Спортнинг ривожланиши ва ХСУни тузиш-Халқаро спорт ва Олимпия ҳаракатининг вужудга келиш сабабларидан энг муҳими-спортни ривожлантириш ва Халқаро спорт уюшмаларини (ХСУ-МСО) тузиш ҳаракати бўлди. Ҳозирги давр спорти-XVIII-XIXасрлардаги йирик ижтимоий ўзгаришлар, ишлаб чиқариш жараёнидаги тўнтаришлар, ҳарбий илм-фан, маданият, санъатдаги тараққиётлар маҳсулидир.
XIX асрнинг иккинчи ярмида жуда кўп ҳозирги замон спорт турлари ва ўйинлар вужудга келди. Турли мамлакатларда спорт клуб ташкил этилди, мусобақалар ўтказилди, спорт иншоотлари (томоша жойлар) қурилди.
Англияда ва Россияда (нева) эшкак эшиш ва порус спорти (Темзада) бўйича бой тажрибалар мавжуд эди. XIX асрнинг бошидан буён бу турлар бўйича мусобақалар ўтказиб борилган. 1829 йил Англияда Кембридж ва Оксфард университетлари ўртасида эшкак эшиш (гребля) бўйича мусобақа уюштирилади. 1838 йилдан бошлаб эса, Хенлйи парус ва эшкак эшиш регата (ўйин) ўтказила бошлади.
Россияда 1847 йилда Петербургда биринчи расмий мусобақа парус бўйича ўтказилади. АҚШда 1852 йилда (Винепег кўли) эшкак эшиш бўйича мусобақа ташкил этилади. Венгрия Греция, Америка, Австралия ва бошқа бир қатор мамлакатларда сузиш спорти бўйича мусобақалар ташкил этила бошланади.
1845 йилда Итонда (Англия) биринчи енгил атлетика мусобақалари ўтказилади. 1860 йилда Англияда 15 та клуб мавжуд бўлиб, улар ўртасида, айниқса Университетлар ўртасида мусобақалар ўтказиш анъанага айланади. 1875 йилда Венгрияда ва бир йилдан кейин Нью-Йоркда биринчи енгил атлетика мусобақалари уюштирилади. Бу спорт тури Германия, Франция ва Грецияда ҳам ривож топади. Бошқа мамлакатларда эса спорт бир мунча кейинроқ таркиб топиб, ривожлана боради.
Россия, Финляндия, Швеция ва Норвегия халқлари орасида чанғи ва конькида учиш спорти кенг тарқалган эди. 1769 йилда Осло шаҳри яқинида жаҳонда биринчи маротаба чанғида югуриш мусобақаси ўтказилган эди. XIX асрнинг 60-йилларида бу спорт турлари бўйича мунтазам равишда мусобақалар ўтказилади. Чанғида сакраш учун биринчи трамплинлар вужудга келди.
Бу даврларда кўпгина спорт ўйинлари ҳам ривожланади. Футбол бўйича техника ва тактика анча такомиллаштирилади. Бунда резинали камеранинг (туфлаб тўлдириш) яратилиши (50-йиллар) муҳим аҳамиятга эга бўлди.
1863 йилда Англияда футбол лигаси ташкил этилади. Бу ҳозирги давр футболининг яратилиш асосини ташкил этган эди.
Кегли ўйини, лаун-теннис ва крикет ҳам ривож топади ва махсус жойлар қурилади. Тўпни қўл билан ушлаб олади ва дарвоза томон югуриб бориб, уни отади. Футболдаги қоидани бузган бу ўйинчининг ҳаракати асосида янги ўйин тури пайдо бўлади. Бу ўйин шу шаҳар номи (Регби) билан атала бошланди. Кейинчалик бу ўйин бошқа мамлакатларда ҳам тез ривожланади. АҚШда бу ўйин Америка футболига айланди.
Бу даврларда ривож топган спорт турларидан бири бокс ҳисобланади. Англияда бу спорт тури кенг тарқалиб, XIX асрда профессионал турга айланиб кетади.
Франция, Италия, Германия, Венгрия, Россия, Англия, Швеция каби мамлакатлар доирасида Шпага ва Рапирода қиличбозлик чуқур сингиб кетган тур ҳисобланади.
Таниқли кишилар орасида от спорти, ўқ отиш (милтиқ, пистолет ва камон)ҳам ривожланган эди. Отчопарлар, отиш турлари қирила бошланди ва пойга, ўқ отиш мусобақалари уюштирилди.
XIX асрнинг 60-йилларида баъзи бир мамлакатларда велоспорт билан шуғулланиш вужудга келди. Россия, Германия, Греция, Буюкбритания, Венгрия каби мамлакатларда асосан кураш машҳур эди.
XIX аср охирларига келиб жисмоний машқлар, спорт, гимнастика, ўйинлар ва саёҳатларни (туризм) бир-биридан ажратиш (дифференция) ва турларга бўлиш тизимига асос солинди.
XIX асрнинг биринчи ва иккинчи ярмида айрим мамлакатларда олимпия ўйинларини амалий жиҳатдан тиклашга ҳаракат қилинган. 1834-1836 йилларда Швециянинг Рамиёз шаҳрида икки маротаба скандиновия олимпия ўйинлари ўтказилган. Унинг дастурида қисқа ва ўрта масофаларга югуриш, баландликка ва лангарда (шет) сакраш, кураш каби турлар жой олган. Бу ўйиннинг ташаббускори Линд университетининг профессори Густов Ноганн Шартау бўлган. Унинг таклифи билан қадимги олимпиадалар ҳақида маърузалар (чтения) ўқилган.
Грекларнинг Олимпия ўйинларига қизиқиши албатта маълумдир. XIX асрда Греция томонидан қадимги олимпия ўйинларини қайта тиклаш ҳақидаги таклифлари кўп такрорланган. Мамлакатнинг мустақил бўлиши учун астойдил тарафдори Эвангелис Цаппас бўлган. У ҳар тўрт йилда ўйинларни ўтказиш ва унда саноат ва қишлоқ хўжалик махсулотларини кўргазмага (виставка) қўйишни таклиф этган эди. У олимпия ўйинлари жараёнида кўргазмалар асосида савдо, иқтисод ва маданий алоқаларнинг ўзаро кучайишини кўра билган. У ўз маблағлари ҳисобига кўргазма заллари ва савдо шахобчаларини қуради. Унинг ташаббуси билан 1859 йилда Афинада Панерек ўйинлари ўтказилиб, унда фақат Грекларгина иштирок этган. Моддий таъминотларнинг етишмаслиги сабабига кўра бу ўйинлар аҳён-аҳёнда (1870-1875-1888) ўтказилган. Бу ўйинлар мусобақа тариқасида юқори савияда бўлмасада олимпия ҳаракатининг қайта тикланишига муҳим ҳисса қўшган эди.
Мамлакатлардаги спорт клублар аста секин миллий уюшмалари (союз) ва лигаларига бирлаша бошлади. 1868 йилда Германияда барча гимнастика уюшмалари немис гимнасита уюшмасига бирлашади. 1888 йил АҚШда ҳаваскор атлетик уюшма, 1903 йил Швецияда Умумшвед спорт уюшма ташкил этилади. Умуммиллий спорт ташкилотлари бошқа мамлакатларда ҳам юзага кела бошлади. Бу уюшмаларнинг бошида асосан йирик капитал эгалари турар эди. Улар кўпинча меценат (хомий) сифатида клублар, лигалар, уюшмаларнинг фаолиятини тақдирлаш бўйича иштирок этишган.
XIX аср охирида мамлакатлардаги спорт ташкилотлари бошқалар билан ўзаро тажриба алмашиш фаолиятлари юзага келиб, кейинчалик улар Халқаро спорт уюшмаларини ташкил қилишга асос солганлар.
1881 йилда жаҳонда биринчи маротаба Европа гимнастика уюшмаси ташкил этилган. Шу йилнинг ўзида эса Халқаро гимнастика федерацияси (ФИЖ) ташкил топган. 1882 йилда конькида учиш Халқаро уюшмаси (ИСУ) ва Халқаро эшкак эшиш-гребля федерацияси (ФИСА), 1900 йилда Халқаро велоспорт уюшмаси (УСИ), 1904 йилда Халқаро футбол федерацияси (ФИНА) ва Халқаро муз устида хоккей лигаси (ХИХГ), 1912 йилда Халқаро енгил атлетика ҳаваскорлик федерацияси (ИПАФ), 1913 йилда халқаро найзабозлик федерацияси (ФИБ) ташкил этилган.
1885 йилда Халқаро ёш христианлар уюшмаси (УМСА) спорт департаменти билан биргаликда ташкил этилган. 1902 йил “Маккаби” уюшмаси, яъни Яҳудийлар ташкилоти тузилади.
Шу тариқа халқаро спорт уюшмалари ва Олимпия қўмитасини ташкил этишга шароитлар яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |