3. Олий Мажлис Сенатининг қарори билан тасдиқланган 2018 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурига асосан 1347 та фермер хўжалиги томонидан 49,0 млрд.сўм банк кредитлари олиниши ҳисобига лойиҳалар ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, амалда бугунги кунда 682 та (50,6%) лойиҳаларда иш бошланган:
3.1.Туман ҳокимликлари томонидан иш жуда суст ташкил этилган, лойиҳа ташаббускорларига зарур вақтда ёрдам кўрсатилмаяпти, Агробанк (21,2 млрд.сўм), Халқ банки (5,4 млрд.сўм), Миллий банк (2,8 млрд.сўм), Саноатқурилишбанклари (8,6 млрд.сўм) томонидан жами 41,9 млрд.сўм кредитлар вақтида ажратилмаганлиги сабабли Мингбулоқ туманида 91 та, Косонсой (82 та), Поп ва Учқўрғон (76 тадан), Тўрақўрғон (70 та), Чортоқ туманида 66 та лойиҳалар бажарилмаган.
3.2. Кўп ҳолларда банк билан боғлиқ масалалар ечилмасдан турибди. Жумладан, Тўрақўрғон туманида "Бахром Шахбоз" фермер хўжалиги
40 бош қорамол олиш учун 200,0 млн.сўм кредит олиш мақсадида
туман Агробанкка мурожаат қилган бўлсада, Чуст туманидаги “Наргизабону Расулов” ФХ иссиқхона ташкил этиш мақсадида, 25,0 млн.сўм кредит олиш учун туман Агробанкка мурожаат этган бўлсада, бугунга қадар кредит ажратилмаган.
3.3. Дастурга кирган лойиҳаларга ер ажратиш масаласи узил-кесил ҳал этилмаган, иссиқхона ва унинг қурилиши учун ер ажратилиши бўйича қарорлар чиқарилмаган, Наманган туманидаги “Мажон тола сервис” ФХ ер сўраб туман хокимлигига мурожаат қилган бўлсада, ер масаласи ҳал этилмаган.
4. Ўрганиш давомида 3560 та пахтачилик фермерларидан 186 фермер хўжаликларида культивация, чуқур ҳайдашни кечиктирилишига, ҳашоротларга қарши курашда сусткашликларга йўл қўйилгани аниқланди, жумладан:
Культивация ишларини бажаришда сусткашликка йўл қўяётган Мингбулоқ туманидаги Ўлмасов Пўлат, Рўзахон Афзалбек, Косонсой туманидаги Чорбоғ ҳосилдор, Испарон ғаллалари, Уйчи туманидаги Юксалиш нурли, Мансурбек осиё, Чуст туманидаги Давронбек Нуралиев, Холбоев Улугбек каби;
Минерал ўғитлар беришда кечикаётган Норин туманидаги Ғолибжон қизи Элнура, Ер хазинаси, Учқўрғон туманидаги Шохрух Мирзомиддин каби;
Суспензия сепишда сусткашликка йўл қўяётган Наманган туманидаги Озод диёр ишончи, Наманган замин, Поп туманидаги Элбек Дилбек, Омадли будалбой, Учқўрғон туманидаги Қайқи мўл ҳосил, Алишер Муҳиддин, Маржона Райхона каби;
Шира трипсга қарши ишлов бериш ишларида ортда қолаётган Мингбулоқ туманидаги Лайло Ойбек, Омонбой, Тўрақўрғон туманидаги Асқарали Парпиевич, Бахром Дилором, Чуст туманидаги Фарухбек Усканов каби фермер хўжаликларининг муаммолари жойида ўрганилиб, амалий ёрдам берилди. Улар томонидан камчиликларни 5 кунда бартараф этиш бўйича берилган кафолат хатлари асосида 4317 га ер майдонида агротехник ишлов бериш жараёнини тўғри олиб борилиши тегишли туман ҳокимликлари томонидан назоратга олиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |