АХБОРОТ СОҲАСИНИ ЭРКИНЛАШТИРИШ – ЖАМИЯТНИ ҲАҚИҚИЙ ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ ГАРОВИ.
Партиянинг фикрича, демократик жамиятни матбуот эркинлиги, ўз иродасини ифодалаш эркинлиги, танлаш эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунга ишончимиз комилки, оммавий ахборот воситаларининг амалда тўртинчи ҳокимиятга айланиши, миллий медиа-маконда фикрлар ва қарашлар хилма хиллигини таъминлаш, ҳар бир ОАВни мулоқот учун ҳақиқий майдонга, фикрларни эркин ифодалаш минбарига айлантириш – мамлакатни демократлаштириш ва модернизациялаш бўйича қўйилган мақсадларга эришиш гаровидир.
Партиянинг энг муҳим устуворлиги – ОАВ ролини янада мустаҳкамлаш, улар учун қонунчилик, моддий-техник, ўқув-услубий нуқтаи назардан янада кенг имкониятларни яратиш, журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилишдан иборат. Биз бунда, Ўзбекистон ривожланишининг ҳозирги босқичида сўз ва ахборот эркинлиги, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминловчи демократик ислоҳотларнинг амалга оширилишини кўрмоқдамиз.
Оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамиятининг ўзагига айланиш керак. Биз замонавий миллий журналистика мактабини шакллантириш, давр талабига жавоб берадиган, юқори маънавий ва интеллектуал салоҳиятга, ўз сўзи учун маъсулият туйғусига, қатъий фуқаролик позицияси ва маънавий жасоратга эга малакали кадрларни тарбиялаш тарафдоримиз.
Биз учун ҳақиқий журналистлар – ОАВ саҳифаларида ривожланиш йўлидаги тўсиқларни, аввало, расмиятчилик, бефарқлик, ғаразгўйлик, порахўрлик каби салбий иллатларни бартараф этиш масалаларини дадил ёритадиган, улар учун бундай иллатларга муросасиз ижтимоий фикрни шакллантириш бурчга ва ҳаётининг маъносига айланган инсонлардир. Партия, улар орқали ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг ўткир муаммоларини кўтариш, одамларни ташвишлантирувчи барча масалаларни жамоат муҳокамасига қўйиш, ҳокимият ва бошқарув тузилмалари томонидан қабул қилинадиган қарорларга танқидий ва холис баҳо бериш ниятида.
Бизнинг устуворлигимиз – турдош олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим стандартлари ва ўқув дастурларни такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий даражаси ва малакасини ошириш, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, давлат тузилмалари, фуқаролик институтлари, экспертлар ҳамжамияти, хорижий ва халқаро ижодий ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.
Партия, бозор муросабатлари ва адолатли рақобатни ривожлантириш учун ахборот майдонида, мулкчилик шакли, тиражи, мавзули йўналиши, ахборот органидан қатъий назар, унинг барча иштирокчиларига ривожланиш учун шарт-шароитларни яратиш зарур, деб ҳисоблайди. Партия ОАВларнинг иқтисодий мустақиллиги, эркинлигини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятига замонавий рақамли ахборот-коммуникация технологияларини изчил жорий этиш, журналистларнинг касбий тайёргарлиги даражасини оширишни устувор вазифа, деб ҳисоблайди. Партия медиа-бозорда йирик, рақобатбардош, молиявий барқарор медиа-тузилмалар, шунингдек нодавлат медиа-гуруҳлари пайдо бўлиши йўлида чора-тадбирлар мажмуаси қабул қилиниши ташаббусини илгари суради. Бу – жамиятни ҳақиқий демократлаштириш гаровидир.
Партия, шунингдек жамиятни, энг аввало, ёшларни самарали ахборот-мафкуравий ҳимоя қилишда, жамиятнинг маънавий ва аҳлоқий қадриятларига зарар етказиши, ўзбек халқининг авлодлари ўртасидаги тарихий ва маданий алоқаларни бузиш мумкин бўлган ҳар қандай актларга қарши туришда фаол иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |