O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta ta’lim vazirligi toshkent moliya instituti



Download 99,05 Kb.
bet1/10
Sana24.02.2022
Hajmi99,05 Kb.
#191623
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
мустакил иш молия




O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA
TA’LIM VAZIRLIGI
TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI

Korporativ moliya va qimmatli qog’ozlar” kafedrasi


Moliya bozori” fanidan

Mustaqil ish


Mavzu : “Ipak Yo’li” aksiyadorlik innovatsion tijorat banki


Bajardi: KBI-71.2 guruh talabasi
Xolmuratova Sh.A.
Qabul qildi:_____________________

Toshkent 2019 y.




Режа:

  1. Молиянинг моҳияти ва функциялари.

  2. Молия тизими ва унинг бугинлари.

  3. Молия тизимининг бошқариш. Молиявий назорат.

  4. Давлат бюджетининг моҳияти ва тузилиши. Бюджет тизими.



  1. Молиянинг моҳияти ва функциялари.

Молия иқтисодий категория сифатида халқ хўжалигида пул ресурсларини хосил этиш уларни тақсимлаш ва ишлатиш соҳасидаги иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади.
Жамиятнинг равнақи, аҳолини фаровонлиги, юртнинг тинчлигини таьминлаш ва бошқаларни амалга ошириш молияга бориб тақалди.
Молия лотинча «Finansia » сўзидан олинган бўлиб пул ҳисоб- китобларини билдиради. Молия сўзи дастлаб XIII асрда Италияда, кейин давлатнинг даромад ва ҳаражатларини моҳияти сифатида XVI асрда Францияда ишлатилган.
Хозирги вактда молия-ялпи ички маҳсулот ва миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш натижасида турли марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини ташқил этиш ва улардан фойдаланишдаги пул муносабатлар ҳисобланади.
Шуни таькидлаш лозимки, ҳамма пул муносабатлари ҳам молиявий муносабатларга кирмайди. Жумладан, фуқаролик ва чакана савдо ўртасидаги (хаттоки, чакана нарҳлар давлат томонидан тартибга солиш шароитида ҳам) юзага келадиган пул муносабатлари давлат фуқаролик- ҳукукий услуб билан тартибга солиниши туфайли молиявий муносабатларга кирмайди.
Молиявий муносабатлар - бу иқтисодиёт субъектларнинг молия ресурслари хусусидаги узаро алоқалари.
Молия тарихий категория сифатида товар-пул муносабатлари шароитида пайдо бўлган ва у билан биргаликда мавжуд. Молиянинг зарурлиги давлатнинг мавжудлигидан ҳам келиб чикади, чунки давлат уз вазифасидан келиб чикиб атроф мухитни ҳимоя қилиш, мудофаа, ижтимоий тартибни сақлаш, номоддий соҳаларни пул билан таъминлаш аҳолини ночар қатламларини ижтимоий жихатдан ҳимоя қилиш, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаш мақсадида марказлашган пул жамғармаларини ташкил этиш орқали амалга оширилади.
Шундай қилиб молия-бу иқтисодий пул муносабатларининг йигиндиси бўлиб, у ёрдамида яратилган жами ижтимоий маҳсулот ва миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш йули билан корхона, ташкилот, бирлашма ва давлатни пул даромадлари ва марказлашган жамғармаларини ташкил этиш асосида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни амалга ошириш ва аҳолини моддий ва маданий эхтиёжларини қондиришни таъминлашдир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб молиянинг объекти бўлиб корхона, бирлашма ва халқ хўжалиги тармокдарининг пул жамғармалари ва молиявий русурсларни ташқил этиш, тақсимлаш ва фойдаланиш билан боғлик бўлган иқтисодий муносабатлар ҳисобланади.
Молиянинг субъекти - бу молия муносабатларини иштирокчилари, фирмалар, давлат ва нодавлат идораларидан иборат юридик ва жисмоний шахслар.
Молиявий сиёсат-давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини таъминлаш юзасидан молиявий ресурслар билан таъминлашга каратилган сиёсат.
Молиянинг моҳияти унинг функцияларида намоён бўлади ва у асосан куйидагиларга бўлинади.

  1. Тақсимлаш функцияси. Бу функция куйидагиларда уз аксини топади.

-Яратилган ялпи ички маҳсулот дастлаб корхонада,уни яратишда иштирок этган ходимларга, давлат бюджетига (солик шаклида).
-Давлат молияси орқали хар хил фондларни шакллантиришга.

  • Корхона ва бошқалар уз даромадларининг маълум кисмини нодавлат ва жамоа ташкилотларига, улар томонидан турли хайрия фондларини ташқил этишга.

-Ҳайрия фондларидан кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя этишга.

  • Хонадонлар молиясида яратилган даромадни истеъмол ва жамғарма эхтиёжларига таксимланиши.

  1. Назорат функцияси-бу функция тақсимлаш функцияси билан узвий боглик бўлиб, у молия муносабатларининг турли таркиби орасида пул фондларининг шаклланиши ва ишлатилишини назорат қилади.

Ушбу функциянинг бош мақсади ижтимоий ишлаб чиқаришни самарадорлигини ошириш, халқ хўжалигининг барча бугинлари ишини якунлаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини тугри ташқил этилиши ва улардан мақсадга мувофик фойдаланишни таъминлашдан иборат. Шунинг билан бирга айрим муаллифлар (А.Улмасов, А.Вахобов, “Иқтисодиёт назарияси” Тошкент, 2006 379-380 бетлар) молиянинг функцияларига рағбатлантириш, иқтисодий ахборот бериш ва ижтимоий-ҳимоя функцияларини ҳам киритишади. Бизнинг фикримизча рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя функциялари молиянинг тақсимлаш функцияси натижасини, иқтисодий ахборот бериш эса корхона, ташкилот ва муассасаларни функцияонал вазифалари эканлигини ҳисобга олиб уларни молиянинг алохида функцияларига ажратилиши мақсадга мувофик эмас.

  1. Молия тизими ва унинг бўғинлари.

Молия тизими-бу давлатнинг ҳамда корхоналарни пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва ишлатиш усуллари мажмуасидир. Умуман молия тизимини қуйидагича ифодалаш мумкин. (схема):
Молия тизимининг асосини хужалик юритувчи субъектлар молияси ташқил этади, чунки улар моддий ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этади ва улар иштирокида ялпи ички маҳсулот ва миллий даромад яратилади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий - ҳуқуқий шаклидан келиб чиқиб улар молиясининг шаклланиши ва ундан фойдаланишда ўзига хос ҳусусиятларга эга.
Жумладан, ижтимоий ташкилотлар, касаба уюшмалари, ёшлар ва фаҳрийлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, спорт жамиятлари ва шу кабилардан иборат бўлиб, уларнинг молиявий ресурслари асосан ташкилот аъзолик бадаллари, тижорат фаолиятидан олинган даромадлар, ҳомийлар ва ҳайрия маблағлари ҳисобига ташкил топади ва шу ташкилотлар низомига асосан фойдаланилади.
Давлат бюджети молия тизимининг бош бугини ҳисобланади. У ёрдамида давлат бошқарув органлари функцияларини таминлаш учун марказлашган пул фондлари шакллантирилади ва ишлатилади.
Давлат бюджети мамлакатнинг асосий молия режаси ҳисобланади ва у Олий Мажлис томонидан конун холида тасдикланади. Давлат бюджети орқали давлат халқ хўжалиги тарақиётини, ижтимоий - маданий тадбирларни, мудофаани, давлат хокимияти ва бошқарув органларини сақлаш молиялаштирилади.

Давлат бюджетини моҳияти ва тузилиши мазкур мавзунинг 4,5,6 саволларида берилган.








Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг моҳияти, уларни маблагларининг шаклланиши ва улардан фойдаланиш тартиби мавзунинг 7- саволида берилган.
Фонд бозори молия бозорининг мухим элементи бўлиб молия тизимида мухим уринни эгаллайди. ^имматли когозларни (акция, облигация, сертификат ва бошқалар) дастлабки сотилиши бирламчи фонд бозорида юз беради. Уларни уз эгалари томонидан қайтадан сотилиши икқиламчи фонд бозорида содир бўлади.
Фонд бозори - бу жисмоний ва юридик шахсларнинг кимматли
когозларни чиқариш, уларни муомалада бўлиши ва сундирилиши билан боглик муносабатлар тизимидир.
қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари бўлиб, уларни сотиш ва сотиб олишда молиявий воситачи вазифасини бажарувчи эмитентлар, инвесторлар, инвестиция институтлари, банклари ва бошқалар ҳисобланади.
Молия тизимида давлат кредитининг ҳам муносиб урни бор. Давлат кредитининг асосий хусусияти кредит муносабатларида давлатнинг катнашивудир. Давлат кредитида давлатнинг бир томондан қарз берувчи ва иккинчи томондан қарз олувчи сифатида иштирок этиши, қарз берувчи вазифасини бажара туриб давлат кредит институтлари, жумладан, Марказий банк орқали иқтисодиётнинг турли соҳаларини кредитлашни уз зиммасига олади.
Давлат кредити биринчи марта капиталнинг дастлабки жамғарилиши даврида, яъни XVI - XVIII асрларда пайдо бўлган. Бунда Европада йирик ҳаражатларни даромадлар билан тенглаштиришда давлат кредитидан фойдаланилган.
Хрзирги вактда ривожланган давлатларда давлат кредити узининг энг юкори даражасига кутарилган, чунки давлатларнинг ҳаражатлари усиб бормокда, уни коплаш учун эса давлат солик билан биргаликда давлат кредитига мурожаат қилишга мажбур.
Давлатнинг қарздорлиги у томондан чиқариладиган заёмлар ва давлат хазина мажбуриятларида ифодаланади.
Давлат заёмлари канча куп чиқарилса, давлатнинг қарздорлиги шунча усиб боради. Ривожланган мамлакатларда махаллий хукумат органлари ҳам ўз заёмларини чиқаради ва бу ўз навбатида давлат қарзларини янада ошириб юборади.
Давлат қарзларини бу холдаги доимий усиб бориши муомаладаги пул ва кимматли когозларнинг купайишига олиб келди, бу мамлакат молиясига бевосита таъсир курсатади. Давлат қарзларининг, соликларни, пул эмиссиясини усиб бориши биринчи навбатда ижтимоий соҳага таъсир этади.
Шунга карамасдан давлат кредити бюджет такчиллигини коплашда, ссуда капитали бозорини ривожлантиришда, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлашда маълум аҳамиятга эга.

  1. Молия тизимини бошқариш. Молиявий назорат.

Фонд бозори молия бозорининг мухим элементи бўлиб молия тизимида мухим уринни эгаллайди. Кимматли когозларни (акция, облигация, сертификат ва бошқалар) дастлабки сотилиши бирламчи фонд бозорида юз беради. Уларни уз эгалари томонидан қайтадан сотилиши икқиламчи фонд бозорида содир бўлади.
Фонд бозори - бу жисмоний ва юридик шахсларнинг кимматли
когозларни чиқариш, уларни муомалада бўлиши ва сундирилиши билан боглик муносабатлар тизимидир.
Кимматли когозлар бозорининг иштирокчилари бўлиб, уларни сотиш ва сотиб олишда молиявий воситачи вазифасини бажарувчи эмитентлар, инвесторлар, инвестиция институтлари, банклари ва бошқалар ҳисобланади.
Молия тизимида давлат кредитининг ҳам муносиб урни бор. Давлат кредитининг асосий хусусияти кредит муносабатларида давлатнинг катнашивудир. Давлат кредитида давлатнинг бир томондан қарз берувчи ва иккинчи томондан қарз олувчи сифатида иштирок этиши, қарз берувчи вазифасини бажара туриб давлат кредит институтлари, жумладан, Марказий банк орқали иқтисодиётнинг турли соҳаларини кредитлашни уз зиммасига олади.
Давлат кредити биринчи марта капиталнинг дастлабки жамғарилиши даврида, яъни XVI - XVIII асрларда пайдо бўлган. Бунда Европада йирик ҳаражатларни даромадлар билан тенглаштиришда давлат кредитидан фойдаланилган.
Хрзирги вактда ривожланган давлатларда давлат кредити узининг энг юкори даражасига кутарилган, чунки давлатларнинг ҳаражатлари усиб бормокда, уни коплаш учун эса давлат солик билан биргаликда давлат кредитига мурожаат қилишга мажбур.
Давлатнинг қарздорлиги у томондан чиқариладиган заёмлар ва давлат хазина мажбуриятларида ифодаланади.
Давлат заёмлари канча куп чиқарилса, давлатнинг қарздорлиги шунча усиб боради. Ривожланган мамлакатларда махаллий хукумат органлари ҳам уз заёмларини чиқаради ва бу ўз навбатида давлат қарзларини янада ошириб юборади.
Давлат қарзларини бу холдаги доимий усиб бориши муомаладаги пул ва кимматли когозларнинг купайишига олиб келди, бу мамлакат молиясига бевосита таъсир курсатади. Давлат қарзларининг, соликларни, пул эмиссиясини усиб бориши биринчи навбатда ижтимоий соҳага таъсир этади.
Шунга карамасдан давлат кредити бюджет такчиллигини коплашда, ссуда капитали бозорини ривожлантиришда, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлашда маълум аҳамиятга эга.

  1. Молия тизимини бошқариш. Молиявий назорат.

Ўзбекистон Республикасида молиявий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, КрракалпогистоРеспубликаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва туман (шахар) хокимликлари кошидаги молия органлари ва бошқа органлар томонидан бошқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг мутлок ваколатлари жумласига бож, валюта ва кредит ишларини конун йули билан тартибга солиш, Вазирлар Махкамасининг такдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг бюджетини кабўл қилиш ва унинг ижросини назорат этиш, соликлар ва бошқа мажбурий туловларни жорий қилиш киради.
Молия тизимини бошқаришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг молия буйича меъёрий хужжатлар доирасида молиявий масалаларни Республика микиёсида мувофиклаштиришда, молияни марказлашган тартибда бошқарилишини таъминлашда аҳамияти катта.
Молия тизимини бошқаришда Ўзбекистон Республикаси ВазирларМахкамаси кошидаги Молия Вазирлиги алохида ваколатга эга. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 1992 йил 23 ноябрдаги 553 - сонли карор билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳақидаги низом»га асосан фаолият кўрсатади. Низомда Молия Вазирлигининг асосий вазифалари,функциялари ва ҳуқуқлари ҳамда уни фаолиятини ташкил қилиш тартиби белгилаб берилган.
Низомга кўра Молия Вазирлигининг бош вазифаси бўлиб, давлат бюджетини тайёрлаш ва уни молиялаштириш ҳисобланади. Бу асосан қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш

  2. Давлат бюджети лойиҳаси ва уни бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни Вазирлар Махкамаси орқали Республика Олий Мажлиси тасдиғига киритиш.

  3. Давлат бюджети бажарилишини молиялаштириш.

  4. Давлат бюджети даромадлари ва ҳаражатлари юзасидан назорат ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигига Вазир рахбарлик қилади ва у Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва Олий Мажлис тасдигидан утади. Молия Вазирининг уринбосарлари вазирнинг тавсияси асосида Вазирлар Махкамаси томонидан тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги мамлакатда молиявий фаолият ҳукукий асослари мустахкамланишини таъминлайди, конун лойихалари буйича молиявий хулоса беради, уз ҳукуки доирасидаги масалалар буйича конунчиликнинг амалда кулланилишини умумлаштиради ва уни такомиллаштиришга каратилган вазифаларни Вазирлар Махкамасига такдим этади, ҳамда узининг ваколати доирасида меъёрий хужжатларни ишлаб чикади ва уларни бажарилишини назорат қилади.
Жойлардаги молия органлари уз ишларини худуднинг хажми ва унга тегишли молиявий русурслар чегарасида ташқил этади.
Мамлакатимизда солик тўловларини тугри ҳисобланиши, уларни давлат бюджетига тулик ва белгиланган муддатларда келиб тушишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат Солик Кумитаси ва унинг жойлардаги бошқармалари ҳамда инспекциялари зиммасига юклатилган. Бож туловларининг тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушишига Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Кумитаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари масъулдир.
Давлат бюджетнинг ғазна ижроси конун хужжатларида белгилаб қўйиладиган маҳсус ваколатли молия органи ҳамда унинг Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шахарлардаги ҳудудий бўлинмалари амалга оширади.
Молиявий назорат умумдавлат, ички хужалик, жамоа ва мустақил назоратларга бўлинади.
Умумдавлат назорати Олий Мажлис, Молия Вазирлиги, Солик кредит муассалари давлат кумиталари, вазирликлар, махаллий бошқарув органлари томонидан амалга оширилиб унда пул маблагларини шаклланиши ва сарфланиши назорати олиб борилади.
Ички хўжалик назорати корхона, ташкилот ва муассасаларнинг молиявий хизматлари (ҳисоб, ҳисобот ва режалаштириш) бўлимлари томонидан пул маблагларининг шаклланиши ва ҳаражатлар устидан назоратни таъминлайди.
Жамоа назоратини алохида жисмоний шахслар, уз-узини бошқариш органлари ва бошқалар ихтиёрий равишда олиб боради.
Мустақил назоратни мустақил аудиторлик фирмалари амалга оширади.Бунда барча хужалик субъеклари фаолияти натижаларининг конунийлиги, амалдаги бухгалтерия ҳисобини юритиш буйича ва бошқаларга тегишли меъёрий хужжатларга мослиги, уларга амал қилинганлиги назоратдан утказилади.
Амалга ошириш муддатидан келиб чикиб молиявий назорат бирламчи, жорий ва якуний назоратларга ҳам бўлинади.
Бирламчи молиявий назорат корхоналар молиявий режаларини бюджет ташкилотларини сметаларини, бюджетлар лойихаларини ва бошқаларни тузиш, куриб чикиш ва тавсифлаш боскичларида амалга оширилади.
Жорий молиявий назорат режаларни бажарилиши, хужалик молиявий операцияларини бориши жараёнида амалга ошириб, унда даромад ва ҳаражатларни амалга оширилишини тугрилиги, уз муддатидалиги тезкор ва мослашувчанлик асосида олиб борилади.
Якуний молиявий назорат амалга оширилган молиявий операцияларнинг тугрилиги, конунийлиги ва мақсадга мувофиклигини текшириш, тахлил ва аудит қилиш орқали амалга оширилади.

  1. Давлат бюджетининг моҳияти ва тузилиши. Бюджет тизими.

Давлат бюджети молия тизимининг мухим бугини сифатида мамлакатнинг асосий молия режасини ташқил этувчи ва фойдаланувчи умумдавлат пул фондидир.
Бюджет сўзи инглизча budget- халта маъносини англатиб давлатнинг маълум муддатга мулжаллаб тузилган ва конун билан тасдикланган даромадлари ҳамда ҳаражатлари ҳисоби бандлар буйича тасдикланган хужжатидир.
Давлат бюджети даромадларини шаклланиши ва ҳаражатларининг амалга оширилиши маълум тизимга асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тугрисида» ги конунининг 4-моддасига биноан - Бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблаглари олувчилар йигиндисини, бюджетларни ташқил этишни ва тузиш приннипларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек, бюджетлар ҳамда бюджет маблаглари олувчилари ўртасида вужудга келадиган узаро муносабатларни узида ифодалайди.
Бюджет тизими куйидаги тамойилларга асосланади:

  • Бюджет таснифи (Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва ҳаражатларини, шунингдек, унинг такчиллигини молиялаштириш манбааларини гурухлаш) тизими, ҳисоб-бюджет ҳисоблари ва бюджет жараёни (Давлат бюджетини тузиш, куриб чикиш, кабўл қилиш в ижро этиш, унинг ижросини назорат қилиш, ижроси хакидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиклаш, шунингдек, Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги узаро муносабатларнинг конун хужжатлари билан тартибга солинган жараёни) тузилишининг ягоналиги:

  • Бюджет тузилишини Ўзбекистон Республикаси маъмурий- худудий тузилишига мувофиклиги:

  • Турли даражадаги бюджетларнинг узаро богликдиги:

  • Давлат бюджети баланслилиги:

  • Бюджет даромадларини аник манбаалар буйича ва ҳаражатларнинг йуналишлари (моддалари) буйича режалаштирилшии:

  • Давлат бюджети ҳаражатларини бюджетдан ажратиладиган, тасдикланган маблаг доирасида сарфланиши:

  • Барча даражадаги бюджетларнинг мустақиллиги:

Бюджет тизимини башкаришда Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Коракалпогистон Республикаси давлат хокимияти органлари ва жойлардаги давлат хокимияти органлари ҳамда Ўзбекистон Реснубликаси Молия Вазирлигининг урни катта.
Ушбу органларни бюджет тизимини бошқариш буйича ваколатлари молия тизимини бошқариш ваколатларга ухшаш ва у мавзунинг 3- саволида берилган.
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 122-моддасига мувофик Давлат бюджети уз ичига Республика бюджети, Кораколпогистон Республикаси бюджети ва махаллий бюджетларни олади.

  • Республика бюджети - Давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланиладиган кисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник мақсадлар учун ажратилган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади;

  • Кораколпогистон Республикаси бюджети-Давлат бюджетининг Кораколпогистон Республикаси пул маблаглри жамғармасини ташқил этувчи бир кисми бўлиб, бюджетда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник мақсадлр учун ажратиладиган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади;

  • Махаллий бюджет-Давлат бюджетининг тугишли вилоят, туман, шахар пул маблаглари жамғармасини ташқил этувчи бир кисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник мақсадлар учун ажратилган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади.

Демак, Республика бюджетидан мамлакат аҳамиятига эга бўлган тадбирлар молиялаштирилса, маҳаллий бюджетлардан маҳаллий аҳамиятга эга бўлган тадбирлар молиялаштирилади.

Download 99,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish