“Меҳрдан яралган асли бу дунё”мавзусида байрам тадбири баённомаси
3.12.2019-йил куни дефектология йўналиши талабалари ногиронлар кунига бағишлаб “Меҳрдан яралган асли бу дунё”мавзусида байрам тадбири ташкил этишди..Халқимиз инсонпарвар, меҳр-оқибатли. Ўзбекистон Республикаси Конститусиясида ҳам бу каби қадриятларга алоҳида урғу берилган. Аҳолининг алоҳида ёрдамга мухтож қатламига муруват кўрсатиш ҳам ҳамиша диққат марказидаги масалалардан бири ҳисобланган. Университетимизда ногирон ҳамда чин етим ёш йигит-қизлар турли йўналишларда таълим олишмоқда. Ўтилаётган машғулотларни яхши ўзлаштира олишларини ўқитувчилар мунтазам кузатиб боришади. Гуруҳ ва ётоқхоналарда ҳам улар учун бириктирилган тенгдошлари кўмакдош. Касаба уюшмаси, тиббий бўлим томонидан ҳамиша ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Шу маънода дефектология йўналиши 1-босқич талабалари томонидан фан ўқитувчиси А.Хусанов ва гурух мураббийи М.Усмонова томонидан 3-декабрь ногиронлар кунига бағишлаб “Меҳрдан яралган асли бу дунё ” номли тадбир ҳам кЎнгли ярим, ёрдамга мухтож талабаларга таскин бериш, уларга меҳр кўрсатиб, кЎнглини кЎтариш мақсадида ташкил этилди. Маънавият бўлими, талабалар касаба уюшмаси ҳамда мактабгача кафедраси таълим методикаси кафедраси-ўқитувчилари ҳамкорлигидаги тадбирда ёшлар билан ишлаш бўйича проректор А.Исоқбоев сўзга чиқиб, Мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлиги, Бош Қомусимиз, Ўзбекистон Республикаси Конститусиясида ҳам аҳолининг ижтимоий ёрдамга мухтож қатламига алоҳида эътибор қаратилиб, уларга ҳамиша ғамхЎрлик кЎрсатиш лозимлиги таъкидланганини келтириб Ўтди. – Шу боис ҳам бутун жахон ҳамдўстлиги мамлакатлари Ўртасида Конститусиямиз мукаммаллиги эътироф этилган,- деди нотиқ. Педагогика факультети декани Ш.Хўжамбердиева талабаларни ҳеч қачон кЎнглини чўктирмаслиги, факулътет устозлари ҳамиша улар билан бирга эканини таъкидлаб эсдалик совғалари улашди. Бугунги тадбирдан бошимиз кўкка етди, - дейди кафедра мудири З.Қорабоева Байрам ташкил этган дефектология йўналиши талабаларига А.Хусановга гурух мураббийи М.Усмоновага миннатдорчилик билдирамиз . Бу биз каби имконияти чекланган талабаларни ижтимоий ҳимоялаш бу каби инсонларга ёрдам кўрсатиш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини таъкидлади.Тадбир жуда қизиқарли ўтди ва барча талабалар ўз истеъдодларини намоён этишди.
Баёнлаштирувчи М.Усмонова
Do'stlaringiz bilan baham: |