Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Кариб ҳавзасидаги испан мустамлакалари. Мексика ва Пе-



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Кариб ҳавзасидаги испан мустамлакалари. Мексика ва Пе-
рунинг забт этилиши. 1500 –1501 йиллари испан экспедиция-
лари Жанубий Америка қирғоқларини шимол томон тадқиқ этиб, 
2– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


18
Флорида ва Мексика кўрфазига етдилар. Бу даврга келиб испанлар 
Катта Антил ороллари: Куба, Ямайка, Гаити, Пуэрто-Рикони; Ки-
чик Антил ороллари: Тринидад ва Тобаго, Барбадос, Гваделупа ва 
бошқаларни ҳамда Кариб денгизидаги майда оролларни эгаллаган 
эдилар. Испан мустамлакачилари ва ҳукумати айниқса Кубага кат-
та эътибор қаратдилар. Улар Кубани «янги дунёнинг эшиги» деб 
билишар эди. Бу ерда қалъалар, кўчиб келувчилар учун қўрғонлар, 
йўллар қурила бошланди, пахта, шакарқамиш экинзорлари пайдо 
бўлди. Куба ва бошқа Антил оролларида хўжаликни шакллантириш 
жараёнида одамларнинг шафқатсиз эксплуатация қилиниши ва Ев-
ропадан олиб келинган касалликлар туфайли маҳаллий аҳолининг 
сони кескин камайиб кетди. Шу сабабли XVI аср ўрталаридан бош-
лаб Антил оролларига Африкадан қуллар олиб келиш бошланди.
1510 йилдан бошлаб Американинг ички ҳудудларини ўзлаш-
тиришга киришилди. XVII аср ўрталаригача давом этган бу жара-
ён конкиста (босиб олиш) деб номланади. 1510 йили материкдаги 
дастлабки қўрғонлар қурилиши бошланди. 1519 йили Америка 
қитъасида европаликлар қурган биринчи шаҳар – Панамага асос
солинди.
1517–1518 йиллари Юкатан қирғоқларига ҳиндуларни қул 
қилиш учун келган Эрнан де Кордлоба ва Хуан Грихалва
1
отрядлари 
Колумбгача бўлган цивилизацияларнинг энг қадимгиси – майялар 
давлатига дуч келдилар. Ҳайратдан қотиб қолган конкистадорлар 
олдида қалъа деворлари билан ўралган ажойиб шаҳарлар, эҳромлар 
қатори, деворларига худолар ва муқаддас ҳайвонларнинг суратлари 
ўймакорлик усули билан ишланган саройлар намоён бўлди. Сарой-
ларда испанлар кўплаб тақинчоқлар, ҳайкалчалар, олтин ва мисдан 
ясалган идишлар, жанглар ва қурбонликлардан лавҳалар ўйиб иш-
ланган олтин лаганлар топишди. Саройларнинг деворлари нозик 
дид билан ишланган, рангларга бой ажойиб расмлар билан безатил-
ган эди. Умрларида от кўрмаган ҳиндуларга конкистадор суворий-
лар жуда қўрқинчли, баҳайбат махлуқ бўлиб кўринар эди. Уларни 
айниқса ўточар қуроллар даҳшатга солади.
1
Эрнан де Кордлоба – 1485 –1547 йиллари яшаган, испан конкистадори, Мексикани 
забт этишда ва ацтеклар давлатини йўқ қилишда қатнашган, кўпроқ Эрнан Кортес номи 
билан машҳур. Хуан Грихалва – 1489 –1527 йиллари яшаган, испан конкистадори, Мексика 
ва Кубани ишғол қилишда қатнашган, Марказий Америкада маҳаллий ҳиндулар томонидан 
ўлдирилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


19
Майялар – Колумбгача бўлган Америка халқлари ичида ўз ёзу-
вига эга бўлган ягона халқ эди. Уларнинг ёзуви, тадқиқотчи олим-
ларнинг тасдиқлашича, Қадимги Миср, Шумер ва Аккад ёзувлари-
га ўхшаб кетади. Майялар анчагина бой кутубхонага, ўзларининг 
қуёш тақвимига эга бўлишган. Уларда астрономик билимлар ҳам 
шаклланган бўлиб, Қуёш ва Ойнинг тутилишини олдиндан айтиб 
бера олишган. Испанларнинг қурол-аслаҳадаги устунлиги ва майя 
шаҳар-давлатлари ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар бу ерлар-
да испан ҳукмронлигининг ўрнатилишини тезлаштирди. Шунга 
қарамасдан Мексиканинг забт этилиши узоқ йилларга чўзилди. 
Майяларнинг охирги макони 1679 йили, яъни Юкатанга юриш бош-
ланганидан 173 йил кейин испанлар томонидан эгалланди. Бу давр 
мобайнида кўплаб иқтисодий қийинчиликлар, урушлар, ҳаёт тарзи-
нинг ўзгариши сабабли маҳаллий аҳолининг сони кескин камайиб 
кетди. XVI асрнинг дастлабки 50 йилида улар сони 4,5 млн дан 1 
млн гача камайди.
Мексиканинг забт этилиши билан бир вақтда конкистадорлар 
Жанубий Америка қирғоқларида афсонавий бой мамлакат Эльдора-
дони излашни ҳам давом эттирдилар.
1524 йили ҳозирги Колумбия ҳудудини забт этиш бошланди. Кон-
кистадор Хименес Кесада
1
Магдалена дарёсининг юқори оқимида 
чибча-муиска қабиласининг ерларига дуч келди. Бу қабилаларда ер-
ларни омоч билан ҳайдаш, кулолчилик ва тўқимачилик, мис, олтин 
ва кумушга ишлов бериш анча тараққий этган эди. Айниқса чибча-
лар моҳир заргарлар бўлиб, идишларга олтин, кумуш ва қимматбаҳо 
тошлардан безак беришарди. Хименес Кесада 1536 йили Санта-Фе 
де Богота шаҳрига асос солди.
XVI асрнинг 30 – 40-йилларида ҳозирги Эквадор, Перу ва Боли-
вия, кейин эса Чили ва Аргентина ҳудудлари забт этилди. Бу ерларда 
кечуа ва инк қабилаларининг анчагина тараққий этган давлатлари 
мавжуд бўлиб, улардан баъзилари конкистадорларга катта матонат 
ва жасурлик билан қаршилик кўрсатдилар. Масалан, Перунинг забт 
этилиши 40 йилдан зиёдроққа чўзилди.
Дастлаб конкистадорлар олдинги даврларда йиғилган қиммат-
баҳо металларни қўлга киритиш билан шуғулланган бўлса, XVI 
асрнинг 30-йилларидан бошлаб бой руда конларини мунтазам экс-
1
Хименес Кесада – 1509 –1579 йиллари яшаган испан тарихчиси, шоир ва ёзувчи. Аме-
рикани забт этишда иштирок этган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


20
плуатация қилиш бошланади. Перу, Боливия ва Чили ҳудудида то-
пилган олтин ва кумуш конлари, Перудаги мис конлари XVI аср 
ўрталарига келиб дунёда қазиб олинаётган қимматбаҳо металлнинг 
ярмини бера бошлади.
Шу даврдан бошлаб мустамлакачиликнинг моҳияти ўзгаради. 
Конкистадорлар босиб олинган ерларни хўжалик юритиш мақсадида 
ўзлаштиришдан воз кечадилар. Энди кўчиб келган испанлар учун 
зарур ҳамма нарса «Янги Дунё»нинг олтини ва кумуши эвазига Ев-
ропадан келтириладиган бўлди.
Европадан Америкадаги мустамлака ерларга фақат бойишни 
мақсад қилган зодагонлар кўчиб кела бошладилар. 1503 йилдан 
1660 йилгача Америкадаги испан мустамлакаларидан Испанияга 
300 тонна олтин ва 25 тонна кумуш ташиб кетилди
1
.
Янги босиб олинган ерлар испан қиролларининг мулки деб эъ-
лон қилинди. 1512 йилдан бошлаб маҳаллий ҳиндуларни қулга ай-
лантиришни тақиқловчи қонунлар чиқарилади.
XVI асрнинг биринчи ярмида Америкадаги испан мустамлакала-
рини бошқаришнинг умумий тизими вужудга келди. Иккита вице-
қироллик ташкил қилинди: Янги Испания вице-қироллиги (Мекси-
ка, Марказий Америка, Венесуэла ва Кариб денгизидаги ороллар); 
Бразилиядан ташқари деярли бутун Жанубий Америка ҳудудини 
эгаллаган Перу вице-қироллиги вужудга келди. Вице-қироллар ис-
пан зодагонларининг олий табақасидан тайинланиб, улар мустам-
лакаларга уч йил муддатга жўнаб кетар эдилар. Вице-қироллар ўзи 
билан оила аъзоларини олиб кетиши, у ерда кўчмас мулк сотиб 
олиши ва тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин эмасди. Вице-
қиролларнинг фаолиятини «Ҳиндистон кенгаши» деб аталувчи ор-
ган назорат қилиб боради. Бу кенгашнинг қарори қонун кучига эга 
бўлган.
Мустамлакалар билан савдо «Севилья савдо палатаси» (1503) 
назорати остида эди. Бу палата барча юкларни божхона назоратидан 
ўтказар, бож йиғар ва эмиграция жараёнини назорат остида ушлаб 
турарди. Испаниянинг бошқа шаҳарлари Севильядан ўтиб Аме-
рикадаги мустамлакалар билан мустақил савдо қилиш ҳуқуқидан 
маҳрум эдилар. Вице-қироллар эса ўз ҳудудларида тўлиқ ҳарбий ва 
суд ҳокимиятига ҳам эга эдилар.
1
Қ а р а н г: История мировых цивилизаций: учебное пособие / коллектив авторов; под 
науч. ред. Г.В. Драча, Т.С. Пониотовой. – М.: КРОНУС, 2012. С. 248.
www.ziyouz.com kutubxonasi


21
Мустамлака шароитида ҳинду этник гуруҳлари ва қабила 
иттифоқларининг йўқолиб кетиши, улар тилининг эса испан тили 
билан алмашиши юз берди. Бундан ташқари испанларнинг маҳаллий 
ҳиндулар билан аралашиш – метислашиш жараёни ҳам жадаллаш-
ди, метисларнинг сони тез ортиб борди. ХVII аср ўрталарида кўплаб 
районларда европаликлар билан негрларнинг никоҳидан туғилган 
кўп сонли мулатлар гуруҳи ҳам пайдо бўлди. Бу Кариб денгизи 
қирғоқлари, Куба ва Гаитига хос бўлган жараёнлар эди. Ирқий-
этник гуруҳлар ўртасидаги ижтимоий ва ҳуқуқий фарқ кейинчалик 
Испания қонунларида ҳам ўз аксини топди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish