Қаршиликлар ўлчашнинг кўприк схемаси



Download 165,79 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi165,79 Kb.
#311347
  1   2
Bog'liq
arshiliklar lchashning kprik skhemas


Aim.Uz

Қаршиликлар ўлчашнинг кўприк схемаси

Термометрлар қаршилигини ўлчаш учун электротехникада фойдаланиладиган одатдаги мувозанатлаштирилган ва мувозанатлаштирилмаган кўприк схемаларини қўллаш мумкин.


Мувозанат кўприклари икки хил: лабораторияда (ноавтоматик) ва саноатда ишлатиладиган (автоматик) бўлади. Ярим ўтказгичли термоқаршиликларнинг ўлчов асбоби сифатида эса, одатда, мувозанатлаштирилмаган кўприклар хизмат қилади.
2 .17 - расмда каршилик термометри уланадиган, ўзгармас токда ишлайдиган мувозанатлаштирилган кўприкнинг принципиал схемаси келтирилган. Кўприк иккита доимий каршиликлар (резисторлар) R1 ва R2, реохорд Rp, қаршилик термометри Rt ва улайдиган симларнинг каршиликлари Rсим дан иборат. Кўприкнинг бир диагоналига Е ўзгармас ток манбаи, иккинчисига эса алмашлаб улагич П орқали ноль индикатор НП уланади. Реохорд Rр нинг сирпанғичи силжиши туфайли кўприкнинг эришилган мувозанат ҳолатида унинг диагоналидаги ток кучи нолга тенг бўлади. Шу пайтда кўприкнинг b ва d учларидаги потенциаллар тенг бўлади. I манба токи кўприкнинг а учида иккига — 11 ва 12 га бўлинади.
Демак, R1 ва R2 қаршиликлар бир-бирига тенг бўлгани учун қуйидаги тенгламани ёзиш мумкин:
R1I1=R2I2 (2.62)
Кўприкнинг bс ва сd елкаларидаги потенциаллар ҳам тенг бўлади, яъни
IPRP=It(Rt+2Rсим) (2.63)
(2.62) тенгламани (2. 63) тенгламага бўлсак
(2.64)
Агар I0=0,11=Ip ва I2=It бўлса,
R1(Rt+2Rсим)=RpR2 (2.65)
(2.66)
Агар атрофдаги ҳароратни доимий деб ҳисобласак,
2Rсим = соnst.
У ҳолда (2. 66) тенглама қуйидаги кўринишни олади:
Rt=K·Rp-K1=f(Rp) (2.67)
Ш ундай қилиб, Rt. ўзгариши билан реохорд қаршилиги Rp ўзгартириб, кўприкни мувозанат холатга келтириш мумкин. Ўлчанаётган муҳит ҳароратининг ўзгариши катта бўлиб, Rp нинг ўзгариши сабабли юзага келадиган хатолик микдори кўпайиб кетиш хавфи пайдо бўлганда, қаршилик термометрининг уч симли улаш схемаси кўлланади (2. 18-расм).
Бундай улаш усулида бир симнинг қаршилиги Rt каршиликка, иккинчи симнинг каршилиги эса Rp ўзгарувчи қаршиликка қўшилади. Кўприк мувозанатининг тенгламаси қуйидагича бўлади:
(2.68)
R1=R2 бўлса,
R+Rсим=Rp+Rсим (2.69)
Бу тенгламадан кўриниб турибдики, уч симли схемада симларнинг қаршилиги ўлчаш натижасига таъсир қилмайди.
Уч симли схемаларда ҳар бир линиядаги алоҳида мослаш қаршиликлари ёрдамида берилган Rсим қийматгача олиб борилади. Мувозанатлаштирилган кўприк схемаларининг камчилиги (қўл манипуляциясини бажариш зарурияти) мувозанатлаштирилмаган кўприклар схемасида бартараф этилган.
Мувозанатлаштирилмаган кўприклар ҳароратни ўлчаш учун қаршилик термометрлари билан биргаликда ҳам қўлланилади. Аммо улардан газ анализаторларида, концентратормерларда ва қатор ўлчаш воситаларида кенг фойдаланилади.
М увозанатлаштирилмаган кўприклар ҳароратни бевосита ўлчаш имконини беради. 2.19- расмда бу куприкнинг схемаси келтирилган: R — ростлаш қаршилиги; R1,R2,R3 — кўприкнинг доимий қаршиликлари; Rм — милливольтметр қаршилиги; Rн — назорат каршилиги; Н (назорат) ҳолатидан Ў ўлчаш ҳолатига ўтказиш алмашлаб улагичи — П; Rt — қаршилик термометри; П—Ў ҳолатда турганида Rt нинг ўзгариши билан милливольтметр оркали таъминлаш кучланишига тўғри мутаносиб бўлган ток ўтади. Демак, ток ўзгармас бўлиши керак, бу вазифани ростлаш каршилиги R бажаради. Таъминлаш кучланишини назорат қаршилиги Rн бажаради. RH нинг қиймати шундай танланиши керакки, каршилик уланганда асбоб стрелкаси шкаладаги қизил чизиқли белгини кўрсатсин.
Rt қаршилик ўзгарганда, алмашлаб улагич Ў вазиятда турганида, милливольтметр орқали кучи шу ўзгаришига тўғри мутаносиб бўлган ток ўтади:
(2.70)
Бунда К (Ом3 ларда) ушбу қийматга тенг:
RM(R1+Rt)·(R2+R3)+R2R3(R1+Rt)+R1Rt(R2+R3) (2.71)
(2.70) тенгламадан кўринадики, милливольтметр орқали ўтадиган ток кучи таъминлаш кучланиши Uab га тўғри мутаносиб, демак токни ўзгармас сақлаб туриш керак экан.
Мувозанатлаштирилмаган кўприкларнинг афзалликларига схемасининг мувозанатлаштирадиган қурилмани талаб этмайдиган соддалигини, кичик қаршиликларни ўлчаш учун ишлатиш мумкинлигини киритиш мумкин. Мувозанатлаштирилмаган кўприкларнинг камчиликларига кўрсатишларининг таъминлаш кучланиши ўзгаришига боғлиқлнгини, кўприк шкаласининг чизиқсизлигини киритиш мумкин.
Мувозанатлаштирилган автоматик кўприкларда реохорднинг сирпанғичи автоматик равишда силжийди. Бундай кўприкларнинг ўлчаш схемаси ўзгармас ёки ўзгарувчан ток манбаидан таъминланади. Ўзгарувчан ток мувозанатлаштирилган кўприкларида актив қаршиликлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга, шунинг учун, ўзгармас ток кўприклари учун чиқарилган юқоридаги тенгламалар ўзгарувчан кўприклар учун ҳам ярайди. Ўзгарувчан ток мувозанатлаштирилган кўприклари бир қатор афзалликларга эга: ўлчаш схемаси куч трансформаторининг бир ўрамидан таъминланади, яъни қўшимча таъминлаш манбаи талаб қилинмайди, шу билан бирга тебраниш ўзгартгич (виброўзгартгич) нинг ҳам зарурияти бўлмайди. Мувозанатлаштирилган автоматик кўприкларнинг тури кўп, лекин уларнинг иш принципи бир хил. Мисол сифатида кўрсатувчи ва ўзиёзар мувозанатлаштирилган автоматик кўприкнинг ўзгарувчан токдан таъминланувчи принципиал схемаси 2.20-расмда кўрсатилган.
Кўрсатувчи мувозанатлаштирилган кўприклар хам шу принципиал схема бўйича ишлайди, лекин уларда ёзув блоки йўк. 2.20- расмдаги принципиал схемада қуйидаги шартли белгилар қабул килинган:




Download 165,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish