Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


I БЎЛИМ ЕВРОПАДА ЯНГИ ДАВРНИНГ БОШЛАНИШИ



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

I БЎЛИМ
ЕВРОПАДА ЯНГИ ДАВРНИНГ БОШЛАНИШИ
I Б О Б. БУЮК ГЕОГРАФИК КАШФИЁТЛАР
ВА МУСТАМЛАКА ТИЗИМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
XV–XVII асрлардаги Буюк географик кашфиётлар Европада
капиталнинг дастлабки жамғарилиш жараёни билан боғлиқ эди. 
Янги савдо йўлларининг очилиши, кашф этилган ерларнинг 
ўзлаштирилиши ва у ерлардаги бойликларнинг таланиши бу жара-
ённи тезлаштирди, мустамлака тизимининг шаклланишини бошлаб 
берди, жаҳон бозорининг таркиб топишига, Европада савдо капи-
талининг, банк иши ва кредитнинг ривожланишига олиб келди. 
Қитъалар ўртасида иқтисодий ва маданий алоқалар ривожланди, 
жаҳон савдоси Ўрта денгизидан Атлантик океанига кўчди.
Илк янги даврда Европа ижтимоий-иқтисодий ва маданий 
тараққиётининг характери ҳам кўп жиҳатдан географик кашфи-
ётлар билан боғлиқ бўлди. Бу пайтга келиб техник ва иқтисодий 
тараққиётда эришилган юқори натижалар европаликларга очилган 
янги ерлардан унумли фойдаланиш имконини берди.
Салиб юришларидан кейиноқ Шарқ билан ўрнатилган жадал 
савдо алоқалари, натижасида ҳинд, араб ва форс матолари, заргар-
лик ва ҳашам буюмларининг Европага оқиб келиши географик каш-
фиёларнинг иқтисодий асосларини ташкил қилди.
XV асрдаги географик кашфиётлар Пиреней ярим ороли дав-
латлари – Испания ва Португалия денгизчилари томонидан амалга 
оширилди.
Географик кашфиётларнинг биринчи, португал босқичи (1418 –
1460) шаҳзода Энрике Денгиз Саёҳатчиси
1
(1394 –1460) номи билан 
боғлиқ. Бу иқтидорли ташкилотчининг денгиз экспедицияларида 
1
Энрике (Генрих) Денгиз Саёҳатчиси – 1394 –1460 йиллари яшаган, Португалия 
шаҳзодаси, қирол Жуан I нинг ўғли. Португалияликлар томонидан Африканинг истило 
қилинишини бошлаб берган истилочи, салибчи, олим ва ташкилотчи.
www.ziyouz.com kutubxonasi


11
фақат зодагонлар эмас, савдогарлар ҳам иштирок этганлар. Ҳали 
XV асрнинг 20 –30-йилларидаёқ португалияликлар Мадейра ороли-
ни, Канар ва Азор оролларини кашф этдилар, Африка қирғоқлари 
бўйлаб жанубга қараб анча силжишди. Улар Баҳодур бурнини айла-
ниб ўтиб, 1434 йили Гвинея ва Яшил бурун ороллари қирғоқларига, 
1462 йили эса Сьерра-Леоне қирғоқларига етдилар. 1486 йили Бар-
толомео Диаш
1
томонидан Африканинг жанубий қирғоқларида Эзгу 
Умид бурнининг кашф этилиши Ҳиндистонга экспедиция тайёрлаш 
учун реал имконият яратди.
Португалиялик денгизчиларнинг кашфиётлари, саёҳат даврида 
денгизларнинг оқимлари, шамолнинг йўналиши кабилар тўғрисида 
улар тўплаган билимлар картографиянинг ривожланишига туртки 
бўлди. XVI аср бошларида тропиклар чизиғи, экватор ва кенгликлар 
шкаласи акс эттирилган дастлабки хариталар пайдо бўлди.
Ернинг юмалоқлиги ҳақидаги таълимотдан келиб чиқиб, итали-
ялик олим, астроном ва космограф Паоло Тосканелли
2
дунё харита-
сини яратди. Унда Осиё қирғоқлари Атлантик океанининг ғарбий 
соҳилларида қилиб белгиланган эди. Олим Европа қирғоқларидан 
ғарбга қараб сузиб Ҳиндистонга бориш мумкин деб ҳисоблайди. У 
ернинг экватор бўйлаб узунлигини нотўғри тасаввур қилиб, 12 минг 
км. хатоликка йўл қўяди. Кейинчалик буни буюк кашфиётга олиб 
келган буюк хато деб аташди.
ХV аср охирига келиб кемаларни бошқариш асбоблари (компас
3

устурлаб
4
) ва санъати анча ривожланиб, уларнинг очиқ денгиздаги 
ҳолатини аниқроқ белгилаш имконияти пайдо бўлди. Кемаларнинг 
янги тури – каравеллалар
5
пайдо бўлиб, паруслар тизими ёрдамида 
шамол оқими бўйлаб ва шамолга қарши анча тез – соатига 22 км. 
тезлик билан сузиш мумкин бўлди.
1
Бартолемео Диаш – 1450–1500 йиллари яшаган, Африкани айланиб ўтиб, Эзгу Умид 
бурнини кашф этган ва Ҳинд океанига йўл очган португалиялик машҳур денгиз саёҳатчиси. 
2

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish