|
Ўзбекистон Ресапубликаси
Бош вазири ўринбосари
З.Т.Мирзаевга
|
Ҳурматли Зоир Тоирович!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида
2018 йил 29 майда ўтказилган видеоселекторда эълон қилинган “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги” вазифалари ижроси Сиз томонингиздан тасдиқланган график асосида жорий йил 4 – 6 июн давомида Наманган вилоятида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги
ПҚ-3680-сон қарори ижроси бўйича:
Фермерларни томорқа ер эгаларига бириктириш бўйича яратилган тизим доирасида аксарият хонадонларда экин экилган. Томорқаларга бириктирилган фермер хўжаликлари томонидан томорқа ер эгаларига 469,2 минг дона мевали кўчат, 1,04 га ерга ишлов берилишида, 31,2 тонна уруғлик тарқатилишида, 3,5 млн.дона сабзавот кўчат, 521,3 минг дона жўжа, 5,2 минг дона қуён, 3128 бош қорамол, 2,34 минг дона асалари уяси тарқатилган.
Шундай бўлсада, вилоятдаги 1100 та фермер хўжаликлари томонидан
11000 та томорқа ер эгаларига амалий ёрдам бериш, яъни 404 га ерга ишлов берилиши, 1010 уруғлик тарқатилиши, 21,7 минг дона кўчат тарқатилиши,
15,9 минг бош парранда, 2,5 минг бош қўй, 2,1 минг бош қора мол, 2,3 минг бош қуён, 1945 та асалари қутиси тарқатиш ташаббуслари инобатга олиниб, томорқаларга етказиб бериш графиги ишлаб чиқилди ва бажарилиши назоратга олинди.
“Томорқа хизмати – томорқа ер эгаси” тизими доирасида вилоятнинг Уйчи, Чортоқ, Чуст ва Норин туман Томорқа хизматлари фаолияти ташкил қилинди, жумладан:
“Уйчи томорқа хизмати” МЧЖ устав капитали 1500,0 млн.сўмни ташкил этиб, суткасига 500 тонналик совутгич, 3 та дўкон ва 2 та хизмат автомашина;
“Чортоқ томорқа хизмати” МЧЖ устав капитали 1000,0 млн.сўмни ташкил этиб, суткасига 2 та 120 тонна ва 80 тонна совутгич, 1 та дўкон ва 1 та хизмат автомашина;
“Чуст томорқа хизмати” МЧЖ устав капитали 2500,0 млн.сўмни ташкил этиб, 1000 тонналик совутгич, 1 та дўкон ва 2 та хизмат автомашина;
“Норин томорқа хизмати” МЧЖ устав капитали 10,0 млн.сўмни ташкил этиб,
1 та дўкон ва 1 та хизмат автомашина, 10 та мотокултиватор, 3 та трактор ;
“Томорқа хизмати” МЧЖлар фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида, Кенгаш ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан жорий йил июн ойида 500,0 млн.сўм пул ажратиш орқали уларнинг фаолияти янада кенгайтирилиши, яъни совутгич ва иссиқхоналар қурилиши, қишлоқ хўжалиги мини технологияларини харид қилиниши тизими йўлга қўйилди.
Фаолияти етарли тарзда йўлга қўйилмаган Мингбулоқ ва Наманган каби бошқа туманлардаги “Томорқа хизмати” МЧЖлар фаолиятини ривожлантириш бўйича асосли таклифлар киритилган тақдирда уларга Жамғарма ҳисобидан зарур маблағ ажратилиши келишиб олинди.
“Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан аҳоли хонадонларига
2750 тадан наунавий лойиҳа асосида маҳаллий хом ашёдан иссиқхоналар қуриб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |