4-5 ёшли гуруҳ болалари учун.
14 Февраль ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР таваллуд топган кун
« Буюк боболаримизга муносиб авлод
буламиз»мавзусида очиқ машғулот ишланмаси.
МАКСАДИ:
Мазкур тадбир еш авлодни улуг аждодларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш,ўкувчилар қалбига миллий ва умуинсоний қадриятлар ,эзгулик,инсонпарварлик туйғуларини сингдириш ,уларнинг ҳаёти ижоди,колдирган бой Мероси хисобланмиш нодир кимматга эга асарлари ҳамда ҳикматли сўзлари билан таништириш .
ТАРБИЯЧИ.
Ассалому алейкум азиз хамкасблар бугунги буюк бобокалони-мизлардан бири Захириддин Мухаммад Бобирнинг таваллуд кунларига
Багишланган машгулотимизга хуш келибсиз.Болажонлар мана суратга яхшилаб боқингчи бу бобомизни танийсизми?
Болалар жавоби.
Тарбиячи:Болажонлар бу киши улуғ бобомиз Захириддин
Мухаммад Бобур.У киши 1483 йил14 февралга
Андижон вилоятига Умаршайх Мирзо хонадонига туғилган.Бобур оилада бош фарзанд бўлган.
Дадаси дунёдан Ўтгандан кейин 12 ёшли Бобир Фарғона вилояти
ҳукумдори этиб тайинланган.Бобур истеъдодли муаллимлардан
билим олиб зеҳни жуда ўткир бола бўлиб ўсди.У шеър ,мусиқа
эшитишни жуда яхши кўрган,бундан ташқари Бобур камонда
ўқ отиш ва қиличбозликдан ҳам сабоқ олган.У жасур,мард,ўз Ватанини севувчи инсон бўлиб ўсди.Умрининг ярмидан кўпини Ватанидан йироққа ўтказган. Бобур тожу-тахт учун бўлган урушлар туфайли Андижондан чи-қиб кетиб Ҳиндистонга Бобурийлар силоласига асос солган.У ерда буюк.Кудратли салтанат тузиб,давлатнинг гуллаб-яхнашига улкан хисса кушган
Шох хисобланади.Шоир сифатидакуплаб насрий ва шеърий асарлар ярат-ган.Зхириддин Мухаммад Бобур каламига мансуб рубоийллардан болажонлар ед олишган,келинглар эшитайлик.
Болажонлар шеърлари:Хар кимки вафо килса,вафтопкусидир!
Хар кимки жафо килса,жафо топкусидир!
Яхши киши кўрмагай ёмонлик ҳаргиз,
Ҳар кимки ёмон бўлса жазо топқусидир.
Ким ёр анга илм толиби илм керак,
Ўргангали илм толиби илм керак.
Мен толиби илм толиби илме йук,
Мен бормен илм толиби илм керак.
Тарбиячи:Узбекистон Республикаси 1 Президентимиз Ислом Каримов «Бобур биз учун том маънодаги буюк маданият,олий даражадаги шарко-на одоб ва ахлок тимсолидир»дея муносиб таъриф берганлар.Бобомиз Бобур Хиндистонга шох булсада ,бир умр Ватанини ,унинг тупро-гини ,багрикенг одамларини согиниб яшаган.Хозирда Андижон вилоятида Мирзо Бобурнинг боги ва хайкали кад кутариб турибди.
Тарбиячи: Биз болажонлар пухта билим олиб,уларга муносиб авлод ,юрт Корига ярайдиган инсон булиб етишишимиз лозим.Боболаримиз айтган Хикматли сузларини хам еддан чикармаслигимиз лозим.
Болалар:Нафинг агар халкка бешакдурур,
Билки,бу наф узингга купракдурур.
Бордир инсон зотига онча шараф
Ким емон ахлокин килса бартараф.
Тарбиячи:Энди болажонлар боболаримиз хакидаги шеърлардан
Айтиб беришади.
Боболарим комилу комрон
,-3-
Боболарим ашрафул инсон.
Хикматидан ибратлар олиб,
Хикматланиб турибди жахон.
Сиз эл ичра омон-омонсиз
Шеъриятда шоху жахонсиз.
Таъзим сизга,хазрат Навоий,
Таязим сизга, хазрати Бобур.
Сиз узбекка шох ичра шохсиз,
Ори осмон Узбекистонсиз.
Энди болажонлар катта гуруҳ болалар ижросида бир саҳна томоша қиламиз.Гуруҳхонаси ўртасида тахтиравон .Унда шоҳ
Ўтирибди.Атрофида сарой хизматчилари.
Тарбиячи:
Мирзо Бобур ёшлигидан зийрак бола бўлиб ўсибди. Кунлардан бир кун Умаршайх сарой аъёнлари билан касрда ўлтирган экан бир кабутар учиб келиб, айвон пештоқига қўнибди-да, «гулу-гулу-гу-лу» қилаверибди. Умаршайх аъёнларида.
Шоҳ:-
«Кабутар не дейдур?» - деб сўраб қолибди.
Анчадан буён уруш курмай , қиличлари қонсираб қолган аъёнлар:
«Олий хазрат, кабутар қиличларни қиндан суғурмоқ керак, дейдур», - деб жавоб беришди.
Гапга кўшилмай, бир чеккада жим ўлтирган Мирзо Бобур:
«Йук, кабутар ундай деймадур, Бобо, у қовун сайлига чақирибдур. Жонивор хушхабарни келтирибдур», - дебди.
Шоҳ Умаршайх кабутарни тутиб келтиришни буюрибди. Кабутарни тутиб келиб, оёгидаги мисс халқани олиб, қарашса, ичдан бир хат чиқибди.
Хизматкорларидан бири:Хатни олиб ўқийди. «Олий хазрат, ковун айни пишди. Келиб қўл уриб берсалар», - деб ёзилган эмиш. ------
-4-
Мирзо Бобурнинг гапи тугри чикканидан хайратга тушган шоҳ Умаршайх ўғлидан:
«Бунчалик топкирлигинтга боис недур?» - деб суради.
Мирзо Бобур:
«Ота, - деди Бобур, - бу кабутарга эътибор қилмадингиз. Ўтган йили қовун сайли хушхабарини худди ана шу жонивор хабар қилғон эрди, каминанинг кузи кабутарнинг ўнг қанотидаги қора холга тушган заҳоти уни таниди ва шуни тахмин этдим», - деб жавоб берибди.
Ёш Мирзонинг хушёрлиги, топқирлигига қойил қолган Умаршайх аъёнларга караб:
-- «қилични эмас, акл-идрокни ишга солмоқ лозимдир. Хабар қилинглар, барча қовун сайлига отлансин!»- деб фармойиш берибди.
Тарбиячи :Болажонлар ушбу ривоят сизларга ёқдими .Қани акажонларимизга нима деймиз .Бизга кўрсатган театрлари
Учун катта рахмат деймиз.
Азиз болажонлар бобокалонларимиз Алишер Навоий
ва Бобир Мирзога таъзим қиламиз ва уларга муносиб фарзанд
бўлайлик дея бугунги суҳбатимизни якунлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |