёпишишига олиб келиб праймер ва адгезивларнинг кириб боришини бузади , бу эса ўз навбатида гибрид слой ҳосил бўлишини бузади.
Захарловчи гелнинг апликацияси учун шетка,қоғоз штифт ,асбоблар ва шприц ишлатилади.
Тиш юзасида гел 15-30 сония қолдирилади ва 5 сония давомида ювилади.Қулай тарзда гел кичкина шиприцларда сурилади. (6.28- расм).
Бунда гел қошни тишларга тушмаслиги учун эхтиёткорлик билан суртилади. (6.29-расм).
Бир неча кундан сўнг эмал ўзининг нормал кўринишига келса ҳам, элетроскопия эмал 90 кундан сўнг ҳам сўлакдаги ионлардан минераланмаслигини кўрсатди.
Одатда кариес юқори актив бўлган пациентлардаэмал осон захарланади.
Агар эмал захарланишга мустахкам бўлса, захарланиш вақти 2 ёки 3 мара оширилади. Ундан сўнг эмал қуритилади, агарда дентин ҳам захарланган бўлса юзаси қисман нам тарзда қолдирилади.
Копгина адгезив системалар захарланган дентин билан максимал микромеханик ҳосил қилиш учун асоаланган ҳисобланади.
Дентин захарланганда композитнинг оптимал адгезияси учун сурилган қават эритилади ёки олиб ташланади.Шунга қарамай ягона дентин адгезив системаси мавжуд эмас.Хар ҳил ишлаб чиқарувчиларнинг адгезив системасининг таркиб ва сурилиш методикаси хар ҳиллиги туфайли , тартибга қатиий риоя қилинган ҳолда сурилиши лозим.Праймер ва адгезивларни суриш учун одатда бир марталик чўтка ва апликаторлар ишлатилади (6.30-расм).
Кўп ҳолларда эмал ва дентин фосфор ва бошқа алтернатив кислоталар билан бирга захарланади.Бунда ҳам ишлаб чиқарувчиларнинг қоидаларига қатиий тартибда риоя қилиш лозим.
Агарда дентин керагидан ортиқ қуритилган бўлса , унда апликатор ёки Gtuma Desensitizer ёрдамида ҳўллаш тавсия этилади. Gluma Desensitizer нинг ишлатилиши II синф бўшлиқларида яхши кўрсатилган.(8 бобга қаралсин).Намланган дентиннг юзаси ўзига ҳос ялтироқ тусга эга.Захарланган дентин етарли миқдорда нам бўлиши, ортиқча сув ва қуруқ чархланган қисмлари бўлмаслиги лозим.
Захарлангандан сўнг эмал ва дентининг юзасига аввал праймер сўнгра эса адгезив сурилади.Хозирда янги адгезив сисстемаларида праймер ва адгезив битта флаконда жойлашганлиги процедурани осонлаштиради. Захарланган эмал юзасидаги апликацион праймер композит адгезиясининг кучини камайтирмайди.Сўлак тушганда протравкани бошқттан утказиш лозим ва праймер ва адгезивни суртиш.
Эмалли ва дентинли адгезияни фалсафаси ва техникаси тўлиқ тарифи 3 бобда келтирилган.
Матрица қўйиш. Айрим холларда бўшлиқга пломбаловчи материални киритишдан олдин матрица қўйилади. Матрица реставрация қилинаётган тишнинг маълум бир (ёки бутун) қисмини ораб олади ва асосан бўшлиқнинг аксиал (одатда апроксимал) деворининг шакллантиришда хизмат қилади. Конденсирловчи композитлар ишлатилганда матрица материалнинг конденсация вақтида деформацияга учрамаслиги учун етарлича қаттиқ бўлиши лозим (6.31 расм). Бошқа холларда эгилувчан матрицалар қўлланилади, асосан фронтал тишлар реставрациясида (6.32 расм). Матрица контакт пунктини тўғри тикланиши, пломбаловчи материални бўшлиқ чегараси, асосан милкнинг четидан, ташқарисидан чиқиб кетмаслигини олдини олиш учун тўғри қўйилиши лозим. Матрица осон киритилиши ва осон чиқарилиши лозим.
Матрицали хаоқа қўйилишидан олдин унга реставрация контурларига мос келадиган шакл берилади. Унинг четлари билинар билинмас хошияли эгат ва бўшлиқнинг милкли хошияга кириб туриши керак. Матрица поналар ёрдамида қотирилади, базида — матрицедержатель билан. Матрицедержатель ишлитилишидан қаттий назар матрица қўйилгандан сўнг тишлар орасидаги бўшлиқга тишлар орасига, милк хошиясидан сал пасрода ва матрица ташқарисидан пона қўйилади (6.33 расм). Пона қуйидаги вазифаларни бажаради: (1) контакт пунктини тиклаётганда киритилган матрицани қалинлигини тўлдиршда ёрдам бериб, тишларни ажратади.(2) матрицани ушлаб туради ва (3) ортиқча пломбаловчи метериални милк орлиғига чиқишини олдини олади.
Кўп турдаги матрица системалари мавжуд. II синф бўшлиқларининг реставрациясида Tofflemire типдаги , III ва IV синф бўшлиқларининг реставрациясида чизиқли матрициялар ишлатилади. Кейинги бобларда турли ҳил матрица системалари келтириб ўтилган. Поналар ҳам турли ҳил бўлиши мумкун . Учбурчек поналар милк девори чуқур бўлган бўшлиқлар учун ишлатилади. Кўп ҳолларда ушбу китобда пона сифатида охири шарсимон тиш ковлагич кўринишидаги ярим дюймли пона ишлатилади.
Матрица захарланиш ва праймер, адгезив сурулишидан аввал ёки кейин қўйилади. Асосан бу шифокорнинг талабидан келиб чиқади. Айрим шифокорлар матрицани захарланиш ва адгезив системадан аввал қўйишади. Бундай кетма кетлик операциён ҳудудни яхши изоляциясига ва композитнинг адгезиясини таъминлайди. Ундан ташқари бу бизга адгезиядан аввал эмалнинг мўрт қисмларини аниқлашга ёрдам беради. Агарда матрица бошида қўйилса, унда адгезив системани суртганда эхтиёткорликка риоя қилиш лозим. Матрица қўйишнинг бундай кетма кетлиги одатда чуқур милк деворли бўшлиқлар учун ишлатилади.Капсуланинг учи катталиги саббали чегараланган бўшлиқлар билан ишлаганда пистолет билан ишлаш хар доим ҳам қулай эмас.
Шунинг учун биринчи навбата бўш капсула бўшлиқда текширилади сўнгра эса тўлдирилади.
Айрим микрофилларнинг ёпишқоқлиги туфайли бўшлиқа тўппонча билан кирғизиб бўлмайди.
Шу сабабли капсулани тўлдиришдан авввл унинг ёпишқоқлигига этибор бериш лозим.
Фронтал тишларнинг бўшлиқларида материал энг узоқлашган жойдан юворилиб бошлайди.
Агарда тўппонча ишлатилса , тўппонча ва капсула материалга тегиб туриши лозим.(6.35-расм)
Катта ўлчамдаги бўшлиқларга қалинлиги 1-2 мм дан ошмаслиги лозим бўлган порцияларда суртилади.
Идиш деворларига асбоб ёрдамида жойлаштирилади.
Хар бир порция ишлаб чиқарувчи таълабига кўра ёритилади.Полимеризацион қурилманинг учи яқинроқ жойлаштирилади.Бўшлиқ озгина ортиқча материал билан ёпилади ва полимеризацияланади.
II синф бўшлиғида милк деворидаги чўкишни камайтириш мақсадида материал қават-қавт жойлаштирилиши лозим.
Биринчи қават милк деворига қалинлиги 1-2мм дан ошмаган тарзда сурилиши лозим. Реставрациянинг бўшлиқ деворига ёпишишига биринчи қават жавоб беради.Биринчи қаватнинг полимерланишидан сўнг композитнинг бошқа қаватлари йўғонлиги 2мм дан ошмаган ҳолда порциялаб жойлаштирилади.
Реставрацияга охирги қаватнинг полимерланишидан сўнг ишлов бериш мумкун.
Бўшлиқ композит билан тўлдирилгандан сўнг, матрица ва поналар олиб ташланади, реставрация хар томонлама полимеризайияланади, бўшлиқлар ва апроксимал алоқалар текширилади.
Тузатишлар лозим бўлса тезда амалга оширилади.Чунки қошимча порция ҳали кислород билан ингибирланмаган қават билан яхши ёпишади.
Реставрацияга ишлов бериш полимеризациядан сўнг ва 3 мин ўзи қотувчи материалнинг қотганидан сўнг амалга ошириш мумкун.
Тажрибали шифокорнинг материални бўшлиққа тўғри суриши охирги ишлов беришга эхтиёжни камайтиради.
Ортиқча материални олиб ташлаш реставрацияга керакли шакл ва силлиқлик беради. Ортиқча материални дағал олмос асбоблар ёрдамида олиб ташлаш мумкун, бироқ композитларга ишлов бериш қўшни тишларга зарар етказиш ҳафи борлиги учун тавсия этилмайди.
Финир билан ишлов берилгандан қараганда дағалроқ сирт қолдирилади.
Шу сабабли махсус майда дсиперсли олмос финирлар ишлаб чиқарилади.
Реставрациянинг милк четига айланувчи асбоблар билан ишлов берилаётганда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим (расм. 7.33).
Композит реставрацияга етарлича ишлов бериш учун тишларнинг анатомиясини билиш ва етарлича санъатга ега бўлиш лозим.
Асбобларни танлаш қайси қисмга ишлов берилишига қараб танланади. (расм. 7.33, 8.19 ва 8.43). Осонлик билан ўтилиши мумкун бўлган жойларга ишлов бериш осон.
Кириш чекланган қисмларга ишлов бериш қийинчилик туғдиради.
Визуал ва тактил равишда апроксимал алоқалар, контурлар ва мос қирраларга баҳо бериш муҳим ўрин тутади.
Реставрацияга ишлов бериш окклюзион алоқаларга ишлов берин билан якунланади.
Реставрацияларга ишлов бериш кейинги бобларда айти ўтилган.
Реставрация полировкаси.Реставрация полировкаси учун майдадисперли полировкаловчу дисклар,резина бошчалар ва полировка пасталари ишлатилади.
Янада аниғроқ маълумат 7-10 бобларда кўрсатилган.
(7.33, 8.19 ва 8.43 расмлар).
Микротўлдирилган кампозитларнинг реставрациясига
ишлов бериш ҳам ўша қоидалар асосида олиб борилади, аммо узининг бир қанча ҳусусиятларига эга.
Гибрид композитли реставрациянинг қуруқ юзаси жилога эга, уни таъбиий тишдан ажратиб олиш ажратиш мумкун. Микротўлдирилган композитларнинг сирти эмал каби ялтирайди,шу сабабли уларнинг чегарасини ажратиб олиш мушкул. Микрофиллар таркибида неорганик моддалар камлиги туфайли, финирлар тез ифлосланади ва тозалашга мойил бўлади.
Микротўлдирилган композитлар учун махсус яратилган полировка дисклари ва резина бошчалар билан композитларни ялтироғ ва силлиқ сиртгача сайқаллаш мумкун.



Download 28,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish