ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛТЕТИ МИЛЛИЙ ҒОЯ, МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ВА ҲУҚУҚ ТАЪЛИМИ ЙЎНАЛИШИ 1-МИЛЛИЙ ҒОЯ, МА ВА ҲТ 21/22 СИРТҚИ А ГУРУҲ ТАЛАБАСИ
АБДУСАТТОРОВ БАХТИЁРНИНГ
"ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ"ФАНИДАН
"ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҲАЁТИНИНГ БАРЧА СОҲАЛАРИНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДА ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ РЎЛИ"
МАВЗУСИДА ТАЙЁРЛАГАН
КУРС ИШИ
ҚАБУЛ ҚИЛДИ: АБДУЛЛАЕВА БАРҲАЁТ
2021-2022 ЎҚУВ ЙИЛИ
|
МАВЗУ: ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҲАЁТИНИНГ БАРЧА СОҲАЛАРИНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДА ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ РЎЛИ
Режа:
Кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш
Барча соҳаларда эришилган марраларни ҳамда жамият ва давлат ривожи
Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш
Ахборот соҳасини эркинлаштириш – жамиятни ҳақиқий демократлаштириш гарови.
1. КУЧЛИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ БАРПО ЭТИШ
Ҳар бир мустақил давлат ўзининг бетакрор тарихи ва маданиятига эга бўлиб, уларнинг ҳақиқий яратувчиси ва бунёдкори халқ ҳисобланади. Ушбу муқаррар ҳақиқатни Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихи ва мустақил ривожланишининг сўнгги даври, тараққиёт, мустақиллик ва давлат суверенитетини мустаҳкамлаш, барқарор ва жадал ривожланаётган, демократик ҳуқуқий давлатни, бозор иқтисодиётини, юксак маънавиятли, маърифатли, кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, мамлакатимизнинг ҳозирги ва келгуси авлодлари турмушининг юқори сифатини таъминлаш йўли ёрқин тасдиқлайди.
Мамлакатимизнинг энг янги тарихи ҳамда жамият ва давлат ҳаётининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларини либераллаштириш соҳасида эришилган улкан ютуқлар шундай деб таъкидлашга асос бўладики, Ўзбекистон халқи мардлик ва куч-қудратга, букилмас иродага ва қатъиятга эга бўлиб, ушбу олижаноб мақсадга эришиш йўлида ҳар қандай қийинчиликлар ва синовларни енгиб ўтишга қодир. Барча соҳалардаги чуқур ислоҳотлар, жадал амалга оширилаётган либерал ўзгаришларнинг устуворликлари уларнинг асосида сиёсий тизим, фуқаролик жамияти, миллий иқтисодиётнинг ривожланиши таъминланадиган, аҳолининг турмуш даражаси, сиёсий ва ҳуқуқий маданияти ўсадиган, давлат тараққиётининг энг муҳим тамойили - «Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан устун» эканлиги мустаҳкам пойдеворни ҳосил қилади.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (O`zLiDeP) шуни таъкидлайдики, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси устуворликлари — реал янгиланишлар дастурининг фаол амалга оширилиши Ўзбекистон онгли равишда қатъий либерал ислоҳотлар йўлидан бораётганидан, мамлакатнинг янги қиёфасини шакллантириш ғоясига содиқ эканлигидан гувоҳлик беради.
Биз давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтларининг Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга ошириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантириш бўйича хатти-ҳаракатларининг амалий бирлашувини қайд этмоқдамиз. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, чуқур маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, судларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, иқтисодиётни эркинлаштириш, қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни шакллантириш, миллатлараро ҳамдўстликни таъминлаш, пухта ўйланган, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш бўйича тизимли ва ўзаро боғлиқ, бир бирини тақозо этувчи чоралар амалга оширилмоқда.
«Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун» тамойилини ҳаётга жорий этиш, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчиллик билан ошириш, ижтимоий соҳа, фуқаролар соғлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, инфраструктурани такомиллаштириш, фан ва таълим соҳасини ривожлантириш, оилани, давлат ёшлар сиёсатини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Натижада бугунги кунга келиб Ўзбекистон дунёнинг жадал ривожланаётган, гуллаб-яшнаётган ва барқарор мамлакатларидан бири ҳисобланади. Республикамизда ҳукм сураётган дўстлик ва ҳамжиҳатлик, уйғунлик ва ўзаро ҳурмат муҳити, ривожланган барғикенглик ва инсонпарварлик маданияти, миллатларараро ва фуқаролараро дўстлик — тинчлик ва барқарорлик, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, халқаро майдонда Ўзбекистон нуфузининг ўсиши, халқ орзу-умидлар ва интилишларини ҳаётга жорий этишнинг муҳим омилидир.
O`zLiDeP шуни алоҳида таъкдлайдики, Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг партиянинг VIII Съездида қабул қилинган Сайловолди дастурига асосланган ва айни пайтда, партия унинг қоидалари амалга оширилиши учун маъсулиятни ўз зиммасига олади, шу мақсадда ўзининг вакиллик ва ижро ҳокимияти органларидаги барча имкониятларини сафарбар этади. 2014-2019 йилларда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғолиб чиққан ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини илгари сурган партия сифатида Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва олис истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурининг амалга оширилиши учун маъсулиятни тўлиқ ўз зиммамизга оламиз.
Ҳозирги пайтда бизнинг партиямиз мамлакатнинг қудрати ва салоҳиятини мустаҳкамлаш, тинч ва бунёдкорона ҳаётни таъминлашда таъсирчан кучга айланмоқда, Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшмоқда. Биз бундан буён ҳам ўз дастурларимиз, ташаббусларимиз ва амалий ишларимиз билан одамларнинг эҳтиёжлари, халқ фаровонлигини янада ошириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилишга муносиб ҳисса қўшмоқчимиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |