Шахмат аслида 64 катак атрофида ва жонсиз предметлар иштирокида кечадиган ўта жонли жараён



Download 45,5 Kb.
Sana19.02.2022
Hajmi45,5 Kb.
#458742
Bog'liq
2-СО ЛОМ БОЛА ТАРБИЯЛАШДА ШАХМАТ ЎЙИННИНГ ПЕДАГОГИК ВА ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ.
file, 38068, 38068, 38068, powerpointbase.com-973, Neytron diffraktsiyasi elementlarning seriya raqami past bo, 12345, chirchiq qq, Слагаемые биотехнологического производства, Biot jar xom ash, 8-sinf Qon aylanish sistemasi Норалиева Наргиза, fazoviy-geometrik-shakllar, Boqiboyeva Barno Reabilitatsiya keys, 1 Prezident maktab test



оилада бола тарбиялашда шахмат ўйинининг таълим ва тарбиявий моҳияти.


Холиқов У.Қ ГулДУўқитувчиси

Шахмат фарзандларда анча кеч очилиши мумкин бўлган қирраларини ёки умуман очилмаслиги мумкин бўлган қирраларини очади.


М.Мухиддинов.

Мамлакатимиз ва чет элларда ўтказилган педагогик, психологик ва физиологик тадқиқотлар, 6-7 яшар болаларда билимларни ўзлаштириш ҳамда умумий ўсишнинг руҳий ва физиологик имкониялари ҳозиргача биз фараз қилганимиздан кўра анча юқори эканлигини кўрсатади. Мушоҳада чегаралари одамнинг машғулотларига боғлиқ бўлиб, у кенгайиши ва торайиши мумкин. Шахмат ўйини мушоҳадани қўзғотади ва ўстиради. Шахмат ўйини руҳиятни тетиклаштиришга ёрдам беради. Шахмат аслида 64 катак атрофида ва жонсиз предметлар иштирокида кечадиган ўта жонли жараён. Бу ўйинда миллионлаб комбинациялар бўлиши мумкин. Аммо қабул қилиниши керак бўлган тўғри қарор фақат биттадир. Шу жиҳатдан уни инсоннинг ҳаёт ва тақдир чизиқларига менгзаш мумкин. Ўйламасдан, мантиқсиз қилинган биргина хато ҳаракат рақиб учун мингта имконият эшигини очади...


Баъзан кишилар орасида шахмат спорт турига кирадими-кирмайдими деган мавзуда баҳс бўлиб туради. Шахматни киши руҳини чиниқтириши, ақлини мустаҳкамлаши нуқтаи назаридан ҳам ҳеч иккиланмай спорт турига қўшиш мумкин.
Қўшимчасига жозибадорлиги жиҳатидан эса ҳақиқий санъат, деса ҳам бўлаверади. Мураккаблигини эса фанга қиёслаш мумкин. Спорт-санъат-фан учбурчаги шахматнинг туб моҳиятидир.
Ўзининг бетакрор тарихи ва маданияти, ақл-заковати билан асрлар давомида инсониятни ҳайратга солиб келган халқимизнинг юксак тафаккури ва интеллектуал салоҳияти шахмат тимсолида яна бир бор ёрқин намоён бўлди. Ҳар бир шахмат ўйини бу бадиий асардир. Бунда бир-бирига қарама-қарши тенг кучга эга бўлган рақибчилар курашидир. Агар шахматни инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида ўйлаб кўрадиган бўлсак - нафақат бу спорт, балки маънавиятни ва рухиятни бойитиадиган, аклини ҳам чархлайдиган восита эканлиги ойдинлашади. Ҳозирги мутахасисларнинг фикрига қараганда: шахмат- инсон ўзини тутишида ва оғир-вазмин бўлиши билан бирга ҳотиржам бўлишида катта ёрдам берар экан. Шу билан бирга соғликка ҳам аҳамияти ката эканлиги аниқланган. Ота-онанинг фарзандларга, устозларнинг шогирдларга ўргатгани давр шиддатига дош бера олмай қолмоқда. Замонавий мутахассис эса тинимсиз изланишда. Яъни, вазият мураккаблашмоқда. Шахмат эса мураккаб вазиятларда зарур ечимларни қисқа вақтда топишни ўрганиш моделидир. Бугунги ахборотларнинг шиддатли оқимида (ахборотларнинг янгиланиб туриш тезлигини ҳам эътиборга олган ҳолда) керакли маълумотни топиш ва бир қарорга келиш амалий аҳамиятга эга. Шахматчиларнинг машғулотларга кетаётган вақти сарфини бошқа бирор соҳа билан таққослаб бўлмайди: доимий равишда кунига 6–8 соат, махсус тайёргарликлар даврида 12–16 соат шахмат билан шуғулланиш бугунги етакчи шахматчилар учун спорт формасини (сўнгги шахмат янгиликларидан хабардор бўлиш) сақлаб туришнинг зарурий шарти бўлиб қолди. Йирик халқаро турнирларда шахмат партиялари учун эса олти соатча вақт берилади. Партияни шу вақт ичида якунлаш шарт. Қўйилган масалани берилган вақтда ҳал этиш муаммоси долзарблашиб бораверади. Фарзандларининг ҳамма нарсага улгуришини орзу қилаётган ва бу йўлда тинимсиз изланаётган ота-оналар шахматда шундай имкониятларни кўраётганлиги боис ёшларнинг бу йўналишдаги ютуқлари сезиларли бўлмоқда.
Табиий равишда мактаб ёшидаги болаларнинг шахматни ўрганиши уларнинг ўқишларига салбий таъсир қилмайдими, деган савол ҳам кўндаланг бўлади. Йўқ. Аксинча, кони фойда. Барча кучли шахматчилар барча фанларни ўзлаштиришда илғор бўлишган. Шахмат ўйини фикрлашни тартиблаштиради, диққатни жамлашни чиниқтиради ва хотирани ривожлантиради. Айниқса, ўсмирлик йилларида шахмат билан шуғулланиш катта ижобий натижалар беради. Сабр-бардошлилик, изчиллик, юқори интизом ва диққатни бир жойга жамлай олиш – шахматчи муваффақиятининг муҳим омилидир. Давомли, кучли юришлар билан эришилган устунликни озгина эътиборни сустлаштириш эвазига бой бериш мумкин. Шахмат нафақат фикрлар ва қарашлар кураши, характер ва иродавий кураш ҳамдир. Бу борада психолог ва педагоглар етарлича тажриба тўплаганлар ҳамда мақбул услубий тавсиялар ишлаб чиқилган. Шахмат билан шуғулланган бола “бир ишни бошладингми, уни охирига етказ”, қоидасини онг остида ўзлаштиради. Чунки шахмат барча ҳаракатларни натижага қаратишни ўргатади. Шахмат универсалликни талаб этади. Шахматда тўпланган билим ҳаётда ҳам сермулоҳазалиликни шакллантиради, шахснинг ижодий камолотини сайқаллайди.
Фазлиддин Очилов, Ўзбекистон ва жаҳон чемпионлари Баҳора ва Нодирбек Абдусатторовларнинг отаси: — “мен шахматни фарзандларимизни “оммавий маданият” қутқусидан асрайдиган энг самарали воситалардан бири деб ҳисоблайман деганида мутлақо ҳақ эди. Шахмат билан шуғулланган боланинг, биринчидан, мазмунсиз ўтадиган бўш вақти бўлмайди. Иккинчидан, барча фанларни, жумладан ҳозир кенг эътибор берилаётган чет тилини ўзлаштириши осонлаштиради. Учинчидан, интеллектуал салоҳият юксалади, мудраб ётган қобилиятлар очилади. Бугунги тезкор замонда ҳар бир ота-она фарзандларининг етук инсон бўлишини, шиддатли давр қўяётган янги-янги талабларга мослаша оладиган шахс бўлиб шаклланишини истарйдилар.Бу муаммони шахмат мувоффақиятли ҳал этади. Ҳозирги замон психологларининг фикрича, ҳарактери оғир, баджахл ва урушқоқ бўлган болаларга шахмат билан шуғулланиш тавсия этилар экан. Дарҳақиқат, шахмат ўйнаганда ҳар бир юриш мияда ҳисоб-китоб қилинади. Бошқалар билан маслаҳатлашиб, келишиб ўйнаб бўлмайди. Ҳар бир шахматчи ўзини билими ва кучларидан фойдаланган ҳолда яҳши ўйнашга ҳаракат қилади. Ҳозирги кунга келиб шахмат қонун-қоидалари анча такомиллашган ва ислоҳлашган. Ҳусусан рақибга ҳурмат, дўстона ўйинлар маданияти ва маънавияти ривожланган. Шахмат ҳақида кўп мулоҳаза қилиш мумкин, чунки шахматни нафис эстетикага қиёсланади. Болада юксак дид, топқирлик, ҳозиржавоблик хислатлар таркиб топади. Буни шахматни тушунган кишигина ҳис қилолади. Кучли шахматчи беш қирраси мавжуд бўлади: 1) қобилят 2) ҳарактер 3) соғлик 4) руҳий, жисмоний тайёргарлик ва албатта 5) махсус тайёргарлик. Шахмат шубхасиз фойдадир, у одамнинг интелектуал ўсишига кўмаклашади ва инсон тафаккурини бойитади. Кучли шахматчининг шу ўйинга бўлган қизиқиши унинг фикрлаши муҳим рол ўйнаб, дуёқараши, мулоҳаза қилиш қобилияти мунтазам ўсиб боради. Халқимизда “етти ўлчаб бир кес”, деган мақол бор. Шахмат ўйиини зарур бўлганда ўн, йигирма карра ўлчашни тақазо этади. Исон миясининг ҳали фанга маълум бўлмаган қирралари ишга тушади. Нафқат рақиб, ҳатто ўзи ҳам ҳайратланадиган ечимларни излаб топишга эришади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, шахмат ёшларни ақлий, ахлоқий, руҳий, маънавнвий жиҳатдан соғлигини таъминлайди. Шахмат ўқувчи-ёшларнинг фанларни аъло даражада ўзлаштиришга йўл очиб беради. Шахмат ўйнаш қабилияти шаклланган бола ҳеч қачон ёмон йўлга кирмайди, шундан комилликка интилиб яшашга ўрганади.
Download 45,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa