Паоло Тосканелли – 1397–1482 йиллари яшаган флоренциялик олим. Астрономияга
оид асарлари билан машҳур бўлган.
3
Компас милоддан аввалги III асрдаёқ Хитойда қўлланилган бўлиб, аммо бу туридан
денгизда фойдаланиб бўлмасди. Янги турдаги компас XIII асрда араблар орқали Европага
кириб келган.
4
Устурлаб (астролябия) – денгизда географик кенгилик ва узунликни аниқлашда ёр-
дам берадиган бурчак ўлчайдиган асбоб.
5
Каравелла (португалча Caravela-кема) – ўртача катталикдаги елканли кема. Буюк гео-
график кашфиётларда ҳал қилувчи роль ўйнаган.
www.ziyouz.com kutubxonasi
12
Европаликлар томонидан Осиёга Ўрта денгизи орқали ўз-
лаштирилган савдо йўллари, қуруқликдан ўтувчи карвон йўллари,
шу жумладан Буюк ипак йўли 1453 йили Константинополни забт
этган турклар томонидан ёпиб қўйилди. Натижада Европа Шарқдан
келадиган товарлардан ажралиб қолди. Матолар, қанд, бўёқлар,
мурч, занжабил, гуллар ва зираворлар Европа бозорларига қарийб
келмай қўйди. Айниқса, мурчнинг
етишмаслиги кундалик тур-
мушга қаттиқ таъсир қилар эди. Зеро, XVI асрда мурч
олди-сот-
тида пулнинг ўрнини босиши, келин учун бериладиган сеп сифа-
тида қўлланилиши мумкин эди. Бу ҳол европалик савдогарларни
Ҳиндистонга, «Зираворлар ороллари»га ва европаликларга деярли
маълум бўлмаган, аммо афсонавий бой деб қаралаётган Япония
ва Хитойга янги йўлларни излашга мажбур қилди. Европаликлар-
ни ташаббус кўрсатишга мажбур қилаётган яна бир сабаб пул зарб
қилишда қўлланиладиган қимматбаҳо металларнинг етишмасли-
ги эди. Бу пулларсиз савдо, хусусан, Шарқ билан савдо ҳам жадал
ривожланиши мумкин эмасди. Аллақачон бойлик белгиси бўлиб
қолган олтиннинг янги заҳираларини топиш европалик савдогар-
лар, зодагонлар ва ҳатто ҳукмдорларни ҳам безовта қилиб қўйганди.
Кишилардаги тадбиркорлик руҳи, бойликка, капитал жамғаришга
интилиш, инсоннинг имкониятларига ишонч туйғуси энг дадил ре-
жаларни ҳам амалга ошириладиган қилиб қўйди.
Ҳиндистонга ғарбдан йўл очиш фикри шундай дадил режалар-
дан эди. Ўз-ўзича бу ғоя янги эмасди
1
, уни антик давр алломалари-
нинг китобларидан, араб-мусулмон олимлари асарларидан ҳам то-
пиш мумкин эди. Хусусан, буюк ватандошимиз Абу Райҳон Беруний
биринчилардан бўлиб океан ортида ер борлигини тахмин қилган.
Ҳиндистонга янги йўлларни топиш европаликлар учун ҳаётий за-
руратга айланиб қолганида Атлантик океани орқали (денгизчилар
уни «Зулмат денгизи» деб аташарди) ғарбга томон сузиб, бу мам-
лакатга бориш режаси пайдо бўлди. Бу лойиҳани амалга оширишга
жон-жаҳди билан киришганлардан бири генуялик Христофор Ко-
лумб
2
эди. У Португалия, Англия ва Франция қироллик уйларига
ўзининг Тосканелли томонидан маъқулланган, Атлантик океани-
1
Баъзи маълумотларга қараганда, Америка қирғоқларига Колумбдан 70 йил олдин
хитойлик Чжэн Хэ (1371–1435) кемалари етиб борган. Қаранг: А.А. Маслов. Утраченная
цивилизация: в поисках потерянного человечества. – Ростов н/Д: «Феникс», 2005. С. 206.
2
Христофор Колумб – 1451 – 1506 йиллари яшаган, 1492 йили Американи кашф этган
машҳур денгиз саёҳатчиси.
www.ziyouz.com kutubxonasi
13
да ғарбга қараб сузиб, Ҳиндистон қирғоқларига бориш режасини
таклиф қилди. Португалияликлар бу даврга келиб Африка орқали
Ҳиндистонга йўл очиш арафасида турган эди, шу сабабли қирол
Альфонс V Колумбга рад жавобини берди. Франция ва Англия эса
экспедиция ҳозирлаш учун етарли флотга эга эмасди, бунинг усти-
га бу мамлакатлардаги ички вазият ҳам экспедиция жўнатиш имко-
нини бермасди. Шу сабабли Колумб Испаниянинг буюк қироллари
Изабелла ва Фердинандни
1
янги денгиз йўлларини очиш мақсадида
экспедиция жиҳозлашга кўндириш учун узоқ йиллар уринди.
Ниҳоят, 1492 йил 17 апрелда Испаниянинг қироллик оиласи
Колумб билан шартнома тузди ва экспедицияга пул ажратди. Шарт-
номага биноан Х.Колумб янги очилган ерларнинг вице-қироли
қилиб тайинланиши, адмирал унвонини мерос қилиб олиши, янги
очилган ерлардан олинадиган фойданинг 1/10 қисмини, янги ер-
лар билан қилинадиган савдодан тушадиган даромаднинг эса 1/8
қисмини эгаллаши лозим эди.
1492 йил 3 август куни «Санта Мария», «Пинта» ва «Нинья»
кемаларида Колумб экспедицияси йўлга чиқди. Колумбнинг кўплаб
қийинчиликларни енгишига тўғри келди: номаълум томонга сузиш
учун тайёр турган денгизчиларни топиш осон эмасди, узоқ сузиш
вақтида уларда муваффақиятга ишончни сақлаб туриш ҳам қийин
эди. Экспедиция бошланганига 70 кун ўтгандан сўнг 1492 йил 12
октябрь куни денгизчилар Гуанахани оролига етиб келдилар. Орол-
ни Колумб Сан-Сальвадор – «Муқаддас Халоскор» деб атади ва
испан қиролларининг байроғини ўрнатди. Кейин Гаити ва Куба
ороллари кашф қилинди. Денгизчининг бу Ҳиндистон эканли-
гига ишончи комил эди ва шунинг учун янги очилган ерларнинг
аҳолисини «ҳиндулар» деб атай бошладилар.
Колумбнинг кашфиёти португалияликларни безовта қилиб
қўйди. 1494 йили Рим Папаси воситачилигида Тортесильяс шаҳрида
шартнома имзоланди. Унга мувофиқ Азор оролларидан ғарбда жой-
лашган ерларга эгалик қилиш ҳуқуқи Испанияга, шарқда жойлаш-
ган ерларга эгалик қилиш ҳуқуқи эса Португалияга берилди.
Колумб эса кейин, 1493–1496, 1498 –1500, 1502 –1504 йиллари,
яна учта экспедиция уюштирди. Бунинг натижасида Кичик Антил
1
Изабелла – 1451–1504 йиллари яшаган, Кастилия ва Леон қироличаси, Фердинанд II –
1452 –1516 йиллари яшаган Арагон қироли. Улар 1469 йили турмуш қуришиб, Испанияни
бошқаришган. Уларни «Буюк католик қироллар» ҳам деб аташади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
14
ороллари, Пуэрто-Рико ороли, Ямайка, Тринидад ва Марказий Аме-
рика ҳамда Жанубий Американинг шимолий қирғоқлари кашф
этилди.
1502–1504 йиллардаги Янги Дунёга тўртинчи экспедиция-
си вақтида Колумб Ҳинд океанига чиқиш ва дунё бўйлаб сузиш
учун имконият очишга ҳаракат қилди. Бу охирги саёҳат давоми-
да Колумб буюк кашфиёт қилди: у Кубадан жанубда қитъанинг
қирғоқларини топди ва Кариб денгизи қирғоғи бўйлаб 1500 км
ҳудудни тадқиқ қилди. Атлантик океанини «Жанубий денгиз»дан
ва Осиё қирғоқларидан қуруқлик ажратиб турганлиги исботланди.
Шундай бўлсада, адмирал ўзи тасаввур қилганидек, Атлантик океа-
нидан Ҳинд океанига ўтиш йўлини топмади.
Юкатан қирғоқлари бўйлаб сузиш даврида Колумб нисбатан
ривожланган қабилаларга дуч келди. Улар рангли мато тайёрлашни
билишар, бронза идишлардан ва болталардан фойдаланишар, ме-
талл эритишни билишар эдилар. Ўша пайтда адмирал бунга эътибор
бермайди, бироқ кейинчалик маълум бўлишича, бу ерлар ривожлан-
ган маданият мамлакати, Американинг буюк цивилизацияларидан
бири – майялар давлатининг ерлари эди.
Колумб сўнгги бор Америкадан қайтиб Испания қирғоқларига
келгандан икки ҳафта кейин қиролича Изабелла вафот этади. Адми-
рал ўзининг охирги таянчидан жудо бўлган эди. Колумбнинг янги
очилган ерлардан олинадиган фойдадан ўз улушини олиш учун
қилган барча ҳаракатлари зое кетди. У 1506 йили ҳамма унутган,
қашшоқ ҳолатда вафот этди. Буюк денгиз саёҳатчисининг ўлганлиги
ҳақидаги хабар ҳам 27 йилдан кейин матбуотда эълон қилинди.
Христофор Колумб умрининг охиригача Ҳиндистонга янги йўл
очганлигига ишониб яшади.
Do'stlaringiz bilan baham: |