Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Португалия мустамлакалари. Португалияликларга қарашли 
ҳудудлардаги мустамлакачилик тизими бир оз ўзига хослиги билан 
ажралиб турарди. 1500 йили португалиялик денгиз сайёҳи Педру 
Алвариш Кабрал
1
Бразилия қирғоқларига тушиб бу ҳудудни Пор-
тугалия қиролининг мулки деб эълон қилди. Бу пайт Бразилияда 
бир неча қирғоқ бўйи ҳудудларидан ташқари ерларда ўтроқ аҳоли 
йўқ эди. Уруғчилик тузуми даражасида яшаётган кам сонли ҳинду 
қабилалари мамлакатнинг ичкари ҳудудларига қувиб юборилди. 
Бразилия ҳудудида қимматбаҳо металларнинг қазилма бойликлари 
йўқлиги, ўтроқ аҳоли бўлмаганлиги сабабли меҳнат ресурслари-
нинг танқислиги бу ерда мустамлака тузумининг ўзига хослигини 
белгилаб берди. Бошқа бир омил савдо капиталининг анчагина ри-
вожланганлиги бўлиб, бу ҳам мустамлака тузумининг характерига 
таъсир кўрсатди. Бразилияни фаол ўзлаштириш 1530 йили бош-
ланиб, у қирғоққа яқин ҳудудларни хўжалик юритиш билан бош-
ланди. Бу ерларда феодал ер эгалиги шаклини ўрнатишга ҳаракат 
қилинди. Қирғоққа яқин ҳудудлар 13 та капитанийга бўлиниб, бу-
тун ҳокимият шу ерга эгалик қилувчиларнинг қўлида жамланган 
эди. Португалиянинг ўзида ҳам ортиқча аҳоли кўп бўлмаганлиги 
сабабли Бразилияни хўжалик учун ўзлаштириш жуда секин амалга 
оширилди. Кўчиб келувчиларнинг орасида деҳқонларнинг деярли 
йўқлиги ва маҳаллий аҳолининг кам сонлилиги туфайли феодал ер 
эгалигини жорий қилишга уринишлар яхши натижа бермади. Афри-
кадан келтирилган негр-қулларни эксплуатация қилишга асослан-
ган плантация шаклини жорий этган ҳудудлар эса анча тез ривож-
1
Педру Алвариш Кабрал – тахминан 1467–1520 йиллари яшаган португалиялик ден-
гиз саёҳатчиси. Васко да Гама очган йўлдан иккинчи Ҳиндистон экспедициясига бошчилик 
қилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


22
ланиб борди. Шунинг учун XVI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб 
Африкадан қулларни олиб келиш авж олади. 1583 йили мустамла-
када 25 минг оқ танли кўчкинчилар ва миллионлаб қуллар яшарди.
Испан мустамлакаларидан фарқли ўлароқ бу ерда аҳолининг 
аралашув жараёни жуда секин кечди; португал маданиятининг 
маҳаллий аҳолига таъсири ўта сезиларсиз эди; португал тили 
ҳукмрон тил бўла олмади. Португаллар билан ҳиндулар тилининг 
аралашмасидан иборат «ленгуа жерал» деб аталувчи тил асосий 
мулоқот тили бўлиб қолди. Бу тилдан бразилияликлар кейин яна 
икки юз йил давомида фойдаландилар.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish