Математика укитиш методлари. Математика укитиш жараёнида кузатиш ва тажриба, таккослаш ва аналогия, умумлаштириш, абстракциялаштириш ва конкретлаштириш



Download 52,5 Kb.
bet1/3
Sana27.06.2022
Hajmi52,5 Kb.
#710854
  1   2   3

Математика укитиш методлари. Математика укитиш жараёнида кузатиш ва тажриба, таккослаш ва аналогия, умумлаштириш, абстракциялаштириш ва конкретлаштириш.
РЕЖА:

  1. Математика укитиш методлари муаммолари.

  2. Эмперик методлар: кузатиш, тажриба.

  3. Таккослаш ва аналогия.

  4. Умумлаштириш, абстракциялаштириш,ва конкретлаштириш.

Адабиётлар:
1.5(61-63,69-79 б)
2. 9(37-41,51-56,92-96б)
3. 14(82-105б)
Таянч иборалар: метод,кузатиш,тажриба,таккослаш,аналогия,умумлаштириш,абстракциялаштириш, кокретлаштириш методлари.
1.Математика укитиш методлари муаммолари.
Дидактикада ва математика укитиш методикаси укитиш методлари марказий уринлардан бирини эгаллайди. Ўқувчиларни укитиш ишини самарали ташкил этиш учун математика укитиш методларини билиш жуда хам зарур.
«Математика» укув предмети сифатида факат узига хос булган жуда куп хусусиятларга эга. Улардан энг асосийси урганилаётган тушунчаларнинг юкори даражада умумлашганлиги булиб, у дарсда математика билан биринчи танишишдаёк намоён булади.
Шунинг учун таълим жараёнида математик тушунчаларни шакллантиришда ва бу тушунчалардан амалий ва укув фаолиятларида вужудга келадиган масалалар билан таништаришда математика укув предметининг юкорида айтилган асосий хусусиятини акслантирувчи турли хил методлардан фойдаланиш керак.
Укитиш методлари муаммоси кискагина «Кандай урганилади» деган савол ёрдамида ифодаланади.
Ўқувчиларга ниманидир кандай укитилади? Деган саволни хал этиш учун биринчидан, бунинг нима учун урганилишини, буни ўрганиш натижасида ўқувчиларда кандай билим, куникма ва малакасининг мавжудлигини билиш керак. Чунки укитишда ана шу билим, куникма ва малакаларга таянилади.
Математика укитишда кузатиш ва тажриба, таккослаш ва аналогия, умумлаштириш, абстракциялаштириш ва конкретлаштириш методларидан жуда кенг фойдаланилади.
2. Эмперик методлар: кузатиш ва тажриба.
Математик объектдаги нарсаларнинг хоссалари ва уларнинг узаро муносабатларини белгидовчи метод кузатиш дейилади.
Мисол. IV-V синф ўқувчилврига бир неча фигурани курсатиб , бу фигуралар ичидан ук симметриясига эга булган геометрик фигураларни ажратинг деб буюрсак, ўқувчилар барча фигураларни куриб чикиб куйидагича хулоса килишлари мумкин. Фигуралар ичида узидаги бирон укка нисбатан икки кисмга ажраган фигуралар булса хамда уларни ана шу ук буйича буклаганда кисмлари устма- уст тушса. Бундай фигуралар симметрик фигуралар булади.
Аммо бошка фигураларда узларини тенг иккига булувчи тугри чизиклари булмаслиги мумкин. У холда бундай фигуралар носимметрик фигуралар булади.Биз фигуралардаги бундай хосса ва улар орасидаги муносабатларни кузатиш оркали фигураларни симметрик ва носимметрик фигураларга ажратдик.
Математик объектдаги нарсаларнинг хоссалари ва улар орасидаги микдорий муносабатларни сунъий равишда булакларга ажратиш ёки уларни бирлаштириш тажриба методи дейилади.
Мактабда математика укитишда кузатиш ва тажриба кенг кулланилади, айникса,5-6 синфларда бу усулларни куллаш яхши натижалар беради:
1. Натурал сонларни туб купайтувчиларга ажратишни кузатиб, турли натурал сонлар учун бу ейилмаларни топиб, туб ва мураккаб сон тушунчалари маъносини тушунадилар.
2. Учбурчак ички бурчаклари йигиндисининг кийматларини тажриба йули билан аниклаб, унинг ёйик бурчакка тенг эканлигини топадилар, худди шунга ухшаш кузатиш ва тажриба оркали ясаш ва улчашлар натижасида мухим геометрикхосса, конуниятни ечишга ва уни исботлашга замин тайёрланади.
Хулоса килиб айтганда, кузатиш ва тажриба математик тадкикотларда асосий усуллар каторига кирмасдан, уни укитиш ва улчанишда кулланилиши мумкин. Бу усулларини куллаш натижалари у ёки бу математик маълумотни катъий асослаш учун тулик етарли эмас, вахоланки, уни топиш ва излашда кул келади.

Download 52,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish