Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида



Download 1,77 Mb.
bet1/8
Sana24.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#224319
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Самарқанд шаҳри ҳудуди кенгаяди


Самарқанд шаҳри ҳудуди кенгаяди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегаралари ўзгартирилиши мумкин.
Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳудудидаги 253,7 гектар (“Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги – 253,7 гектар) ер майдони Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилади.
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманининг маъмурий ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган тавсифлар ва график чизмалари асосида тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор бажарилиши билан боғлиқ барча чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.
Самарқанд халқаро аэропортида янги терминал қурилиши бошландиДавлат раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида халқаро аэропортни замон талабларига мос даражада реконструкция қилиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, қолаверса сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилган.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг телеграмдаги каналида хабар қилинишича, мазкур вазифа ижроси доирасида Самарқанд халқаро аэропортида соҳа мутасаддилари иштирокида белгиланган лойиҳалар ўрганиб чиқилди. 
Режага кўра, 2019-2020 йилларда Самарқанд халқаро аэропортида хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун янги терминал қурилади ва учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилиниб, самолётлар тураргоҳини кенгайтирилади ҳамда радиолокация тизимлари такомиллаштирилади. Янги қоплама ётқизилади.

Мазкур лойиҳалар амалга ошгач, аэропортда соатига 600 нафар хорижий ва маҳаллий меҳмонларга хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Аэропорт замонавий қиёфага киргандан сўнг бир кунда 20 дан ортиқ рейс амалга оширилади. Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилди. Бу қандай имкониятлар беради? Президент томонидан Олий Мажлис Сенатининг 22-ялпи мажлисида маъқулланган “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди.


Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курмановнинг ёзишича, Туркий кенгаш унга аъзо давлатларнинг мулоқоти ва ҳамкорлигини илгари суриш мақсадида тузилган йирик минтақавий бирлашма ҳисобланади. Ушбу ташкилотнинг шаклланишига қадар Ўзбекистон туркий тиллар давлатлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ва янада ривожлантиришда фаол иштирокчи ва ташаббускорлардан бири бўлган.
Туркий тилли давлатлар ўртасида алоқаларни янада жадаллаштириш мақсадида 2009 йилнинг 3 октябрида Нахичеван шаҳрида, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия давлатлари раҳбарлари “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги Кенгашини тузиш тўғрисидаги Битим” имзолаган.
Битимга асосан Туркий кенгаш халқаро ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади, унинг мақсад ва вазифалари эса туркий тиллар мамлакатлари ўртасида ўзаро ишонч, дўстлик ва яқин қўшничиликни мустаҳкамлаш, минтақада, умуман дунёда тинчликни қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсизликни таъминлашга қаратилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашида иштироки ушбу ташкилотнинг аъзо-давлатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳуқуқ-тартибот, табиатни муҳофаза қилиш, маданий, илмий-техникавий, таълим, энергетика, транспорт, кредит-молия ва ўзаро манфаатли бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга кўмак кўрсатади.
Бундан ташқари, мазкур тузилмага аъзо бўлиш савдо ва инвестициялар учун қулай шароитлар яратиш, товарлар, капиталлар, хизматлар ва технологияларнинг эркин ҳаракатланишини босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида божхона ва транзит тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда банк ва молиявий операцияларни енгиллаштириш имконини бериши айтилади.
“Энг муҳими, Туркий кенгаш доирасида Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстона ва яхши қўшничилик алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган Ўзбекистоннинг ҳозирги очиқ, конструктив ва амалий ташқи сиёсатини илгари суришда қўшимча омил бўлиб хизмат қилади”, - дейди Алишер Курманов.

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish