Олтинчидан. Жамиятда тинчлик ва осойишталик, барқарорлик, бағрикенглик, миллатлараро ва фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашга, давлатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишининг мажбурий ва зарур шарти сифатида хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олишга кўмаклашиш.
Бизнинг устуворлигимиз – эркин фуқаролик жамиятининг эркин фуқароси маънавиятини доимий равишда такомиллаштириш, ўз ҳуқуқларини билувчи, ҳар қандай боқимандалик кўринишларига қарши бўлган, ўз кучи ва лаёқатларига ишонувчи ва айни пайтда жамоада яшашга қодир, содир бўлаётган воқеаларга ўзининг мустақил нуқтаи назарига эга бўлган ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантиришдан иборат. Демократия, фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга фақат инсон маърифатли бўлса, у нафақат демократия неъматларнинг оддий истеъмолчиси, балки уларнинг фаол яратувчиси ва ҳимоячиси бўлган ҳолдагига эришиш мумкин.
Бизнинг фикримзча, ҳозирги жадал ўзгариб бораётган давр, кенгайиб бораётган глобаллашув инсоният, айниқса, ёшлар олдида янгидан янги улкан имкониятларни очмоқда. Айни пайтда биз аввал дуч келмаган янги таҳдидлар юзага келмоқда. Бузғунчи кучлар, ҳали маънан шаклланмаган, қатъий ҳаётий қарашларга эга бўлмаган, ишонувчан йигит ва қизларни ўз ота-онасига, юртига қарши чиқишга ундар экан, амалда уларни ҳалокатга етаклайди.
O`zLiDeP шуни таъкидлайдики, инсоният цивилизацияси ривожланишининг ҳозирги босиқчига хос бўлган ўта муҳим хусусият ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ва шиддатли ривожланиши, шунингдек уларнинг инсон турмушининг барча соҳаларига жорий қилиниши ҳисобланади. Аста-секин янги, ахборот жамияти шаклланмоқда. Ахборот жамиятининг ривожланиши давлатларнинг барқарор иқтисодий тараққиёти, фуқаролар турмуши сифатининг ошиши, мамлакатлар ва ҳудудий бирлашмаларнинг изчил ривожланишининг устуворликларидан ва асосий шартларидан бири сифатида амал қилади. Ахборот тобора энг муҳим стратегик ва иқтисодий ресурсга, оммавий истеъмол предметига айланиб бормоқда.
Аммо ушбу соҳада янги муаммолар ва таҳдидлар юзага келди. Улар тез суръатда ривожланиб бормоқда ва улар жаҳон ахборот маконинига жипс боғлиқлиги ва бир-бирига қарамлиги шароитида ҳам алоҳида шахсга, ҳам бутун бир жамият ва давлатларга жиддий зарар етказишга қодир. Тобора кўпроқ ёшлар “оммавий маданият”нинг салбий таъсирига берилмоқда.
Бизнинг нуқтаи назаримиз – ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, давлат бошқарувининг электрон шаклини яратиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тақозо этади. Биз жамиятнинг, энг аввало, ёшлар ва хотин-қизларнинг ахборот соҳасидаги турли муаммо ва таҳдидлардан, жамиятнинг маънавий ва аҳлоқий қадриятларини емиришга, ўзбек халқининг авлодлари ўртасидаги тарихий ва маданий алоқалар бузилишига қаратилган турли зарарли таъсирлардан самарали ахборот-мафкуравий ҳимояланишини таъминлаш ишида фаол иштирок этамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |