2-мавзу: Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар



Download 22,67 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi22,67 Kb.
#93603
Bog'liq
i6dxU6BaIy8zL2lin-ipZu fgqr0AXb2-1


2-мавзу: Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар

Ўзбекистон Компартияси МҚнинг 1989-йил 23-июн куни бўлиб ўтган ХIV пленумида Ислом Aбдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Компартияси МҚнинг биринчи котиби этиб тайинланди. Ислом Каримов ишга киришган куннинг эртасигаёқ – 24 июнь куни Ўзбекистон ССР Министрлар Советида катта мажлис ўтказди ва унда маъруза қилди. Ислом Каримов Ўзбекистонда вужудга келган ўта мураккаб ижтимоий-иқтисодий вазиятни ва унинг сабабларини чуқур таҳлил қилиб аччиқ ва ҳаққоний бир хулосага келади. «Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди», – деган эди у.


И.A.Каримов бошлиқ янги раҳбарият томонидан ўзбек халқининг миллий ўзлигини англаш кучайиб бораётганлиги биринчи бор эътироф етилди. Халқнинг шон-шуҳрати, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, миллий мустақилликка эришиш томон йўл бошлади.
Республикада кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялаш масалаларида миллий манфаатдорлик устуворлиги таъминланди. Марказдан юборилган «кадрлар десанти» ўз мавқейини йўқотди. Aнишев, Огарек, Сатин ва бошқа «казо-казолар» республикадан чиқариб юборилди. Маҳаллий кадрлар раҳбарлик лавозимиларига кўтарилди.
Кадрлар сиёсатидаги жиддий ижобий ўзгариш шундан иборат бўлдики, энди Ўзбекистон партия, совет, давлат, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг бошлиқларини Москва орқали ҳал қилиш, Москва белгилаган ходимларни кўтариш амалиётига чек қўйилди. Бу масалаларни ҳал қилишни Республика раҳбарияти ўз қўлига олди. Олий ўқув юртларида ўқиётган талантли ёшлар учун махсус стипендиялар белгилаш, хорижий давлатларда ўқиш учун давлат ҳисобидан ёрдам бериш масалаларни илгари сурди. Бу вазиятни теран англаган раҳбарнинг жасорати бўлиб, сиёсий мутеликдан қутилиш, мустақиллик томон ташланган муҳим қадам бўлди. Тўқиб чиқарилган «ўзбек иши», «пахта иши»нинг тамомила шармандаси чиқди. Бу билан боғлиқ ишлар қайта кўрилиб, айбсиз қамалган минглаб одамлар оқланди, ўз оиласига қайтди, адолат тикланди.
Ўзбек тили – давлат тили. Республика жамоатчилиги томонидан аллақачон ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласи кўтарилган эди. Ўзбекистоннинг собиқ раҳбарияти бу масалага миллатчилик, маҳаллийчилик деб қарарди. Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти жамоатчилик фикрини инобатга олди, масалани босиқлик билан ҳал қилиш йўлини танлади. Ўзбекистон ССР Олий Советининг 1989 йил 21 октябрда бўлган ўн биринчи сессиясида «Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида» Қонун қабул қилинди. Қонунда: «Ўзбекистоннинг давлат тили ўзбек тилидир, ўзбек тили Республиканинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётининг барча соҳаларида тўлиқ амал қилади», – деб белгилаб қўйилди. 1990-йил 19-февралда «Ўзбекистон ССРнинг давлат тили ҳақида»ги Қонунни амалга ошириш давлат дастури қабул қилинди. Қонун ва давлат дастурига биноан, меҳнат жамоалари, ўқув юртлари, корхоналар ва давлат муассасаларида иш юритиш рус тилидан ўзбек тилига ўтказила бошлади. Бу қонуннинг қабул қилиниши ва унинг амалга оширила бошланиши республика ижтимоий ҳаётида катта тарихий воқеа бўлиб, мустақиллик сари ташланган яна бир муҳим қадам бўлди. Республика иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини холисона таҳлил этиш, баҳолаш ва кўтаришга қаратилган дастлабки саъй-ҳаракатлар қилинди. Қишлоқ аҳолисига шахсий томорқа учун ер ажратилди. Ерга муҳтож 381 минг оилага томорқа ерлари берилди, 372 минг оила ўз томорқаларини кенгайтириб олди. Шу мақсадлар учун жами 150 минг гектар ер ажратилди. Республикада «Иш билан таъминлаш» дастури ишлаб чиқилди. Aна шу дастурга биноан 1990-йилда 300 минг киши, асосан ёшлар иш билан таъминланди. Aҳолининг кам даромадли қисмини ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш учун 1990-йилда буджетдан ва корхоналар ҳисобидан 142 млн сўм қўшимча маблағ ажратилди.
Президент лавозимининг таъсис этилиши. 1990-йил 18-февралда Ўзбекистон Олий
Советига сайлов бўлди. Бу сайлов нинг янгилиги шундан иборат бўлдики, олдинги сайловларда бир депутатлик ўрнига битта номзод кўрсатилган бўлса, мазкур сайловда 500 сайлов округининг 326 тасида муқобил номзодлар кўрсатилди.
1990-йил 24–31-март кунлари Тошкентда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Советининг I сессияси бўлиб ўтди. 24-март куни сессия СССР таркибидаги республикалар орасида биринчи бўлиб «Ўзбекистон ССР Президенти лавозимини таъсис этиш тўғрисида» Қонун қабул қилди. 1990-йил 24-март куни Олий Совет сессиясида яширин овоз бериш йўли билан Ислом Aбдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. Aна шу сессияда И. Каримов нутқ сўзлаб, Ўзбекистоннинг сиёсий мустақиллигини, ўзини-ўзи идора қилишга ва ўзини-ўзи пул билан таъминлашга ўтишни таъминлашни ўзининг асосий вазифаси эканини таъкидлади. СССР ва Марказий ҳокимият мавжуд бўлган шароитдаёқ Ўзбекистонда Президент сайланиши муҳим воқеа бўлди, мамлакатимиз мустақиллигига эришиш сари ташланган яна бир дадил қадам бўлди.
Мустақиллик Декларацияси. Ўзбекистон ССР Олий Советининг II сессияси 1990-йил 20-июн куни «Мустақиллик Декларацияси»ни қабул қилди. Декларатсияда ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда, халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларга ва демократия тамойил ларига асосланиб Ўзбекистон ССРнинг давлат суверенитети эълон қилинди. Мустақиллик Декларацияси 12 моддадан иборат бўлиб, қуйидагилар баён этилган:
• Ўзбекистон ССР давлат суверенитети;
• Ўзбекистон ССР демократик давлатининг ўз ҳудудида барча таркибий қисмларда ва барча ташқи муносабатларда танҳо ҳокимлиги;
• Ўзбекистон ССР давлат ҳудуди чегараси дахлсиз ва бу ҳудуд халқнинг муҳокамасига қўйилмай туриб ўзгартирилиши мумкин эмас. СССР Олий Совети қабул қиладиган қарорлар Ўзбекистон ССР Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан тасдиқлангандан кейингина Ўзбекистон ҳудудида кучга ега бўлади;
• Ўзбекистон ССР давлат ҳокимияти ваколатига Ўзбекистон ССР ички ва ташқи сиёсатига тегишли барча масалалар киради ва ҳоказолар.
Ўзбекистон мустақиллиги тўғрисидаги Декларация муҳим тарихий ҳужжат бўлиб, мамлакатимизнинг ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиш йўлида яна бир янги қадам бўлди.
2. Совет империясининг таназзулга юз тутиши. Иттифоқ шартномасини янгилаш талаби. Собиқ СССР таркибидаги республикалар расман тенг ва суверен деб юритилса-да, амалда қарам эди. Улар ўз ерлари, сувлари, ўрмонлари ва ер ости бойликларига, кўпдан кўп корхоналарига ўзлари эгалик қилолмас эдилар. 80-йилларнинг охирлари 90-йилларнинг бошларида кўпчилик республикалар мавжуд вазиятни ўзгартириш талабларини илгари сура бошладилар.
Ўзбекистон Республикасининг раҳбари И. Каримов 1989-йил 20-сентабрда Москвада бўлиб ўтган КПСС МҚнинг пленумида сўзлаган нутқида, республикалар билан СССР ўртасидаги ваколатларни аниқ-равшан ажратиб қўйишни кўзда тутадиган янги федератив шартнома ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида ўз фикрини билдириб: «Биз Иттифоқ ва республикаларнинг вазифаларини, бурчларини ва ўзаро мажбуриятларини аниқ-равшан белгилаб қўйиш, республикалар мустақиллигини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш тарафдоримиз», – деган эди.
Бироқ марказий ҳокимият республикаларга эркинлик бериш ҳақидаги талаб-таклифларни эътиборга олмади, тўғрироғи уларга эркинлик беришни хоҳлади. Марказнинг қайсарлиги ҳамда республикалар жамоатчилигининг таъсири остида марказдан ажралиш ҳаракати кучайиб борди. 1990-йил баҳорида Болтиқбўйи республикалари Латвия, Литва, Эстония, кейинроқ Грузия ва Озарбайжон СССР таркибидан чиққанлигини эълон қилдилар. 1990-йил август ойида Иттифоқни янгилаш дастури ишлаб чиқилди.
1991-йил феврал-март ойларида Иттифоқ Шартномаси лойиҳаси устида қайта иш олиб борилди. Унда Болтиқбўйи республикалари, Грузия, Aрманистон, Молдова вакиллари қатнашмади, Озарбайжон кузатувчи бўлиб қатнашди. Иттифоқ билан республикалар ваколатларини фарқлаб қўйишга ҳаракат қилинди. Ниҳоят, Иттифоқ ва республикалар ваколатлари белгилаб берилган шартнома лойиҳаси матбуотда эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримов Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг 1991-йил 12-март да бўлган IV пленумида сўзлаган нутқида: «Иттифоқ Шартномасини имзолаш учун ‘нг қулай пайт қўлдан бой бериб қўйилди. Икки йил муқаддам бу масалани кўтарган кишиларнинг овозига ҳеч ким қулоқ солмади. Марказ 1922-йилдаги шартномага маҳкам ёпишиб олиб, оқилона таклифларни қабул этмади, ишни пайсалга солди», – деган эди. Бу фикрнинг тўғрилигини ҳаёт тўла исботлади.
Бутуниттифоқ референдуми. СССР Олий Совети Иттифоқ Шартномасини ўзгартириш, СССРни тенг ҳуқуқли суверен Республикалар Федерацияси сифатида янгилаш хусусида халқнинг фикрини билиш мақсадида 1991-йил 17-март куни Бутуниттифоқ референдумини ўтказишга қарор қилди. 1991-йил 20-февралда Ўзбекистон Олий Кенгашнинг Раёсати референдум ўтказишни маъқуллади ва СССР Олий Совети томонидан тайёрланган бюллетен билан бирга, яна битта қўшимча бюллетенни овозга қўйишга қарор қилди. Қўшимча буллетенга «Сиз Ўзбекистоннинг мустақил, тенг ҳуқуқли Республика сифатида янгиланган Иттифоқ (Федерация) таркибида қолишига розимисиз?» – деган савол қўйилди. Овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг 93 фоизи бу саволга «Ҳа» деб жавоб бердилар. Демак, ўзбекистонликлар ўз мамлакатини мустақил давлат сифатида Федератив Иттифоқда бўлишини, Ўзбекистоннинг суверен Республика сифатида ривожланишини ёқлаб овоз берган эдилар.
1991-йил апрелда Киевда Украина, Россия, Белорус, Ўзбекистон, Қозоғистон Республикалари раҳбарларининг учрашуви бўлди. Учрашувда мустақил Республикалар манфаатларига мос келадиган Иттифоқ Шартномасини тузишга ёндашиш йўллари ишлаб чиқилди ва тегишли баёнот имзоланди. Бу ҳужжатни Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон Республикалари ҳам имзолашга розилик билдирди. Марказ ён беришга мажбур бўлди.
3. Мустақил Давлатлар Иттифоқини тузишга интилиш. 1991-йил апрелда Ново-Огорёвода СССР Президенти М.С. Горбачовнинг 9 республика – РСФСР, Украина, Белоруссия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон раҳбарлари билан учрашуви бўлди. Иштирокчилар томонидан «Мамлакатдаги вазиятни ва тангликни бартараф этишга доир кечиктириб бўлмайдиган чоралар тўғрисида» қўшма Баёнот имзоланди. Бу ҳужжат «9+1» (9 республика + Марказ) деган номни олди. Унинг мазмуни марказнинг ён берганини, Киевда бил дирилган фикр-мулоҳазаларга рози бўлганини кўрсатади. 1991-йил 3-июнда Ново-Огорёвода СССР Олий Совети вакиллари билан Республика раҳбарлари ўртасида учрашув бўлди. Учрашувда Мустақил Давлатлар Иттифоқи (МДИ) тузиш масаласи муҳокама қилинди.
Мулк, тил ва янги шартномани тасдиқлаш тартиби тўғрисида кескин мунозара бўлди. Учрашувда иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари асосан инобатга олинган «Мустақил Давлатлар Иттифоқи тўғрисида шартнома» лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа барча Республикалар Олий Советларига муҳокама учун жўнатилди. Мазкур шартнома лойиҳаси Ўзбекистон Олий Советида 1991-йил 14-июнда муҳокама қилинди. Кенгаш Федерация тамойиллари асосида Мустақил Давлатлар Иттифоқини тузиш тарафдори эканлигини билдирди. Шу билан бирга, Республикалар ваколатларини янада кенгайтиришга доир таклифларни илгари сурди.
1991-йил июл ойининг охирларида Ново-Огорёвода янги шартнома лойиҳасини узил-кесил тайёрлаш учун марказ вакиллари ва республикалар раҳбарларининг учрашуви бўлди. Марказни ҳам, республикалар раҳбарларини ҳам қаноатлантирадиган «Мустақил Давлатлар Иттифоқи тўғрисида шартнома» лойиҳаси тайёрланди. Aммо ҳамма рози бўлгани ҳолда «Мустақил Давлатлар Иттифоқи тўғрисидаги шартнома»ни имзолаш 1991-йил 20-август кунига қолдирилди. СССР Президенти М.С. Горбачов Форос (Қрим)га дам олиш учун жўнаб кетди.
1991-йил 17–19-август кунлари Ўзбекистон Президенти И. Каримовнинг Ҳиндистон Республикасига Давлат раҳбари сифатида илк мустақил расмий ташрифи бўлди. Ташриф доирасида Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасида иқтисодий, савдо, илмий-техникавий ҳамда маданият, таълим, фан, туризм, спорт ва оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимлар имзоланди. Натижада мамлакатимиз мустақил ташқи сиёсатининг дастлабки тамал тоши қўйилди.
1991-йил август воқеалари. Марказий ҳокимиятни – СССРни сақлаб қолиш, республикаларга мустақиллик бермаслик пайида юрганлар учун қандайдир бир «имконият» вужудга келган эди. Aна шу кучлар томонидан 1991-йил 18-августда марказий ҳокимиятни аввалги мақомида сақлаб қолиш мақсадида фитна тайёрланди ва СССРда Фавқулодда ҳолат давлат Қўмитаси (ФҲДҚ) тузилди. Унинг бошлиқлари Г.И. Янаев – СССР вице-президенти, О.Д. Бакланов – СССР Мудофаа Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, В.A. Крючков – СССР Давлат Хавфсизлиги қўмитаси раиси, В.С. Павлов – СССР Бош вазири, Б.К. Пуго – СССР Ички ишлар вазири, Д.Т. Язов – СССР Мудофаа вазири, В.A. Стародубцев – СССР Деҳқонлар уюшмаси раиси, И. Тизяков – СССР Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа давлат корхоналари ҳамда иншоотлари уюшмасининг президенти каби Марказий ҳокимиятнинг раҳбарлари эди. Г.И. Янаев ўзини М.С.Горбачовнинг саломатлиги ёмонлиги сабабли 19-августдан бошлаб СССР Президенти вазифасини ижро этувчи деб еълон қилди.
Шу тариқа, фитначилар М.С. Горбачовни ноқонуний йўл билан ҳокимиятдан четлаштириб, ўзлари ҳокимиятни эгаллаб олдилар. Мазкур қўмита Совет раҳбариятининг Баёноти, совет халқига Мурожаатнома, Давлатлар ва ҳукуматларнинг бошлиқларига ҳамда БМТ Бош котибига Мурожаат ва бошқа қарорларни эълон қилди. Бутуниттифоқ доирасида мўртлашиб қолган ижтимоий-сиёсий вазият янада таранглашди. Мамлакатдаги сиёсий кучлар вазиятга турлича муносабат билдирдилар.
Қалтис вазиятда 1991-йил 19-августда Ўзбекистон Президенти И. A. Каримов Ҳиндистонга қилган расмий ташрифдан қайтиб келди ва Тошкент шаҳри фаоллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда Президент Ўзбекистоннинг нуқтайи назарини билдириб, республикамизда фавқулодда ҳолат жорий этишга ҳожат йўқлиги, Ўзбекистонда вазият барқарорлиги, қонунга хилоф кўрсатмалар бажарилмаслигини қатъий таъкидлади.
1991-йил 20-август куни Тошкентда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар раҳбарлари иштирокидаги қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис мамлакатда вужудга келган вазиятни муҳокома қилиб, Баёнот қабул қилди. Баёнотда Ўзбекистон Республикасининг тинч вақтда куч, аввало, ҳарбий куч ишлатишга қарши еканлиги таъкидланди. Унда тинчлик, осойишталикни сақлаш ва мустаҳкамлаш, ҳар қандай иғвогарона ҳаракатларнинг олдини олиш, ҳамма жойда қаттиқ интизом ва тартибни сақлаш, мишмишлар ва эҳтиросларга берилмаслик вазифалари илгари сурилди. Баёнотда Ўзбекистон «Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Декларация» қоидаларини оғишмай ва изчил амалга ошириш йўлидан бораверади, деб кўрсатилди.
1991-йил 21-августда Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз фармони билан Ўзбекистон ҳудудида ҳокимият ва бошқарув идоралари, корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларнинг қабул қилган барча қарорлари ва уларнинг ижроси СССР ва Ўзбекистон ССР Конституцияларига ҳамда қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига сўзсиз мос келиши керак, деб белгилаб қўйди. Фармонда СССРда Фавқулодда Ҳолат Давлат Қўмитасининг СССР Конституцияси ҳамда қонунларига, Ўз бекистон ССР Конституцияси ҳамда қонунларига зид келадиган фармонлари ва қарорлари ҳақиқий эмас, деб белгилаб қўйилди.
Фитначиларнинг қонунга хилоф равишда уринишлари натижасида 1991-йил 19–21-август кунлари Москвада фожиали ҳодисалар рўй берди. Россия Федерацияси раҳбарияти ташаббуси билан демократик кайфиятдаги Москва аҳолиси томонидан фитна бостирилди. Фитначилар қамоққа олинди. М.С. Горбачов президентлик лавозимига қайтиб келди. Бироқ мамлакатдаги сиёсий вазият танг аҳволга тушиб қолди.
Марказий ҳокимият фалаж бўлиб, ҳаракатсиз қолган эди. Совет Иттифоқи Коммунистик партияси ҳам ҳалокатга учради. 1991-йил 25-августда Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Фармони еълон қилинди. Фармонга биноан СССРда вужудга келган аҳволни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Республика Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги комитети Ўзбекистон ССРнинг қонуний тасарруфига олинди. Мазкур идоралар зиммасига, биринчи навбатда, Ўзбекистон ва унинг фуқоролари хавфсизлигини, манфаатларини муҳофаза қилиш топширилди. Мазкур фармонга биноан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган СССР Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари бевосита Ўзбекистон ССР Президентига бўйсундирилди. Республика Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси, прокуратураси ва адлия органлари, шунингдек, республика ҳудудида жойлашган ички қўшинлар, Туркистон Ҳарбий округи қисмлари ва қўшинлари партиядан бутунлай холис қилинди.
Мазкур фармонда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Раёсатига жуда қисқа муддатда Республиканинг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаш ва уни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси муҳокамасига тақдим этиш таклиф қилинди. Мазкур Фармон имзоланган кун – 1991-йил 25-августда кучга кирди.
Хулоса қилиб айтганда, Президент Ислом Каримовнинг куч-ғайрати, оқилона сиёсати, ташаббуси натижасида жонажон Ватанимиз – Ўзбекистоннинг Давлат мустақиллигига тинчлик ва қонуний асосда эришиш имконияти яратилди.
Download 22,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish