Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Ҳиндистонга ғарбий йўлнинг очилиши



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Ҳиндистонга ғарбий йўлнинг очилиши. Колумб очган ерлар 
Ҳиндистон эмас янги материк эканлигини англаш ҳам денгизчи-
ларнинг Ҳиндистонга ғарбий йўлни очишга бўлган қизиқишини 
сўндира олмади. 1513 йили Васко Нуньес Бальбао отряди Панама 
бўғозини кесиб ўтгандан сўнг улкан океан борлиги маълум бўлди. 
Бальбао уни Жанубий денгиз деб атади. 1519 йил 20 сентябрда пор-
тугалиялик тажрибали денгизчи Фернандо Магеллан (Магайльянш)
4
бошчилигидаги экспедиция Испания қиролининг байроғи остида 
энг узоқ ва фожиали сафарга жўнаб кетди. У кўпчилик ҳали ҳам 
Ҳиндистон деб атаётган янги қитьани жанубдан айланиб ўтиб, 
ғарбга йўл очиш вазифасини олдига қўйган эди. Бир йилдан сўнг, 
1
Альфонс д’Албукерке – 1453 –1515 йиллари яшаган. Португалия мустамлака импе-
риясининг яратувчиларидан бири, Буюк Албукерке ҳам деб аташган.
2
Веспуччи Америго – 1454 –1512 йиллари яшаган, Американинг биринчи батафсил тав-
сифини яратган италиялик машҳур денгиз саёҳатчиси. «Америка» унинг шарафига шундай 
деб аталган.
3
Янги очилган ерларни А. Веспуччи «Янги Дунё» деб аташни таклиф қилади. Аммо ло-
тарингиялик картограф М. Вальдземюллер таклифига биноан 1507 йилдан «Америка» деб 
атала бошланди. 1538 йилдан бу атама Шимолий Америкага ҳам татбиқ этилди.
4
Магеллан Фернандо – 1480 –1521 йиллари яшаган, биринчи бўлиб Ер шарини айланиб 
сузган испаниялик машҳур денгиз саёҳатчиси.
www.ziyouz.com kutubxonasi


17
яъни 1520 йил ноябрда экспедиция Америка қитъаси билан Оловли 
Ер орасида сувнинг мураккаб кўтарилиш ва тушиш тизимига эга 
бўлган бир бўғозни айланиб ўтиб (кейинчалик уни Магеллан бўғози 
деб аташди), нотаниш улкан океанга чиқди. Бу океанда сузган уч 
ой давомида бирон марта ҳам бўрон турмади, об-ҳаво қулай келди. 
Океаннинг бошқа пайтларда бўронли бўлишини билмаган Магел-
лан унга Тинч деб ном берди. Экипаж аъзолари сувсизлик, очлик ва 
ва касалликдан нобуд бўлдилар. Улар фақат 1521 йил 6 март куни 
Мариан ороллари гуруҳига кирувчи кичик бир оролга етиб келди-
лар ва озиқ-овқат ҳамда сувни ғамлаб олиш имкони туғилди. Ғарбга 
қараб сузишни давом эттириб, Магеллан Филиппин оролларига 
етиб келди ва шу ерда маҳаллий аҳоли билан бўлган жангда ҳалок 
бўлди. Экспедициянинг қолган аъзолари д’Элькано бошчилигида 
сузишни давом эттирдилар ва Молукк оролларига етиб келдилар. У 
ердан зираворлар ва ширинликлар юклаб олдилар.
1522 йил 6 сентябрь куни Магеллан экспедицияснинг тирик 
қолган аъзолари Испаниянинг Сен-Лукар портига етиб келади (улар 
шу портдан кетишган эди). Экспедициянинг 253 аъзосидан фақат 18 
киши омон қолган эди. Аммо энди Ер юмалоқ эканлиги ва уни айла-
ниб сузиб дастлабки портга қайтиб келиш мумкин эканлиги амалда 
исботланди. Бундан ташқари, кема кундалик дафтаридан маълум 
бўлдики, доимий ғарбга қараб сузган денгизчилар уч йилда 1 кунни 
«тежаб қолдилар», бу эса Ернинг ўз ўқи атрофида айланишини ҳам 
исботлади.
Янги ерларнинг очилиши Испания билан Португалия ўртасидаги 
зиддиятларнинг янада кучайишига олиб келди. Узоқ тортишувлар-
дан сўнг 1529 йили бу икки давлатнинг Тинч океанидаги таъсир 
зоналарини белгиловчи Сарагосс шартномаси имзоланди. Унга би-
ноан Испания Молукк оролларига бўлган ўз даъвосидан воз кечди, 
аммо Филиппин ороллари устидан ўз ҳукмронлигини сақлаб қолди. 
Бу ороллар испан тахтининг вориси, шаҳзода Филипп шарафига
(у кейинчалик қирол Филипп II) шундай атала бошланди. Аммо яна 
узоқ вақт Магеллан саёҳатини қайтаришга ҳеч ким журъат қилмади 
ва Тинч океани орқали Осиё қирғоқларига очилган йўл амалий 
аҳамиятга эга бўлмади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish