Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Ҳиндистонга элтувчи денгиз йўлининг кашф этилиши



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Ҳиндистонга элтувчи денгиз йўлининг кашф этилиши. 
Ҳиндистонга элтувчи денгиз йўлини 1498 йили португалияликлар 
кашф этишди. 1497 йили Португалия қирғоқларидан сузиб кетган 
Васко да Гама
1
экспедицияси Эзгу Умид бурнини айланиб ўтиб, 
Ҳинд океанига чиқди. Африка қирғоқлари бўйлаб шимол томон-
га сузган португалиялик денгизчилар Мозамбикдаги араб савдо 
шаҳарларини кашф этишди. 1498 йил май ойида эса араб денгиз-
1
Васко да Гама – 1460 –1524 йилари яшаган, Ҳиндистонга денгиз йўлини очган ва уч 
марта саёҳат қилган португалиялик машҳур денгиз саёҳатчиси.
www.ziyouz.com kutubxonasi


15
чиси Аҳмад ибн Мажид
1
кўмагида улар Ҳиндистоннинг Калькут-
та портига етиб келдилар. Европада сотиш учун кўплаб молларни 
юклаган экспедиция 1499 йили Португалияга қайтиб келди. Қарийб 
икки йил давом этган саёҳат ниҳоятда оғир кечди. Йўлда экипаж 
аъзоларининг 2/3 қисми ҳалок бўлди. Лекин шунга қарамасдан, Ва-
ско да Гама экспедициясининг муваффақияти Европага катта таъ-
сир кўрсатди. Европа савдогарлари, биринчи навбатда португали-
яликлар, Шарққа қараб отландилар. Португалияликлар Ҳиндистон 
билан савдо қилувчи арабларни бу ердан сиқиб чиқаришди ва бу 
савдони Португалия қиролининг монополияси деб эълон қилдилар. 
Лиссабонга зираворлар ва ширинликлар олиб келган савдогарлар 
800 фоизгача фойда олардилар.
Савдо йўлларининг Ўрта денгизидан океанларга кўчиши нати-
жасида Голландиянинг Антверпен шаҳри жаҳон савдосининг янги 
марказига айланиб, Европа бозорларидаги нархни белгилайдиган 
бўлди.
1500 йили Ҳиндистон ва Антверпенда зираворлар нархидаги 
фарқ қуйидагича эди
(грамм кумуш ҳисобида)
2
:
Ҳиндистонда
Антверпенда
1 кг. Занжибил
0,9
22,1
1 кг. Зира
2,6
38,5
1 кг. Қалампирмунчоқ
3,5
47,0
Португалияликлар арабларга нисбатан ўта қаттиққўллик билан 
Ҳиндистоннинг қирғоқ бўйи аҳолисини, кейин эса Малакк ва Ин-
донезия аҳолисини эксплуатация қилди. Улар ҳинд рожаларидан 
араблар билан ҳар қандай савдони тўхтатишни, араб аҳолисини ўз 
ҳудудларидан қувиб чиқаришни талаб қилдилар. Португалияли-
клар арабларнинг ва маҳаллий савдогарларнинг кемаларига ҳужум 
қилиб, уларни талар, экипаж аъзоларини эса қириб ташлардилар.
1
Аҳмад ибн Мажид ибн Муҳаммад ал Саадий – тахминан 1421–1500 йиллари яшаган, 
араб денгизчиси, географи ва ёзувчиси, Васко да Гама экспедициясида қатнашган. Унинг 
«Фойдалар китоби» ўз даврида машҳур бўлган.
2
Всемирная история. Весь школьный курс в таблицах / сост. М.Ю. Дуда. – Минск:
Современная школа: Кузьма, 2011. С. 216.
www.ziyouz.com kutubxonasi


16
Айниқса дастлаб эскадра командири, кейин Ҳиндистоннинг 
вице-қироли бўлган Альфонс д’Албукерке
1
золимлиги билан 
машҳур бўлди. У португалияликлар бутун Ҳинд океани қирғоқлари 
бўйлаб мустаҳкам жойлашиши, араб савдогарлари учун океанга 
чиқадиган барча йўллар ёпилиши керак, деб ҳисоблар ва Араби-
стоннинг жанубий қирғоқларидаги ҳимоясиз шаҳарларни талар эди. 
Арабларнинг Ҳинд океанидан португалияликларни қувиб чиқариш 
учун қилган ҳаракатлари муваффақият қозонмади. Улар 1509 
йили Ҳиндистоннинг шимолий қирғоғидаги Диу яқинида қаттиқ 
мағлубиятга учрадилар.
Ҳиндистон билан савдони монополия қилиб олган португалия-
ликлар бу бой мамлакатга ғарбий йўлни излашда давом этдилар.
XV аср охири XVI аср бошларида флоренциялик денгизчи ва 
астроном Америго Веспуччи
2
португалияликлар экспедицияси тар-
кибида Бразилия қирғоқларини тадқиқ этди ва 1501 йили Колумб 
очган ерлар Ҳиндистон қирғоғи эмас, янги материк деган хулосага 
келди. Эндиликда янги материк Америка
3
деб атала бошланди. 1515 
йили янги ерларни Америка деб атаган биринчи глобус Германияда 
пайдо бўлди. Кейин шу номдаги атлас ва хариталар ҳам чиқарилди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish