Ижтимоий фанлар факултети миллий ғОЯ, маънавият асослари ва ҳУҚУҚ таълими йўналиши 1-миллий ғОЯ, ма ва ҳТ 21/22 сиртқи а гуруҳ талабаси


ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ



Download 139,46 Kb.
bet8/10
Sana07.07.2022
Hajmi139,46 Kb.
#752925
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
АБДУСАТТОРОВ БАХТИЁР ДХН курс иши

ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Давлат ҳокимиятини қонунчилик, ижро ва суд ҳокимятига бўлиниши принципи, уларнинг мустақиллигини ва реал экинлигини таъминлаш, улар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва тизгинлаш бўйича самарали механизмларни шакллантириш демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятининг асосий шарти ҳисобланади.
Шунга қаътий ишонамизки, халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак. Давлат ҳокимияти халқ манфаатлари йўлида иш олиб бориши, унинг сиёсий иродасини ифодалаши керак, кучли ва самарали фаолият юритувчи парламент, ривожланган кўп партиявий тизим, ғоялар кураши ҳақиқий халқ ҳокимиятининг гарови ва ифодаси ҳисобланади. Давлат фақат ўз фуқароларига хизмат кўрсатиш воситасидир ва унинг ҳар қандай ҳаракати демократик парламентаризм ва жамоатчилик назорати тамойилини ҳурмат қилиши лозим.
Парламентаризмни ривожлантириш, халқ ҳокимиятини мустаҳкамлаш соҳасида партиянинг асосий тамойилларини қуйидагилар ташкил этади:

  • ҳокимият тармоқлари бўлишга оид конституциявий тамойилнинг изчил амалга оширилиши, улар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва тизгинлаш бўйича самарали тизимни яратиш, парламентаризмни ҳар томонлама ривожлантириш ва кучайтириш, мамлакатнинг сиёсий тузилмасида вакиллик депутатлик органларининг роли ва аҳамиятини ошириш, кўп партиявийлик тизимини ва партиялараро рақобатни мустаҳкамлаш;

  • марказда ва жойларда қонунчилик ва вакиллик ҳокимиятининг ролини, ваколатларини кучайтириш, қонунларнинг ижроси ва ижро ҳокимияти, суд идоралари, ҳуқуқ-тартибот ва куч ишлатувчи тузилмалар фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратининг самарали механизмини яратиш;

  • қонунчилик фаолияти сифатини тубдан ошириш, қабул қилинаётган қонунларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтириш, идоравий ҳужжатлар сонини кескин қисқартириш, аҳоли ва ижрочиларга қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини етказиш;

  • барча даражадаги халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш, барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг улар олдидаги ҳисобдорлик тизимини жорий этиш, фракциялар ва депутатлик гуруҳларининг вакиллик ҳокимият органларидаги ролини кучайтириш, қонунни бажармасликнинг ҳар бир факти бўйича аниқ ҳуқуқий таъсир чорасини қабул қилиш.

Партия устуворликлари орасида – жойлардаги давлат ҳокимияи органлари фаолиятини янада такомиллаштириш масаласи бор. Хусусан, биз истиқболда маҳаллий ҳокимларнинг бевосита халқ томонидан сайланиши тарафдоримиз. Шунингдек, биз маҳаллий бюджетларни шакллантиришда давлат ҳокимияти органлари ваколатларини кенгайтириш, ҳудудларнинг барқарор комплекс ривожлантиришда уларнинг маъсулиятини кучайтириш, аҳолининг реал даромадлари, турмуши даражаси ва сифатини ошириш тарафдоримиз.
Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш – ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва халқ фаровонлигини таъминлаш гаровидир.
Шунга ишончимиз комилки, давлат бошқаруви тизимининг самарали ва сифатли амал қилишини таъминлаш, жойлардаги давлат бошқаруви органлари ва ижро ҳокимияти органларининг уюшган ҳолда ҳаракатланишини таъминлаш – бу инновацион ривожланиш бўйича замонавий тенденцияларни ва жаҳон стандартларини ҳисобга олган ҳолда Ҳаракатлар стратегиясида қўйилган жамиятимиз ва давлатимизни янада ривожлантириш бўйича мақсадли вазифаларга эришиш гаровидир.
Партия қуйидагиларни кўзда тутувчи, давлат бошқаруви тизимини изчил ислоҳ қилишга йўналтирилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайди:

  • вертикал бошқарув тизими ва ижро ҳокимияти органлари ўзаро ҳамкорлигининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шаклларни, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларнинг жорий этиш;

  • давлат бошқарувининг децентрализацияси, бир қатор ваколатлар, функцияларни марказий ҳокимият органларидан маҳаллий ҳокимият органларига бериш;

  • иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солинишини, унинг тармоқларига маъмурий таъсирни босқичма босқич қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш, кўп сонли текширув, назорат қилувчи тузилмаларни изчиллик билан қисқартириш, давлат тузилмаларининг хўжалик, иқтисодий алоқалар соҳасига тўғридан тўғри аралашуви имкониятини бартараф этиш. Партия халқаро либерал-демократик ҳаракатнинг “давлат аралашувининг камлиги – кўпроқ хусусий, фуқаролик ташаббуси” ва “давлат – жамиятни ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳаракатлантирувчиси” каби тамойилларга амал қилади;

  • профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминоти даражасини ошириш, ижро ҳокимияти органлари тизимида порахўрликка қарши кураш, расмиятчилик кўринишларини ва бошқа салбий ҳолатларни бартараф этиш;

  • мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши вазифаларни амалга ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик самарадорлигини оширишга йўналтирилган давлат-хусусий ҳамкорликка оид замонавий механизмларни жорий этиш;

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оид ахборот беришнинг замонавий шаклларини жорий этиш;



  • “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъекти учун давлат хизматларини кўрсатиш сифати ва улардан фойдаланиш имкониятини ошириш ва ҳ.з.

Фуқаролик жамияти шакллантирилиши муваффақияти – жамият бошқаруви тизимини мустаҳкамлашда.
Партиянинг фикрича, фақат унда инсон ва фуқаролар бирлашмаси фикри давлат тузилмалари фикридан устун бўладиган, давлатга чекланган роль ажратиладиган, кўпроқ фуқаролик ташаббуслари ва эркинликлари амал қиладиган фуқаролик жамияти шароитида миллатнинг ҳақиқий гуллаб-яшнашига эришиш мумкин бўлади. Бу эса шуни англатадики, бошқарув функциялари аста-секин халқнинг ўзига, жамоат бирлашмаларига, ўзини ўзи бошқариш органларига, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига берилади, яъни Ўзбекистондаги давлат ва жамият қурилишининг асосий тамойилларидан бири – “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” амал қила бошлайди.
Бунда давлатнинг бош вазифаси стратегияни белгилаш ва унинг амалга оширилишини назорат қилишдан иборат бўлиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фақат энг муҳим умуммиллий функциялар: мудофаа, давлат хавфсизлиги, ташқи сиёсат, валюта-молия ва солиқ тизимларини шакллантириш, қонунларнинг қабул қилиниши амалга оширилади. Давлат, энг аввало, тадбиркорлик эркинлиги, бозор, рақобатнинг фаол ҳимоя қилиниши, ҳар қандай шаклдаги монополияга йўл қўймаслик, мулкдорлар, тадбиркор-новаторлар сафини кенгайтириш учун маъсулдир.
Партиянинг фикрича, Ўзбекистоннинг келажаги ўзини ўзи бошқариш органлари – фуқаролик жамияти пойдевори билан тўғридан тўғри боғлиқдир, деб ҳисоблайди. Уларнинг фаолиятини ҳар томонлама яхшилаш – тўғридан тўғри демократиянинг асосий йўлидир. Биз, ижтимоий бошқарувда маҳалла фаолиятининг аҳамияти ва самардорлигини ошириш, уни аҳолига ўта яқин халқ тузилмасига, халққа амалий ёрдам ва кўмак кўрсатувчи фуқаролик жамиятининг энг етук, таъсирчан институтига айлантириш тарафдоримиз.
Бизнинг устуворликларимиз – қуйидагиларда маҳаллалар нуфузи ва аҳамиятини янада ошириш: ўзаро ҳурмат, меҳр-муҳаббат, жамиятнинг ҳамжиҳатлиги муҳитини шакллантириш; ёшларни маънавий ривожланган ва жисмоний соғлом шахслар қилиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан асраш, аҳолининг ночор қатламларини, катта авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш; жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни эрта олдини олиш, фуқароларда қонунга ҳурмат туйғусини кучайтириш.
Шунга ишончимиз комилки, фуқаролик жамиятининг асосий мақсади – уларнинг миллати, эътиқоди, ирқи, қарашлари ва нуқти назаридан қатъий назар, мамлакатимизда истиқомат қилувчи ҳар бир инсоннинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қила туриб, қобилиятлари ва иқтидорини намоён этиш учун барча шарт-шароитларни яратишдан иборат. Партия ҳар доим ушбу мақсадни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашади.
Партиянинг шунга ишончи комилки, ҳақиқий демократиянинг олий мақсади – бу шахслараро, миллатлараро, давлатга оид ва ижтимоий-сиёсий муносабатларни уйғунлаштиришдан иборат, токи инсон ва жамият, жамият ва давлат ҳокимияти дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида яшайди. Фуқаролик жамиятини барпо этишда асосий ўринни жамиятнинг ўзи эгаллаши керак.
Партия, фуқароларга турли туман, ўз ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича уларнинг манфаатларига жавоб берадиган шаклларини таъминлайдиган нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг тармоқли тизимини шакллантиришга, жамият ҳаётида ва давлат бошқарувида онгли ва маъсулиятли иштирокини амалга оширишга кўмаклашишни ўзининг энг муҳим вазифаларидан бири деб ҳисоблайди.
Биз ветеранларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштироки учун зарур шарт-шароитларни яратиш соҳасида ННТ лар фаолиятини янада такомиллаштириш тарафдоримиз. Бизнинг устуворлигимиз – жамиятда, оилаларда ва маҳаллаларда тинчлик ва хотиржамликни таъминлашда, шунингдек Ўзбекистон янгиланиши ва ривожланишида катта авлод, ННТлар ролини оширишдан иборат. Биз ёшларни халқимизнинг асрий анъалари, жумладан, Ватанга муҳаббат, катта авлод вакилларига ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга йўналтирилган жамоатчилик фаолиятига оқсоқоллар, катта ёшлилар ва ветеранларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз.
Биз давлат органларининг халқ, ННТлар билан мулоқотининг самарали механизмлари жорий қилиниши, фуқаролар мурожаатлари билан боғлиқ ишларни тубдан қайта кўриб чиқиш тарафдоримиз. Зеро, бу сансалорлик ва маъсулиятсизлик ҳолатларининг олдини олиш, бирон бир мурожаат жавобсиз қолмайдиган тизимни яратиш имконини беради. Биз, энг муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш, аҳолининг турли қатламлари ҳуқуқ, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда қонунчиликни, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг самарали ҳуқуқий механизмларини яратиш бўйича чораларни қўллаб-қувватлаймиз.
Биз ўрта синф, мулкдорлар манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини жонлантириш, уларнинг куч ва имкониятларини ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид ҳаётий муҳим аҳамиятга эга муаммоларини ҳал қилиш, қишлоқларда турмуш шароитини ва уларнинг қиёфасини яхшилашга қаратилган узоқ муддатли дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратамиз.




  1. Download 139,46 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish