Аҳоли турмуш даражаси статистикаси Услубий кўрсатмалар ва намунавий мисолларни ечиш



Download 189,55 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi189,55 Kb.
#52588
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Аҳоли турмуш даражаси статистикаси


Аҳоли турмуш даражаси статистикаси


Услубий кўрсатмалар ва намунавий мисолларни ечиш

Аҳоли турмуш даражаси ижтимоий-иқтисодий тушунча бўлиб, у кишиларнинг моддий ва маънавий-маърифий эҳтиёжининг қондирилиши ҳамда турмуш шароитининг яхшиланиш даражасини ифодалайди.


Аҳоли турмуш даражасини ўрганишда ўқувчи қуйидаги кўрсаткичларни аниқлай олиши зарур:
-аҳолининг жон бошига тўғри келадиган даромадлари ва ҳаражатлари, уларнинг таркибини;
-номинал ва реал даромад динамикасини;
-иҳтиёрдаги реал даромад динамикасини;
-товар ва хизматлар истеъмоли даражасини;
-даромадлар табақалашуви кўрсаткичларини;
-қашшоқлик даражасини.

I. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача йиллик даромад қуйидагича аниқланади:



бу ерда: - аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромад (ёки аҳоли турмуш даражаси коэффициенти);


РD – жами даромад, сўм;
- аҳолининг ўртача йиллик сони, киши.
Аҳолининг турмуш даражаси ўсиши учун PDнинг ўсиш суръати аҳоли сонининг ўсиш суръатидан тезроқ бўлиши керак. Буни аниқлаш учун турмуш даражаси индексини ҳисоблаш зарур.


,

бу ерда: - аҳоли турмуш даражаси индекси;


- мос равишда жорий ва базис даврларида аҳоли турмуш даражаси коэффициентлари.
Агар > 1 бўлса иқтисодий ўсиш содир бўлади, яъни аҳоли турмуш даражаси ошган. Агар < 1 бўлса аксича. = 1 бўлса аҳоли турмуш даражаси ўзгармаган бўлади.
Аҳоли даромадлари таркиби ва таркибининг силижиши қуйидаги кўрсаткичлар орқали тавсифланади:



  1. Аҳоли даромадлари ва ҳаражатлари таркиби салмоғи,




бу ерда: , – даромадлар ва ҳаражатлар салмоғи;
- даромадалар;
- ҳаражатлар.

2) Таркибий силжишларни баҳоловчи кўрсаткичлар:


а) мутлоқ таркибий силжишлар чизиқли коэффициенти,

b) мутлоқ таркиби силжишлар ўртача квадратик коэффициенти,



с) нисбий таркибий силжишлар ўртача квадратик коэффициенти,


;

d) К.Гатаев коэффициенти, ;


е) Салаи коэффициенти, .


бу ерда: - даврлар ёки ҳудудлар бўйича даромад(харажат) турлари бўйича салмоқ; n – даромад (ҳаражат) турлари сони, яъни таркибини ташкил қилувчи элементлар сони.


II. Номинал даромад – бу бевосита ходим меҳнатининг миқдорига ва сифатига қараб тўланадиган ҳақ бўлиб, у пул шаклида жами даромадни ўз ичига олади. Номинал даромад қуйидагича ҳисобланади:




ND = MBOD + МКD,
бу ерда: МBОD – меҳнат билан олинган даромад;
МКD – мулкдан келган даромад.

Реал даромад - жами пул даромадларидан турли тўловлар (солиқлар, ижтимоий суғурта тўловлари) чегириб ташлангандан кейин қолган қисми – соф пул даромадларини баҳо индексиги бўлиш ёрдамида аниқланилади:


,
бу ерда: ТТ- трансферт тўловлари эвазига тушган даромадлар;
ST – солиқлар ва турли тўловлар;
- баҳонинг умумий индекси.

Ихтиёрдаги даромад – мажбурий тўловлар ва бадаллар тўлангандан кейин қолган даромаддан иборат, яъни:




ID=RD – (МТ+B);

бу ерда: МТ – мажбурий тўловлар; B – бадаллар.


Аҳолининг реал даромадлари динамикаси номинал даромадлар индексини баҳо индексига нисбати орқали аниқланади:




ёки

бу ерда: - реал даромад индекси;


- жорий йилдаги номинал даромад;
- ўтган йилдаги номинал даромад;
- жорий йилдаги реал даромад;
- йиллик истеъмол баҳоси индекси.

III. Товар ва хизматлар истеъмоли динамикаси ҳам баҳо индексини ҳисобга олган ҳолда қуйидагича аниқланади:




ёки

бу ерда: Iq, Iqp ва Ip – мос равишда маҳсулотларнинг физик ҳажми, умумий ҳажми ва баҳо индекслари;


- жорий даврда истеъмол қилинган товар ва хизматларнинг базис давр баҳосидаги қиймати;
- базис даврда истеъмол қилинган товар ва хизматларнинг жорий давр баҳосидаги қиймати.
Даромадларнинг ўзгаришини истеъмол ҳажмига таъсирини ўрганишда эластиклик коэффициентидан фойдаланилади:



бу ерда: - базис даврда жон бошига ўртача даромад ҳажми;
- базис давридаги истеъмол даражаси;
- даромаднинг ўзгариши;
- истеъмолнинг ўзгариши.
Бу кўрсаткичлар ўртача даромаднинг жон бошига 1% ўзгарганида истеъмол даражаси қанчага ўзгарганлигини баҳолайди.
Агар эластиклик коффициенти - манфий бўлса, у ҳолда маҳсулот сифати паст даражада эканлигини кўрсатади, яъни даромадни ортиши билан маҳсулот истеъмоли камаяди. Агар > 1 бўлса, истеъмол даромадга нисбатан тез ўсади. Агар = 1 бўлса, даромад билан истеъмол ўртасида пропорционал боғланиш бор. Агар < 1 бўлса, истеъмол даромадга нисбатан секинлик билан ўсади.

IV. Даромадларнинг табақаланиши қуйидаги кўрсаткичлар орқали тавсифланади:


-модал ва медианал даромад;
-фонд коэффициенти ва табақаланишнинг децили коэффициенти;
-Джини даромадлар коэффицинти ва Лоренц эгри чизиғи;
-қашшоқлик даражаси, қашшоқ аҳолининг жон бошига даромади.
Уларни берилган ёпиқ оралиқлар, дициллар (10%) ва бошқа оралиқлар бўйича гуруҳланган аҳоли сонини жон бошига пул даромадлари миқдорлари бўйича тақсимлаш асосида ҳисобланади.

Фонд коэффициенти (Кf ) – бу ўнинчи ва биринчи дицил гуруҳларда ўртача даромадларнинг нисбатларига тенг:




ёки ,
бу ерда: - паст даромадли 10% аҳолининг жон бошига тўғри келадиган ўртача даромади;
- юқори даромадли 10% аҳолининг ўртача жон бошига даромади;
- паст ва юқори даромадли 10% аҳолининг жами даромади.

Аҳоли даромадлари ва истеъмолининг дицил коэффициенти () – мос кўрсаткичлар вариацион қаторлари юқори ва қуйи дициллари даражаларининг нисбати орқали ифодаланади. Дициль(DI) – вариацион қаторнинг ўнинчи қисмини кесиб ўтувчи варианти.


Дицили коэффициенти:


;
бу ерда: - қуйи дицил, паст даромадли 10% аҳолининг энг катта даромади (юқори чегараси);
- юқори дицил, юқори даромадли 10% аҳолининг энг кичик даромади (қуйи чегараси).

Қуйи дицил қуйидагича ҳисобланади:





бу ерда: қуйи дицилни ўз ичига олувчи оралиқнинг қуйи чегараси;


- қуйи дицилни ўз ичига олувчи оралиқнинг катталиги;
- қуйи дицилни ўз ичига олувчи оралиқ вазни;
- қуйи дицилни ўз ичига олувчи оралиқдан олдинги оралиқдаги жамланган вазинлар йиғиндиси;
- вазнлар йиғиндиси.

Юқори дицил қуйидагича ҳисобланади:





бу ерда: юқори дицилни ўз ичига олувчи оралиқнинг қуйи чегараси;


- юқори дицилни ўз ичига олувчи оралиқнинг катталиги;
- юқори дицилни ўз ичига олувчи оралиқ вазни;
- юқори дицилни ўз ичига олувчи оралиқдан олдинги оралиқдаги жамланган вазинлар йиғиндиси.

Даромадларни жамлаш (Джини - )коэффициенти – аҳолининг барча даромадлари йиғиндисининг алоҳида гуруҳлар орасида тақсимланишини кўрсатади ва у қуйидаги формула орқали ҳисобланади:




,

бу ерда: - i- гурухдаги аҳолининг умумий аҳоли сонидаги салмоғи;


- i-гурухдаги аҳоли даромадининг жами даромаддаги салмоғи;

Download 189,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish