Якуний назорат иши. Турдибаев Ислом мом 18/2



Download 17,1 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi17,1 Kb.
#237340
Bog'liq
йакуний


Якуний назорат иши.
Турдибаев Ислом МОМ 18/2
18-вариянт.

1. Х-ХИ асрларда яшаб ижод этган Ўрта Осиёлик олимлар ҳаёти ва ижоди ?


2. Улуғбек илмий мактабининг математика тарихидагши роли ?
3. Энг мухим математик асарлар. "Арқон коидаси"китобида математика ?

1. Абу Абдулло Muhammad Ибн Мусо ал - Хоразмий. (783-850йй) Буюк мутафаккир ва олим ал-Хоразмийнинг арифметика ва алгебрага доир "Китоб ал-жабр вал мукобала" (Тўлдириш ва қарама-қарши қўйиш ҳақида китоб) асари математика фанида янги даврни бошлаб берибгина қолмай, балки унинг кейинги асрлардаги тараққиётига ҳам катта асос бўлди. "Ҳинд арифметикаси ҳақида китоб" асари туфайли аввал Шарқ халқлари, сўнгра еса Европа халқлари ҳам Қадимий Ҳиндистоннинг катта ютуғи-ўнли позицияси ҳисоблаш системаси билан танишдилар. (ХИИ асрда лотин тилига ўгирилган). Ал-Хоразмийнинг "Китоб surat ал-арз" (ернинг сурати) асари географияга, "Астрономик жадваллари" астрономияга оид бўлиб, улар муаллифнинг номини жаҳонга ёйди. Шунингдек, "Куёш соатлари тўғрисида рисола", "Тарих рисоласи", "Устурлаб ҳақида рисола", "Мусиқа рисоласи" сингари ажойиб асарлари олимга катта шухрат келтирди, унинг номини абадийлаштирди. Ал-Хоразмийнинг "Ал-жабр вал муқобала" асари кейинчалик Европада "Algebra" деб юритила бошланди. Унинг астрономияга оид асари еса фақат Шарқда емас, балки Ғарбда ҳам асрономия фани ривожида катта рол ўйнади.


Абул Аббос Ahmad ибн Muhammad Ал-Фарғоний. Ал-Фарғонийнинг таржимаи ҳолига доир маълумотлар тарихда кам сақланиб қолган. 861 йилда вафот етган. Астрономия, математика, геодезия, гидрология фанларининг билимдони Бағдод ва Дамашқдаги расадхона қурилишларида фаол қатнашди ва у ерда Птолемейнинг "Юлдузлар жадвалидаги" маълумотларни текшириш ишларини олиб борди. Ал-Фарғоний астрономияга оид "Астрономия негизлари" асарида астрономияга оид билимларни тартибга солди, ўзининг янги натижалари билан бойитди. Ўша давр анъанасига мувофиқ мамлакатларни етти иқлимга бўлиб урганди. Куёш соатларини. баёнини берди, астрономик асбоблари яратди. Фарғонийнинг бу асари Н.Коперник даврига қадар Европада астрономия фанидан асосий қўлланма сифатида фойдаланилди.
Абу Наср ал-Форобий (873-950 йй). Ўтрорда туғилган, бошлангич маълумотни Шош, Бухоро, Самарқандда олган сўнг Бағдодда узоқ яшаб, замонасининг олимлари билан илмий мулоқотда бўлган. Илмнинг турли соҳаларига оид 160 дан ортиқ рисолалар ёзган. Мусиқа назариясига бағишланган "Мусиқа хақида катта китоб" номли машҳур асари бу соҳа тарихига бағишланган енг дастлабки тарихий манбалардан биридир. У серқирра, қомусий олимдир.
Абу Райхон Беруний (973-1048 йй). Хоразмда таваллуд топган бу мутафаккир, серқирра олим астрономия, тарих, тиббиёт, риёзиёт, жуғрофия, геодезия, метеорология, етнография, фалсафа, филологияга оид 150 га яқин асарлар яратган. Бу асарлар Беруний номини жаҳонга таратди. Шунингдек, унинг хикоялар, шеърлар битганлиги хам маълум. Беруний ўрта асрда биринчи бўлиб globus яратди. У араб, форс, ҳинд туркий тилларни мукаммал билган. Унинг "Фармоканазия", "Геодезия", "Ҳиндистон", "Минерология", "Маъсуд қонуни", "қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" асарлари ўзбек ва рус тилларига таржима қилинган. Махмуд Ғазнавий саройда ҳам хизматда бўлган. У Ибн Сино билан ҳам замондош еди.
2. Бу илмий мактабда уша даврнинг енг истеъдодли ва донишманд олимлари: Салохуддин Мусо ибн Мухаммад ибн Махмуд Козизода Румий, Гиёсиддин Жамҳид Коший, Абдулали Биржандий, Алауддин Али ибн Мухаммад Кушчи, Мирим Чалабий, Бахуддин Омулий, Нажмиддин Алихон ва бошкалар математика ва астрономия сохасида чукур ва кенг илмий тадкикотлар олиб борадилар. Математик тарихида Улугбек илмий мактаби узининг бир канча мухим ахамиятга ега ижодий ишлари билан салмокли урин олади. Хакикатдан хам, бу олимларнинг асарларида унли касрларнинг ижод етилиши, бир хол учун учинчи даражали тенгламани такрибий ечиш, сонлардан ихтиёрий даражали илдиз чикришнинг бир канча усуллари, π сонини катта аниклик билан оопиш, бир градус бурчак синусини хисоблаш, янги астрономик жадвал тузиш, алгебрага мусбат ва манфий сонларни киритиш вва бошкалар баён етилган. Бу масалалар шу мактаб вакиллари томонидан хал етилган. Улугбек рахбарлигида ташкил етилган бу илмий мактаб, Самаркандда уттиз йилдан ортик, уз фаолиятини давом еттирди ва табиий фанлар тараккиётига жуда катта хисса кушди. Бу даврларда ташкил етилган мадрасаларда хам купрок табиий фанлар укитилар еди. Улугбек илмий мактабида Мухаммад Хавофий, Козизода Румий ва кейинчалик Гиёсиддин Коший рахбарлигида укитиш ва илмий ишлар олиб борилган. Улар ёшлардан Али Кушчи, Абдурахмон Жомий ва бошка олимларни тайёрладиларки, булар кейинчалик машхур олим ва шоир булиб етишдилар. Бу олимлар ташаббуси билан Мирзо Улугбекнинг шахсий рахбарлигида машхур Самарканд расадхонаси курилди, бу расадхона уша даврдаги енг мукаммалашган илмий тадкикотлар марказига айланди. Улугбек илмий мактаби shark астрономия ва математика фанини shark ва гарб мамлакатларига таркатишда хам муххим рол уйнади. Масалан, Али Кушчи Хиротга ва 1435 йилда Хитойга боради, астрономия ва математика сохасида маърузалар укийди. Бу мактабнинг илмий махсулоти "Астрономик жадваллар" биринчи marta Европада ХВИИ асрда нашр етилди. 1665 йилда Оксфордда, 1853 йилда Парижда нашр еттирилди. XVIII асрнинг бошларида хинд олими Savoy Жай Сингх уз ватани Хиндистонда расадхона куришда Улугбек расадхонасига катта еътибор бериб, уч асрдан ортик давр орасида бу расадхона катта шон-шухратга ега булиб келаётганлигини таъкидлайди
3. "Аркон коидаси"китобида математика. Бк асарнинг каттагина кисмини курбонлик киладиган жойлармехробларни куриш коидалари ташкил килади. Унда еса асосан бамбук таёклари ва арконлардан фойдаланилган. Ушбу асарнинг математик елементлари таркок характерга ега. Аммо улар математика сохасидаги анчагина билимларни талаб килган. Маълумки, мехроблар катъий шакл остида булиши шарт. Бу мехробларнинг асосини аник белгиланган фигуралар ташкил килган. Масалан, томонлари маълум бир муносабатда булган тенг ёнли трапеция.Кесмани тенг иккига булиш учун, унинг учларидан радиуси кесма узунлигига тенг булган айлана ёйларини утказишган ва айланаларнинг кесишиши нукталарини бирлаштиришган. Бундай куриш усули томони 2а булган квадратни ясашда кенг фойдаланилган. Пифагор теоремаси ёрдамида бундай квадрат иккиланган ва учланган. "Аркон коидаси" китобида икки квадратнинг фаркига тенг булган квадратнинг томонини топиш усули хам берилган.
Download 17,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish